Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Ярим финал, 3 май, соат 23:45. Бош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)

БАВАРИЯ

Хаби Алонсо (31)
Роберт Левандовски (74)

2 : 1

АТЛЕТИКО МАДРИД

Антуан Гризманн (54)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Мануэль Нойер (Д)
27.Давид Алаба
21.Филипп Лам (С)
17.Жером Боатенг
11.Дуглас Коста
07.Франк Рибери
25.Томас Мюллер
14.Хаби Алонсо
08.Хави Мартинес
23.Артуро Видаль
09.Роберт Левандовски
  13.Ян Облак (Д)
24.Хосе Хименес
20.Хуанфран
02.Диего Годин
03.Филипе Луис
14.Габи (С)
07.Антуан Гризманн
12.Аугусто Фернандес
06.Коке
17.Сауль Нигуес
09.Фернандо Торрес
ЗАҲИРА
26.Свен Ульрайх (Д)
13.Рафинья
04.Сердар Таски
29.Кингсли Коман
06.Тьяго Алькантара
19.Марио Гётце
32.Жошуа Киммих
  01.Мигель Мойя (Д)
15.Стефан Савич
19.Лукас Эрнандес
21.Янник Карраско
22.Томас Парти
23.Лусиано Виетто
16.Анхель Корреа

Матн

90+6'
Ўйин якунланди! "Атлетико" — финалда! Сафарда урилган гол қоидаси Симеоне жамоасига наф келтирди!
90+3'
"Атлетико"да ўзгариш: Коке ўрнига Савич тушди
90+3'
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатма Команга келиб тушди. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
90+2'
Бурчак тўпи Комага келиб тушди. У узатма бераётганида меҳмонлар тўпни эгаллашди
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди!
89'
Ян Облак майдонга ётиб олди. Унга тиббий ёрдам керак. Чақир соатига ишора қилиб, йўқотилган вақтни компенсация қилишини таъкидлади
89'
Кингсли Коман жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
88'
ВУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарбани Облак қайтарди! Дахшатли сэйв!
87'
Вууууҳ! Коман ўнг қанотдан узатма берди. Мюллер бош билан тўпни ортга ўтказди. Левандовски дарвозабон майдончаси олдида зарба беришга тайёр эди. Габи тўпни қайтарди
85'
Даҳшатли ўйин! Сўнгги 5 дақиқа яна!
84'
ВУУУУУҲ! Торреснинг зарбасини Нойер қайтарди!
83'
ПЕНАЛЬТИ! "Бавария" дарвозасига! Аммо Торрес жарима майдончаси тақшарисида йиқитилганди...
83'
Вууҳ! Коман жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Облак тўпни эгаллади
82'
"Атлетико"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Томас Парти тушди
80'
"Бавария" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди
77'
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Лам ўнг томондан жарима майдончасига узатма берди. Мюллер тўпни бош билан ортга ўтказди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Чақир бурчак тўпи белгиламади
76'
Роберт Левандовски жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо офсайд
74'
ГОООООООЛ! Роберт Левандовски, 2:1! Чап қанотдан етказилган узатмани Видель бош билан нариги устун томон етказди. Ҳужумчи бош билан дарвозани ишғол қилди! Вуууҳ!
73'
Эҳҳ! Рибери чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва орқароқда очиқ турган Алабага узатма берди. Давид йўллаган зарба кучли чиқмади. Ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
73'
"Бавария"да ўзгариш: Дуглас Коста ўрнига Кингсли Коман тушди
72'
"Бавария" тўпни назорат қилмоқда, аммо биринчи бўлимдагидек босим уюштира олмаяпти
71'
Левандовски жарима майдончаси ичида Хуанфранга нисбатан фол ишлатди
70'
Вууҳ! Видаль жарима майдончаси ташқарисидан ичкарига узатма берди. Левандовски тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Облак тўпни қабул қилди
69'
Рибери чап қанотдан узатма берди. Облак тўпни эгаллади
67'
Вуууҳ! Риберининг узатмасини Левандовски жарима майдончаси ичида қабул қилди, амо ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди. Алонсо кучли зарба берди. Облак тўпни эгаллади
63'
Вууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Мюллер бош билан Левандовскининг йўлига ташлашга уринди. Годин тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
61'
Мюнхенликларнинг шашти пасайиб қолди
60'
Вуҳ! Хуанфран жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
59'
Видель олис масофадан зарба йўллади. Анча ноаниқ
58'
Энди "Бавария" финалга чиқишни истаса, қолган дақиқаларда 2та гол уриши керак. Бугун қўшимча бўлимлар бўлмайди
57'
Гризманнга нисбатан фол ишлатилди. Антуаннинг ўзи жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
54'
ГОООООЛ! Антуан Гризман, 1:1! Қарши ҳужумда Торрес жамоадошини яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Гризманн дарвозани ишғол қилди!
51'
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Левандовски дарвозабон билан яккама-якка вазиятга қочиб кетаётганди, аммо тўп сўнгги паллада унинг оёғига тегмай қолди
49'
Бурчакдан етказилган узатмага Хави Мартинес бош билан зарба берди. ноаниқ
49'
Вуууууҳ! Майдон эгалари рақиб жарима майдончаси ичида тўпни ҳимоячилардан олиб қўйишди. Видаль йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди!
48'
Меҳмонлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Нойер тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди! Давом этамиз
46'
"Атлетико"да ўзгариш: Аугусто Фернандес ўрнига Янник Карраско тушди
'
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати — 73-27%; Зарбалар — 17-2; Аниқ зарбалар — 6-2; Офсайдлар — 2-1; Бурчак тўплари — 6-1; Қоидабузарликлар — 5-4; Огоҳлантиришлар — 0-1.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бавария" - "Атлетико" - 1:0. Танаффус. Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Дуглас Коста олис масофадан кучли зарба берди. Диего Годин бош билан қайтарди
44'
Юқоридан узатма берилди. Левандовски ҳужумда фол ишлатди
42'
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Мюллер ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасида очилаётган Левандовскига узатма берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди. Рибери бош билан яна Робертга узатма берди. Тўп ён томонга кетиб қолди
41'
Дуглас Коста яхши узатма берди, аммо Левандовски тўпни тўхтата олмади
37'
"Матрасчилар" учун "Бавария"нинг босимига дош бериш осон кечмаяпти
35'
ВУУУУҲ! Томас Мюллер йўллаган зарбани Облак қайтарди. Қайтган тўпга Алонсо етиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон яна қайтарди!
34'
Хименесга сариқ карточка!
33'
ПЕНАЛЬТИ! "Атлетико" дарвозасига! Яна ўша Хименес Хави Мартинесни тортиб йиқитди!
31'
ГООООООЛ! Хаби Алонсоооо, 1:0! Хименес жарима майдончаси ярим айланаси ичида Алабани чалиб йиқитди. Испаниялик ярим ҳимоячининг жаримадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп жонли деворда турган Хименеснинг оёғидан рекошет ҳолатда тўрга бориб тушди!
27'
Рибери чап қанотдан узатма берди. Тўп ҳимоячилар орқали нариги қанотдаги Ламга борди. Филипп зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
27'
"Атлетико" бурчак тўпи ишлади ва уни ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишаётгинида Риберининг узатмаси олдинга чизиққа ўтмади
24'
ВУУУУҲ! Бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди. Рибери 27 метрлардан кучли зарба берди. Облак тўпни қўлидан чиқариб юборди. Левандовски унчалик қулай бўлмаган ҳолатдан зарба беришга ҳаракат қилди. Ноаниқ
23'
"Бавария" ёриб кирмоқда, имконини топмоқда. БУрчак тўпи
20'
ВУУУУУҲ! Боатенгнинг узатмасидан кейин Мюллер тўпни Левандовскига қолдирди. Робертнинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Облак оёғи билан қайтарди!
17'
Вуууҳ! Видаль кучли ва аниқ зарба йўллашга муваффақ бўлди. Облак тўпни эгаллаб олди
16'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Мюллер зарба берди. Левандовски дарвозабон майдончаси олдида тўпни дарвоза томон бура олмади
15'
Вуууҳ! Гризманндан узатма қабул қилган Габи кучли ва аниқ зарба берди. Тўпни Нойер эгаллади!
14'
Артуро Видаль олис масофадан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
13'
Дуглас Коста Аугусто Фернандесга нисбатан прессинг қўллади ва тўпни олиб қўйишига бир баҳя қолди
12'
Дуглас Коста етказган узатмага Левандовски бош билан зарба бера олмади
9'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди. Риберининг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди
9'
Риери чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Кокенинг бошидан тўп майдонни тарк этди
7'
Алонсо бурчак тўпини ўйинга киритди. Боатенг бош билан аниқ зарба бера олмади
3'
Вуууҳ! Торрес жарима майдончаси ичида яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо офсайд!
2'
Ўнг қанотдан дарвоза яқинига узатма берилди. Облак тўпни мушти билан уриб юборди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Гвардиола бугун 4-1-4-1 тактик схемасидаги ҳужумкор ўйин услубини танлаган. "Атлетико" эса одатдагидек 4-4-2
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ёқимли Чемпионлар лигаси мадҳияси!
'
Бугун "Бавария" қизил, "Атлетико" тўқ кўк рангли футболкаларда ҳаракат қилишади
'
Мадридда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда "Атлетико" Сауль Ньигеснинг ягона гол эвазига ғалаба қозонганди.
'
Учрашув бошланишига 10 дақиқа қолди.
'
Мюнхен. "Альянц Арена". "Бавария" бу майдонда "Атлетико"ни қабул қилмоқда! ЕЧЛ, ярим финал. Бугун дастлабки финалчини билиб оламиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.