Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

32-тур, 9 апрель, соат 23:30

РЕАЛ СОСЬЕДАД

Микель Ойарзабаль (5)

1 : 0

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Херонимо Рульи (Д)
23.Диего Рейес
24.Альберто де ла Белья
30.Ариз Элустондо
03.Микель Гонсалес
08.Эстебан Гранеро
17.Давид Сурутуса
10.Хаби Прието
04.Асьер Ильяраменди
11.Карлос Вела
28.Микель Ойарзабаль
  13.Клаудио Браво (Д)
03.Жерар Пике
06.Дани Алвес
07.Арда Турон
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
12.Рафинья
20.Сержи Роберто
10.Лионель Месси
11.Неймар
17.Мунир эл-Ҳаддодий
ЗАҲИРА
31.Андер Бардахи (Д)
20.Жосеба Зальдуа
29.Игорь Зубелдия
14.Рубен Пардо
22.Жонатас
21.Эктор Эрнандес
07.Брума
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
15.Марк Бартра
23.Томас Вермален
18.Хорди Альба
21.Адриано
04.Иван Ракитич
08.Андрес Иньеста

Матн

'
Ана энди "Атлетико" ва "Реал" "Барса"дан атиги 4 ва 5 очко ортда қолишмоқда. Чемпионат тугашига 6 тур қолганида Ла лигада интрига кескин ошиб кетди
90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" "Антоэта" стадионида яна ютқазди. Луис Энрике шогирдлари Ла лигада кетма-кет иккинчи марта ютқазди.
90+2'
Жерар Пике огоҳлантирилди
90+1'
Вууууҳ! Иньестанинг 16 метрдан йўллаган зарбасини Рульи қайтарди!
3'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Пике ҳужумда ўйнамоқда. Мессининг узатмаси бош билан зарба берди. Бироқ у офсайдда қолган экан
87'
"Сосьедад"да учинчи ўзгариш: Ойарсабелль ўрнига Эктор Эрнандес тушди.
86'
Вуууууҳ! Алвеснинг узатмасига Месси бош билан кучли зарба берди. Рульи қайтарди!
81'
Мезбонлар бурчак тўпини эгаллашди. "Кўк-анорранглилар" тўпни эгаллашди, аммо ҳимоядан чиқишлари қийин кечди
80'
"Сосьедад"да ўзгариш: Сурутуса ўрнига Рубен Пардо тушди
78'
"Реал Сосьедад" посбони Херонимо Рульи жуда ишончли ўйнамоқда
77'
Ракитич чап қанотдан узатма берди. Ильяраменди тўпни қайтарди
75'
"Сосьедад"да ўзгариш: Элустондо ўрнига Хосеба Зальдуа тушди
73'
Вууууууҳ! Пикенинг узатмасидани кейин Месси 10 метрлардан зарба берди. Рульи қайтарди!!!
73'
Меҳмонлар бурчак тўпини сан себастьянликлар қайтаришди
68'
Ҳакамга эътироз учун Бускетсга огоҳлантириш берилди
67'
Иньестанинг пасидан кейин Альба жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
66'
Алвес ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Тўпга сакрашда Неймарга ҳимоячининг елкасига қўлини тиради. Фол
62'
Вууууҳ! Неймар йўллаган зарба устун ёнидан ўтиб кетди
62'
Неймарга нисбатан фол. Дарвозагача 27 метрлар...
60'
Мессининг узатмасидан кейин тўп рекошет орқали Рульининг қўлига келиб тушди
58'
"Барса"да ўзгариш: Арда Турон ўрнига Сержи Роберто тушди
55'
Вууууҳ! Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди. Юқори бурчакка бораётган тўпни Рульи майдон ташқарисига бура олди!
53'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритганидан сўнг жарима майдончаси ташқарисига чиққан тўпни Маскерано Мунирга етказди. Ҳаддодий офсайдда
51'
Карлос Вела офсайдда қолди
49'
Вуууҳ! Сержи Робертонинг узатмасидан кейин Месси бирга бир вазиятда қолди, аммо дарвозага тескари турган ҳолда зарба бера олмади
48'
Иньестанинг узатмасидан кейин Роберто чап қанотдан жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Турон ўйин қоидасини бузди
46'
"Барселона"да ўзгариш бўлди. Рафинья ўрнига Иньеста тушди
46'
Иккинчи бщлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал Сосьедад" - "Барселона" - 1:0. Танаффус
43'
Арда Турон сариқ карточка олди. Кейинги ўйинни ўтказиб юборади
42'
Вуууууҳ! Мезбонлар ажойиб қарши ҳужумдан фойдалана олишмади!
41'
Вуууҳ! Неймарнинг узатмасидан кейин Месси яккама-якка вазиятга чиқиб кетаётганди, аммо у тпни ўзидан қочириб юборди. Дарвозабон тўпни эгаллади
40'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз
38'
Тўп назорати тўлалигача каталонияликларда. Улар рақиб мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти
34'
Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бразилиялик ҳужумчи тўпни орқароқдаги Туронга қолдирди. Арданинг кучли зарбасини Рульи қайтарди!
30'
Алвес яна офсайдда қолди
26'
Месси ҳимоячилар устидан тўпни ошириб Робертога етказди. Ҳимоячи тўпни олиб қўйди. Қарши ҳужумда мезбон футболчиси офсайдда қолди
25'
Ильяраменди сариқ карточка олди
22'
Бурчак тўпи хавфли бўлмади
22'
Месси йўллаган зарба жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
21'
Мессига нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача масофа — 22 метр
19'
Алвес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, лайнсмен байроқчасини кўтарди
16'
"Сосьедад" бурчак тўпини ўйинга киритди. ХАвф бартараф этилди
15'
Мезбонлар зич ҳимояланиб, номдор рақибга имкон бермаяпти
11'
Ҳозирча Мессининг жарима майдончаси кираётган Неймар томон узатмалари ҳимоячилардан ўтмаяпти
7'
Вуууҳ! Бурчак зарбасидан кейин тўп Мессига келиб тушди. Лионель 10 метрлардан ўнг оёқда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди...
5'
ГООООООЛ! ОЙарзабаль, 1:0! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Микель бош билан зарба берди. Тўп нақ "тўққизлик"ка кириб кетди. Браво қайтара олмади!
2'
Вуууууҳ! Рафинья жарима майдончаси узатма бераётганида тўп мезбонларга тегиб, ичкарида турган Мунирга бориб тушди. Ҳаддодий бирга бир вазиятга зарба йўллади. Рульи зарбани қайтарди!
1'
"Реал Сосьедад" илк дақиқадан бурчак тўпини ўйинга киритди. Каталонияликлар тўпни қайтаришди, кейинчалик Мессига нисбатан фол ишлатилди
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
'
Каталонияликларни бугун қийин ўйин кутиб турибди. Боиси, "Барса" 2007 йилдан бери "Сосьедад" майдонида ғалаба қозона олмай келяпти. Боз устига, бугунги учрашувни Луис Суарес ўтказиб юборади. Шунингдек, "Атлетико"га қарши ўйин олдидан Луис Энрике айрим футболчиларга дам беришга қарор қилган.
'
"Реал Сосьедад" - "Барселона" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз.
'
Хайрли оқшом, қадрли Испания футболи мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.