Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«F» гуруҳи, 2-тур. 18 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

ПОРТУГАЛИЯ

0 : 0

АВСТРИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Руи Патрисиу
03.Пепе
05.Рафаэл Гуэрейро
06.Рикарду Карвалю
07.Криштиану Роналду
08.Жоао Моутиньо
11.Виейриня
14.Уильям Карвалю
15.Андре Гомеш
17.Нани
20.Рикарду Куарежма
  01.Роберт Альмер
04.Мартин Ҳинтереггер
05.Кристиан Фукс
06.Штефан Илзанкер
07.Марко Арнаутович
08.Давид Алаба
11.Мартин Ҳарник
14.Юлиан Баумгартлингер
15.Себастиан Прёдль
17.Флориан Кляйн
20.Марсель Забитцер
ЗАҲИРА
02.Бруну Алвеш
04.Жозе Фонте
09.Эдер
10.Жоао Марио
12.Антони Лопес
13.Данило
16.Ренату Саншеш
18.Рафа Силва
19.Элизеу
21.Седрик Соареш
22.Эдуарду
23.Адриэн Силва
  02.Дьёрд Гарич
03.Александар Драгович
09.Рубин Окоти
10.Златко Юнузович
12.Хайнц Линднер
13.Маркус Зуттнер
16.Кевин Виммер
18.Алессандро Шёпф
19.Лукас Ҳинтерзеер
21.Марк Янко
22.Якоб Янчер
23.Рамазон Ўзжон
САРИҚ КАРТОЧКА
Рикарду Куарежма (31)
Пепе (40)
 
Мартин Ҳарник (48)
Кристиан Фукс (60)
Мартин Ҳинтереггер (78)
Алессандро Шёпф (87)

Матн

90+4'
Ўйин тугади. Ҳисоб 0:0. Эътиборингиз учун рахмат!
90+3'
Португалиянинг сўнгги ҳужуми, тўп жарима майдонига етказилди, ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
90+2'
Австрия ҳужумга ўтди ва шошмасдан тўпни эгаллаб турибди
90+2'
Роналду узоқдан зарба йўллашга уриниб кўрди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
90+1'
Сўнгги дақиқалар. Тўп билан Португалия
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Австриянинг хавфли қарши ҳужуми. Тўп жарима майдонига етказилганда, ҳимоячилар қайтара олишди
89'
Виериня узоқдан зарба йўллади, тўпни ҳимоячилар қайтаришди
89'
Португалияда ўзгариш. Нани ўрнига майдонга Рафа Силва туширилди
88'
Австрияда ўзгариш, майдонга Янчер туширилди
87'
Шёпф огоҳлантирилди, у майдон марказида қоида бузди!
86'
Роналду!!! Ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага йўллаган эди, бироқ офсайд!
85'
Австрияда ўзгариш. Забитцер ўрнига Хинтерзеер майдонга тушди
84'
Пенальти белгиланган вазиятда ҳимоячи Хинтереггер огоҳлантирилган экан
83'
Португалияда ўзгариш. Гомеш ўрнига Эдер майдонга тушди
83'
Австриянинг ҳужуми хавфли бўлди, чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячилар қайтара олишди
81'
Австрия жонланиб қолди, дадил ҳужумга ўтмоқда
79'
Тўп чап қанотдан жарима майдонига оширилганда, ҳимоячи Роналдуни туртиб йиқитган эди. Бироқ Роналду пенальтини амалга ошира олмади!
79'
Роналду!!! Пенальтини уролмади!!! Тўп устунга тегиб қайтди!!!
78'
Пенальти!!! Австрия дарвозасига белгиланди!
78'
Австриянинг қарши ҳужуми ўз ниҳоясига етмай қолди, тўпни ҳимоячилар олиб қўйишди
76'
Португалия рақиб жарима майдонига яқинлаша олмаяпти, Австрия ҳимояда жуда эҳтиёткорона ўйнамоқда
74'
Жарима зарбаси яхши ижро этилмади, тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
73'
Австрия ҳужумда, жарима майдонига яқин жойда жарима зарбаси ишлаб олди
71'
Португалияда ўзгариш. Куарежма ўрнига Жоао Марио майдонга тушди
70'
Виериня ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Нани тўпни тўхтатиб қоломади. У майдон ташқарисига чиқиб кетди
68'
Роналду жарима майдони ичида қайчи услубида зарба бермоқчи эди, бироқ хавфли ўйнагани учун ўйин тўхтатилди
67'
Португалияга ҳужумда ранг-баранглик етишмаяпти. Австрия осон ҳимояланмоқда
66'
Роналду жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
65'
Австрияда ўзгариш. Алаба ўрнига Шёпф майдонга тушди
64'
Жарима майдонига марказдан яқин жойда Португалия жарима зарбаси ишлаб олди
63'
Австрия тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказди, Руи Патрисиу уни осонлик билан эгаллаб олди
61'
Жарима зарбаси амалга оширилди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
60'
Фукс ўнг қанотда қоида бузди, сариқ ва хавфли жарима зарбаси
60'
Австриянинг ҳужуми ниҳоясига етмай қолди. Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўп ноаниқ кетди
58'
Португалия босимни оширмоқда, Австрия ҳимояда
57'
Яна Роналду!!! Бурчак зарбасидан тўп жарима майдонига оширилганда Криштиану яқин масофадан боши билан зарба йўллади! Альмер яна қайтара олди!
56'
Роналду!!! Қулай вазиятга чиқиб олиб, узоқ масофадан кучли зарба йўллаганида, Альмер жамоасини қутқариб қолди
55'
Гуэрейро ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига йўллади. Жуда ноаниқ
53'
Португалиянинг бурчак тўпни яхши амалга оширилмади, тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
52'
Австриянинг ҳужуми, тўп жарима майдонига етказилганда, ҳимоячилар эгаллаб олишди
50'
Куарежма ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, дарвозабон тўпни осонлик билан ушлаб олди
49'
Роналду узоқ масофадан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
48'
Харник майдон марказида қоида бузди ва огоҳлантирилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ҳеч қанча дақиқа қўшиб берилмади. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0:0
44'
Португалия ҳужумда фақат Роналдуга тўп оширмоқда, ҳозирча бу ўз самарасини бераётгани йўқ
43'
Австрия бироз жонланиб қолди, лекин барибир ҳужумларни ниҳоясига етказишда бу жамоада муаммо бор
41'
Жуда хавфли!!! Алаба жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, Виейриня тўпни қайтаришга улгурди. Дарвозабон бу вазиятда ожиз эди
40'
Пепе жарима майдони чизиғига яқин жойда қоида бузди. Сариқ карточка!
39'
Австрия ҳужмда қоида бузди. Тўп Португалияга ўтди. Австриянинг ҳужумдаги ўйини қовушмаяпти
38'
Португалиянинг бурчак зарбасидан оширилган тўпи, Роналду яқин масофадан зарба йўллади. Зарба кучли чиқмади, дарвозабон тўпни эгаллаб олди
35'
Ўнг қанотдан жарима майдонига йўлланган тўпни Роналду боши билан дарвозага йўллаган эди, бироқ офсайд
34'
Португалия жарима зарбасини яхши амалга оширолмади. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
32'
Роналдунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини ҳимоячи тўсиб қолди, акс ҳолда хавфли бўлиши мумкин эди
31'
Куарежма ҳужумда қоида бузди ва дарҳол огоҳлантирилди. У рақибни қўпол тарзда туртиб юборганди
29'
Бурчакдан оширилган тўпни Нани яқин масофадан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!
28'
Тўпга эгалик қилиш бўйича Португалия устун: 61% - 39%
26'
Португалиянинг бурчак тўпи яхши амалга оширилмади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
24'
Австрия вазиятни юмшатиш мақсадида тўпни бир-бирига оширмоқда
22'
Роналду!!! Гуэрейро чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, тўпни сал орқароқда турган Роналдуга оширди. Криштиану 7 метр масофадан зарба йўллаганида тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
20'
Роналду узоқ масофадан зарба йўлламоқчи бўлди, ҳимоячи тўп йўлини тўсиб қолди
19'
Куарежма бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига йўллади. Роналдунинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ноаниқ кетди
18'
Гомеш тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилар қайтара олишди
17'
Австриянинг ҳужумида Арнаутович жарима майдонига кириб келди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
16'
Роналду жарима майдонига яқин жойда тўпни эгаллаб олганди, бироқ офсайд
15'
Португалия ҳужумда, Австрия ҳимояланишга мажбур
14'
Бурчакдан оширилган тўпга Карвалью яқин масофадан боши билан зарба берди, Альмер тўпни эгаллаб олди
13'
Жуда хавфли!!! Нани чап қанотда ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан юзма-юз чиқиб зарба йўллади, Альмер тўпни оёғи билан қайтарди!
12'
Португалия тўп билан, устунлик уларга ўтди
10'
Португалия тўпни майдон марказида ушлаб турибди, олдинга ўтиш мушкул, чизиқлар ёпилган
9'
Тўп билан Австрия, майдон марказида уларда кичик устунлик
7'
Фукс тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказди, ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
6'
Австрия ҳужумда қоида бузди, тўп Португалияга ўтди
5'
Моутиньо тўпни жарима майдонига етказганида, Нани боши билан тайинли зарба беролмади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
4'
Куарежма тўпни жарима майдонига етказишда хатога йўл қўйди, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади
3'
Австриянинг хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан оширилган тўпни яқин масофадан Ҳарник боши билан дарвозага йўллашига сал қолди. Унга аниқлик етишмади
2'
Бурчак зарбаси хавфли бўлди, жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди
1'
Португалиянинг биринчи ҳужум ва бурчак тўпи
0'
Ўйин бошланди
'
Қуръа натижасида ўйинни майдон марказидан Португалия бошлаб берадиган бўлди
'
Бугунги ўйинни италиялик Никола Риццоли бошқариб боради
'
Австрия ва Португалия мадҳиялари янграмоқда
'
Футболчилар майдонга тушиб келишди
'
Сизларни Парижнинг "Парк де Пренс" стадионига таклиф қиламиз. Бу ерда бир неча дақиқалардан сўнг Португалия ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.