Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ўртоқлик ўйини

7 июнь, соат 19:00

ЎЗБЕКИСТОН

Элдор Шомуродов (62)

1 : 2

КАНАДА

Давид Эдгар (20)
Акром Комилов (80-автогол)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
21.Александр Лобанов
2.Егор Кримец
8.Сервер Жепаров
9.Отабек Шукуров
11.Игорь Сергеев
13.Давронбек Ҳошимов
14.Жавоҳир Соҳибов
15.Александр Гейнрих
16.Акромжон Комилов
20.Ислом Тўхтахўжаев
23.Элдор Шомуродов
  22.Кенни Стаматопулос
3.Маньекар Жеймс
4.Деян Якович
5.Давид Эдгар
10.Дэвид Ҳойлет
12.Донейл Анри
14.Самуэль Пиет
16.Скотт Арфилд
20.Карл Уиметт
11.Тосейнт Рикеттс
23.Тешо Акинделе

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Канада - 1:2! Эътиборингиз учун раҳмат!
90'
Иккинчи бўлимга 3-4 дақиқа қўшилса керак, табло кўтарадиган захира ҳаками йўқ
88'
Канада дарвозабонига анча вақт тиббий ёрдам кўрсатилди.
86'
Ўйин тугашига кўп вақт қолмади. Хўш, ҳисобни тенглаштириш учун куч топа оламизми?
80'
ГОЛ! Канада босимни оширди ва ўз мақсадига эришди. Ўзбекистон - Канада - 1:2.
75'
Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Жасур Ҳасанов тушди.
73'
Хойлет ўнг қанотда Комиловдан ўтиб кетди. Бахтимизга аниқ зарба бера олмади
70'
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини анча жонланди. Тўлиқ устулик вакилларимизда. Ҳамдамовнинг зарбаси қовушмади.
68'
Ўзбекистонда яна ўзгариш: Гейнрих ўрнига Достон Ҳамдамов тушди.
62'
ГООООООООЛ! Элдор Шомуродоооов! 1:1! Гейнрихнинг бош билан узатмасидан кейин Элдор яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
60'
Ўзбекистонда ўзгариш: Ҳошимов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев тушди
57'
ВУУУҲ! Шомуродов кўкраги билан тўпни ўзига бўйсундирди ва зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
50'
Жепаров жарима зарбасини тепди. Бироз аниқлик етишмади зарбага
48'
Шомуродов! Шукуровнинг узатмасидан кейин Элдор яна имкониятдан фойдалана олмади. Балки учинчисидан фойдаланар а? Умид қиламиз
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим ўртачадан сал пастроқ темпда ўтди. Сергеев ва Шомуродов бир мартадан яккама-якка вазиятларни увол қилишди. Канада эса "стандарт"дан ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қисқача хулоса - шу.
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди ва у ҳам якунига етди. Ҳозирча Ўзбекистон кичик ҳисобда имкониятни бой бермоқда. Танаффус.
40'
Комилов чап қанотдан узатма берди. Тўп рақиб жарима майдончаси ичида турган Шукуровга аниқ борди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.
37'
Эҳҳҳҳ, Шомуродов! Жепаровнинг узатмасидан кейин Элдор чап томондан жарима майдончасига кирди ва деряли бирга бир вазиятда на аниқ зарба берди, на аниқ узатма... Кейинги ҳужумда ўнг қанотдан берилган узатмага Шомуродов дарвозага яқин жойда бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
34'
Гейнрихнинг нуқтаси. Саша айланма тарзда жарима зарбасини тепди. Дарвозабон қайтарди. Кейинги ҳужумда Отабек Шукуров олис масофадан зарба йўллади. Бироз ноаниқ.
33'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Хавфли ҳужумлар йўқ. Томонлар тез-тез тўпни йўқотишмоқда.
29'
Дастлабки дақиқаларда ўзбекистонликлар устунликка эришган бўлсалар, голдан кейин Канада кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда.
20'
Жарима майдончамизнинг чап томонидан жарима тўпи ўйинга киритилди. Эдгар бош билан йўллаган зарбага Лобанов ҳаттоки ташланмади.
20'
ГОЛ! Канада ҳисобни очди. Гол муаллифи — Давид Эдгар! Ўзбекистон - Канада - 0:1!
14'
Канадада мажбурий ўзгариш: Жеймс ўрнига Виторио Стивен тушди.
13'
Жеймсга тиббий ёрдам кўрсатилди
11'
Канада олис масофадан жарима зарбасини тепди. Лобанов тўпни осонлик билан эгалаб олди
8'
Жепаров жарима майдончасининг чап томонидан орқароққа узатма берди. Соҳибов 18 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
5'
Эҳҳҳ, Сергееев! Гейнрихнинг узатмасидан кейин Игорь бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончасига кириб, бироз ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
2'
Трема жамоамизнинг ҳужуми. Ўнг қанотдан тўп жарима майдончасига етказилди. Гейнрих тўпни эгаллай олмади
1'
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга канадаликлар киритиб беришди.
'
Футболчилар ва ҳакамлар ўзаро сўрашиб чиқишди. Мини-қуръа. Шундан сўнг ўйин бошланади
'
Дастлаб Ўзбекистон мадҳияси янгради. Энди навбат Канада мадҳиясига
'
Ўйин машғулот майдонларида бирида бўлиб ўтмоқда. Диққат жамоалар майдонга чиқиб келишди!
'
Яхши интернет тезлигига эга бўлган мухлислар ўйинни Канада соккер федерацияси расмий сайти орқали томоша қилишлари мумкин: http://www.canadasoccer.com/livestream-p159575
'
Ўзбекистон бугун кўк, Канада эса қизил рангли формада ҳаракат қилади
'
Ўйин "Спорт" канали орқали трансляция қилиниши режалаштирилмаган.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 19:00да старт олади. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари аниқ бўлди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.