Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«B» гуруҳи, 2-тур. 16 июнь, соат 18:00. Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)

АНГЛИЯ

Жейми Варди (56)

1 : 1

УЭЛЬС

Гарет Бэйл (42)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Жо Ҳарт
02.Кайл Уолкер
05.Гари Кэйҳил
06.Крис Смоллинг
03.Дэнни Роуз
17.Эрик Дайер
10.Уэйн Руни
08.Адам Лаллана
20.Деле Алли
07.Раҳим Стерлинг
09.Ҳарри Кэйн
  01.Уэйн Ҳеннесси
02.Кристофер Гантер
03.Нил Тэйлор
05.Жеймс Честер
04.Бен Дэвис
06.Эшли Уильямс
07.Жо Аллен
16.Жо Лэдли
10.Аарон Рэмзи
11.Гарет Бэйл
09.Ҳэл Робсон-Кану
ЗАҲИРА
04.Жеймс Милнер
11.Жейми Варди
12.Натаниель Клайн
13.Фрезер Форстер
14.Жордан Ҳендерсон
15.Даниэл Старриж
16.Жон Стоунз
18.Жек Уилшир
19.Рос Баркли
21.Райан Бертранд
22.Маркус Рэшфорд
23.Тим Ҳитон
  08.Эндрю Кинг
12.Оуэн Уильямс
13.Жорж Уильямс
14.Дэвид Эдвардс
15.Эшли Ричардс
17.Дэвид Коттерил
18.Сэм Воукс
19.Жеймс Коллинз
20.Жонатан Уильямс
21.Дэнни Уорд
22.Дэвид Воган
21.Саймон Чёрч

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Англия терма жамоаси иродали ғалабани қўлга киритиб, амалда нимчорак финал йўлланмасини ҳал қилди. Эътиборингиз учун раҳмат
90+1'
Старриж Варди ва Смолинг билан девор услубида ўйнаб, жарима майдонига марказдан кириб борди ва яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди
90+1'
ГОООЛ!!! Англия!!! Старриж!!!
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Рэшфорд чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирган эди, аммо зарба ҳам, пас ҳам беролмади. Ҳимоячилар тўсишди
89'
Уэльс муваффақиятли ҳимояланмоқда
87'
Дайер тўпни жарима майдонига етказмоқчи бўлди, дарвозабон уни эгаллаб олди
86'
Руни тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказишга уринди. Жуда ноаниқ.
84'
Англия ҳужумда қоида бузди. Ҳимояни ёриб ўтишнинг иложи бўлмаяпти. Англия ожиз кўринмоқда
83'
Англиянинг бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади. Тўп рақибга ўтди
82'
Дарвоза томон йўлланган зарбалар сони бўйича Англия устун: 17-6
80'
Уэльснинг ҳужуми. Уильямс ўйинга фаол кириб кетди. Унинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
78'
Смоллинг узоқ масофадан зарба йўлламоқчи эди, улгурмади. Ҳимоячилар тўсиб қолишди
75'
Ҳар иккала жамоанинг ҳужумдаги ўйини қовушмаяпти
73'
Англияда ўзгариш. Лаллана ўрнига Рэшфорд майдонга тушди
71'
Уэльсда ўзгариш. Робсон-Кану ўрнига Уильямс майдонга тушди
70'
Дайер тўпни жарима майдонига оширишда хатога йўл қўйди, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
67'
Уэльсда ўзгариш. Ледли ўрнига Эдвардс майдонга тушди
66'
Бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади. Тўп рақибга олдириб қўйилди
65'
Уэльс бурчак тўпини ўйинга киритди. Бу ишни яна бир марта амалга ошириши керак
62'
Руни узатма берганидан кейин Алли тўпни рақиб жарима майдончаси ичида кўкраги билан қайтарди, аммо тўп футболчидан узоқлашиб кетгани учун хавф йўққа чиқди
61'
Бен Девис огоҳлантириш олди. У Лаллананинг оёғини босиб олди
60'
Иккинчи бўлим бошида Англияда яна бир ўзгариш бўлган экан. Стерлинг ўрнига Старриж тушган.
59'
Лаллана жарима майдончаси чизиғи яқинидан зарба берди. Бурчак тўпи
56'
ГООООООООЛ! Жейми Варди, 1:1! Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Старриж жарима майдончаси чап томонидан тўпни дарвозабон майдончаси чизиғи устига кўтарди. Тўп ҳимоячи Эшли Уильямсннг бошидан пассив офсайдда турган Вардига келиб тушди. Жейми 2 метрдан дарвозани ишғол қилди!
55'
Вуууууҳ! Руни жарима майдончаси чизиғи олдидан олис бурчак томон айланма зарба берди. Ҳенесси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
54'
Рэмзи олис масофадан аниқ зарба берди. Ҳарт тўпни эгаллади
52'
Алли олис масофадан кучли, аммо ноаниқ зарба йўллади
49'
Уокер ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма бериш чоғида бурчак тўпи ишлади
46'
Англияда ўзгариш бўлди. Ҳарри Кейн ўрнига Жейми Варди тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Ҳозирча Бэйлнинг суперголига эвазига Уэльс Англиядан устун келмоқда. Танаффус
44'
Уэльс ижросидаги дастлабки аниқ зарба, дастлабки хавфли вазият голга айланди
42'
ГОООООООООЛ! Гарет Бэйл, 0:1! Дарвозага 40 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Бэйл тедпи. Тўп Ҳартнинг қўли орқали устунга тегиб, чизиқни кесиб ўтди!
41'
Руни майдон марказига яыин жойда Робсонни йиқитди
36'
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Смоллинг бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
35'
Устунлик тўлалигача Англияда. Навбатдаги бурчак тўпи ишланди
32'
Вууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Кейн дарвозабон майдончаси ичида бош билан дарвозага йўллашга уринди. Тўп ҳимоячининг юзига тегиб, сўнгра қўлига тегди. Брих пенальти йўқлигига ишора қилди
30'
Руни жарима тўпини жарима майдончаси ичида очилаётган Смоллинг томон етказди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
30'
Кейнга нисбатан қоидабузарлик. Дарвозагача 28 метрлар
28'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди, бироқ Алли фол ишлатди
27'
Уокер ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Дэвис тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
26'
Вуууууҳ! Руни жаримадан берган узатмани Кэйхил дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан тескари турган ҳолда дарвозага бурди. Ҳенесси тўпни эгаллади!
25'
Лаллана рақиб жарима майдончаси ичида ўзига етказилган узатмани товони билан Кейнги узатишга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан ўтмади
22'
Ҳарри Кейн дарвозачага 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини тепди. Зарба жуда ноаниқ бўлди.
19'
Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади
18'
Стерлинг ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячининг бошидан тўп майдонни тарк этди
17'
Тўп асосан майдон марказида. Жамоалар ҳужумга ўтиш чоғида тўпни тез-тез йўқотишмоқда
13'
Руни олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди! Анча ноаниқ
10'
Бурчакдан етказилган тўпни Жо Ҳарт қўлидан чиқариб юборди. Ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
10'
Робсоннинг узатмасидан кейин Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
7'
ВУУУУУУУУҲ! Ҳарри Кейн майдон марказидан Аллини олдинга бошлади. Деле нарига томондан жарима майдончасига етиб келган Стерлингга узатма берди. Раҳим 5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
5'
Уэльс футболчиси бурчак тўпини яқин устун томон узатди. Инглизлар тўпни қайтаришди. Тўп яна жарима майдончасига етказилганида, уэльслик футболчилардан бири бош билан тўпни дарвоза томон бурди. Ҳарт тўпни эгаллади
3'
Илк дақиқаларда Англия олдинга ташланмоқда. Улар бунга мажбур. Дастлабки турда инглизлар очко йўқотишган бўлса, Уэльс Словакияни мағлуб этган
1'
Тўпни ўйинга уэльсликлар киритиб беришди. Бошладик!
'
Мамлакатлар мадҳияси янгради. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Евро-2016. Англия-Уэльс баҳсидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.