Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Чорак финал, 6 апрель, соат 23:45

ВОЛЬФСБУРГ

Рикардо Родригес (18-пен.)
Максимилиан Арнольд (25)

2 : 0

РЕАЛ МАДРИД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Диего Бенальо (Д)
18.Данте
25.Налдо
34.Рикардо Родригеc
27.Максимилиан Арнольд
10.Юлиан Дракслер
08.Виейринья
23.Жозуа Гилавоги
17.Андре Шюррле
22.Луис Густаво
16.Бруно Хенрике
  01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
03.Пепе
04.Серхио Рамос
11.Гарет Бэйл
19.Лука Модрич
14.Каземиро
23.Данило
08.Тони Кроос
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
28.Кун Кастелс (Д)
31.Робин Кнохе
04.Марсель Шефер
06.Карлос Аскуэс
15.Кристиан Треш
11.Макс Крузе
12.Бас Дост
  13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
15.Даниэль Карвахаль
22.Иско
10.Хамес Родригес
18.Лукас Васкес
20.Хесе

Матн

90+5'
Ўйин тугади! "Вольфсбург" - "Реал Мадрид" - 2:0! Кутиб олинг, чорак финалнинг илк сенсацияси! Вазиятни ўнглаш учун "Реал"да 90 дақиқа бор.
90+3'
"Вольфсбург"да ўзгариш: Дракслер ўрнига Марсель Шефер тушди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
Вуууҳ! Макс Крузе сўнгги чизиқ олдида Каземирони алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Навас зарбани қайтарди
86'
Бэйл Роналду ни кўзлаб ўнг қанотдан узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
85'
Жамоаларда ўзгариш бўлди: "Вольфсбург"да Шюррле ўрнига Макс Крузе, "Реал"да Кроос ўрнига Хамес тушди
82'
Майдонга мухлислардан бири югуриб тушиб кетди. Уни ушлаб, майдондан олиб чиқиб кетишди
80'
"Вольфсбург"да ўзгариш: Бруно Энрике ўрнига Кристиан Трёш туширилди
77'
Вуҳ! "Вольфсбург"да яна бир қарши ҳужум! Марказий ўқ бўйлаб жарима майдончасига етиб келган Энрикега узатма берилди. У тўпни ўнг томонга қочириб юборди, натижада зарба ўткир бурчак остида берилди. Навас тўпни эгаллади
73'
Вууууҳ! Роналду! Бирга бир вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Дарвозабонга тегиб ўз йўналишини бироз ўзгартирган тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди ва хавфни бартараф этишди
71'
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
70'
Марсело провокация ва симуляция орқали Максимилиан Арнольдга сариқ берилишига эришди. Вазиятга аралашган Бэйл ҳам огоҳлантириш олди
68'
Вуууууҳ! "Бўрилар" ўта хавфли қарши ҳужум ташкил этишди! Шюррле деярли бирга бир вазиятда 10 метрлардан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди...
64'
"Реал"да ўзгариш: Модрич ўрнига Иско тушди
62'
Роналду олис масофадан белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпини мезбонлар эгаллаб олишди
61'
Луис Густаво огоҳлантирилди
57'
Яхши вазият! Бэйл чап қанотдан ҳаводан узатма берди. Роналду бир ҳимоячи таъқиби остида бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
55'
"Бўрилар" посбони Диего Бенальо огоҳлантирилди. Вақтни чўзгани учун
54'
Тўп назорати меҳмонлар томонида, аммо "Вольфсбург"нинг қарши ҳужуми тахликали бўлди. Дракслер чап қанотдан узатма берди. Шюррле дарвозабон майдончасида тўпга ета олмади
50'
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериш чоғида сирпаниб йиқилиб тушди
49'
Роналдуда яхши имконият! Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Криштиануга ерлатиб узатма берди. Португалиялик футболчи тўпни дарҳол тепишга қарор қилди. Ноаниқ
48'
Тони Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
47'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритилди. Мезбонлар яхши ҳимояланишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди ва у якунига етди. Танаффус. Ҳозирча сенсация рўй бермоқда: "Вольфсбург" - "Реал" - 1:0.
45'
Эҳҳҳ, Бэйл! Ммеҳмонлар дарвозагшача 20 метр масофадан жарима зарбасини тепишга ҳуқуқини қўлга киритишди. Бэйлнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
43'
Вууууҳ! Бруно Энрике рақибдан тўпни олиб қўйди ва ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтиб, марказ бўйлаб ёрдамга етиб келган Шюррле томон узатма берди. Пепе тўпни қайтариб қолди.
41'
Ҳимоячи билан тўқнашувда Бензема жароҳат олди. Унинг ўрнига Хесе тушди
38'
Дракслер жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга уринди. Уриниш муваффақиятли чиқмади
37'
Кроос! Тони жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Бенальо тўпни эгаллаб олди
34'
Вуууҳ! Энрике ўнг қанотдан тўпни Марселонинг устидан енгилгина ошириб, жарима майдончаси ичида очилган Дракслерга узатма берди. Юлиан дарҳол зарба берди. Зарба аниқ чиқмади
33'
Вуууҳ! Бэйл чап қанотдан тўпни кўзтарди, Бенэема 6 метрдан бош билан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
30'
Марсело чап қанотдан узатма бермоқчи бўлди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвозабонга борди
28'
Вуууҳ! Шюррле жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Навас тўпни эгаллаб олди!
25'
ГОООООЛ! Масимилиан Арнольд, 2:0! Шюррле жарима майдончасининг ўнг томонида очилган Энрикега узатма берди ва Бруно дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Араольд 4 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди! Нималар бўлмоқда, Мадрид???
23'
Мезбонлар Роналдудан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга отланишди. Дракслер йўл-йўлакай Пепедан ўтиб кетди ва чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Рамос тўпни қайтарди, акс ҳолда Энрике зарба бериши мумкин эди
22'
Каземиро жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
19'
Виейринья сариқ карточка олди.
18'
ГООООЛ! Рикардо Родригес, 1:0! Навасни моҳирлик билан доғда қолдирди!
17'
ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Шюррле зарба бермоқчи бўлганида унинг оёғи Каземиронинг оёғига тегди ва ҳужумчи йиқилди...
16'
Немисларнинг қарши ҳужуми натижасида Энрике жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Навас учун бу машғулот вазифасини бажарди
14'
ВУУУУҲ! Бензема Дантени алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўп дарвозабоннинг оёғига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Бэйл жарима майдончаси ичида зарба берди. Ноаниқ
12'
Вууууҳ! "Вольфсбург" қарши ҳужум ташкил қилди. Дракслар чап томонда узатма бериб, ўнг устун томонда очилган Эрикега тўп билан таъминлади. Брунонинг бош билан зарбасини Навас эгаллаб олди
10'
"Реал" хавфли ҳужумни ташкил қилди. Бензема тўпни шеригига узатганидан кейин ҳимоячи уни жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳакам бу вазиятга эътибор бермади. Бэйл тўпни қабул қилганида эса офсайдда қолди
9'
Бэйл чап қанотдан дарвозабон майдончасидаги Роналду томон узатма берди. Бенальо тўпни эгаллаб олди
8'
Мадридликлар тўпни назорат қилиб, ҳужум вариантларини қидиришмоқда
5'
Чап қанотдан етказилган узатмага Бэйл жарима майдончаси ичида қайчисифат зарба бермоқчи бўлди. Зарба қовушмади
3'
Мезбон футболчиси "девор" ўйнаб, "Реал" жарима майдончасига киришга уринди, Рамос тўпни эгаллаб олди
2'
ВУҲ! Роналду бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди! Аммо офсайд!
1'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга мадридликлар киритиб беришди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида
'
ЕЧЛ, чорак финал. "Вольсбург" ўз майдонида "РЕал"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.