Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания кубоги, финал

23 май, соат 00:30. Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес

БАРСЕЛОНА

Жорди Альба (97)
Неймар (120+2)

2 : 0

СЕВИЛЬЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
06.Дани Алвес
18.Хорди Альба
03.Жерар Пике
05.Сержио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
08.Андрес Иньеста
04.Иван Ракитич
11.Неймар
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
  01.Серхио Рико (Д)
25.Мариано
06.Даниэль Каррису
23.Коке
03.Одил Рами
18.Серхио Эскудеро
04.Гжегож Криховяк
08.Висенте Иборра
19.Эвер Банега
20.Витоло
09.Кевин Гамейро
ЗАҲИРА
13.Клаудио Браво (Д)
24.Жереми Матьё
07.Арда Туран
12.Рафинья
22.Алеиш Видаль
20.Сержи Роберто
17.Мунир эл-Ҳаддодий
  31.Давид Сориа (Д)
21.Николас Пареха
14.Себастьян Кристофорo
22.Евгений Коноплянка
10.Хосе Рейес
11.Хуан Муньоз
24.Фернандо Льоренте
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Хавьер Маскерано (36)
 
Эвер Банега (90+2)

Матн

'
Испания қироли "Барселона" сардори Андрес Иньестага Кубокни топширди
120+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" - Испания қироли кубоги соҳиби! "Кўк-анорранглилар" мухлисларини табриклаймиз!
120+2'
ГООООООЛ! Неймар, 2:0! Мессининг узатмасидан кейин бразилиялик ҳужумчи бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
120+1'
Каррису кетма-кет иккита сариқ карточка олди. Дастлаб хавфли ўйин учун, иккинчиси ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун
120'
Қўшимча бўлимга 4 дақиқа қўшилди
120'
"Барселона"да яна битта ўзгариш бор экан. Жорди Альба ўрнига Сержио Роберто тушди
119'
Вуууҳ! Қарши ҳужумда Месси Бускетсни бирга бир вазиятга чиқарадиган узатма берди. Марказий ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
118'
Вууууҳ! Иньеста чап қанотдан узатма берди ва Неймар 6 метрлардан бош билан зарба берди. Серхио Рико тўпни эгаллаб олди
114'
Кевин Гамейро огоҳлантириш олди
113'
Эскудеро ўнг қанотдан узатма берди. Тер Штеген тўпни эгаллади
112'
Ўйин давом этади
111'
Лайнсменлардан бирига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
110'
Кокенинг олис масофадан зарбасини Тер Штеген эгаллади
109'
Жарима майдончасига чап томондан кирган Неймарга узатма берилди. Ҳужумчи йиқилиб тушди
107'
Эҳҳҳ, Неймар! Каталонияликлар қарши ҳужумда 4га 4 чиқиб боришди. Неймар ҳимоячини алдаб, ўзи жарима майдончаси киришга қарор қилди ва тўпни йўқотди
106'
"Севилья"да ўзгариш бўлди. Иборра ўрнига Льоренте тушди
106'
Тўртинчи бўлим бошланди
'
Бу 15 дақиқаликда "Барселона" устунликка эридшди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди
105+1'
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси якунига етди.
105'
ВУУУҲ! Алвес олис масофадан хавфли зарба йўллади. Рико қайтарди. Альбанинг зарбасини ҳимоячи қайтарди!
104'
ВУУУУҲ! Рико "Севилья"ни иккинчи голдан қутқарди! Неймар жарима тўпини етказди. Пике 5 метрдан бош билан зарба берди. Рико тўпни дарвоза устидан кўтариб юборди
104'
Эскудеро ҳам огоҳлантириш олди. У Мессини тепиб йиқитди
103'
Вуууҳ! Месси жарима майдончаси бурчагидан белгиланган жарима зарбаси яқин бурчак томон тепди. Рико зарбани қайтарди
102'
Коноплянка сариқ карточка олди. У жарима майдончаси кираётган Мессини қўлидан тортиб қолди
100'
Чап қанотдан Коноплянкага нисбатан фол ишлатилди. Евгенийнинг ўзи тўпни ўйинга киритди. Тўпни эгаллаган "Барселона" футболчилари қарши ҳужумга ўтишди. Месси олис масофадан "парашют" зарба билан тўпни дарвозабоннинг устидан туширишга ҳаракат қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
99'
Коноплянка бурчак тўпини ўйинга киритди. Пике тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
97'
ГОООООООЛ! Жорди Альба, 1:0! Олис масофадан Месси узатма берди. Ҳимоячи чап қанотдан етиб келди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Тўп олис устун ёнидан тўрга тушди!
96'
Вуууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Гамейро "Барса" жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба берди. Тўп йўлига Пике ғов бўлди!
93'
Бурчакдан етказилган узатмани Пике бош билан дарвозабон майдончасига қайтарди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
93'
Месси етказган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Алвеснинг узатмасиддан кейин бурчак тўпи ишланди
90+2'
Криховяк сариқ карточка олди. У Неймарни йиқитди
91'
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди
'
Асосий вақт ва қўшимча бўлимлар оралиғида 5 дақиқа дам берилади. Танаффус якунига етиб бормоқда. Мураббийлар футболчиларга кўрсатмалар бермоқда
90+5'
Асосий вақт якунига етди. Қўшимча бўлимлар. Ҳамон ҳисоб очилмаган
90+5'
Иборра Тер Штегенга зарба бериб юборди. Сариқ карточка
90+4'
"Барселона" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Матьё бош билан зарба берди. Рико тўпни эгаллади
90+3'
Мессининг зарбасини Рико дарвоза юқорисига кўтариб юборди!
90+2'
Эвер Банегага тўғридан тўғри қизил карточка! Мессининг узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқаётганида бразилиялик ҳужумчини ортдан тепиб йиқитди. Жарима майдончаси чизиғи устидан жарима зарабси тепилади
90'
Иккинич бўлимга 5 дақиқа қўшилди
89'
"Барселона"нинг бирданига уч футболчиси сариқ карточка олди. Неймар симуляция учун, Рафинья ва Алвес ҳакам билан тортишгани учун
87'
Жорди Альба сариқ карточка олди. Бироз аввал эса "Севилья" жарима майдончаси тақшарисида Неймар чалиб йиқитилди. Ҳакам негадир фол белгиламади
84'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан узатма берилди. Тўп учун курашда Витоло ва Пике баравар йиқилди. "Севилья" футболчилари пенальти сўрашди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди
81'
Коке "Барса" жарима майдончаси ичида чалқанча услубда зарба бераётганида тўпни қайтараётган Иньестага нисбатан хавфли ўйин қилди
80'
"Севилья"да ўзгариш: Мариано ўрнига Евгений Коноплянка тушди
79'
Вууҳ! Пике жарима майдончасига кириб келиб зарба берган Витолонинг зарбасини қайтарди
79'
Қарши ҳужумда Месси олдинга ўтаётган Матьёга узатма берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
77'
Лионель Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини Рико эгаллаб олди
75'
Витоло огоҳлантириш олди. Ўзидан ўтиб кетаётган Иньестани чалиб йиқитди. Дарвозагача 27 метрлар
74'
Альба офсайдда қолди
73'
Одил Рами сариқ карточка олди. Неймарнинг оёғига хавфли ташланди
71'
"Барселона" тўпни назорат қилиб ўтирмаяпти. Тезда рақибга топширмоқда
69'
Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Месси дарвоза яқинига етказди. Серхио Рико тўпни эгаллаб олди
66'
Бурчак тўпи ҳам хавфли чиқди. "Барса" қийинчилик билан хавфни бартараф этди
65'
ВУУУУҲ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани каталонияликлар қайтаришди. Криховяк 14 метрлардан зарба берди. Тўп Бускетснинг оёғига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди!
64'
"Севилья" футболчилари жарима майдончаси ичида "девор" ўйнашга ҳаракат қилишди. Пике тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди
63'
Қарши ҳужумда Месси Неймарни яккама-якка вазиятга чиқарди, аммо офсайд
62'
Андалусияликлар кўпроқ ҳужум ташки қилишмоқда. "Барса" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда
59'
Банега юқоридан узатма берди. Тер Штеген тўпни эгаллади
58'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
57'
"Барса"да мажбурий ўзгариш: Луис Суарес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Рафинья майдонга тушди
55'
Луис Суарес ҳам оёғини ушлаб ётибди. У ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшамоқда
53'
Месси олис устун томонда очилаётган Альбага узатма берди. Ҳимоячи тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Каррису ва Месси ҳаводаги тўп учун курашда тўқнашиб кетишди
52'
Андалусияликлар бугун Мессига нисбатан жуда кўп фол ишлатишмоқда
50'
ВУУУУҲ! Банега кутилмаганда жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп Пикенинг оёғидан ўз йўналишини бироз ўзгартирди ва устунга тегиб қайтди!
49'
Иккинчи бўлимда "Севилья" тўпни назорат қилмоқда
47'
Иньеста аниқ узатма билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Лайнсмен офсайд қайд этиб, хатога йўл қўйди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати: 62%-38%, зарбалар: 5:4, аниқ зарбалар: 0-2, бурчак тўплари: 6-2; Четлатиш: 1-0
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилмади
45+1'
Вуууҳ! Неймар "Севилья" жарима майдончаси ичида икки ҳимоячини алдаб ўтиб кетди ва Мессига узатма берди. Леонинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Вууҳ! Ракитич бурчакдан етказилган узатмага Пике дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
43'
Сўнгги "Барса" сафида майдондан четлатилган футболчи Маскерано бўлган экан. У октябрь ойида "Эйбар"га қарши ўйинда қизил карточка олганди
42'
Шундоқ ҳам яхши ўйнаётган "Севилья" рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ўзини янада ишончлироқ ҳис қилмоқда
40'
Бускетс марказий ҳимояга қайтиб ўйнамоқда
38'
Вууууҳ! Эвер Банега йўллаган зарбани Тер Штеген тўсин юқорисига кўтариб юборди!
36'
Вуууҳ! Маскеранога тўғридан-тўғри қизил карточка! У бирга бир вазиятга чиқиб бораётган Гамейрони тортиб йиқитди. Жарима майдончаси ярим айланаси ичидан жарима зарбаси тепилади!
35'
"Барса" чиройли ҳужум орқали "Севилья" жарима майдончасига кириб келди. Аммо сўнгги паллада Иньеста на зарба берди, на аниқ узатма. Тўп майдонни тарк этди
34'
Ўйин майдон марказида кечмоқда
30'
Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ракитич етказган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Алвес тўпни эгаллади ва 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
28'
Андалусиялик ўйинни майдон марказига суришга муваффақ бўлишди
26'
Месси 11 метрли нуқта устида узатма берди. Суарес тўпга ета олмади
25'
"Севилья"нинг ҳужуми пайтида Криховяк жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўпга интилган Гамейро офсайдда қолганди
22'
Месси бурчакдан тўпни дарвозага айлантирди. Рико мушт билан тўпни уриб юборди
20'
"Севилья" ҳимояда ётаётгани йўқ. Имкон бўлиши билан олдинга ўтмоқда
19'
Месси ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини рақиб жарима майдончасига етказди. Суарес офсайдда қолган деб топилди
17'
Вууууҳ! Витоло ўнг қанотда Альбадан ўтиб кетиб, дарвозабон майдончасига яқинлашди ва орқароқда очилган Кокега узатма берди. Кокенинг зарбаси қовушмади. Тўп дарвозага эмас, ён томонга кетиб қолди
16'
Бир вазиятда Иньеста ва Неймар Зидан финтини ишшга солишди. Бурчак тўпи ишланди. Бурчакдан узатмага футболчилар ета олишмади
14'
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган зарба ноаниқ чиқди
12'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди. ХАвфли вазият юзага келмади
8'
ВУУУУҲ! Иньестанинг ажойиб узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди ва 15 метрдан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
5'
Неймар жарима майдончаси ичида Месси билан "девор" ўйнаб, рақиб дарвозабон майдончасига киришга уринди, ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди
4'
Тўп назорати "Барса"да. Томонлар ҳали эътиборга молик ҳужум ташкил қила олганича йўқ
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ушбу мавсумда жамоалари биттадан совринни қўлга киритишга улгуришди. "Барселона" Испания чемпионлигини, "Севилья" Европа лигасини қўлга киритишди. Бугунги ўйинда ғалаба қозонган жамоа учун бу мавсумдаги иккинчи совринга айланади
'
"Барселона" ва "Севилья" жамоалари Мадриддаги "Висенте Кальдерон" стадионига чиқиб келишди. Испания мадҳияси янграмоқда
'
Испания қироли кубоги финал баҳсини биз билан кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.