26/12 17:30 | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | 1-2 | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Англия Премьер-лигаси
35-тур, 24 апрель, соат 20:15. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург | ||
ЛЕСТЕРРиёд Маҳрез (10)
Леонардо Ульоа (30, 60) Марк Олбрайтон (85) |
4 : 0 |
СУОНСИ |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Каспер Шмейхель (Д) 15.Жефф Шлупп 06.Роберт Хут 05.Вес Морган 28.Кристиан Фукс 17.Дэнни Симпсон 04.Дэнни Дринкуотер 14.Нголо Канте 23.Леонардо Уллоа 26.Риёд Маҳрез 20.Синдзи Оказаки |
01.Лукаш Фабиански (Д) 06.Эшли Уильямс 03.Нил Тейлор 22.Анхель Ранхель 33.Федерико Фернандес 10.Андре Айю 15.Уэйн РаутлеЖ 07.Леон Бриттон 23.Гильфи Сигурдссон 24.Жек Корк 08.Лерой Фер |
|
ЗАҲИРА | ||
32.Марк Шварцер (Д) 27.Марцин Василевски 30.Бен Чилвелл 10.Энди Кинг 11.Марк Элбрайтон 13.Даниэль Амарти 22.Демарай Грэй |
13.Кристоффер Нордфелдт (Д) 02.Хорди Амат 26.Кайл Нотон 04.Сон-Ен Ки 20.Жефферсон Монтеро 09.Альберто Палоски 58.Моду Бэрроу |
Матн
90+3' |
|
Ўйин тугади. "Лестер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Тулкилар" чемпионликни қўлга киритишлари учун қолган 3та ўйинда 5 очко қўлга киритишлари кифоя бўлади... |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
85' |
|
ГООООООЛ! Марк Олбрайтон, 4:0! Ҳозиргина майдонга тушган футболчи дарвозани ишғол қилди! |
81' |
|
Вуууууҳ! Қарши ҳужумда Маҳрез Кингни бирга бир вазиятга чиқарди. Энди олис бурчак томон зарба берди. Посбон қайтарган тўпни ҳимоячи яна Кингга томон тепди. Ҳужумчининг иккинчи зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди |
80' |
|
Шлупп жарима майдончасига яқинлашиб келди ва зарба берди. Ноаниқ |
79' |
|
"Лестер"да ўзгариш: Ульоа ўрнига Энди Кинг тушди |
78' |
|
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Андре Айю олис устун ёнида бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, тўрга ён томондан тегди... |
76' |
|
"Суонси"да ўзгариш: Сигурдссон ўрнига Ки Сонг Йонг тушди |
73' |
|
"Лестер"да ўзгариш: Окадзаки ўрнига Демарай Грэй тушди |
72' |
|
Эшли Уильямс сариқ карточка олди |
68' |
|
Окадзаки 14 метрлардан ноаниқ зарба берди |
67' |
|
Вуууҳ! Морган жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Фабианскининг қўлидан майдонни тарк этди |
65' |
|
Фукс йўллаган зарба натижасида тўп устундан 2-3 метр наридан ўтиб кетди |
64' |
|
Жарима майдончаси бурчагида Ульоага нисбатан фол ишлатилди |
60' |
|
ГОООООООЛ! Леонардо Ульо, 3:0! Қарши ҳужумда Шлупп қарши ҳужумда бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, рақиб жарима майдончасига кирди ва Ульога узатма берди. Ҳужумчи бўш қолган дарвозани ишғол қилди! |
58' |
|
Ҳимояланиш навбати мезбонларга келди. Улар 11 киши бўлиб бу ишни амалга оширишмоқда |
55' |
|
Устунлик "тулкилар" томонида |
50' |
|
Маҳрез Месси услубида жарима майдончасига кираётган Ульоа томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
49' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Монтеро бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқмади, Шмейхель тўпни эгаллади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошида "Суонси" сафида иккита ўзгариш бўлди |
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди ва у якунига етди. Танаффус. Ҳозирча "Лестер" 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда |
43' |
|
Меҳмонлар тўла ташаббусга эга бўлишмоқда. Зарбалар беришмоқда, бурчак тўпларини ўйинга киритишмоқда. "Лестер" ҳимояланишни биладиган жамоа |
37' |
|
Шлупп чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма бераётганида, тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабонга бориб тушди |
33' |
|
Вуууҳ! Сигурдссон жаримадан етказган узатмага Фернандес дарвозабон майдончаси чизиғи олдида бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
30' |
|
ГОООООООЛ! Леонардо Ульоа, 2:0! Чап қанотдан Дринкуотер жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол қилди!!! |
29' |
|
"Лестер" яна бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп барчадан ўтиб кетди |
27' |
|
Бурчак тўпи тахликали бўлди. Фукс дарвозага яқин масофадан кучсиз зарба берди. Фабиански тўпни эгаллади |
26' |
|
Маҳрез техникасига таяниб, рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаган ҳолда дарвоза олдига узатма берди. Бурчак тўпи |
23' |
|
Морган дарвоза яқинига узатма берди. Фабиански тўпни осонлик билан эгаллади |
21' |
|
Чап қанотдан етказилган узатма учун кураш чоғида Маҳрез ҳимоячига нисбатан фол ишлатди |
19' |
|
"Лестер" аста-секин қарши ҳужум тактикаси ўтмоқда |
17' |
|
Меҳмонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Сигурдссоннинг зарбасидан кейин бурчак тўпи ишланди |
15' |
|
"Суонси" жарима тўпини ўйинга киритди. Бош билан зарба берган футболчи офсайдда қолган экан |
14' |
|
"Суонси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтаётганларида, майдон марказида тўпни йўқотишди |
10' |
|
ГООООООООЛ! Риёд Маҳрееееез, 1:0! "Суонси" сардори қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни шеригига узатаётганида, Маҳрез эгаллаб олди ва дарвозани ишғол қилди! |
8' |
|
Тўп назорати энди "тулкилар" томонига ўтди |
4' |
|
Ҳозирча "Лестер" ҳимояланмоқда |
1' |
|
Меҳмонлар майдон марказида тўпни эгаллаб ҳужум ташкил қилишди. Чап қанотдан етказилган узатмага ҳеч ким ета олмади |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Энди Лестер шаҳрига йўл оламиз. Шаҳар шарафини ҳимоя қилаётган "Лестер" жамоаси "Суонси"ни қабул қилмоқда. Раньери жамоаси чемпионликка яқин туришибди. |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|