Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига

4-тур, 11 апрель, соат 18:30. Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

ПАХТАКОР

Камолиддин Тожиев (43)

1 : 1

НАСАФ

Бобур Абдухолиқов (57)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Никита Рибкин
29.Владимир Козак
7.Азим Аҳмедов
21.Камолиддин Тожиев (с)
24.Даврон Ҳошимов
5.Акбар Исматуллаев
15.Жавоҳир Соҳибов
14.Жамшид Болтабоев
8.Шерзод Каримов
35.Ойбек Қиличев
11.Игорь Сергеев
  35.Санжар Қувватов
31.Сайдулло Раҳматов
4.Мақсуд Каримов
23.Шерзод Аъзамов
7.Шуҳрат Муҳаммадиев
20.Эркин Бойдуллаев
10.Дилшод Раҳматуллаев
18.Баҳром Абдураҳимов
17.Артур Геворкян (с)
9.Илҳом Шомуродов
45.Бобир Абдухолиқов
ЗАҲИРА
12.Темур Жўраев
4.Аднан Ораховац
9.Жалолиддин Машарипов
17.Акобир Тўраев
19.Суҳроб Бердиев
20.Анвар Солиев
48.Темур Толипов
  25.Элдорбек Суюнов
5.Илдар Маматказин
6.Азизжон Ғаниев
14.Шароф Муҳиддинов
19.Деян Больевич
21.Азамат Алланиёзов
27.Ислом Рашидхонов
САРИҚ КАРТОЧКА
Жавоҳир Соҳибов (24)
Ойбек Қиличев (44)
Даврон Ҳошимов (64)
 
Эркин Бойдуллаев (51)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Жавоҳир Соҳибов (81)
 

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Пахтакор" - "Насаф" - 1:1.
90+2'
Вуууҳ! "Насаф" ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Азизжон Ғаниев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
90+1'
Ораховац офсайдда қолди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
89'
Тўп Алланиёзовнинг бошидан тарк этди. Иккинчи бурчак тўпини Қувватов мушти билан уриб юборди
89'
"Пахтакор" Машариповнинг саъй-ҳаракатлари эвазига бурчак тўпи ишлади
86'
"Пахтакор"да ўзгариш: Шерзод Каримов ўрнига Аднан Ораховац тушди
85'
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов огоҳлантирилди. Тўп қўл билан ўйнагани учун
82'
Геворкян бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият йўқ
81'
"Пахтакор" таянч ярим ҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди
79'
Қизиқ вазият юзага келди. Раҳматов Геворкянга узатма бераётганида, чизиқ устидан думалаётган тўпни Даврон Ҳошимов шартта қўлга олди ва ўйинга киритди. Бу вазиятда лайнсмен ҳали аутни қайтд этмагани боис, жарима зарбаси белгиланди
76'
Азизжон Ғаниев олис масофадан жарима зарбасини йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
74'
Меҳмонлар майдон марказида "Пахтакор" футболчиларидан тўпни олиб қўйишди. Геворкян жарима майдончаси тақшарисидан аниқ зарба бера олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
73'
"Пахтакор"да ўзгариш: Акбар Исматуллаев ўрнига Анвар Солиев тушди
69'
Жаримадан етказилган узатмани мезбон ҳимоячилар қайтаришди
68'
"Насаф"да мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Баҳром Абдураҳимов ўрнига Азизжон Ғаниев тушди
68'
Камолиддин Тожиев огоҳлантириш олди. "Насаф" жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбаси тепади
64'
Даврон Ҳошимов огоҳлантириш олди
62'
Раҳматуллаевнинг узатмасидан кейин Абдухолиқов бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо офсайд
58'
Вуууууҳ! Сергеев жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
57'
ГОООООЛ! Бобур Абдухолиқов, 1:1! Олис масофадан етказилган Алланиёзов кўкрак билан қайтарди ва Бобур бош билан тўпни дарвозага жойлади!
52'
Шерзод Каримов ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Қувватов тўпни эгаллаб олди
51'
Эркин Бойдуллаев сариқ карточка олди
46'
"Пахтакор"да ўзгариш: Ойбек Қиличев ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Насаф" - 1:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
44'
Ойбек Қиличевга сариқ карточка
43'
ГООООООЛ! Камолиддин Тожиев, 1:0! Қанотдан етказилган узатмани "Пахтакор" ҳимоячиси яқин масофадан дарвозага жойлади!
43'
Сайдулла Раҳматов ўз қанотида Каримовга нисбатан фол ишлатди
41'
Илҳом Шомуродов жароҳат олди. Унинг ўрнига Азамат Алланиёзов тушди
40'
Абдураҳимов жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
38'
Соҳибов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
35'
Стадион узра ёмғир ёғмоқда
33'
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
29'
Эҳҳҳ, Муҳаммадиев! Шуҳрат жамоадоши билан "девор" ўйнаб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди. Аммо Абдухолиқовга узатмани жудаям кучли тарзда берди. Бобур тўпни дарвозага бура олмасди
27'
Вуууууҳ! Геворкян ўнг қанотдан "Пахтакор" дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳошимов бош билан тўпни нариги қанотга ўтказиб юборди
24'
Жавоҳир Соҳибов огоҳлантириш олди. Абдураҳимовга нисбатан кескин фол ишлатди
22'
Томонлар навбати билан ҳужум ташкил қилишмоқда. Юқоридан етказилаётган узатмаларни мезбонлар қайтаришмоқда
17'
Хабарингиз бор, ушбу жамоалар февраль ойида Ўзбекистон суперкубоги учун баҳс ўтказишган. Ундан Бердиев шогирдлари ғолиб чиқишганди (1:0)
13'
"Пахтакор" ҳимоячиларининг хатосидан кейин Шомуродов ва Абдухолиқовни тўпни эгаллаб олишди. Бобур ўзи зарба бериш мумкин бўлган вазиятда шеригига узатишга ҳаракат қилди. Тўпни мезбонлар эгаллаб олишди
12'
Тўп назорати бўйича кичик устунлик меҳмонлар томонида. Майдон эгалари қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда
9'
Геворкян жаримадан тўпни ўйинга киритди. Ораховац тўпни қайтарди
8'
Азим Аҳмедов Бобур Абдухолиқовга нисбатан фол ишлатди. Ўнг қанотдан жарима тўпи
3'
Вуууҳ! Абдураҳимовга нисбатан фол учун жарима зарбаси белгиланди. Жаримадан Аъзамов кучли зарба йўллади. Лобанов зарбани қайтарди. Абдухолиқов эса тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди. Аммо қанот ҳаками байроқчасини кўтарди!
2'
Вууууҳ! Геворкян тўпни йўқотишидан кейин мезбонлар Сергеевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборишди. Игорнинг зарбасини Қувватов қайтарди!
'
Ассалому алайкум! Олий лиганинг 4-тури доирасида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.