Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

37-тур, 7 май, соат 16:45

НОРВИЧ

0 : 1

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Хуан Мата (72)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Жон Рудди (Д)
05.Расселл Мартин
06.Себастьян Бассонг
23.Мартин Ольссон
25.Иву Пинту
22.Натан Редмонд
08.Жонатан Хоусон
28.Гари О'Нил
12.Роберт Брейди
14.Уэсли Хулaхaн
10.Кэмерон Жером
  01.Давид де Хеа (Д)
05.Маркос Рохо
12.Крис Смоллинг
36.Маттео Дармиан
08.Хуан Мата
16.Майкл Кэррик
21.Андер Эррера
25.Антонио Валенсия
07.Мемфис Депай
35.Жесси Лингард
10.Уэйн Руни
ЗАҲИРА
13.Деклан Рудд (Д)
02.Стивен Уиттакер
16.Мэтт Жервис
18.Грэхэм Дорранс
07.Стивен Нэйсмит
09.Дьемерси Мбокани
11.Патрик Бэмфорд
  20.Серхио Ромеро (Д)
33.Патрик МакНейр
43.Кэмерон
51.Тимоти Фосу-Менса
28.Морган Шнайдерлин
11.Аднан Янузай
09.Антони Марсиаль

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "МЮ" муҳим ғалабани қўлга киритди.
90+5'
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Эррера жарима майдончасининг ўнг томонида очилган Матага узатма берди ва тўпни қайта қабул қилиб, 15 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
90+3'
Депайнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
90+3'
"МЮ" жарима зарбаси тепади. Дарвозагача 25 метрлар
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди
90'
"Норвич" босим қилмоқда, аммо бу самара бермаяпти
87'
"МЮ"да ўзгариш: Майкл Кэррик ўрник Тимоти Фосу-Менса тушди
85'
Вуууҳ! Рунининг узатмасидан кейин Янузай жарима майдончаси ичида зарба берди. Ноаниқ
80'
Мезбонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Бош билан берилган зарба муваффақиятли чиқмади
78'
"Норвич"да ўзгариш: Жером ўрнига Бэмфорд тушди
72'
ГОООООЛ! Хуан Мата, 0:1! Уэйн Руни ўнг қанотдан узатма берди ва бир ҳимоячини алдаб ўтиб, зарба бериши мумкин бўлган вазиятда, тўпни орқа томонга олиб ўтди ва ёрдамга келган Матага пас берди. Хуан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
71'
"МЮ" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
69'
Вууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Мбокани бош билан зарба беришга уринди. Тўп юқорига кўтарилди ва уни Де Хеа эгаллади
68'
Ўйин эрта бошлангани учун ҳаво ҳарорати юқори шекилли, жамоалар ҳужум қилишяптию, аммо хавфли вазият ярата олишмаяпти
66'
Чап қанотдан етказилган узатмани Бортвик қайтаришга ҳаракат қилди. Тўпни мезбон футболчиси эгаллади ва 15 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
63'
"Норвич"да ўзгариш: Брайди ўрнига Дьемерси Мбокани тушди
63'
Бортвик чап қанотдан узатма берди. Тўп меҳмонларга насиб этдмас
59'
"Норвич" футболчиси Гари О'Нилга тиббий ёрдам кўрсатилди
54'
"Норвич" футболчиси марказдан бошлаб чап қанот бўйлаб олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Тўпни Де Хеа эгаллади
51'
"МЮ" босимни ошираётгандек...
48'
Вуууҳ! Мата чап қанотдан узатма бериб, Эррерани қулай вазиятга чиқарди. Андер жарима майдончаси ичида ўткр бурчак остида зарба берди. Зарба бераётганида йиқилиб тушгани учун бўлса керак, тўп тўрга ён томондан тегди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади
47'
Чап қанотдан етказилган узатмага Кэмерон Жером бош билан зарба беришга уринди. Тўп дарвозагача етиб бормади
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
43'
Эҳҳҳ, Депай! Қарши ҳужумда рақиб жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдамоқчи бўлди, аммо тўпни йўқотди. Эрреранинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
41'
Кэмерон Жером ўнг қанотда икки ҳимоячини алдаб, меҳмонлар жарима майдончасига кириб борди. Аммо тўпни йўқотди
37'
Депайнинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди
36'
"МЮ" жарима майдончаси ташқарисидан икки марта зарба йўллади. Учинчиси пайтида фол қайд этилди. Дарвозагача 25 метрлар
34'
Шогирдларининг хатоларидан "Норвич" бош мураббийи асабийлашмоқда
30'
Вуууҳ! Лингард жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Жон Рудди тўпни эгаллади
29'
Вууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага дарвозабон майдончаси ичида баланд сакраган Смоллинг бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
29'
Мата жаримадан етказилган узатмани "Норвич" ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди
26'
Депай олис мкасофадан зарба йўллаб, бурчак тўпи ишлади
25'
"Норвич" футболчиси ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Тўпни меҳмонлар эгаллашди
22'
Дармианнинг жароҳати жиддий шекилли, уни шифохонага олиб кетишди
20'
Хуан Мата ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Мезбонлар тўпни эгаллашди
18'
Бугунги ўйинда очко ҳар иккала жамоага ўта муҳим! "МЮ" кучли тўртликка кириб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган бўлса, "Норвич" АПЛда қолиш учун тиш-тирноғи билан курашмоқда
15'
Дармиан ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Кэмерон Бортвик-Жексон тушди
14'
Жарима майдончасига кираётган Руни томон олис масофадан узатма берилди. Уэйн тўпни тўхтата олмади
1'
"МЮ" ҳимоячиси Матео Дармиан жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
8'
Яхши вазият! Чап қанотдан етказилган узатмани Мата рақиб жарима майдончаси ичида эгаллашга уринди, аммо уни ўзидан узоқлаштириб юборди. Хавф йўқолди
4'
Вуууҳ! Де Хеа қутқарди! "Новрич" бу сафар чап қанотдан ҳужум ташкил қилди ва жарима майдончасига етказилган узатмага ҳужумчи бош билан зарба берди. Де Хеа оёғи билан қайтарди
4'
Бурчакдан етказилган узатмага "Норвич" футболчиси дарвозабон майдончаси ичида зарба берди. Зарба кучсиз чиқди, аммо хавфли. Тўпни Рохо қайтарди
3'
Вуууҳ! Дастлабки хавфли вазият! "Норвич" футболчиси ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Тўп меҳмонлардан майдонни тарк этди
1'
Ўйин бошланди!
'
"Манчестер Юнайтед" сафарда "Норвич" меҳмони бўлмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия Премьер-лигасининг 37-туридан матнли онлайн трансляцияни бошлайсиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.