Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«B» гуруҳи, 2-тур. 15 июнь, соат 18:00. Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

РОССИЯ

Денис Глушаков (80)

1 : 2

СЛОВАКИЯ

Владимир Вайс (32)
Марек Ҳамшик (45)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Игорь Акинфеев (Д)
Василий Березуцкий
Георгий Шченников
Игорь Смольников
Роман Нойштедтер
Сергей Игнашевич
Александр Головин
Олег Шатов
Артём Дзюба
Александр Кокорин
Фёдор Смолов
  Матуш Козачик (Д)
Томаш Губочан
Ян Дюрица
Петер Пекарик
Мартин Шкртел
Ондрей Дуда
Марек Гамшик
Виктор Пековски
Роберт Мак
Юрай Куцка
Владимир Вайсс
ЗАҲИРА
Юрий Лодигин (Д)
Гильерме (Д)
Алексей Березуцкий
Роман Шишкин
Олег Иванов
Артур Юсупов
Дмитрий Торбинский
Дмитрий Комбаров
Павел Мамаев
Роман Широков
Александр Самедов
Денис Глушаков
  Ян Новота (Д)
Милан Шкриньяр
Норберт Гиомбер
Душан Швенто
Корнел Салата
Мирослав Стох
Здено Штрба
Ян Грегус
Патрик Грошовски
Михал Дюриш
Адам Немец
Станислав Шестак

Матн

90+3'
Ўйин тугади. Словакия ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун рахмат!
90+2'
Словакия ҳимояланмоқда, ҳисоб уларни қониқтиради
90+1'
Россия катта куч билан ҳужумда
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Вууууҳ! Дзюба жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, бироз пауза ушлади ва зарба берди. Ҳимоячилар зарбани қайтаришди
86'
Ўнг қанотдан етказилган узатма натижасида тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Глушаковга келиб тушди. Денисовнинг зарбаси ноаниқ бўлди
86'
Бурчак тўпига чиқишда Козачик хатога йўл қўйди. Ҳимоячи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
85'
Широков жарима майдончаси ичига узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги ҳужум пайтида Шкртел бош билан тўпни майдон ташқарисиига чиқариб юборди
83'
Голдан руҳланган руслар кетма-кет ҳужум қилишмоқда. Словакия ҳимояланмоқда
80'
ГОООООЛ! Денис Глушаков, 1:2! Шатов рақиб жарима майдончаси ичида жамоадоши билан девор ўйнаб, чап қанотдан 11 метрли нуқта устига узатма берди. Глушаков бош билан зарба бериб, олис бурчакни аниқ нишонга олди!
79'
Бугун россияликларнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаётган зарбалари аниқ чиқмаяпти. Мамаев аниқ зарба бера олмади
76'
Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Мамаев ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
75'
Россияда ўзгариш: Александр Кокорин ўрнига Роман Широков тушди
72'
Словакияда ўзгариш: Владимир Вайс ўрнига Душан Швенто тушди
68'
Ҳамшик жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди.
67'
Словакияда ўзгариш: Шестак ўрнига Адам Немец тушди
66'
Вууууҳ! Смольников ўнг қанотдан узатма берди. Дзюба бош билан тўпни жамоадошига қолдирди. Смолов томонидан берилган зарбани ҳимоячи қайтарди
65'
Кокорин жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Рекошет ҳолатида борган тўпни Козачик эгаллаб олди
64'
Бурчакдан етказилган узатмани Козачик мушт билан уриб юборди. Иккинчи бурчак тўпини дарвозабон эгаллаб олди
63'
Руслар яхши ҳужум ташкил қилишди. Бор-йўғи бурчак тўпи қўлга киритилди
62'
Россияликлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Жарима майдончаси ичида ҳужумчи хавфли ўйин намойиш қилгани учун ҳакам ҳуштак чалди
60'
Ҳамшик жарима майдончасига кираётган Куцка томон узатма берди. Узатма бироз ноаниқ бўлди
56'
Шатов марказ бўйлаб олдинга ўтди ва 24 метрлардан зарба берди. Ноаниқ. Олег жамоадошларига узатма бериши ҳам мумкин эди
53'
Нисбатан очиқ ўйин бўляпти. Томонлар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда
49'
Бурчакдан етказилган узатмага Дуда бош билан зарба берди. Анча ноаниқ
48'
Словакия бурчак тўпи ишлади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Россия-Словакия - 0:2. Танаффус
45'
ГООООООЛ! Марек Ҳамшик! 0:2! Словаклар бурчак тўпини орқароқда турган Ҳамшикка етказишди. Марек бир ҳимоячини алдади ва ўткир бурчик остида зарба берди. Тўп олис устунннинг юқори қисмига тегиб, тўрга тушди! Супергол! Буни номини маҳорат дейишади!
42'
Вуууҳ! Ҳамшик марказ бўйлаб олдинга ўтди ва икки ҳимоячини алдаб, 22 метрлардан зарба берди. Ўта ноаниқ
41'
Шатов жарима тўпини ўйинга киритди. Словаклар узатмани қайтаришди
40'
Куцка жарима майдончаси бурчагига яқин жойда Дзюбага нисбатан фол ишлатди. Стандарт
39'
Голгача россияликлар устунликка эришаётган эдилар, ўтказиб юборилган гролдан кейин улар ўз ўйинларни йўқотиб қўйишди
37'
Роберт Мак офсайдда қолди
32'
ГООООООЛ! Владимир Вайс, 0:1! Майдон марказидан етказилган узатмани ҳужумчи Россия жарима майдончаси ичида қабул қилди, Березуцкий ва Смольниковни алдаб, бирга бир вазиятда дарвозанинг олис бурчагина ишғол қилди!
30'
Россияликлар хавфли ва тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. Сўнгги узатма кучлироқ чиқди, Дзюба тўп устидан сакради ва уни ўтказиб юборди. Кокорин тўпга ета олмади. Хавф йўққа чиқди.
29'
Словакияликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Россия жарима майдончаси ичида тўпга сакраган футболчи офсайдда қолганди
28'
ВУУУУУҲ! Майдон марказида Дзюба рақиблардан тўпни олиб қўйди ва Смоловга узатма берди. Артём 20 метрлардан кучли зарба берди. Тўп деярли устунни силаб ўтиб кетди
26'
Кокорин ўнг томондан олдинга ўтишга уринди, аммо Хубочаннинг елкасига урилиб йиқилди. Фол йўқ деб ҳисоблади Скомина
23'
Хавфли вазият. Шатов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бу сафар жарима майдончаси ичига сифатли узатма берди. Аммо Дзюба бош билан кучли зарба бера олмади. Дарвоза бурчагига бораётган тўпни Козачик эгаллади
22'
Смольников ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Шатовга узатма берди. Олег тўпга зўрға етиб бориб, дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни ён томонга тепиб юборишди
21'
Дзюба ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва йиқилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди. Пенальти йўқ. Бурчак тўпи хавфли бўлмади
18'
Смолов жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва сакраётган тўпга зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади
14'
Словакия бурчак тўпини ўйинга киритди. Игнашевич бош билан қайтарган тўпни словакиялик футболчи бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Акинфеев тўпни эгаллади
12'
Головин жарима майдончаси ташқарисида Куцкага нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 29 метрлардан Дюрица зарба берди. Ноаниқ
10'
Вуҳ! Ҳамшик жарима майдончасининг чап бурчагидан ичкариига кирди ва кучли зарба берди. Тўп Акинфеев қўриқлаётган дарвоза устидан ўтиб кетди
8'
Дзюба 2-3 ҳимоячини алдаб, рақиб жарима майдончасига киришга уринди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Қайтган тўпга россиялик футболчи зарба берди. Тўп яна ҳимоячига тегиб, ён томонга кетди
6'
Ҳамшик марказ бўйлаб олдинга ўтди ва ҳужумчига узатма берди. Ҳимоячилар тўпн қайтаришди
4'
Словакия бурчак тўпини тўғридан-тўғри жарима майдончасига эмас, орқароққа етказиш орқали ўйинга киритди. Натижада тўпни йўқотди
3'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. Бугун ҳар иккала жамоа фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиққанига шубҳа йўқ. Боиси, мағлубиятга учраган жамоада плей-оффга чиқиш учун имконият кескин пасайиб кетади
1'
Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга руслар киритиб беришди. Кетдик, бошладик!
'
Россия қизил, Словакия терма жамоаси оқ рангли формада ўйнайди
'
Россия ва Словакия терма жамоалари майлдонга чиқиб келишди. Ҳар иккала мамлакат мадҳиялари навбати билан янграмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионатида 2-тур ўйинлари бошланмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.