Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

33-тур, 16 апрель, соат 19:00

ХЕТАФЕ

Пабло Санабрия (84)

1 : 5

РЕАЛ МАДРИД

Карим Бензема (29)
Иско (39)
Гарет Бэйл (50)
Хамес (88)
Криштиану Роналду (90+2)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Висенте Гуайта (Д)
05.Сантьяго Вергини
15.Карлос Вигарай
19.Дамиан Суарес
02.Альваро Перейра
22.Хуан Родригес
08.Мехди Ласен
10.Пабло Сарабия
14.Педро Леон
09.Альваро Васкес
12.Стефан Шчепович
  01.Кейлор Навас (Д)
03.Пепе
12.Марсело
15.Даниэль Карвахаль
02.Рафаель Варан
11.Гарет Бэйл
08.Тони Кроос
22.Иско
10.Хамес Родригес
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
01.Балаж Медьери (Д)
18.Виктор Родригез
21.Мойсес Гомес
11.Карим Йода
17.Бернард Менса
30.Вамберто
32.Эмильяно Бундия
  13.Кико Касилья (Д)
06.Начо Фернандес
17.Альваро Арбелоа
16.Матео Ковачич
18.Лукас Васкес
19.Лука Модрич
20.Хесе

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
90+2'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 1:5! Хесе ва Роналду дарвозабон билан икки бир чиқиб кетишди ва португалиялик ҳужумчи бўш дарвозани ишғол қилди!
88'
ГООООООЛ! Хамес Родригес, 1:4, Лукас Васкес ўнг қанотдан етказган узатмани Хамес 11 метрли нуқта устидан қабул қилди, бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвозага жойлади.
85'
Мойсес Гомес огоҳлантирилди
84'
ГООООЛ! Пабло Санабрия, 1:3! Жарима майдончаси чизиғи устидан ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди. Навас тўпга ташланди, аммо қайтара олмади!
79'
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячига тегди тўп
78'
Педро Леон огоҳлантириш олди
76'
Вууууҳ! Санабриянинг зарбасини Навас қайтарди! Қайтган тўпга берилган зарба рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди! Мезбонлар ажойиб имкониятдан фойдалана олишмади
74'
Вуууҳ! "Реал" дарвозаси томон дарвозабон майдончаси чизиғи устидан эркин зарба белгиланди. 5 метрдан!
73'
"Хетафе" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Улар рақиб ҳимсоячиларига нисбатан сон жиҳатдан устунликка эга бўлишди, бироқ Йоданинг чап қанотдан берган узатмасини Варан қайтариб қолди
67'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Хесе Родригес туширилди
65'
Вуууҳ! Санабрия жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Рекошет орқали борган тўпни Навас қийинчилик билан қайтарди!
62'
"Хетафе" ҳужумчиси "Реал" дарвозабон майдончаси олдида тўпни ўзига бўйсундира олмади, акс ҳолда Навас билан яккама якка вазиятда қолаётганди
62'
"Хетафе"да ўзгариш: Альваро Васкес ўрнига Мойсес Гомес тушди
61'
"Хетафе" ҳужумчиси Альваро Васкес огоҳлантирилди
59'
Хамес чап оёқда жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Гуаита тўпни эгаллади
57'
Вуууҳ! "Хетафе" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Педро Леон 14 метрлардан зарба йўллади. Пепе зарба йўлига ўзини ташлади ва жамоасини голдан қутқарди
57'
"Реал"да ўзгариш: Бэйлд ўрнига Лукас Васкес тушди
54'
Эмильяно Бундия олис масофадан зарба йўллади. Навас тўпни эгаллади
53'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Зарба ноаниқ чиқди
50'
ГОООООЛ! Гарет Бэйл, 0:3! Уэльслик футболчи бирга бир вазиятга чиқди ва олис бурчакка тўпни жойлади!
46'
Сарабия жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Хетафе" - "Реал" - 0:2. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
Иско 18 метрлардан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллади
44'
Варан тўпни кучли тарзда тепи юбораётганида тўп Крооснинг юзига тегиб кетди. Тонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
40'
ГОООООЛ! Иско, 0:2! Иско майдон марказидан олдинга борди ҳамда Бензема билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирди. Яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланди!
39'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Роналду бош билан зарба бера олмай қолди
36'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавф йўқ
31'
Вууууҳ! Бэйлнинг узатмасидаан кейин Роналду яккама-якка вазиятда ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Гуаита қўли билан зарбани қайтарди!
29'
ГООООООЛ! Карим Бензема, 0:1! Хамеснинг узатмасидан кейин франциялик футболчи ҳимоячилар орасидан ажралиб чиқди ҳамда яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
27'
Иско жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устундан ярим метр масофадан ўтиб кетди
25'
Вуҳ! Бурчак тўпидан кейин Иско ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Роналду тўпга сакради, аммо ета олмади. Такрорий вазият кўрсатдики, Вигарай Криштианунинг футболкасидан тортиб, унинг баланд сакрашига имкон бермаган экан. Ҳакам бу вазиятни кўрмай қолди
24'
Исконинг чиройли узатмасидан кейин Карвахаль ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди, аммо фақат бурчак тўпи
23'
"Хетафе" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп етказилган жойда ҳеч ким йўқ
21'
"Реал" ташаббусни қўлга олиб, рақиб дарвоза томон ҳужумлар сонини ошириб бормоқда
13'
Вуууууҳ! Хамес чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Роналдуга узатма берди. Криштиану негадир зарба бера олмади, қоқилиб йиқилиб тушди
13'
Ҳозирча "Реал" босим уюштирмаяпти. Ўйин хотиржам кечмоқда
11'
"Хетафе"нинг ҳужуми. Сарабия жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Карвахаль зарбани қайтарди
9'
"Хетафе"да мажбурий ўзгариш: Жароҳат олган Альваро Перейра ўрнига Абдулкарим Йода тушди
4'
Хамес жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
2'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди
1'
Ўйин бошланди!
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, Испан футболи мухлислари! "Хетафе" - "Реал" ўйинидан матнли трансляция бошлаймиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.