Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«B» гуруҳи, 6-тур. 4 май, соат 22:15. Бош ҳакам: Ким Донг Чжин (Жанубий Корея)

ЛАХВИЯ

0 : 0

БУНЁДКОР

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
40.Амин Лекомте
04.Чико Флорес
07.Холид Муфта
08.Луиз Жуниор
14.Муҳаммад Тресор
15.Диоко Калиуютика
18.Аҳмад ас-Садий
20.Али Ҳассан
24.Холид Радван
39.Саид ал-Қаҳтоний
70.Исмоил Муҳаммад.
  25.Муроджон Зухуров
02.Акмал Шораҳмедов (С)
03.Акром Комилов
06.Анвар Ғофуров
07.Шакер Зуаги
10.Элдор Шомуродов
17.Достон Ҳамдамов
19.Забиҳилла Ўринбоев
29.Отабек Шукуров
30.Юрица Бульят
71.Александар Алемпиевич
ЗАҲИРА
90.Иванилдо
02.Муса
10.Нам Таэ Хи
13.Ҳазим Шеҳата
16.Абдулҳоди Салоҳ
78.Аҳмад Абдулқодир
98.Одил Бадр Муса
  01.Павел Бугало
11.Шаҳзодбек Нурматов
14.Баҳодир Насимов
16.Дилшодбек Аҳмадалиев
77.Виктор Карпенко

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Лахвия" - "Бунёдкор" - 0:0.
90+2'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Шомуродов ўрнига Карпенко тушмоқда
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
Аҳмадалиев тўпни майдонда олиб қола олмади.
84'
Талал Саидга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
80'
Эҳҳҳҳҳ, Ўринбоев! Шомуродов чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Забиҳилло аниқ зарба берса бўлди эди!
79'
Жаримадан етказилган узатмани Зухуров эгаллаб олди
75'
Шомуродовнинг 18 метрдан зарбасини Лекомте эгаллади
74'
Ҳамдамов олис масофадан ноаниқ зарба берди
71'
Яна бир имкониятни кўкка сувурдик. Шомуродовнинг узатмаси ноаниқ бўлди
68'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Зуаги ўрнига Шаҳзодбек Нурматов тушди
67'
Вууууҳ! Қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлдик. Ҳамдамов жарима майдончаси ичида яна аниқ зарба бера олмади!
64'
Вуууҳ! Шукуров керакмас жойда тўпни рақибга бериб қўйди. Аҳмад Абдулқодир жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Тўпни Зуҳуров қайтара олмади. Тўп устун ёниидан ўтиб кетди
61'
Эҳҳҳҳҳҳ, Ҳамдамов! Деярли бир бир вазиятга чиқди ва яқин масофадан зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
60'
Зухуровнинг "қовуни" "Бунёдкор"га қимматга тушиши мумкин эди. У тўпни тепиб юбораётганида жарима майдончаси ташқарисида турган рақиб футболчисига бериб қўйди. Ғофуров "подкат" орқали хавфни бартараф этди
59'
Али Афиф жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
57'
Холид Муфта ўнг қанотдан кучли узатма берди. Зуҳуров тўпни эгаллади
55'
Иккинчи бўлимда "Лахвия" фаолликни оширди
54'
Диако офсайдда қолди.
53'
Вуҳ! Али Ҳасан Афиф жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. тўп устун ёнидан ўтиб кетди
51'
Мезбон жамоа футболчиси олис масофадан ноаниқ зарба берди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ким Донг Жин биринчи бўлимга вақт қўшиб ўтирмади. Танаффус. Ҳозирча 0:0
45'
ВУУУУУУҲ! Достонбек Ҳамдамов бирга бир вазиятга чиқди ва олис бурчак томон айланма зарба берди. Тўп устунни силаганча майдонни тарк этди! Бироз, бирозгина...
42'
Ҳамдамов жарима майдончасига кирди, аммо бор-ёўғи бурчак тўпи
38'
Луиз Жуниор жаримадан анча ноаниқ зарба йўллади
37'
Қоидабузарликлар орқали ўйин тез-тез тўхтаб қолмоқда
31'
ВУУУУҲ! Ҳамдамов чап қанотдан олдинга ўтган Комиловни тўп билан таъминлади. Акром тўпни Достоннинг ўзига қайтарди. Жарима майдончаси ичида берган зарба натижасида тўп тўсин устидан ўтди ва тўрга юқоридан тегди
27'
Александар Алемпиевич огоҳлантирилди
27'
Чап қанотдан етказилган узатмани Лекомте мушти билан уриб юборма
25'
"Лахвия" ҳимоячиси ўз дарвозабонига узатма берди. Тўпга Ўринбоев етиб олишига сал қолди
20'
"Бунёдкор" футболчиларининг хатосидан кейин мезбон футболчиси жарима майдончамизга кириб келди. Унинг узатмаси Алемпиевичга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган узатмани "қалдирғочлар" қайтаришди
19'
Вакилларимиз ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳужумчиларимиз зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади
17'
Ўйин темпи юқори эмас. Тўп асосан майдон марказида
13'
Эҳҳҳ, қарши ҳужумда "Бунёдкор"нинг 3 футболчиси рақибнинг бир ҳимоячисига қарши чиқиб боришди, аммо имкониятдан фойдалана олишмади, оддий вазиятда тўп йўқотилди
11'
Шукуров етказиб берган тўпни Лекомте эгаллади
10'
Комилов чап қанотдан узатма берди. Бурчак тўпини ўйинга киритамиз
9'
Шомуродов чап қанотда икки ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади
6'
Вуууҳ! Жарима майдончамизга етказилган узатма пайтида ҳимоячиларимиз тўпни Диокога бериб қўйишди. Калиютиканинг зарбасини Зухуров қийинчилик билан қайтарди
5'
Жаримадан етказилган узатмага Шомуродов бош билан зарба беришга уринди. Тўп унинг бошига тегмади ва уни Лекомте эгаллаб олди
4'
Ўринбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
4'
Диоко бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо офсайд
2'
Забиҳилло Ўриинбоев сариқ карточка олди
2'
Бугунги ўйин шунчаки расмиятчиликдан иборат. Бугунги ўйин натижасидан қатъи назар "Лахвия" гуруҳда 2, "Бунёдкор" эса 4-ўринни банд этади.
1'
Ўйин бошланди!
'
Диққат! "Лахвия" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.