Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«E» гуруҳи, 1-тур. 13 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Англия)

БЕЛЬГИЯ

0 : 1

ИТАЛИЯ

Эмануэле Жаккерини (32)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Тибо Куртуа
23.Лоран Симан
02.Тоби Алдервейрелд
03.Томас Вермален
04.Ража Наингголан
05.Ян Вертонген
06.Аксель Витсель
07.Кевин де Брёйне
08.Маруан Феллайни
09.Ромелу Лукаку
10.Эден Азар
  01.Жанлуижжи Буффон
03.Жоржио Кьеллини
15.Андреа Барцальи
19.Леонардо Бонуччи
04.Маттео Дармиан
06.Антонио Кандрева
16.Даниеле де Росси
18.Марко Пароло
23.Эмануэле Жаккерини
09.Грациано Пелле
17.Эдер
ЗАҲИРА
11.Янник Карраско
12.Симон Миньоле
13.Жан-Франсуа Жилле
14.Дрис Мертенс
15. Жейсон Денайер
16.Томас Мёнье
17.Дивок Ориги
18.Кристиан Кабаселе
19.Мусса Дембеле
20.Кристиан Бентеке
21.Жордан Лукаку
22.Миши Батшуайи
  02.Маттиа де Шильо
05.Анжело Огбонна
07.Симоне Заза
08.Алессандро Флоренци
10.Тиаго Мотта
11.Чиро Иммобиле
12.Сальваторе Сиригу
13.Федерико Маркетти
14.Стефано Стураро
20.Лоренцо Инсинье
21.Федерико Бернардески
22.Стефан Эль-Шаарави
САРИҚ КАРТОЧКА
Вертонген (90+1)
 
Кьеллини (65)
Эдер (75)
Бонуччи (78)
Мотта (84)

Матн

'
Эътиборингиз учун рахмат!
90+3'
Ўйин тугади! Италия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди!
90+2'
Бельгияликлар қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Кандрева тўпни эгаллаб, жарима майдонига кириб келди ва Пеллега оширди. Грациано тўпни тўхтатмасдан зарба йўллаб, ҳисобни оширди!
90+2'
ГОООЛ!!! Италия!!!
90+1'
Вертонгенни асаблари дош бермади. Сариқ карточка!
90+1'
Бельгияликлар шошилишмоқда, бироқ жарима майдони яқини ҳимоячилар билан тўсилган
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Мертенс тўпни жарима майдонига оширганида уни бўш дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
89'
Мухлислар Бельгияни олдинга ундашмоқда
88'
Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Феллайни дарвозага йўллай олмади
87'
Бельгия катта куч билан олдинга ўтмоқда, ўйин тугашига жуда оз вақт қолди
86'
Бурчакдан оширилган тўпни Пелле яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. Ҳимоячилар йўл қўйишмади
85'
Жуда хавфли!!! Иммобиле тезкор қарши ҳужум ниҳоясида узоқдан аниқ зарба йўллади. Куртуа маҳорат кўрсатди!
84'
Тиаго Мотта Азарга нисбатан қўполлиги учун сариқ карточка олди
83'
Ўйин якунланишига оз вақт қолмоқда. Бельгия босимни кучайтирмоқда
82'
Жуда хавфли!!! Де Брёйне тўпни жарима майдонига оширганида Ориги яқин масофадан боши билан зарба йўллади. Салгина ноаниқ!
82'
Бурчакдан оширилган тўпни Феллайни боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Зарба яхши чиқмади
81'
Бельгия ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда, бироқ рақиб ҳимоя чизиғидан ўтолмаяпти
80'
Зарбалар сони бўйича Бельгия олдинда: 13-8
79'
Италия терма жамоасида ўзгариш. Де Росси ўрнига Тиаго Мотта майдонга тушди
78'
Бонуччи Оригини қўполлик билан тўхтатиб қолди. Навбатдаги сариқ!
77'
Бельгия катта куч билан олдинга ўтмоқда. Италия ҳимояда ўйнашга мажбур
76'
Бельгия терма жамоасида ўзгариш. Симан ўрнига Карраско майдонга тушди
76'
Италия терма жамоасида ўзгариш. Эдер ўрнига Иммобиле майдонга тушди
75'
Эдер майдон марказида Бельгиянинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди. Дарҳол сариқ карточка олди!
74'
Жаккерини жарима майдони чизиғидан зарба йўллади. Ҳимоячилар тўп йўлини тўсиб қолишди
73'
Бельгия терма жамоасида ўзгариш. Ромелу Лукаку ўрнига Дивок Ориги майдонга тушди
73'
Бельгиянинг узоқ давом этган ҳужуми натижа бермади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишмоқда
71'
Италия тўпни майдон марказида ушлаб турибди
70'
Азар Буффонни олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, узоқ масофадан тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўлламоқчи бўлди. Эплолмади
69'
Азар узоқ масофадан зарба йўллашга уриниб кўрди. Йўқ, ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлишди
67'
Бельгия катта куч билан ҳужумда, италияликлар ҳимояланишга мажбур
65'
Кьеллини майдон марказига яқин жойда Азарга нисбатан қоида бузди. Огоҳлантириш!
63'
Бельгия тўпни эгаллаб турибди, олдинга ўтиш учун имконият йўқ
62'
Бельгия терма жамоасида ўзгариш. Наингголан ўрнига Мертенс майдонга тушди
61'
Бельгия олдинга ўтмоқда, улар ҳисобда орқада қолаётганини унутмасликлари лозим
60'
Италия ҳужумда, Эдер жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди, бироқ зарба беришга улгурмади
58'
Италия терма жамоасида Дармиан ўрнига Де Шильо майдонга тушди
57'
Бельгия босимни кучайтирмоқда, Буффон жамоадошларини фаолликка чақирмоқда
56'
Жуда хавфли!!! Эден Азар узоқ масофадан зарба йўллаб, Буффонни синаб кўрди. Дарвозабон панд бермади!
54'
Италиянинг хавфли ҳужуми! Пелле жарима майдонига кириб бориб, яқин масофадан зарба йўллади. Куртуа тўпни қийинчилик билан қайтарди!
53'
Лукаку!!! Буффон билан яккама-якка чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Бироқ сал ноаниқ!
52'
Бу сафар италияликлар тайинли ҳужум уюштира олмадилар, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди
51'
Бельгиянинг хавфли ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди
50'
Лукаку ҳимоячилардан қочиб кетмоқчи эди, бироқ офсайдга тушиб қолди
49'
Бельгия ўйинни майдон марказига кўчирди ва ҳужум қилишга уринмоқда
48'
Дастлабки дақиқаларда Италия фаол ўйнамоқда
47'
Италиянинг хавфли ҳужуми, Пароло жарима майдони ичида зарба бермоқчи бўлганида, ҳимоячилар тўп йўлини тўсиб қолишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Лионга қайтамиз. Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Италия эса рақибнинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди
'
Биринчи бўлимда ташаббус бельгиялик футболчиларда бўлди. Аммо улар яратилган вазиятлардан фойдалана олишмади
45+1'
Биринчи бўлим тугади
46'
Ҳар иккала жамоа тезкор ҳужумларни амалга оширишди, бироқ иш зарбагача етиб бормади
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Лукаку жарима майдони ичида қайчи услубида зарба бермоқчи эди, эплолмади
43'
Бельгия яна ташаббусга эга бўлмоқда, Италия орқага тисарилди
42'
Феллайни ажойиб пас билан де Брёйнени қулай вазиятга чиқарган эди. Аммо унинг зарбасини ҳимоячилар тўсиб қолишди
40'
Бельгия яна ҳужумда. Тўп жарима майдонига оширилди, Буффон ўз ўрнида
38'
Ўйин қизмоқда. Витцель узоқдан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
37'
Бельгия ўйинга қайтишга ҳаракат қилмоқда, бу эса осон эмас
35'
Жуда хавфли!!! Пароло тўпни боши билан жарима майдони марказига оширганида, Пелле яқин масофадан зарба берди, бироқ ноаниқ. Италия ҳисобни ошириши мумкин эди
33'
Италияда руҳий устунлик. Кандрева узоқ масофадан аниқ зарба йўллади, Куртуа қийинчилик билан қайтарди
32'
Майдон марказидан жарима зарбасини амалга оширган Италия футболчиси тўпни Жаккеринига аниқ етказиб берди. У эса жарима майдони ичида дарвозабон билан ёлғиз қолиб, ажойиб зарба билан тўпни дарвозага йўллади!
32'
ГОООЛ!!! Эммануеле Жаккерини! Италия!
32'
Лукаку майдон марказида Кьеллинига нисбатан қўпол ўйнади. Жарима зарбаси
31'
Кандрева ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Эдер тайинли зарба беролмади
30'
Италиянинг кам сонли ҳужумларидан бири, Пелле узоқ масофадан зарба йўллади. Жуда ноаниқ
28'
Наҳотки шу Италия бўлса? Бу Италия эмас, қанақадир Лихтенштейн!
26'
Эдер яна бир марта қоида бузди. Бу сафар Витцелга қарши
25'
Италиялик мухлислар норозилик билдириб, ҳуштак чалишмоқда. Ташаббус бельгияликларда
23'
Бельгия бурчак зарбасини яхши амалга оширмади, тўп билан Италия
22'
Наингголан яна бир марта узоқ масофадан дарвозани нишонга олди, бу сафар жуда ноаниқ
21'
Бельгияни ташаббусдан воз кечмоқчи эмас. Азар тўпни жарима майдонига йўллади, Кьеллини яна яхши ўйнаб, тўпни қайтарди
20'
Наингголан тўп ошириш орқали Лукакуни яхши вазиятга чиқармоқчи бўлди, бироқ ҳужумчи тўпга улгурмади
19'
Буффон жамоадошларини фаолликка чақирмоқда, ташаббусни рақибга бериб қўйиш хавфли
18'
Ташаббус бироз бельгияликларда, улар майдон марказида тўпни кўпроқ ушлаб туришмоқда
17'
Лукаку жарима майдонига тўпни етказмоқчи бўлди, аммо Кьеллини унинг йўлини тўсишга улгурди
16'
Ҳозирча Куртуа ишга киришмади, Буффон эса бир зарбани қайтарди
15'
Лукаку жарима майдони ичидан зарба йўлламоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар йўл қўйишмади
13'
Тўп Бельгияда, уларда ҳам ҳужумда муаммо. Италия ҳимоячилари яхши ўйнамоқда
12'
Италия ҳужумда, бироқ дарвозага яқинлашишнинг имкони йўқ, ҳимоячилар зич ўйнамоқда
11'
Бурчак зарбасидан йўлланган тўпни Феллайни дарвозага кирита олмади. Унинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди
10'
Жуда хавфли!!! Наингголан узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади, Буффон тўпни қайтара олди
8'
Италиянинг хавфли қарши ҳужуми бельгиялик ҳимоячилар томонидан тўхтатиб қолинди
7'
Эдер майдон марказида Вертонгенга нисбатан қўпол ўйнади, ҳозирча оғзаки огоҳлантириш олди
6'
Тўп Италия жарима майдонига оширилди, Ромелу Лукаку унга улгурмади, Буффон ўз ўрнида
5'
Жамоалар эҳтиёткорона ўйнашмоқда. Ахир бу гуруҳдан чиқишга асосий даъвогарларнинг ўйини
3'
Италиянинг илк ҳужуми зарба билан якунланди. Эдернинг зарбаси кучли чиқмади
2'
Бельгиянинг дастлабки ҳужуми, тўп жарима майдонига оширилганда, майдон ташқарисига чиқиб кетди
1'
Ўйин майдон марказида кечмоқда, тўп у ёки бу жамоага ўтиб турибди
0'
Ўйин бошланди
'
Кичик қуръа натижасида ўйинни майдон марказидан Италия бошлаши аниқланди
'
Бельгия ва Италия мадҳиялари янграмоқда
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Ўйинни англиялик Марк Клаттенбург бошқариб боради
'
Футболчилар майдонга тушишга тайёргарлик кўришмоқда. Бугун Италия оқ-кўк либосда, Бельгия қизил-қора либосда ўйнайди
'
Бельгия ва Италиянинг сўнгги 10та ўйинида 5 марта Италия ғалаба қозонган, 3 марта Бельгия
'
Ҳаво ҳарорати 19 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун айни муддао
'
Бугун Лионда кучли жала қуйди, аммо бу ҳодиса ўйинни ўтказишга ҳалал бермайди
'
"Стад-де-Лион" бугун мухлислар билан тўлган. Бельгиялик мухлислар бироз кўпроқ
'
Е гуруҳида иштирок этадиган жамоалар бугун Европа чемпионатидаги иштрокини бошлашди. Дастлабки ўйинда Ирландия ва Швеция 1:1 ҳисобидан дуранг ўйнашди
'
Сизларни Лион шаҳрига таклиф қиламиз, яна бир неча дақиқалардан сўнг бу ерда Бельгия ва Италия терма жамоалари беллашишади
'
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ишқибозлари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.