Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«F» гуруҳи, 1-тур. 14 июнь, соат 21:00. Бош ҳакам: Клеман Турпен (Франция)

АВСТРИЯ

0 : 2

ВЕНГРИЯ

Адам Салаи (62)
Золтан Штибер (87)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Роберт Альмер
03.Александар Драгович
04.Мартин Ҳинтереггер
05.Кристиан Фукс
07.Марко Арнаутович
08.Давид Алаба
10.Златко Юнузович
11.Мартин Ҳарник
14.Юлиан Баумгартлингер
17.Флориан Кляйн
21.Марк Янко
  01.Габор Кирай
02.Адам Ланг
04.Тамаш Кадар
05.Аттила Фиола
07.Балаж Жужак
08.Адам Надь
09.Адам Салаи
10.Золтан Гера
11.Кристиан Немет
15.Ласло Кляйнхайслер
20.Рихард Гузмич
ЗАҲИРА
02.Дьёрд Гарич
06.Штефан Илзанкер
09.Рубин Окоти
12.Хайнц Линднер
13.Маркус Зуттнер
15.Себастиан Прёдль
16.Кевин Виммер
18.Алессандро Шёпф
19.Лукас Ҳинтерзеер
20.Марсель Забитцер
22.Якоб Янчер
23.Рамазон Ўзжон
  03.Михай Корхут
06.Акош Элек
12.Денеш Дибус
13.Даниэл Бёде
14.Гергё Ловренчич
16.Адам Пинтер
17.Неманья Николич
18.Золтан Штибер
19.Тамаш Пришкин
21.Барнабаш Беше
22.Петер Гулачи
23.Роланд Юхас
САРИҚ КАРТОЧКА
Драгович (33)
 
Кристиан Немет (80)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Драгович (66)
 

Матн

90+5'
Ўйин тугади. Венгрия 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун раҳмат!
90+4'
Австрия ҳужумда ҳеч нарса қилолмаяпти
90+2'
Австрия жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвозабоннинг осон ўлжасига айланди
90+1'
Шёпф узоқдан зарба йўллади. Жуда ноаниқ
90'
5 дақиқа қўшиб берилди
89'
Австрия жуда бўлмаса бир гол уриш илинжида олдинга бормоқда. Бироқ самарасиз
88'
Венгрияда алмаштириш. Немет ўрнига Пинтер майдонга тушди
87'
Венгриялик футболчи дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва совуққонлик билан тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўллади!
87'
ГОООЛ!!! Венгрия!!! Штибер!
85'
Венгрия футболчиси Фиола ўрнидан туришни истамаяпти
84'
Дарвоза томон йўлланган аниқ зарбалар сони: 2 - 7
84'
Австриянинг бурчак зарбаси. Дарвозабон тўпни осонлик билан ушлаб олди
83'
Австрия рақиб жарима майдонига яқинлаша олмаяпти. Рақиб ҳимояси жуда зич
82'
Венгрия майдон марказида тўп билан, улар шошилишмаяпти
81'
Венгрия ишончли тарзда ўйинни бошқармоқда. Австрия ҳужумга ўта олмаяпти
80'
Кристиан Немет огоҳлантирилди. У майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнади
79'
Венгрияда ўзгариш. Кляйнхайслер ўрнига Штибер майдонга тушди
77'
Австрияда сўнгги ўзгариш. Ҳарник ўрнига Шёпф майдонга тушди
77'
Австрия олдинга ўта олмаяпти, Венгрия ҳимояда фаол ўйнамоқда
75'
Жужак тўпни жарима майдонига оширганди Альмер уни осонлик билан эгаллаб олди
73'
Марсель Забитцер!!! Чап қанотдан оширилган тўпни жарима майдони ичида тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Жуда ноаниқ!
71'
Кристиан Немет узоқ масофадан аниқ зарба йўллаган эди. Альмер тўпни қайтара олди
70'
Венгриялик Адам Надь узоқ масофадан зарба йўллади. Унга ҳам аниқлик етишмади.
69'
Венгрияда ўзгариш. Салаи ўрнига Тамаш Пришкин майдонга тушди
68'
Австрия ҳужумда қоида бузди, агар қоида бузмаганида хавфли бўлиши мумкин эди
66'
Драгович майдондан четлатилди. У ҳимоячига нисбатан қўпол ўйнади. Австрия камайиб қолмоқда!
64'
Австрияда ўзгариш. Янко ўрнига майдонга Окоти тушди. Ўйинни қутқариб қолиш керак
62'
Салаи Кляйнхайслер билан девор услубида ўйнаб, дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва тўпни Альмернинг қўлтиғи остидан дарвозага йўллади!
62'
ГОООЛ!!! Венгрия!!! Салаи!!!
60'
Австриянинг бурчак зарбаси. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
59'
Юнузович ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнига Забитцер тушди
58'
Австрия футболчиси Юнузович жароҳат олди, унга ёрдам кўрсатилмоқда
56'
Венгрия хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
55'
Жужак!!! Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўққизликка кириб кетиши мумкин эди. Дарвозабон зўр ҳаракат қилиб тўпни қайтара олди
54'
Австриянинг ҳужуми зарба билан якунланмади
52'
Венгриялик Гера узоқдан зарба йўллади, жуда ноаниқ
50'
Венгриянинг ҳужуми зарба билан якунланмади, улар тўпни йўқотиб қўйишди
48'
Алаба чап қанотдан тўпни жарима майдонига йўллади, тўпга зарба берувчи топилмади
46'
Венгриялик Фиола узоқ масофадан зарба йўллади, Альмер тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
1-тайм якунланди. Жамоалар асосий эътиборини ҳимояга қаратишди, хавфли вазиятлар жуда кам бўлди. Танаффус.
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Бўлим охирида жамоалар хавфли вазиятлар билан алмашишди
43'
Жужак!!! Венгрия яримҳимоячиси дарвозабон билан юзма-юз чиқиб борди, аммо аниқ зарба йўллай олмади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
42'
Жуда хавфли!!! Арнаутович чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Харник яқин масофадан зарба йўллади. Жуда ноаниқ
41'
Ҳар иккала жамоанинг ҳужумдаги ўйини қовушмаяпти
38'
Венгрия чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олди
35'
Жуда хавфли!!! Юнузович узоқ масофадан аниқ зарба йўллаганида, Кирай маҳорат билан қайтара олди
34'
Чап қанотдан оширилган тўпга Солои боши билан зарба берди, жуда ноаниқ
33'
Драгович қўполлиги учун огоҳлантирилди
32'
Чамаси 30 метрлардан жарима зарбаси белгиланди. Алабанинг кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
30'
Зерикарли ўйин бўляпти, жамоалар жуда эҳтиёткорона ўйнашяпти
28'
Австриянинг хавфли ҳужуми зарбагача етиб бормади, Венгрия ҳимояда яхши ўйнамоқда
25'
Алаба жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди, бироқ ҳимоячилар тўсиб қолишди
24'
Гера узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон тўпни осонлик билан ушлаб олди
23'
Ташаббус венгрияликларда, бироқ хавфли вазиятлар деярли йўқ
20'
Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтара олишди
18'
Ўйин давом этади. Кичик устунлик Венгрияда
17'
Юнузович жароҳат олди, унга ёрдам кўрсатилмоқда
16'
Салаи узоқ масофадан зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар тўсиб қолишди
13'
Тўп билан Венгрия, бироқ олдинга ўтишнинг иложи йўқ, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишмоқда
12'
Венгриянинг жавоби. Кляйнхайслер узоқ масофадан дарвозани "ўққа" тутди. Жуда ноаниқ
11'
Алаба! Жарима майдонига кириб зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида!
9'
Венгрия ҳам дадил ўйнамоқда, ҳозирги дақиқаларда тўп асосан майдон марказида
5'
Австрия бироз ташаббусга эга, тўп уларда кўпроқ ушланиб турибди
3'
Венгриянинг хавфли жавоби. Жужак узоқ масофадан зарба йўллади, сал ноаниқ
1'
Хавфли вазият! Давид Алабанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!
0'
Ўйин бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.