Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«F» гуруҳи, 1-тур. 14 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Жунайд Чақир (Туркия)

ПОРТУГАЛИЯ

Луиш Нани (31)

1 : 1

ИСЛАНДИЯ

Биркир Бьярнасон (50)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Руи Патрисиу
03.Пепе
06.Рикарду Карвалю
05.Рафаэл Гуэрейро
11.Виейриня
08.Жоао Моутиньо
13.Данило Перейра
17.Нани
10.Жоао Марио
15.Андре Гомеш
07.Криштиану Роналду
  01.Ҳаннес Ҳальдоурссон
06.Рагнар Сигурдссон
23.Ари Скуласон
02.Биркир Севарссон
14.Кари Арнасон
07.Йоҳан Гудмундссон
17.Арон Гуннарссон
10.Гилфи Сигурдссон
08.Биркир Бьярнасон
15.Йон Бёдварссон
09.Колбейнн Сигторссон
ЗАҲИРА
02.Бруну Алвеш
04.Жозе Фонте
09.Эдер
12.Антони Лопес
14.Уильям Карвалю
16.Ренату Саншеш
17.Нани
18.Рафа Силва
19.Элизеу
20.Рикарду Куарежма
21.Седрик Соареш
22.Эдуарду
23.Адриэн Силва
  03.Хёкур Хаукссон
04.Йортюр Херманнссон
05.Сверрир Ингасон
11.Альфред Финнбогасон
12.Эгмундур Кристинссон
13.Ингвар Йонссон
16.Рунар Сигурйонссон
18.Элмар Бьярнасон
19.Ҳёрдур Магнуссон
20.Эмил Ҳалльфредссон
21.Арнор Траустасон
22.Эйдур Гудйонсен
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Биркир Бьярнасон (55)

Матн

'
Шу билан онлайн трансляциямиз ўз якунига етди. Эътиборингиз учун рахмат!
'
Ўйинда Португалия катта ташаббусга эга бўлди, бироқ вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Исландияликлар яхши ҳимояланиб, ўз имкониятидан унумли фойдаланишди.
90+5'
Ўйин тугади! Исландия сенсация соҳиби!
90+5'
Роналдунинг зарбаси, тўпни жонли девор қайтарди!
90+4'
Роналду тепди, тўп рақиб қўлига тегди. Яна бир жарима зарбаси!
90+4'
Жарима зарбаси! Португалиянинг сўнгги имконияти
90+3'
Тўп билан Исландия, сўнгги сониялар
90+2'
Тўп жарима майдонига етказилди, бироқ ҳимоячилар уни қайтаришди
90+2'
Ўнг қанотдан Португалия хавфли жарима зарбасини амалга оширади
90+1'
Португалия катта куч билан ҳужумда, бироқ исландияликлар яхши ҳимояланишмоқда
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Гудмундссон ўрнига Элмар Бьярнасон тушди
90'
Португалия ҳужумда қоида бузди, тўп Исландияда
89'
Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
88'
Португалия рақиб ҳимоясини ёриб ўтолмаяпти
87'
Куарежманинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ бўлди
86'
Финнбогасон!!! Жарима майдони ичида яқин масофадан зарба йўллади. Руи Патрисио тўпни қайтара олди!
85'
Криштиануууу! Чап қанотдан Нани тўпни унга етказганида, Роналду яқин масофадан боши билан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида!
84'
Андре Гомеш ўрнига Эдер майдонга тушди. Португалияда 4 ҳужумчи!
84'
Исландиянинг қарши ҳужуми ниҳоясига етмай қолди
83'
Португалия ҳужумда, Исландия тўпни иложи борича узоқроққа тепиб юбормоқда
82'
Бурчакдан оширилган тўпни Пепе яқин масофадан дарвозага йўллашига сал қолди. Унинг боши билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
82'
Роналду узоқ масофадан жарима зарбасини амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг тўпни ҳимоячилар қайтаришди
81'
Исландияда ўзгариш, Сигторссон ўрнига Финнбогасон тушди
80'
Португалия катта куч билан олдинга ўтмоқда, Исландия ҳимояда тер тўкмоқда
79'
Португалиянинг бурчак зарбаси. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
78'
Куарежманинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олди
76'
Куражема - Нани - Роналду. Португалия 3 ҳужумчи бўлиб ўйнамоқда
76'
Португалияда ўзгариш, Жоао Марио ўрнига Куарежма майдонга тушди
75'
Исландия ҳужумда, улар шошилишмаяпти, ҳисоб уларни қониқтиради
73'
Роналду узоқ масофадан зарба йўллашга уриниб кўрди. Тўп ноаниқ кетди
72'
Нанииии! Жуда хавфли вазият! Чап қанотдан жарима зарбаси амалга оширилиб, тўп жарима майдонига етказилганда Нани боши билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Дарвозабон уни қайтаришга ожиз эди.
71'
Португалияда ўзгариш, Моутиньо ўрнига Ренато Саншеш майдонга тушди
70'
Тўп билан Исландия, лекин олдинга ўтиш учун имконият йўқ, рақиб ҳимояда яхши ўйнамоқда
68'
Ўйин майдон марказида кечмоқда, хавфли вазиятлар йўқ
67'
Португалия рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти
65'
Исландиянинг кам сонли ҳужумларидан бири. Бьярнасон чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Руи Патрисиу қийналмасдан тўпни ушлаб олди
63'
Жуда хавфли!!! Виериня тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига йўллади, Нани яқин масофадан зарба берганида дарвозабон тўсишга улгурди
62'
Португалия босимни оширмоқда, очко йўқотиш уларнинг ниятида йўқ
61'
Жуда хавфли!!! Андре Гомеш жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллади, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди
60'
Чап қанотдан амалга оширилган жарима зарбаси, ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
59'
Ташаббус Португалияда, исландияликлар яхши ҳимояланишмоқда
58'
Роналду узоқ масофадан зарба йўлламоқчи эди, ҳимоячи тўсиб қолди
57'
Криштиану жамоадошларини фаолликка чақирмоқда, ҳали вақт кўп
55'
Бьярнасон қўполлик қилиб, сариқ карточка олди
55'
Исландиялик мухлислар хурсанд, улар жамоасини қўшиқлар билан қўллаб-қувватлашмоқда
54'
Португалия олдинга ташланмоқда, улар вазиятдан дарғазаб
53'
Кутилмаган вазият. Португалия карахт аҳволда
50'
Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Бьярнасон яқин масофадан қийинчиликсиз дарвозага йўллади! Ҳимоячилар уни кўздан қочиришганди!
50'
ГОООЛ!!! Исландия!!! Бьярнасон!!!
50'
Португалиянинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми ниҳоясига етмай қолди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди
49'
Исландия майдон марказидан ўтолмаяпти
48'
Португалия ташаббусни бериб қўймоқчи эмас, жамоа ишончли тарзда тўпни ушлаб турибди
47'
Роналду!!! Узоқ масофадан кучли зарба йўллади, тўп ноаниқ кетди
46'
Тўп билан Португалия
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда, футболчилар майдонга қайтмоқда
'
Португалия ташаббусга эга бўлиб, муҳим гол ура олди. Исландия ҳимоявий ўйин намойиш қилди, ҳужумдаги ўйини эса қовушмади.
45'
Ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади. 1-бўлим тугади
44'
Виериня тўпни жарима майдонига ҳаводан етказди, Роналду боши билан зарба йўллашга улгурмади
43'
Португалия рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда, Исландия зич ҳимояда
41'
Виериня узоқ масофадан зарба йўллади, Ҳальдоурссон ўз ўрнида
41'
Ўйин бироз тенглашди, Исландия ҳам дадил ҳужумга ўта бошлади
40'
Тўп билан Исландия, улар ҳужум қилишга уринишмоқда, ҳозирча самарасиз
38'
Бьярнасон чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, Сигурдссоннинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
37'
Португалия ишончли тарзда тўпга эгалик қилмоқда
34'
Португалиянинг бурчак зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди
33'
Яна хавфли вазият! Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни исландиялик ҳимоячи боши билан ўз дарвозасига йўллашига сал қолди
31'
Андре Гомеш ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Нани яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди
31'
ГОООЛ!!! Португалия!!! Нани!!!
31'
Ўйин майдон марказида кечмоқда
29'
Португалия катта ташаббусга эга бўлмоқда, Исландия ҳимояда
28'
Португалиянинг ҳужуми зарбагача бормади
26'
Роналду рақибни яна бир бор кечирди! Дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, тўпга тайинли зарба беролмади. Дарвозабон тўпни қайтара олди
25'
Исландия тўпни бир-бирига ошириб, ўйин темпини пасайтирмоқчи
24'
Португалия босимни кучайтирмоқда
23'
Роналдууууу! Виериня жарима майдонига тўпни оширганида Криштиану боши билан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
21'
Нанииии!!! Роналду чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, ёлғиз ўзи турган Нани яқин масофадан боши билан зарба йўллади, дарвозабон жамоасини қутқариб қолди!
21'
Ҳаммаси жойида, Сигурдссон яна майдонда, Португалия эса ҳужумда
20'
Исландиялик Сигурдссон жароҳат олиб, ўрнидан туролмаяпти
19'
Исландиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади
18'
Хавфли зарба!!! Виериня узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб қола олди
17'
Португалия ҳужумда, бироқ иш хавфли вазиятларгача бормаяпти
16'
Устунлик португалияликларга ўтмоқда. Тўп уларда кўпроқ ушланиб турибди
15'
Португалиянинг ҳужуми. Исландия жуда зич ҳимояланмоқда
13'
Тўп билан Исландия, бироқ тайинли ҳужум уюштирилмади
12'
Роналду узоқ масофадан зарба йўлламоқчи бўлганида, ҳимоячи тўп йўлини тўсишга улгурди
11'
Исландия жарима зарбасини амалга оширди, тўп жарима майдонига жуда ноаниқ оширилиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди
10'
Ўйин майдон марказида кечмоқда
8'
Португалиянинг ўнг қаноти суст ўйнамоқда. Иккита хавфли ҳужумни ўтказиб юборишди
7'
Бёдварссон чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди. Офсайд
6'
Португалия бурчак зарбасини амалга оширди. Виериня боши билан зарба йўллади, ҳимоячилар тўп йўлини тўсиб қолишди
5'
Ўнг қанотдан жарима зарбаси амалга оширилди. Нани боши билан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида!
4'
Исландиялик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда, акс ҳолда хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди
3'
Сигурдссон!!! Чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб зарба йўллади, Руи Патрисио тўпни қайтара олди!
2'
Ўнг қанотдан Гуэрейро тўпни жарима майдонига етказди, бу ерда ҳеч ким йўқ. Дарвозабон тўп билан
1'
Португалиянинг дастлабки ҳужуми. Нани дарвозабон билан яккама-якка чиқиши мумкин эди. Дарвозабон тўпга улгурди
0'
Ўйин бошланди
'
Кичик қуръа натижасида Исландия терма жамоаси ўйинни майдон марказидан бошлаб бериши аниқланди
'
Португалия ва Исландия мадҳиялари янграмоқда
'
Ўйинни туркиялик ҳакам Жунайд Чақир бошқариб боради
'
Бир неча дақиқалардан сўнг "Жоффруа Гишар" стадионида Португалия ва Исландия терма жамоалари ўйини бошланади
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари! Сизларни Франциянинг Сент-Этьенн шаҳрига таклиф қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.