Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«С» гуруҳи, 1-тур. 12 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

ГЕРМАНИЯ

Шкодран Мустафи (19)
Бастиан Швайнштайгер (90+2)

2 : 0

УКРАИНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Мануэль Нойер
04.Бенедикт Ҳёведес
17.Жером Боатенг
02.Шкодран Мустафи
03.Йонас Ҳектор
06.Сами Хедира
18.Тони Кроос
13.Томас Мюллер
08.Месут Ўзил
11.Юлиан Дракслер
19.Марио Гётце
  12.Андрей Пятов
17.Артём Федецкий
03.Евгений Хачериди
20.Ярослав Ракицкий
13.Вячеслав Шевчук
16.Сергей Сидорчук
06.Тарас Степаненко
07.Андрей Ярмоленко
09.Виктор Коваленко
10.Евгений Коноплянка
08.Роман Зозуля
ЗАҲИРА
05.Матс Ҳуммелс
07.Бастиан Швайнштайгер
09.Андре Шюррле
10.Лукас Подольски
12.Бернд Лено
14.Эмре Жан
15.Юлиан Вайгл
16.Антонио Рюдигер
20.Лерой Сане
21.Жошуа Киммих
22.Марк-Андре тер Штеген
23.Марио Гомес
  01.Денис Бойко (Д)
02.Богдан Бутко
04.Анатолий Тимошчук
05.Александр Кучер
11.Евгений Селезнёв
14.Руслан Ротань
15.Филип Будковский
18.Сергей Рибалка
19.Денис Гармаш
21.Александр Зинченко
22.Александр Караваев
23.Никита Шевченко (Д)

Матн

'
Шу билан онлайн трансляциямиз якунига етди. Эътиборингиз учун рахмат!
'
Иккинчи бўлимда Германия терма жамоаси жуда тартибли ўйнади. Рақибга деярли имконият бермади. Украина терма жамоасининг эса жисмоний ҳолати яхши эмаслиги кўзга ташланиб қолди.
90+3'
Ўйин тугади. Германия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди!
90+2'
Тезкор ҳужумда, Месут Ўзил чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Швайнштайгер яқин масофадан кучли зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади!
90+2'
ГОООЛ!!! Швайнштайгер!!!
90+2'
Ярмоленко узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди
91'
Украина ҳужум қилишга уринмоқда, бироқ Германия имкон бермаяпти
90'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Гётценинг ўрнига Швайнштайгер тушди
88'
Мустафи тўпни дарвозабонга ошираман деб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди. Тўп олдинга чиқиб кетган Нойернинг устидан ошиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди
88'
Пятов!!! Месут Ўзил дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида!
87'
Сўнгги дақиқалар. Украиналик футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмас.
86'
Немис мухлислари ўз футболчиларини олқишлашмоқда, украиналиклар ҳуштак чалишмоқда
85'
Германия ғалабага яқин. Футболчилар шошмасдан бир-бирига тўп оширишмоқда
84'
Шюррле дарвозабон билан яккама-якка чиққанида Пятов олдинга юугуриб чиқиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
83'
Украина ҳужумга ўтишга уринмоқда. Германия хотиржам ҳимояланмоқда
82'
Шюррле жарима майдони ичидан кучли зарба йўлламоқчи бўлди. Эплолмади.
81'
Германия тўп билан. Улар шошилишмаяпти, ҳисоб уларни қониқтиради
80'
Тўпга эгалик қилиш бўйича яққол устунлик немисларда 69% - 31%
79'
Ҳали имконият бор. Украина майдон марказида тўпни ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда
78'
Дракслер ўрнига Шюррле тушди. Германия ҳужумдаги босимни оширмоқчи
77'
Йоахим Лёв йирик мусобақаларнинг илк ўйинида бирор марта очко йўқотмаган экан. Бугунги ўйинда ҳам иш шунга бормоқда
76'
Хавфли вазият!!! Томас Мюллер чамаси 25 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади. Пятов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
75'
Гётце жарима майдонига хотиржам кириб келди ва ҳимоячилар қуршовидан зарба йўллади. Пятов ўз ўрнида!
73'
Коваленко ўрнига Зинченко майдонга тушди. Балки энди украиналиклар фаол ўйнашар?
72'
Тушунарсиз ҳолат. Украина худди ҳисобда олдинда бораётгандек ўйнамоқда.
70'
Германиянинг яна бир ҳужуми. Немислар рақиб майдонида жуда фаол ўйнашмоқда. Бироқ самарасиз.
69'
Хавфли!!! Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Дракслер яқин масофадан боши билан дарвозага йўллаши мумкин эди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
68'
Коноплянка майдон марказида Гётцени тўхтатиб қолди. Биринчи сариқ карточка.
67'
Украина бурчак зарбасидан тайинли вазият ярата олмади. Германия тўпни эгаллаб олди
66'
Зозуля ўрнига Селезнёв тушди. Украина бир нима қилиши керак
63'
Германия тўпни рақибга бермасликка ҳаракат қилмоқда. Украина фақат ҳимояда ўйнамоқда
61'
Пятов яна бир бор жамоасини қутқарди! Хедира узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаганида, дарвозабон тўпни қайтара олди
59'
Германиянинг узоқ чўзилган ҳужуми. Рақиб ҳимоячилари немисларни жарима майдони яқинига йўлатишмади
57'
Жуда хавфли!!! Ракицкий чамаси 30 метр масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади. Нойер яна маҳорат кўрсатиб, хавфни бартараф қилди!
56'
Крооснинг узоқдан йўллаган яна бир зарбаси. Тўп ҳимоячига тегиб, Пятовнинг қўлига келиб тушди
54'
Немислар ташаббусни қўлдан бермоқчи эмас. Тўп Украина терма жамоасига деярли келиб тушмаяпти
53'
Коваленко жароҳат олган кўринади, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда
52'
Хавфли вазият! Тони Кроос узоқ масофадан дарвозани "ўққа" тутди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади
51'
Тўп немисларда, улар украиналикларни ҳимоядан чиқишга ундашмоқда
49'
Дастлабки дақиқалар биринчи бўлимдагидек давом этмоқда. Устунлик немислар томонда
48'
Пятов!!! Дракслер узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаган эди. Украина дарвозабони сусткашликка йўл қўймади!
46'
Германиянинг тезкор ҳужуми, чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтара олишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
'
Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари бироз зерикарли ўтди. Германия катта устунликка эга бўлиб, ҳисобни очгач, ўйин умуман ўзгарди. Украина терма жамоаси ҳам дадил ҳужумга ўтиб, ҳисобни тенглаштириш учун бир нечта имкониятга эга бўлди. Аммо Нойер ва ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди.
46'
Биринчи бўлим тугади
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Шевчук чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, Боатенг уни қайтараман деб ўз дарвозасига йўллаб қўйишига сал қолди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
44'
Бўлим якунида устунлик яққол Украина томонда. Немислар катта куч билан ҳимояланмоқда
43'
Шевчук ўткир бурчак остидан зарба беришга уриниб кўрди. Аммо тўп жуда ноаниқ кетди
42'
Украинанинг ҳужуми, Германия ҳимояда тер тўкмоқда
41'
Дракслер чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Мюллер тўпни осонликча дарвозага йўллаши мумкин эди. Бироқ тайинли зарба беролмади
39'
Коноплянка тўпни жарима майдонига оширганида, Федецкий тўпни дарвозага йўллашга муваффақ бўлди. Бироқ офсайд!
36'
Жуда хавфли!!! Ярмоленко ажойиб узатма орқали ҳужумчини Нойер билан юзма-юз чиқарди. Ҳужумчи тўпни Нойернинг устидан ошириб дарвозага йўллаганида, Боатенг бўш қолган дарвозадан тўпни чиқариб юборишга улгурди!
35'
Майдон марказида немислар тўлиқ устунликка эришмоқда. Украина қарши ҳужумларга таянмоқда
33'
Германия ҳужум қилмоқда, Украина ҳимояда зич ҳаракат қилиб, рақибга имконият қолдирмаяпти
30'
Жамоалар кетма-кет хавфли вазиятлар билан мухлисларни хушнуд қилишмоқда. Бурчакдан оширилган тўпни Шевчук дарвозага йўллаши мумкин эди. Унинг узоқдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди
29'
Хавли вазият! Кроос ажойиб узатма орқали Хедирани дарвозабон билан юзма-юз чиқарди. Пятов Хедиранинг яқин масофадан йўллаган зарбасини тўса олди!
28'
Ушбу дақиқаларда Украина ҳам ҳужум қила олишини намойиш қилди. Бир қанча хавфли вазиятларни содир этди
27'
Жуда хавфли! Бурчакдан оширилган тўпни Хачериди боши билан дарвозага йўллаганида, Нойер ажойиб ҳаракати билан тўпни қайтара олди!
26'
Хавфли вазият! Коноплянка ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига йўллади. Мюллер тўп йўлига ғов бўлди.
24'
Бурчакдан тўп оширилгандан сўнг, Мустафи дарвозабон Пятов билан тўқнашиб кетди.
23'
Германия тўпга эгалик қилишда ҳамон устун. Тони Кроос узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
20'
Германия ҳужумлар босимини голга айлантира олди. Украинадан ҳам фаолликни кутиб қоламиз
19'
Тони Кроос ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни ҳаводан жарима майдонига йўллади. Шкодран Мустафи баланд сакраб, боши билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. Пятов тўпни қайтаришга ожиз эди.
19'
ГОООЛ!!! Шкодран Мустафи!
'
Собиқ боксчи Виталий Кличко ҳам трибунада терма жамоасига мухлислик қилмоқда
13'
Хавфли вазият! Дракслер тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказди, Мюллер уни Ҳекторга қолдирди. Бироқ қулай вазиятда турган бўлишига қарамасдан Ҳектор тўпга тайинли зарба беролмади.
12'
Германия ишончли тарзда тўпни ушлаб турибди. Украина ҳимоя ҳақида қайғуришга мажбур
11'
Хедира тўпни қулай вазиятга чиқиб бораётган Мюллерга етказди. Бироқ офсайд
10'
Коваленко тўп учун курашда Ҳекторга нисбатан қўполлик қилди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди
8'
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Мюллер дарвозага йўллаши мумкин эди. У тўпга бирозгина ета олмади
7'
Сами Хедира тўпни жарима майдонига етказишда хатога йўл қўйди. Дарвозабон Пятов уни ўйинга киритади
6'
Германия майдон марказида тўп билан.
5'
Хавфли вазият! Коноплянка ўнг қанотдан оширилган тўпни жарима майдони чизиғидан, тўхтатмасдан кучли зарба билан дарвозага йўллади. Нойер қийинчилик билан тўпни қайтарди!
4'
Дастлабки хавфли вазият. Дракслер жарима майдони ичидан зарба йўллади. Тўп майдон машқарисига чиқиб кетди
3'
Тўп жарима майдонига оширилди. Дарвозабон Пятов уни осонликча эгаллаб олди
1'
Тўп немисларда, ўйин сурати юқори эмас
0'
Ўйин бошланди!
'
Бош ҳакам Мартин Аткинсон кичик қуръа ўтказди. Ўйинни майдон марказидан Германия бошлаб беради
'
Украина ва Германия мадҳиялари янграмоқда
'
50 мингдан зиёд мухлисни бағрига сиғдира оладиган стадион тўла!
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Терма жамоалар майдонга тушишга тайёргарлик кўришмоқда. Футболчилар кўтаринки кайфиятда!
'
УЕФА сайти хабарига кўра, Украина терма жамоаси Германияни бирор марта мағлуб эта олмаган. Балки бугун бу нохуш анъана ўз ниҳоясига етар?
'
Бугун “С” гуруҳининг дастлабки ўйинида Польша терма жамоаси Шимолий Ирландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди
'
Сизларни Франциянинг шимолидаги Лилль шаҳрига таклиф қиламиз. Бугун "Пьер Моруа" стадионида Германия ва Украина терма жамоалари ўзаро куч синашади
'
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.