Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

36-тур, 1 май, соат 18:05. Бош ҳакам: Майкл Оливер

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Антони Марсиал (8)

1 : 1

ЛЕСТЕР

Вес Морган (17)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Давид де Хеа (Д)
05.Маркос Рохо
12.Крис Смоллинг
17.Дейли Блинд
35.Джесси Лингард
16.Майкл Кэррик
25.Антонио Валенсия
27.Маруан Феллайни
09.Антони Марсиаль
39.Маркус Рэшфорд
10.Уэйн Руни (С)
  01.Каспер Шмейхель (Д)
06.Роберт Хут
15.Жефф Шлупп
17.Дэнни Симпсон
28.Кристиан Фукс
05.Вес Морган
14.Нголо Канте
04.Дэнни Дринкуотер
23.Леонардо Уллоа
20.Синдзи Оказаки
26.Риёд Маҳрез
ЗАҲИРА
20.Серхио Ромеро (Д)
51.Тимоти Фосу-Менса
36.Маттео Дармиан
08.Хуан Мата
21.Андер Эррера
28.Морган Шнайдерлин
07.Мемфис Депай
  32.Марк Шварцер (Д)
27.Марцин Василевски
30.Бен Чилвелл
11.Марк Элбрайтон
13.Даниэль Амарти
10.Энди Кинг
22.Демарай Грэй

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" - 1:1. Муддатидан аввал чемпионлик бугун юз бермади. Лекин бу натижа "МЮ"ни ҳам қаноатлантирмади. Боиси, улар ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолишлари мумкин. "Лестер" эртага чемпионликни расмийлаштириши мумкин, агар "Челси" - "Тоттенхэм" ўйинида "шпорлар" ғалаба қозона олишмаса
90+2'
Вууууҳ! Каспер Шмейхель мураккаб вазиятда жамоасини қутқарди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
Вуууҳ! "МЮ" жарима майдончаси бурчагига яқин жойдан жарима тўпи ишлади. Депайнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Руни йўллаган хавфли зарбани дарвозабон эгаллади
89'
Уэйн Руни тўғридан-тўғридан дарвозага зарба берди. Шмейхель мушт билан тўпни қайтарди
88'
"Лестер"да ўзгариш: Маҳрез ўрнига Энди Кинг тушди
87'
Ҳакам жарима тўпини жарима майдончаси ташқарисидан белгилади. Аслида пенальти эди бу вазият
86'
Чап қанотдан берилган узатма пайтида Депай жарима майдончасига кираётганида Дринкуотер Мемфисни қўли билан тортиб йиқитди. Натижада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
85'
Чап қанотда Депайга нисбатан фол ишлатилди. Руни етказиб берган тўпни Шмейхель эгаллади
82'
"МЮ"да ўзгариш: Рэшфорд ўрнига Мемфис Депай тушди
80'
Вуууҳ! Хут тўпни эгаллади ва жамоаснинг қарши ҳужумига асос солди. Маҳрез жарима майдончасида очилган Ульоага аниқ узатма берди. Леонардо тўпни кўкраги билан қайтарди ва уни ерга туширмасдан зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп оёғига яхши тегмай қолди
78'
Вууууҳ! Руни юқоридан узатма берди. Смоллинг бош билан зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди!
77'
"Лестер"да ўзгариш: Шлупп ўрнига Олбрайтон тушди
75'
"МЮ"да ўзгариш: Феллайни ўрнига Эррера тушди
73'
Грей чап қанотдан узатма берди. Тўп Маҳрезгача етиб келмади. Ҳимоячилар қайтарди
71'
Вуууууҳ! Қарши ҳужумда Маҳрез икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва чап оёқда кучли зарба берди. Де Хеа мушт билан тўпни уриб юборди!
70'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Феллайни бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
67'
"Лестер"да ўзгариш: Окадзаки ўрнига Демарай Грэй тушди
65'
Вууууҳ! Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Дринкуотер ўйинга киритди. Ульоа бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
63'
Чап ыанотдан берилган узатма учун жарима майдончаси ичида тўп учун курашда Феллайни қоида бузди
61'
"МЮ"да ўзгариш: Лингард ўрнига Хуан Мата тушди
61'
"МЮ" футболчилари жарима майдончасига кириб боришди. Руни 16 метрдан парашют услубида зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ
59'
Қанотдан белгиланган жаримадан етказилган узатмани Хут бош билан қайтарди
58'
Дринкуотер сариқ карточка қабул қилди
57'
Майкл Кэррик огоҳлантириш олди. У Шлуппни атайлаб чалди. Акс ҳолда меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишарди
55'
"Лестер" бурчак тўпини ўйинга киритаётганида деярли ҳар сафар меҳмонлар устун келишмоқда. Ҳозирча тўп "МЮ" дарвозасига кирмаяпти
54'
Лингард огоҳлантирилди
51'
ВУууууҳ! Маҳрезнинг узатмасидан кейин ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан ўз йўналишини бироз ўзгартиргани учун Окадзаки тўпни дарвозага бура олмай қолди
50'
Чап қанотдан "МЮ" жарима майдончасига узатма берилди. Окадзаки ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
48'
Оҳо! Марсиал жарима майдончаси ичида ҳимоячилар орасида бўлишига қарамай зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
47'
Вуҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Вес Морган бош билан аниқ зарба берди. Де Хеа тўпни эгаллади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" - 1:1. Танаффус
45+1'
Лингард ўнг қанотдан узатма берди. Шмейхель тўпни эгаллади
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Окаджзаки жарима майдончаси чизиғи устидан Смоллингдан ўтиб кетишга уринди, аммо ютқазди
43'
Валенсия жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Хутга теккан тўп, майдонни тарк этди
41'
Вуууҳ! "Лестер" бурчак тўпини ўйинга киритди. Морган бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Афсуски, зарба бериш чоғида гавдасини керакли позицияга келтира олмади. Тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди
39'
Вуууҳ! Шлупп чап қанотдан узатма-зарба берди. Де Хеани тўпни қайтарди. Тўп жарима майдончаси ичида турган Маҳрезга келиб тушди. У ҳимоячини алдамоқчи бўлди, аммо унга урилиб йиқилди. Ҳеч нарса йўқ. Баракалла, Майкл Оливер. Ўйинни яхши бошқаряпти
36'
Блинд бурчак тўпини ўйинга киритди. Феллайни йўллаган зарбани Шмейхель эгаллади
33'
Рэшфорд жарима майдончаси ичида зарба беришга ҳаракат қилди. Ҳимоячининг оёғига теккан тўпни Шмейхель майдон ташқарисига чиқиб кетишига йўл қўймади
31'
Вууууҳ! Симпсон майдон марказида шерикларига узатма бераётганида тўпни Лингардга бериб қўйди. Жесси дарвозабон билан бирга бир қочиб кетишга ҳаракат қилди. Йўл-йўлакай Лингард ва Симпсон бир-бирларига нисбатан қўл ишлатишди. Шмейхель югуриб чиқиб, тўпни тепиб юборди. Фол қайд этилмади
30'
Вууууууҳ! "Тулкилар" чап қанотдан жарима майдончаси томон комбинация орқали кириб келишди. Маҳрез Шлуппга узатма берди. Қанот ярим ҳимоячиси 15 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди!
28'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият рўй беришига меҳмонлар йўл қўйишмади
26'
Рохо чап қанотдан узатма берди. Хут тўпни қайтарди
24'
Маҳрез майдон марказида ўзига нисбатан фол учун белгиланган жарима тўпини рақиб жарима майдончасига етказди. Феллайни бош билан тўпни қайтарди
23'
Жарима зарбасини Руни тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
22'
Жарима майдончаси ярим айланаси ичида Марсиалга нисбатан фол ишлатилди. Хавфли жарима зарбаси
21'
Блинд бурчак тўпини ўйинга киритди. Ульоа тўп йўналишини ўзгартирмаганида Фаллейни дарвозани ишғол қилиш имкониятига эга бўларди
18'
Руни жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
17'
ГООООООООЛ! Вес Морган, 1:1! Дринкуотер жарима тўпини ўйинга киритди. "Лестер" сардори бош билан дарвозани ишғол қилди!
14'
Вууууууҳ! Юқоридан етказилган узатмани Феллайни "Лестер" жарима майдончаси ичида кўкраги билан қайтарди ва Рунига ташлаб берди. Уэйн йўллаган кучли зарбани Шмейхель қийинчилик билан қайтарди!
12'
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Маҳрез рақиб жарима майдончасининг ўнг томонида қабул қилди ва юқоридан узатма берди. Окадзаки дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпни бош билан дарвозага аниқ бура олмади
11'
Ўйиндан олдин "МЮ" бош мураббийи Луи ван Гал: "Биз "Лестер"нинг чемпионлик байрамини бузмоқчи эмасмиз, шунчаки уни кейинроққа қолдирамиз", деб айтиб ўтганди. Шундай бўлади шекилли. Лекин ҳали бутун ўйин олдинда. "Лестер"дан қаҳрамонлик кутамиз
8'
ГООООООЛ! Антони Марсиал, 1:0! Валенсия ўнг қанотдан узатма берди. Тўп барчадан ўтиб кетиб, олис устун томондаги Марсиалга келиб тушди. Антони дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўпни Шмейхель қайтара олмади!
5'
Рэшфорд жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
3'
Тўп назорати мезбонлар томонида. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. "Лестер" мавсум бошиданбери ҳимоявий ўйинқ илиб келмоқда.
1'
Ўйин бошланди! Тўпни "МЮ" футболчилари ўйинга киритиб беришди
'
Бугун "тулкилар" давом этиб келаётган эртакни ажойиб тарзда якунлашлари мумкин! Бунинг учун Раньери жамоаси бугун ғалаба қозониши шарт. Шунда "Лестер" муддатидан аввал чемпионликни нақд қилади!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Англия Премьер-лигасида мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Лестер"ни қабул қилмоқда!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.