Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«А» гуруҳи, 1-тур. 11 июнь, соат 18:00. Бош ҳакам: Карлос Веласко Карбальо

АЛБАНИЯ

0 : 1

ШВЕЙЦАРИЯ

Фабиан Шер (5)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Этрит Бериша (Д)
Лорик Цана
Анси Аголли
Мергим Маврай
Эльсейд Хюсай
Таулант Жака
Одисе Роши
Бурим Кукели
Амир Абраши
Эрмир Леньяни
Армандо Садику
  Янн Зоммер (Д)
Фабиан Шер
Рикардо Родригеc
Йоан Журу
Стефан Лихтштайнер
Гранит Жака
Валон Бехрами
Жердан Шакири
Блерим Жемайли
Адмир Мехмеди
Харис Сеферович
ЗАҲИРА
Албан Хўжа (Д)
Оргес Шехи (Д)
Анди Лиля
Фредерик Весели
Арлинд Аети
Насер Алийи
Миген Баша
Шкельзен Гаши
Эргюс Каче
Ледиан Мемушай
Соколь Цикалеши
Беким Балай
  Марвин Хитц (Д)
Роман Бюрки (Д)
Нико Эльведи
Стив фон Берген
Михаэль Ланг
Франсуа МубанЖе
Желсон Фернандес
Денис Закариа
Фабиан Фрай
Шани Тарашай
Брель Эмболо
Эрен Дердийок
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Лорик Цана (37)
 

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. Албания - Швейцария - 0:1.
90+2'
Албаниялик Маврай сариқ карточка олди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
Кукели сариқ карточка олди
87'
Эҳҳҳҳҳҳҳҳ, ажойиб узатма натижасида Гаши бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Тўп Зоммернинг қўлига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди!
83'
Оҳо! Ўнг қанотдан жарима майдончасига берилган узатма натижасида Шакири яккама-якка вазиятда зарба берди. Бериша оёғи билан зарбани қайтарди
81'
Сеферович бирга бир вазиятга чиқиб кетди ҳамда дарвозабонни алдаб ўтди, аммо ўзи йиқилиб тушди. Қоидабузарлик йўқ
79'
Юқоридан етказилган узатма учун Леньяни ва Лихтштайнер кураш олиб боришди. Албания футболчиси йиқилди. Испаниялик ҳакам пенальти йўқлигига ишора қилди
76'
ВУУУУУҲ! Хюсай ўнг қанотдан кутилмаган узатма билан Садикуни бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчи ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Швейцария дарвозаси тўрига ён томондан келиб тегди...
75'
Вууууҳ! Сеферович жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва чапроқда очиқ турган Эмболога узатма берди. Брел олис бурчакни нишонга олишга ҳаракат қилди, аммо зарба аниқ бўлмади
74'
Албанияда ўзгариш: Одисе Роши ўрнига Соколь Цикалеши тушди
70'
Албанлар таваккал қилиб олдинга ўтишмоқда. Аммо ҳозирча рақиб ҳимоясини ёриб ўта олишмаяпти
66'
ВУУУУУҲ! Қарши ҳужумда Сеферович яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва жарима майдончасига кириб зарба берди. Бериша оёғи билан зарбани қайтарди! Қойил, посбон!
63'
Ҳозиргина майдон тушган Каче рақиб футболчисининг шортигини ечиб олишига сал қолди :). Сариқ карточка. Албания сафида "турсунбой" бор экан:)
62'
Швейцарияда ўзгариш: Меҳмедий ўрнига Брель Эмболо тушди
61'
Албанияда ўзгариш: Таулант Жака ўрнига Эргюс Гаче тушди
60'
Садику 3 футболчи орасидан ўтиб, Швейцария жарима майдончасига кирди, аммо тўп ён томонга кетиб қолди. Армандо тўпни орқага узатишга мажбур бўлди.
58'
Швейцариялик ҳужумчи офсайдда қолди
55'
Гранит Жака жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
53'
Вуууҳ! Жаканинг узатмасини Северович жарима майдончаси ичида қабул қилди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Бериша зарбани қайтарди. Ажойиб реакция
50'
Вууууҳ! Хюсай майдон марказидан олдинга чизиқда очилаётган Садику томон узатма берди. Тўп Журунинг оёғига тегди ва дарвозабонга борди. Ҳужумчи тўпга бироз ета олмади
49'
Вуууҳ! Рордригес кесма узатма билан Шакирий рақиб жарима майдончасига бшлади. Тўпни Бериша эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Албания - Швейцария - 0:1. Баҳснинг 37-дақиқасидан бошлаб албанлар 10 киши бўлиб ўйнамоқда
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Албаниялик Жака бурчак тўпини ўйинга киритди. Зоммер яхши ҳаракат қилди
43'
Албания дарвозабони кучли зарбани қайтарди
41'
Вуууууҳ! Швейцарияликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Лихтштайнернинг узатмасидан кейин Беҳрамий 13 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
40'
Эрмир Леньяни жарима майдончаси бурчагидан зарба беришга қарор қилди. Тўп рекошет ҳолатда Зоммерга борди
38'
ВУУУУҲ! Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдидан белгиланган жарима тўпини Беҳрамий йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди!
37'
Албания терма жамоаси сардор Лорик Цана иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. У ўз жарима майдончаси олдида йиқилган ҳолатда тўпни бош билан қайтаришга ҳаракат қилди, аммо ета олмади. Натижада қўл билан уни қайтаришга мажбур бўлди
33'
Одисе Роше ўнг қанотда швейцариялик ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Зоммер тўпни эгаллади
31'
ВУУУУУУҲ! Майдон марказидан берилган узатма натижасида Садику яккама-якка вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Зоммер оёғи билан зарбани қайтарди!
30'
Албанлар босимни ошириб боришмоқда
27'
Вуууҳ! Жака Швейцария жарима майдончаси ичидаги Садикуга узатма берди ва у тўхтатиб берган тўпни дарвоза томон тепшга ҳаракат қилди. Зарба аниқ чиқмади
25'
Шер ўз жарима майдончаси ичида тўп учун курашда Садикудан устун келди
23'
Албаниялик ҳимоячи Лорик Цана огоҳлантириш олди. У майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилди
22'
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Фабиан Шер бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпини швейцарияликлар қайтаришди
20'
Жамоалар эҳтиёткор ўйин намойиш қилишда давом этишмоқда
16'
Шакирий бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
15'
Вууууҳ! Жемайли рақибдан тўпни олиб қўйди ва Сеферовичга узатди. Харис жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Бериша тўпни эгаллади
14'
Жаримадан етказилган узатмани Янн Зоммер осонлик билан эгаллади
13'
Фабиан Шер сариқ карточка олди. Албанлар чап қанотдан жарима зарбасини тепишади
12'
Тўпни швейцарияликлар назорат қилишмоқда. Ўйин темпи юқори эмас
8'
Жаримадан етказилган узатмани швейцариялик ҳимоячилар қайтаришди
7'
Меҳмедий ўйин қоидасини бузди. Албания жарима зарабсини тепади
5'
ГООООООЛ! Фабиан Шер, 0:1! Бурчак етказилган узатмага чиқишда Албания посбони Бериша хатога йўл қўйди. У тўпга ета олмади. Шер бўш қолган дарвозани бош билан ишғол қилди!
4'
Швейцарияликлар навбатдаги ҳужумни ташкил қилишди ва бурчак тўпи ишлашди
2'
Швейцария бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни майдон марказига қайтаришди
1'
Ўйин бошланди! Тўпни Албания киритиб беришди.
'
Албания мадҳияси ҳам янгради
'
Терма жамоалар майдонда саф тортишди. Швейцария мадҳияси янграмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионатида бугун иккинчи кун. "А" гуруҳидан ўрин олган Албания ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.