Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Чорак финал, 5 апрель, соат 23:45. Бош ҳакам: Феликс Брих

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (63, 74)

2 : 1

АТЛЕТИКО МАДРИД

Фернандо Торрес (25)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
06.Дани Алвес
18.Хорди Альба
03.Жерар Пике
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
11.Неймар
  13.Ян Облак (Д)
02.Диего Годин
03.Филипе Луис
20.Хуанфран
17.Сауль Нигуес
19.Лукас Эрнандес
07.Антуан Гризманн
21.Янник Карраско
06.Коке
14.Габи
09.Фернандо Торрес
ЗАҲИРА
13.Клаудио Браво (Д)
23.Томас Вермален
15.Марк Бартра
07.Арда Туран
20.Серхи Роберто
12.Рафинья
17.Мунир эл-Ҳаддодий
  01.Мигель Мойя (Д)
18.Хесус Гамес
08.Матиас Краневиттер
22.Томас Парти
12.Аугусто Фернандес
23.Лусиано Виетто
16.Анхель Корреа
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Фернандо Торрес (36)

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Атлетико" - 2:1. Жавоб ўйини 8 кундан кейин Мадридда бўлиб ўтади
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
90'
"Атлетико"да ўзгариш: Сауль ўрнига Анхель Корреа тушди
90'
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рафинья қайтарди
88'
Ҳаводаги курашда Рафинья жарима майдончаси ичида Фернандесга нисбатан фол ишлатди
86'
Аугусто Фернандес огоҳлантириш олди
85'
Вуууҳ! Месси жарима майдончаси ичида ҳимоячиларни алдаётганда, Годин уни йиқитди. Брих пенальти белгилашга жазм этмади
83'
"Барселона"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Арда Туран тушди
82'
Хавьер Маскерано огоҳлантириш олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Саулни чалди
81'
"Барселона"да ўзгариш: Бускетс ўрнига Сержи Роберто тушди
80'
Неймар жамоадоши билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди. Хуанфран яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди
79'
Ян Облак ҳам огоҳлантиришдан қуруқ қолмади. Вақтни чўзгани боис
78'
Лукас Эрнандес бирга бир вазиятга қочиб кетаётган Неймарни йиқитди. Сариқ карточка
77'
Месси 4 футболчидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
76'
"Атлетико"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Томас Парти тушди
74'
ГООООООЛ! Луис Суарес, 2:1! Алвес қанотдан етказган узатмани уругвайлик футболчи бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
73'
Антуан Гризманн сариқ карточка олди
71'
Гризманн олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
70'
Луис Суарес сариқ карточка олди. Кечиктирилган фол учун
70'
Фелипе Луис майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак
68'
Месси жаримадан тўпни ҳаволатиб етказди. Облак тўпни эгаллаб олди
66'
Месси юқоридан узатма берди. Облак тўпни эгаллаб олди
64'
Яна бир хавфли вазият! Суарес акробатик услубда яхши зарба бера олмади!
63'
"Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Рафинья тушди
63'
ГООООООЛ! Луис Суарес, 1:1! Алвес чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Альба берган зарбани уругвайлик ҳужумчи дарвозага буриб қўйди!
62'
Вууууҳ! Неймаааар! Жарима майдончаси ташқарисида олис бурчак томон тўпни айлантирди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
61'
Фелипе Луис сариқ карточка олди. У Суаресни қўли билан тортиб қолди
56'
Вуууууҳ! Месси чап оёқда жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Облак зарбани қайтарди. Неймар гол уришига ҳимоячи йўл қўймади
56'
Альба чап қанотдан дарвоза яқинига узатма берди. Годин подкат орқали тўпни қайтарди
55'
Вууууҳ! Ракитичнинг узатмасига Неймар бош билан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди
53'
"Атлетико"да ўзгариш: Карраско ўрнига Аугусто Фернандес тушди
52'
ВУУУУУУҲ! Иньестанинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг тўп рекошетлар орқали Мессига келиб тушди ва аргентиналик футболчи дарвозабон майдончаси ичида дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаётганида ерда ётган ҳимоячи тўпни оёғи билан олиб қолди!
51'
ВУУУУУУҲ! Неймарнинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди!!!
49'
Вуууууууҳ, Месссссси! Қарши ҳужумда Иньеста чап қанотдаги Неймарни тўп билан таъминлади. Месси бразилиялик ҳужумчидан келган тўпни кўкраги билан қабул қилди ва акробатик услубда зарба берди! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!...
48'
Сержи Бускетс сариқ карточка олди
48'
Майдон эгалари қарши ҳужумга ўтишди. Месси жарима майдончаси ичида очилаётган Суаресга узатма берди. Луис офсайдда қолди
47'
Саулнинг узатмасидан кейин Фелипе Луис бош билан зарба берди. Тўп Ракитичнинг бошига тегиб қайтди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Атлетико" - 0:1. Танаффус
45+2'
Неймар жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
44'
"Барселона" рақибни ўз жарима майдончаси ичига қамал қилди, аммо бундан самара чиқара олмаяпти
42'
Иньеста олис масофадан узатма берди. Тўпга Суарес эмас, Облак эгалик қилди
36'
Торресга иккинчи сариқ карточка ва у майдондан четлатилди.
33'
Коке огоҳлантирилди. Қарши ҳужумга ўтаётган Мессини чалиб йиқитди. Тактик фол
32'
Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Гризманн жарима майдончаси чизиғи устида кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва Пике таъқиби остида олис бурчак томон зарба берди. Тер Штеген бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига буриб юборди!
29'
Фернандо Торрес огоҳлантирилди. У Неймарни очиқчасига тепиб қулатди
28'
Месси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг қўлига тегди, аммо пенальти йўқ
25'
ГОООООЛ! Фернандо Торреееес, 0:1! Гризманнинг узатмасидан кейин ҳужумчи жарима майдончасига кирди ва 14 метрлардан кучли зарба берди. Тўп Тер Штегеннинг оёқлари ораисдан ўтиб, тўрга бориб тушди!
24'
Гризманн жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
21'
Неймар ва Месси "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб боришди, аммо бразилиялик ҳужумчининг сўнгги узатмасини ҳимоячи эгаллаб олди
19'
Вууууҳ! Месси бош билан тўпни ўнг қанотдаги Алвесга етказди. Бразилиялик ҳимоячининг ҳаводан етказган узатмасига Неймар бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
17'
Карраско жарима майдончаситидан зарба йўллади. Тўп Алвесга тегиб қайтди
15'
Месси Суарес билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига киришга уринди, аммо Луиснинг узатмасини ҳимоячилар эгаллаб олишди
13'
Вууууҳ! Альба чап қанотдан узатма берди ва тўпни очиқ турган Мессига келиб тушди. У чап оёқда тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Аниқ чиқмади бу зарба. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
9'
Торрес чап томондан жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. У ерда мадридликлардан ҳеч ким йўқ эди
8'
Месси майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, олдинга қараб юрди ва Суарес томон узатма бераётганида ҳимоячи тўпни олиб қолди
7'
Меҳмонлар "Барса"нинг илк дақиқалардаги босимига дош бериб, энди ўзлари ҳам олдинга ўтишмоқда
5'
Вуууҳ! Неймар чап қанотдан марказ томон сурилди ва чап оёқда зарба берди. Тўп устун ёниидан ўтиб кетди
4'
"Барса" разведка қилиб ўтирмаяпти, юқори тезликда ҳужум ташкил қилишга уринмоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Бугун УЕФАнинг сўрови билан жамоалар ўзларининг сафар формаларида ҳаракат қилишади: "Барселона" сариқ, "Атлетико" тўқ кўк
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! "Барселона" ва "Атлетико" жамоалари "Камп Ноу" стадионига чиқиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.