Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Чорак финал, жавоб ўйини, 12 апрель, 23:45. Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия)

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (15, 17, 76)

3 : 0

ВОЛЬФСБУРГ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
15.Даниэль Карвахаль
03.Пепе
04.Серхио Рамос
12.Марсело
08.Тони Кроос
19.Лука Модрич
11.Гарет Бэйл
14.Каземиро
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  01.Диего Бенальо (Д)
34.Рикардо Родригеc
18.Данте
25.Налдо
23.Жозуа Гилавоги
22.Луис Густаво
17.Андре Шюррле
27.Максимилиан Арнольд
10.Юлиан Дракслер
08.Виейринья
16.Бруно Энрике
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
02.Рафаель Варан
10.Хамес Родригес
18.Лукас Васкес
22.Иско
23.Данило
20.Хесе
  28.Кун Кастелс (Д)
31.Робин Кнохе
04.Марсель Шефер
11.Макс Крузе
15.Кристиан Треш
07.Даниэль Калижиури
12.Бас Дост

Матн

90+4'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. Бу вақтда Виейринья сариқ карточка олди. Ниҳоят, Виктор Кашшейнинг ҳуштаги янгради ва "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди!
86'
Вууууҳ! Хесенинг мураккаб зарбасини Бенальо қийинчилик билан қайтарди!
84'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Хесе тушди.
81'
Вууууҳ! Бензема чап томонда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Бенальо зарбани қайтарди!
80'
Роналду сариқ карточка олди
79'
"Вольсбург"да ўзгариш: Гилавоги ўрнига Бас Дост тушди.
76'
ГООООООЛ! Криштиану Роналдуууу! 3:0! Португалиялик футболчи йўллаган зарба натижасида жонли девор орасидан ўтди ва дарвоза бурчагига бориб тушди! Хет-трик! Бўрибосар!
75'
Луис Густаво сариқ карточка олди. У Модричга нисбатан фол ишлатди. Даврозагача масофа 25 метр
72'
Марселонинг қўли Бруно Энрикенинг кўзига тегиб кетди. У ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Калижури тушди
70'
Вууууҳ! Жаримадан етказилган узатмага Данте бош билан зарба берди. Унчалик кучли чиқмади, тўпни Навас эгаллади
69'
Пепе бурчакдаги байроқча олдида фол ишлатди
67'
Виейринья жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
66'
Вуууууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмаган Рамос бош билан зарба берди! Тўп устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтаётганида, Бенальо тўпни қайтариб қолди!!!
64'
"Вольфсбург"нинг ҳужуми. Чап қанотда берилган узатмани Навас эгаллади
60'
Вууууҳ! Модрич жарима майдончасининг ўнг қанотидан дарвоза яқинига узатма берди. Тўп Гилавогининг оёғидан дарвоза томон кетди. Бенальо тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
58'
Мезбонлар бурчак зарбасидан кейин тўп жарима майдончаси ташқарисида турган Бэйлга келиб тушди. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди
57'
Роналдунинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
56'
Энрике Кроосни йиқитди. Дарвозагача 25 метрдан жарима зарбаси
55'
Роналду чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва йиқилди. Ҳимоячи тоза ўйнади
54'
Марсело чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Данте тўпни қайтарди
52'
Шюррле жарима майдончаси чап бурчагидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
50'
Вууууҳ! Модричнинг олис масофадан берган узатмаси натижасида Карвахаль ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Бензема ва Роналду бошқа нуқтага очилишга қарор қилгани боис, тўп ҳимоячига насиб этди
48'
"Реал" кетма-кет уч марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Учинчисида Бэйл фол ишлатди
47'
Бруно Энрике жарима майдончасига кирган жамоадошига ўнг қанотдан узатма берди. Пепе ундан тўпни олиб қўйиб, хавфни бартараф этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
"Манчестер Сити" ва "ПСЖ" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Серхио Агуэро пенальтидан фойдалана олмаганини таъкидлаш лозим. Париждаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Вольфсбург" - 2:0. Икки ўйин натижаси бўйича ҳисоб теппа-тенг.
45+3'
Вуууууҳ! Майдон марказидан етказилган узатмани Бензема жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, зарба берди. Ҳимоячилар зарбани қайтаришди...
45+2'
Максимилиан Арнольд огоҳлантириш олди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
Марсело офсайдда. Бугун мезбон футболчилари ўйиндан ташқари ҳолатга кўп тушиб қолишмоқда
42'
Чап қанотдан етказилган узатмаган Крузе зарба берди. Тўп Марселога тегиб, ён чизиқдан майдонни тарк этди
37'
Вууууҳ! Чап қанотдан ерлатиб етказилган уазтма натижасида тўп 11 метрли нуқта устида турган Энрикега келиб тушди. Бруно чап оёқда дарҳол зарба бермади. Тўпни ўнг оёғига тўғрилаб зарба берди, тўп Рамоснинг оёғидан майдонни тарк этди
36'
Чап қанотдан Виейринья Марселога нисбатан фол ишлатди. Жаримадан етказилган узатмаган Бэйл бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
34'
Бурчакдан етказилган узатма хавфли вазиятни тақдим этмади
34'
Вуууууҳ! Бруно Энрике жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Навас маҳорат билан тўпни қайтарди.
32'
Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва кучли узатма берди. Тўп ҳимоячига тегиб қолди
32'
Дракслер жароҳат олди. "Вольфсбург"да мажбурий ўзгариш рўй берди. Майдонга Макс Крузе тушди.
29'
Вууууҳ! Бензема жарима майдончаси чизиғи устидан кучли зарба йўллади. Бенальо тўпни эгаллади.
27'
"Вольфсбург" футболчиси олис масофадан ерлатиб аниқ зарба йўллади. Навас тўпни осонлик билан эгаллади.
25'
Бензема офсайдда қолди.
23'
Карвахаль жарима майдончаси бурчагида Дракслерни чалиб йиқитди. Жаримадан етказилган узатмани Навас иккинчи уринишда эгаллаб олди.
20'
"Вольфсбург" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Меҳмон ҳужумчиси офсайдда қолди деб топилди
17'
ГОООООЛ! Криштиану Роналду, 2:0! Мезбонлар хавфли ҳужум ташкил қилиб, бурчак тўпи ишлашди. Бурчакдан етказилган узатмага Роналду бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
15'
ГООООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 1:0! Карвахаль марказда тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, яна 2 нафар ҳимоячидан ўтиб кетди. Португалиялик футболчи эса деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилди. 3-4 метр масофадан
12'
Марсело чап қанотдан узатма берди. Дракслер сакраган ҳолда товони билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
9'
Бурчакдан етказилган узатмага Данте сакради, Рамос тўпни қайтарди
9'
"Вольфсбург" бурчак тўпи ишлади
8'
Мезбонлар кетма-кет босим уюштиришмоқда. Немислар қийинчлик билан ҳужумларни бартараф этишмоқда
6'
Вууууҳ! "Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан берган зарба натижасида тўпни юқорига кўтарилди ва тўсин устига тушиб, майдонни тарк этди
5'
Бензема чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма беришди. Тўп қайтарилди
3'
Олис масофадан "Реал" жарима майдончаси яқинига етказилган узатмани Рамос бош билан Навасга ташлаб берди
1'
Майдон марказидан жарима майдончасига узатма берилди. Бензема офсайдда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Бугун "Реал" оқ, "Вольфсбург" кўк рангли формада ўйнайди
'
Ўйин олдидан 1 дақиқа сукут сақланиши режалаштирилган экан
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда
'
Бундан 6 кун аввал Германияда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда "бўрилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, "Мадрид"ни мураккаб аҳволга тушириб қўйишганди. Бугун Зидан жамоаси ушбу вазиятдан чиқиб кетишлари керак
'
Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Реал" Германиянинг "Вольфсбург" жамоасини қабул қилмоқда. Ўйин бошланишига тахминан 9 дақиқа қолди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигасида чорак финалнинг жавоб ўйинлари бошланиш арафасида
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.