Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«В» гуруҳи, 1-тур. 11 июнь, соат 00:00. Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

АНГЛИЯ

Эрик Дайер (73)

1 : 1

РОССИЯ

Василий Березуцкий (90+1)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Жо Ҳарт
02.Кайл Уокер
05.Гари Кэҳилл
06.Крис Смоллинг
03.Дэнни Роуз
17.Эрик Дайер
20.Деле Алли
10.Уэйн Руни (С)
07.Раҳим Стерлинг
08.Адам Лаллана
09.Ҳарри Кейн
  01.Игорь Акинфеев
03.Игорь Смольников
14.Василий Березуцкий
04.Сергей Игнашевич
21.Георгий Шченников
05.Роман Нойштедтер
13.Александр Головин
17.Олег Шатов
09.Александр Кокорин
22.Артём Дзюба
10.Фёдор Смолов
ЗАҲИРА
13.Фрейзер Форстер (Д)
23.Том Хитон (Д)
21.Райан Бертран
12.Натаниэль Клайн
16.Жон Стоунз
19.Росс Баркли
14.Жордан Хендерсон
04.Жеймс Милнер
18.Жек Уилшир
22.Маркус Рэшфорд
11.Жейми Варди
15.Даниэль Старриж
  12.Юрий Лодигин (Д)
16.Гильерме (Д)
02.Роман Шишкин
06.Алексей Березуцкий
11.Павел Мамаев
23.Дмитрий Комбаров
08.Денис Глушаков
15.Роман Широков
07.Артур Юсупов
20.Дмитрий Торбинский
18.Олег Иванов
19.Александр Самедов
САРИҚ КАРТОЧКА
Кэҳилл (62)
 
Шченников (73)

Матн

'
Шу билан онлайн трансляциямиз якунига етди. Биз билан бирга бўлганингиз учун рахмат, кўришгунча хайр!
'
Англия терма жамоаси жуда яхши ўйин намойиш қилди ва ғалабага ҳақли эди. Аммо Россия ҳам қаршилик кўрсатишда бўш келмади ва инглизларни сўнгги дақиқаларда жазолашга муваффақ бўлди
90+3'
Ўйин тугади! Россия ўйинни қутқариб қолишга эришди!
90+1'
Тўп жарима майдонига оширилганда ҳаммадан баланд сакраган Березуцкий боши билан тўпни парашют услубида дарвозага йўллади. Ҳарт тўпни нигоҳи билан кузатиб қолишдан бошқа чора тополмади!
90+1'
ГООЛ!!! Василий Березуцкий!!!
90'
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Россиянинг ўйини қовушмаяпти, Англия ғалабага тобора яқинлашмоқда
89'
Ҳарт тўпни ўйинга киритишда ҳаяллади, бош ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди
88'
Россия ҳисобни тенглаштириш илинжида, бироқ рақиб ҳимояда жуда тартибли ўйнаяпти
87'
Стерлинг ўрнига Милнер майдонга тушди
86'
Сўнгги дақиқалар, Россия ҳужумда, бироқ рақиб жарима майдонига яқинлашишнинг имкони йўқ
85'
Смолов ўрнига Мамаев тушмоқда. Сўнгги умид
84'
Ҳарри Кейн чамаси 30 метр масофадан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп ноаниқ кетди
82'
Чиройли комбинация натижасида Раҳим Стерлинг тўпни бўш қолган дарвозага йўллади, бироқ офсайд!
80'
Тўп билан Россия,бироқ жарима майдони атрофи зич ёпилган
79'
Лаллана узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
79'
Англия ишончли тарзда тўпни ушлаб турибди. Трибунадаги мухлислар қўшиқ куйлашмоқда.
78'
Руни ўрнига Уилшир майдонга тушди. Англия ғалабани ушлаб қолмоқчи
77'
Головин ўрнига Широков майдонга тушди. Россия ўйинни қутқариб қолмоқчи
73'
Эрик Дайер белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, тўпни дарвозанинг узоқ, юқори бурчагига жойлади!
73'
ГОООЛ!!! Эрик Дайер!!!
72'
Жарима майдони чизиғи яқинида Шченников қоида бузди. Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб тенглашди
71'
Уҳҳҳ! Жуда хавфли. Уэйн Руни жарима майдони чизиғидан жуда кучли зарба йўллади. Акинфеев тўпни қайтара олди. Тўп унинг қўлидан дарвоза устунига тегиб қайтди.
71'
Жарима зарбаси яхши амалга оширилмади, Ҳарт тўпни эгаллаб олди
70'
Ўнг қанотда Смольниковга қарши қоида бузилди. Жарима зарбаси
68'
Ўйин оқсаб қолди, терма жамоаларнинг захира футболчилари машқларни бошлаб юборишди
66'
Англия терма жамоаси ҳужум қилмоқда, бироқ самарасиз
65'
Ушбу дақиқаларда Россия терма жамоаси тўпга эгалик қилишда устунликка эришмоқда
63'
Жуда хавфли! Фёдор Смолов узоқ масофадан зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Ҳарт тўпни қайтаришга ожиз эди
62'
Гари Кэҳилл майдон марказида Артём Дзюбага нисбатан қўполлик қилди. Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб очилди
60'
Россия қисқа вақт ичида бир нечта бурчак зарбаларини амалга оширди. Бу сафар Березуцкийнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
59'
Жуда хавфли! Шатов бурчак зарбасини амалга оширганида Дайер боши билан ўз дарвозасини ишғол қилишига сал қолди. Ҳарт тўпни қайтаришга улгурди
58'
Россия терма жамоасининг ҳужуми ҳимоячилар томонидан тўсилди
57'
Ўйиндаги вазият ўзгармаяпти, Англия ҳужумда, Россия ҳимояда
56'
Руни жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни тепди, жуда ноаниқ кетди
53'
Яна хавфли! Чап қанотдан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг тўпни Акинфеев қайтара олди
51'
Россия терма жамоаси ҳам ҳужум қилишга уринмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Велодромга қайтамиз, иккинчи бўлим бошланмоқда, футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Россия терма жамоаси катта куч билан ҳимояланди, лекин рақиб ҳужумлари босимига дош берди
'
Биринчи бўлимда Англия терма жамоаси катта устунликка эга бўлди, бироқ яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмади
45'
Бош ҳакам ўйинга бир сония ҳам қўшиб бермади. Биринчи тайм тугади. 0:0
45'
Кайл Уокер тўпни қабул қилиб, яхши вазиятга чиқиб борганди, бироқ офсайд!
42'
Жуда хавфли! Роуз чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, Кейн уни боши билан дарвозага йўллашга тайёр эди, аммо Акинфеев тўпни қайтаришга улгурди
41'
Ҳимоячи Роуз узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, тўп жуда ноаниқ кетди
39'
Смоллинг ажойиб тўп ошириш орқали Кейнни Акинфеев билан юзма-юз чиқармоқчи эди. Дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келиб, хавфли вазиятни бартараф қилди.
37'
Бу сафар Кейн айёрлик қилиб, тўпни Лаллана орқали ўйнади ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Акинфеев тўпни ушлаб олишда қийналмади.
35'
Жуда хавфли! Руни жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллади, яна Акинфеев жамоадошларини қутқариб қолди
33'
Ҳарри Кейн бурчак зарбасини кўнгилдагидек амалга ошира олмади. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
32'
Россия тўпни кўпроқ ушлаб туриш орқали инглизлар шаштини сўндиришга ҳаракат қилмоқда
30'
Россиянинг кам сонли ҳужумларидан бири. Игнашевич тўпни жарима майдонига етказди, Дзюба боши билан зарба беришга уриниб кўрди, бироқ ўхшамади.
28'
Чиройли комбинация. Лаллана ажойиб тўп ошириш билан Кейнни дарвозабон билан яккама-якка чиқарди. Ҳарри дарвозани ишғол қилди, бироқ офсайд!
26'
Ўйинда тўпга эгалик қилиш бўйича Англияда жуда катта устунлик - 68% - 32%
25'
Ўйин давомида Россия ҳимоячилари қўпол хатоларга йўл қўйишмоқда. Бу яхшиликка олиб келмайди
24'
Яна бир хавфли вазият! Стерлинг дарвозабон билан юзма-юз чиққанида, ҳимоячи Смольников тўпни унинг оёғи остидан қайтариб юборди
22'
Жуда хавфли! Уокер тўпни Лалланага етказди. Жарима майдонига кириб борган Адам кучли зарба йўллашга муваффақ бўлди, аммо унга аниқлик етишмади
21'
Англиянинг ҳужуми, тўп жарима майдонига етказилганда ҳимоячилар уни қайтара олишди
19'
Россия ўйинни ўз дарвозаси олдидан узоқлаштира олди
17'
Россиядан дастлабки хавфли вазият! Шатов жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига йўллади. Игнашевичнинг боши билан берган зарбасидан сўнг Ҳарт тўпни ушлаб олди.
16'
Роуз Дзюбага қарши қўпол ўйнади. Хавфли жарима зарбаси!
13'
Кейин узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ. Англия ҳужумлар босимини оширмоқда!
12'
Кейн амалга оширган бурчак зарбасидан сўнг, Смоллинг боши билан зарба берди. Акинфеев ўз ўрнида!
11'
Англия катта ташаббусга эга бўлмоқда, Россия асосан ҳимояда
9'
Хавфли вазият! Стерлинг чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Деле Алли боши билан зарба йўллади, сал ноаниқ!
8'
Фёдор Смолов қўпол ўйнади ва ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди
7'
Адам Лаллана жарима майдони ичида кучли зарба йўллади, Акинфеев тўпни қайтара олди
6'
Россиянинг ҳужумдаги ўйини қовушмаяпти
3'
Деле Алли узоқ масофадан дарвозани ўққа тутди, тўп ноаниқ кетди
'
Дастлабки дақиқаларда тўп кўпроқ инглизларда
2'
Рахим Стерлинг дарвозабон билан яккама-якка чиқиши мумкин эди, бироқ Акинфеев тўпга биринчи бўлиб етиб келди
0'
Ўйин бошланди
'
Кичик қуръа натижасида Англия терма жамоаси ўйинни бошлаб бериши аниқланди
'
Россия ва Англия мадҳияси янграмоқда
'
Бугунги ўйинни Никола Риццоли бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради
'
Жамоалар майдонга тушишга тайёргарлик кўришмоқда, мухлислар ўйинни интизорлик билан кутишяпти
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Марсель шаҳрининг “Велодром” стадионида Англия ва Россия терма жамоалари ўзаро куч синашадилар
-'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.