Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа лигаси

Ярим финал, жавоб ўйини. 6 май, соат 00:05. Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия)

ЛИВЕРПУЛЬ

Бруно Сориано (7-автогол)
Даниэль Старриж (63)
Адам Лаллана (81)

3 : 0

ВИЛЬЯРРЕАЛ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Симон Миньоле (Д)
02.Натаниэль Клайн
04.Коло Туре
06.Деян Ловрен
11.Роберто Фирмино
23.Эмре Жан
07.Жеймс Милнер
10.Филиппе Коутиньо
18.Альберто Морено
20.Адам Лаллана
15.Даниэль Старриж
  13.Альфонс Ареола (Д)
05.Матео Мусаччио
06.Виктор Руис
02.Марио Гаспар
11.Яуме Коста
18.Денис Суарес
04.Томас Пинья
08.Жонатан дос Сантос
21.Бруно Сориано
17.Седрик Бакамбу
09.Роберто Сольдадо
ЗАҲИРА
52.Денни Уорд (Д)
37.Мартин Шкртел
44.Брэд Смит
21.Лукас Лейва
24.Жо Аллен
33.Жордан Айб
09.Кристиан Бентеке
  01.Серхио Асенхо (Д)
22.Антонио Рукавина
23.Даниэле Бонера
14.Ману Тригурос
19.Самуэль Кастильехо
07.Самуэль Гарсия
20.Адриан Лопес

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Ливерпуль" финалда! Жамоа бош соврин учун "Севилья"га қарши майдонга чиқади.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
89'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Фирмино ўрнига Бентеке туширилди
87'
Вууууҳ! Мезбонлар майдон марказида тўпни эгаллаб, Старрижни бирга бир вазиятга чиқариб юборишди. Даниэлнинг зарбасини Ареола қайтарди. Морено тўпни дарвоза йўллай олмади
86'
Эмре Жан олис масофадан зарба йўллади. Посбон эгаллади
84'
Иккинчи ярим финалда "Севилья" "Шахтёр"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этмоқда.
83'
Бир киши кам бўлиб ўйнаётган "Вильярреал" қолган дақиқаларда 2та гол ура олмаса керагов. "Ливерпуль" финалга жуда яқин турибди
81'
ГООООООЛ! Адам Лаллана, 3:0! Фирмино жарима майдончасининг чап томонида ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Старриж тўп йўналишини дарвобон майдончасига бурди. Лаллана дарвозага тескари турган ҳолда дарвозани ишғол қилди!
80'
Старриж жарима майдончасида ҳимоячиларни чалғитдию, аммо ўткир бурчак остида анча ноаниқ зарба берди
79'
Қарши ҳужумда Старриж олис масофадан ноаниқ зарба йўллади. У шерикларига узатма берса ҳам бўларди
77'
Денис Суарес мезбонлар жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти йўқ
74'
Вууҳ! Чап қанотдан марказ томон ривожланган ҳужум Фирминонинг 16 метрдан берган зарбаси билан якунланди! Дарвозабон тўпни қайтарди
73'
"Вильярреал"да ўзгариш: Дос Сантос ўрнига Бонеро тушди
73'
Коутиньо йўллаган зарба жонли деворга тегиб қайтди.
71'
Вуҳ! Виктор Руис иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. "Ливерпуль" шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдидан жарима зарбаси тепади
70'
Фирмино ўнг қанотдан узатма берди. Ареола тўпни қўлдан чиқариб юбориб, кейин эгаллади
69'
"Вильерреал"да ўзгариш: Сольдадо ўрнига Адриан Лопес тушди
67'
Олис масофадан етказилган узатмани Бакамбу "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида қабул қилди, аммо вазият ярата олмади
65'
Вууууҳ! "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Фирмино чап қанотдан ҳимоячидан "Зидан" услубида ўтиб кетди орқароққа узатма берди. Альберто Морено 18 метрдан зарба берди. Ноаниқ
63'
ГОООООООЛ! Даниэл Старриж, 2:0! Лаллананинг ажойиб узатмасидан кейин ҳужумчи жарима майдончаси ичида Ареола билан юзма-юз ҳолатда қолди. Зарбадан кейин тўп дарвозабоннинг оёғи ва устунга тегиб, тўрга бориб тушди!
62'
Вууууҳ! Қарши ҳужум пайтида Старриж ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўпни Ареола қайтарди
60'
"Вильярреал"да ўзгариш: Томас Пинья ўрнига Ману Тригурос тушди
59'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди
56'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан жаримадан етказилган узатмаган Сольдадо жарима майдончаси ичида бош билан зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
53'
Бурчакдан етказилган узатмани "Вильярреал" жарима майдончаси ичида Эмре Жан эгаллаб, орқага узатма берди . Моренонинг зарбаси ноаниқ чиқди
51'
Старриж жарима майдончасига ташқарисидан унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Ареола тўпни ушлаб олди
50'
Вуууҳ! Милнер марказ бўйлаб жарима майдончасигага кирди ва 15 метрдан зарба берди. "Вильярреал" тўпни эгаллади
48'
Вуууҳ! Коутиньо меҳмонлар жарима майдончасига чап томондан кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўпни Ареола қайтарди
46'
Иккинчи тайм бошланди
'
Иккинчи ярим финалда "Севилья" - Шахтёр" ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилмоқда. Украинадаги ўйин 2:2 ҳисоби билан тугаган
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшмади Виктор Кашшаи. Танаффус. Ҳозирча - 1:1.
40'
Сольдадо сариқ олди. Коутиньони ортдан тепди
38'
Бурачкдан етказилган узатмани Ареола эгаллаб олди
37'
Милнер жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
31'
Бурчакдан етказилган узатмага Ловрен бош билан зарба берди. Ареола тўпни эгаллаб олди
30'
Фирмино жарима майдончаси ўнг томонида рақибдан тўпни олиб қўйди ва дарвоза яқинига узатди. Тўпни ҳеч кимга насиб этмади. Такрорий ҳужум пайтида олис масофадан зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
25'
Бу галги бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди
24'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмани Томас Пинья устун ёнида бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Ливерпуль" яна бурчак тўпи тепади
22'
Голдан кейин "Ливерпуль" яна 10 дақиқа давомида босим уюштирди. Энди "сариқ сувости кемаси" ҳужумга ўтмоқда
18'
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарбани мезбон ҳимоячиси қайтаришди
13'
ВУУУУҲ! Милнер ўнг қанотдан узатма берди. Лаллана бирга бир вазиятда дарвозабон майдончаси олдида тўпга тўхтатмасдан зарба беришга уринди. Тўп унинг оёғига яхши тегмай қолди ва олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
10'
Демак, иккита ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашди. Испанияда ўтган ўйинда "Вильярреал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди
7'
ГОООООООЛ! Даниэль Старриж! 1:0. Лаллана жарима майдончасининг ўнг томонига узатма берди. Жан берган зарбани "Вильерреал" посбони нариги томонга уриб юборди. Фирмино дарвозабон майдончасига тўпни етказди ва Старриж 2 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди!
6'
Яна бир хавфли зарба! БАкамбу чап қанотдан марказ томон сурилди ва Дос Сантосга узатма берди. Ҳужумчининг 15 метр зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди!
5'
Вуууҳ! "Вильярреал" гол уришига бир баҳя қолди. Меҳмон футболчиси жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Миньоле қайтарди
1'
"Ливерпуль" ва "Вильярреал" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
'
Қадрли футбол мухлислари! Европа лигасининг ярим финалидан онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.