Кириш Регистрация
18/06 00:00 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия 3-1 Грузия
19/06 00:00 Португалия 2-1 Чехия
19/06 18:00 Хорватия - Албания
19/06 21:00 Германия - Венгрия
20/06 00:00 Шотландия - Швейцария
20/06 18:00 Словения - Сербия
20/06 21:00 Дания - Англия
21/06 00:00 Испания - Италия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«D» гуруҳи, 2-тур. 17 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)

ИСПАНИЯ

Альваро Мората (34, 48)
Нолито (37)

3 : 0

ТУРКИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Давид Де Хеа
03.Жерар Пике
05.Серхио Бускетс
06.Андрес Иньеста
07.Альваро Мората
10.Сеск Фабрегас
15.Серхио Рамос
16.Хуанфран
18.Хорди Альба
21.Давид Сильва
22.Нолито
  01.Вулқон Бобожон
03.Ҳоқон Болта
06.Ҳоқон Чолҳонўғли
07.Гўкҳон Гўнул
08.Селжуқ Инон
10.Арда Турон
14.Ўғузҳон Ўзёқуб
15.Меҳмет Топал
16.Ўзон Туфон
17.Буроқ Йилмаз
18.Жанер Эркин
ЗАҲИРА
01.Икер Касильяс
02.Сесар Аспиликуэта
04.Марк Бартра
08.Коке
09.Лукас Васкес
11.Педро
13.Эктор Бельерин
14.Тьяго Алькантара
17.Микел Сан Хосе
19.Бруно Сориано
20.Ариц Адурис
23.Серхио Рико
  02.Семиҳ Қайа
04.Аҳмад Йилмаз Чалик
05.Нури Шаҳин
09.Женк Тўсун
11.Ўлжой Шаҳан
12.Ўнур Қивроқ
13.Исмоил Кўйбоши
19.Юнус Молли
20.Вулқон Шен
21.Эмре Мўр
22.Шенер Ўзбайроқли
23.Ҳорун Текин
САРИҚ КАРТОЧКА
Серхио Рамос (1)
 
Бурак Йилмаз (9)
Ўзон Туфон (41)

Матн

90+2'
Ўйин тугади. Испания йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун раҳмат!
90'
2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Бруно узоқдан зарба йўллади, жуда ноаниқ
88'
Шаҳан дарвозабон билан яккама-якка чиққанида, унга зарба йўллашга имкон беришмади. Аспиликуета тўп йўлига ғов бўлди
87'
Туркиянинг жарима зарбаси. Эркин тўпни жарима майдонига етказди, ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди
84'
Турклар жуда бўлмаса бир гол уришмоқчи, аммо олдинга ўтишнинг иложи йўқ, ҳимоячилар йўл беришмаяпти
82'
Туркиянинг бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади. Уни ўйинга киритишда турклар хатога йўл қўйишди
81'
Испанияда ўзгариш. Альба ўрнига Аспиликуета майдонга тушди
80'
Туркия ҳужумда, бироқ испаниялик ҳимоячилар жуда яхши ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олишди
79'
Испаниялик мухлислар хурсанд, улар баралла қўшиқ куйлашмоқда
78'
Иньеста ажойиб тўп ошириш орқали Хуанфранни дарвозабон билан юзма-юз чиқармоқчи эди. Хуанфран тўпга етолмай қолди
77'
Туркия ҳужумда, Эркин тўпни чап қанотдан жарима майдонига йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди, қайтган тўпга Молли зарба берганида, тўп жуда ноаниқ кетди
75'
Туркиянинг ҳужуми. Молли чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, тўпга ҳеч ким етиб кела олмади
74'
Ўйин тақдири ҳал бўлганини жамоалар яхши тушуниб туришибди. Балки кейинги тур учун кучларни аяшмоқчидир?
73'
Ўйин сурати яна пасайди. Кураш асосан майдон марказида
72'
Испания ишончли тарзда тўпни ушлаб турибди
70'
Испанияда Фабрегас ўрнига Коке майдонга тушди
70'
Туркияда ўзгариш. Инон ўрнига Юнус Молли майдонга тушди
68'
Бруно узоқ масофадан аниқ зарба йўллаган эди. Бобожон қийинчилик билан қайтарди
67'
Туркия ташаббусни қўлга олишга уринмоқда
66'
Туркиянинг ҳужуми офсайд билан якунланди
65'
Рамос 30 метрдан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон йўллади. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
64'
Испанияда ўзгариш. Давид Силва ўрнига Бруно Сориано майдонга тушди
63'
Туркияда ўзгариш. Ўзёқуб ўрнига майдонга Ўлжой Шаҳан тушди
63'
Ташаббус яна Испанияга қайтди
61'
Давид Силва жарима майдони ичида зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп ноаниқ кетди
60'
Ўйин сурати яна пасайди, испания майдон марказида тўпни хотиржам ушлаб турмоқда
58'
Испаниянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, турклар тўпни эгаллаб олишди
57'
Туркларнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. Де Хеа ҳали росмана тўп қайтаргани йўқ
56'
Испания яна ҳужумда, улар туркларни шаштини пасайтирмоқчи
55'
Туркия жарима зарбасини амалга оширди. Селжуқ тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказди, ҳимоячилар қайтара олишди
54'
Туркия ҳужумда фаол. Бироқ испанияликлар яхши ҳимояланишмоқда
53'
Яна бир вазият! Йилмаз чап қанотдан жарима майдонига кириб, қулай вазиятда турган жамоадошига тўпни етказиб бермоқчи эди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
51'
Йилмаз!!! Биринчи хавфли вазият! У жаримамайдони ичида ҳимоячини бир ҳаракатда алдаб ўтиб, узоқ бурчакка зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
50'
Такрорий лавҳада гол урилган вазиятда Альба ўйиндан ташқари ҳолатда экани кўринди. Ён ҳакам хатога йўл қўйди.
48'
Иньеста тўпни жарима майдонига етказганида, Альба дарвозабон билан яккама-якка чиқди ва тўпни ўнг томондан кириб келган Моратага етказди. Альваро учун бўш қолган дарвозани ишғол этиш қийинчилик туғдирмади
48'
ГОООЛ!!! Испания!!! Мората!!!
47'
Туркиянинг ҳужуми, жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтара олишди
46'
Туркияда ўзгариш. Чолҳонўғли ўрнига Нури Шаҳин майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Испания 2:0 ҳисобида олдинда
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Пике узоқ масофадан зарба йўллашга уриниб кўрди. Жуда ноаниқ
44'
Туркиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
43'
Турклар бироз ўзига келишган шекилли, ҳужум қилишмоқда
41'
Испания жарима зарбасини яхши амалга ошира олмади. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
40'
Туфон жарима майдони чизиғида Иньестани қўли билан тўхтатиб қолди. Огоҳлантирилди!
40'
Испаниянинг хавфли бурчак зарбаси. Тўп жарима майдонига етказилганда Рамоснинг боши билан берган зарбасини ҳимоячилар тўсиб қолишди
39'
Туркия қисқа вақт ичида иккита гол ўтказиб юборди. Бундай зарбадан ўнгланиш осон бўлмайди
37'
Фабрегас тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячи Топал уни қайтаришда хатога йўл қўйиб, тўппа-тўғри Нолитога ташлаб берди. Ҳужумчи эса яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол қилди!
37'
ГОООЛ!!! Испания!!! Нолито!!!
34'
Нолито чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ёлғиз ўзи турган Альваро Мората баланд сакраб, боши билан тўпни дарвозага йўллади!
34'
ГОООЛ!!! Испания!!! Мората!!!
34'
Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади
33'
Пике майдон марказида ўрнидан туролмаяпти. Унга ёрдам кўрсатилмоқда.
32'
Нолито!!! Хуанфран ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келиб, тўпни сал орқароққа оширганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Нолито тўпни аниқ дарвозага йўллай олмади!
31'
Туркиянинг хавфли ҳужуми. Йилмаз дарвозабон билан яккама-якка чиққанида, Де Хеа югуриб чиқиб, тўпни қайтариб юборди
30'
Хавфли ҳужум. Фабрегас чиройли тўп ошириш орқали Нолитони дарвозабон билан юзма-юз чиқарган эди. Ҳужумчи тўпни эгаллаб ололмади
29'
Нолито!!! Чамаси 25 метр масофадан кучли зарба йўллаганида, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
28'
Ўйин бироз тенглашди. Турклар ҳам дадил ҳужумга ўтишмоқда
27'
Чолҳонўғли 29 метр масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади. Жуда ноаниқ
26'
Туркиянинг тезкор ҳужумида Хуанфран Туронни туртиб йиқитди. Хавфли жарима зарбаси
25'
Испания ҳужумда қоида бузди. Хавфли бўлиши мумкин эди. Нолито яккама-якка чиқмоқчи бўлиб ҳимоячини туртиб юборди
24'
Чалҳанўғли узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп жуда ноаниқ кетди
23'
Ўйин темпи пасайди. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда
22'
Офсайд навбати Испанияда. Хуанфран ўнг қанотга оширилган тўпни эгаллаб олишда бироз шошилди
21'
Туркиянинг хавфли қарши ҳужуми. Арда Турон тўпни олдинга етказганида ён ҳаками офсайдни қайд этди
20'
Туфон майдон марказида Иньестага нисбатан қўпол ўйнади. Оғзаки огоҳлантирилди
19'
Мората ўнг қанотда тўпга ўралашиб қолди, натижада уни олдириб қўйди
18'
испания ҳужумда тўпни йўқотиб қўйди. Кутилганидек турклар катта куч билан ҳимояланишмоқда
17'
Туркия тўпни эгаллаб турибди, улар ўйин темпини бироз туширмоқчи
16'
Испания бурчак зарбасини амалга оширди. Жуда ёмон. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
15'
Туркиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади
14'
Фабрегас узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
13'
Турклар майдон марказидан ўта олишмаяпти. Испания тўпни эгаллаб олмоқда
12'
Пике!!! Бурчакдан йўлланган тўпга Пике боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Унга ҳеч ким ҳалал бермаётган эди!
11'
Жуда хавфли!!! Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячи ўз дарвозасига киритиб қўйишига сал қолди! Тўп дарвоза устунига тегди
10'
Тўп билан Испания, турклар катта куч билан ҳимояда
9'
Йилмаз Бускетснинг юзига уриб юборди. Огоҳлантириш!
9'
Испания майдон марказида тўпни хотиржамлик билан бир-бирига оширмоқда
8'
Испаниянинг бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади, тўпни ҳимоячилар қайтаришди
7'
Хавфли!!! Мората жарима майдонига яқин жойдан кучли зарба йўллади! Бобожон тўпни қийинчилик билан қайтарди
6'
Туркия ҳужуми, тўп жарима майдонига етказилмай қолди, ҳимоячилар эгаллаб олишди
5'
Чап қанотдан уюштирилган ҳужум яхши чиқмади, Фабрегас тўпни йўқотиб қўйди
4'
Бурчак зарбасидан йўлланган тўпни ҳимоячилар қайтара олишди
3'
Испания тўп билан ҳужумда, бурчак зарбаси ишлаб олди
2'
Туркия жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига оширди, Йилмаз боши билан зарба йўллади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
1'
Серхио Рамос огоҳлантирилди. У майдон марказида Туркиянинг хавфли қарши ҳужумини тўхтатиб қолди
0'
Ўйин бошланди
'
Кичик қуръа натижасида ўйинни майдон марказидан Испания терма жамоаси бошлаб бериши аниқланди
'
Туркия ва Испания мадҳиялари янграмоқда
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Ўйинни сербиялик ҳакам Милорад Мажич бошқариб боради
'
Сизларни Ницца шаҳрига таклиф қиламиз. Бир неча дақиқалардан сўнг бу ерда Испания - Туркия терма жамоалари ўйини бошланади
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.