Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«А» гуруҳи, 3-тур. 19 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

ШВЕЙЦАРИЯ

0 : 0

ФРАНЦИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Янн Зоммер
02.Стефан Лихтштайнер
07.Брель Эмболо
10.Гранит Жака
11.Валон Бехрами
13.Рикардо Родригес
15.Блерим Жемайли
18.Адмир Мехмеди
20.Йоан Журу
22.Фабиан Шер
23.Жердан Шакири
  01.Уго Льорис
02.Кристоф Жалле
03.Патрис Эвра
04.Одил Рами
06.Йоан Кабай
07.Антуан Гризманн
10.Андре-Пьер Жиньяк
15.Поль Погба
18.Мусса Сиссоко
20.Кингсли Коман
21.Лоран Косельни
ЗАҲИРА
03.Франсуа Мубанже
04.Нико Элведи
05.Стив фон Берген
06.Михаэль Ланг
08.Фабиан Фрай
09.Харис Сеферович
12.Марвин Хитц
14.Денис Закария
16.Желсон Фернандеш
17.Шани Тарашай
19.Эрен Дердийок
21.Роман Бюрки
  05.Н’Голо Канте
08.Димитри Пайе
09.Оливье Жиру
11.Антони Марсиал
12.Морган Шнайдерлин
13.Эльяким Мангалья
14.Блез Матюиди
16.Стив Манданда
17.Люка Динь
19.Бакари Санья
22.Самуэль Умтити
23.Бенуа Костиль
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Одил Рами (25)
Лоран Косельни (82)

Матн

'
Руминия - Албания ўйини 0:1 ҳисобида якунланди. Албания учинчи ўринни эгаллаб, бошқа гуруҳлардаги ўйинларни якунланишини кутадиган бўлди. Руминия эса уйига равона бўлди
90+2'
Ўйин тугади. Франция гуруҳда биринчи, Швейцария иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди
90+1'
Жамоалар шошилишмаяпти, натижа ҳар иккала терма жамоага маъқул
90'
2 дақиқа қўшиб берилди
88'
Франция хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Пайенинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди
86'
Швейцарияда ўзгариш, Меҳмеди ўрнига Ланг майдонга тушди
83'
Швейцариянинг жарима зарбаси яхши амалга оширилмади. Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
82'
Косьелни ўз жарима майдонига яқин жойда қоида бузди ва огоҳлантирилди
82'
Швейцария тўпни майдон марказида ушлаб турибди, ҳеч ким шошилмаяпти
80'
Пайееее!!! Узоқ масофадан зарба йўллади, бироқ тўп ноаниқ кетди
79'
Швейцарияда ўзгариш. Шакири ўрнига Фернандеш майдонга тушди
78'
Францияда ўзгариш. Гризманн ўрнига Матюиди тушди
75'
Пайееее!!! Сиссоко ўнг қанотдан жарима майдонига яқинлашиб, тўпни жарима майдонига етказди. Чап қанотдан жарима майдонига кириб келган Пайе кучли зарба йўллаганида, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди
74'
Швейцарияда ўзгариш. Эмболо ўрнига Сеферович майдонга тушди
73'
Мухлислар ҳуштак чалиб, норозилик билдиришмоқда. Бунақа ўйин ҳеч кимга ёқмайди
73'
Франциянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, тўп ҳимоячиларда
70'
Ҳеч ким таваккал қилишни истамаяпти, бу натижа ҳар иккала жамоани қониқтиради
69'
Ўйин темпи тушиб кетди, жамоалар жуда эҳтиёткорона ўйнамоқда
67'
Тўп билан Франция, бироқ хавфли вазиятлар йўқ
65'
Швейцариянинг бурчак зарбаси, тўп тўппа тўғри дарвозага йўлланган эди, бироқ майдон ташқарисига чиқиб кетди
63'
Францияда ўзгариш. Коман ўрнига Пайе майдонга тушди
61'
Бунга ишониш қийину, лекин тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Швейцарияда- 69% - 31%
60'
Одил Рами тўпни жарима майдонига оширганида, Зоммер тўпни осонлик билан эгаллаб олди
58'
Гризманн!!! Жиньяк билан девор услубида ўйнаб, жарима майдони марказидан қулай вазиятга чиқиб зарба йўллади. Зоммер тўпни маҳорат билан қайтарди!
57'
Ҳимоячи тўпни дарвозабонига оширишда хатога йўл қўйди, натижада Эмболо дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди. Льорис тўпга улгурди
56'
Тўп билан Швейцария,негадир Франция катта куч билан ҳимояланмоқда
55'
Кутилмаган ҳолат, Франциянинг ҳужуми пайти тўп ёрилиб кетди
54'
Жиньяк узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди
52'
Родригес чап қанотдан яхши вазиятга чиқиб келаётганди, бироқ офсайд
50'
Швейцария фаол ўйнамоқда, ташаббус уларда
48'
Швейцариянинг бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
47'
Швейцариянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Айни дамда гуруҳдаги вазият: 1.Франция - 7 очко, 2.Швейцария - 5 очко, 3. Албания - 3 очко, 4.Руминия - 1 очко
45+1'
Биринчи бўлим тугади, Франция хавфлироқ ўйнади, бироқ гол ура олмади. Ҳисоб 0-0
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Руминия - Албания ўйинида албанияликлар гол уришди ва айни дамда А гуруҳида учинчи ўринга чиқиб олишди
43'
Гризманн дарвозабон билан юзма-юз чиқишиш мумкин эди, Зоммер тўпга ўз вақтида чиқиб, хавфни бартараф қилди
41'
Яна бир шунга ўхшаш ҳужум, бу сафар ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўп Эмбологача бормади
39'
Швейцариянинг ҳужуми, чап қанотдан тўп жарима майдонига етказилди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
37'
Франциянинг ҳужуми зарба билан якунланмади. Жарима майдонига оширилган тўп Гризмангача етиб бормади, ҳимоячилар қайтара олишди
35'
Франция бурчак зарбасини яхши амалга ошира олмади, жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
34'
Ўйин сурати бироз пасайди, тўп майдон марказида ушланиб қолмоқда
32'
Сўнгги марта бу стадионда Франция 1914 йили ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган экан
32'
Маълумотга кўра, Франция Лилль шаҳрида 100 йилдан буён тўп ўтказмаяпти
31'
Коман чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, Гризманн тўпга боши билан зарба беришга улгурмади
30'
Эмболо жарима майдони ичига кириб бориб, зарба йўллаганида, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
28'
Франция тўп билан, ташаббус бироз улар томонда
26'
Зарбалар сони бўйича 3-8, Франция олдинда
25'
Рами хавфли ўйнагани учун огоҳлантирилди
25'
Франция кетма-кет бурчак зарбасини тепди. Косьелни тўпни боши билан дарвозага йўллаганида, ҳимоячи тўсиб қолди
23'
Франциянинг бурчак зарбаси, Зоммер тўпни қўлидан чиқариб юборди. Аммо ҳимоячилар ёрдамга келиб, тўпни қайтара олишди
21'
Мехмеди узоқдан Франция дарвозасини "ўққа" тутди. Тўп жуда ноаниқ кетди
20'
Франциянинг хавфли ҳужуми. Погба чап қанотдан тўпни жарима майдонига йўллаганида, Жиньяк яқин масофадан боши билан зарба йўллади. Зоммер тўпни ушлаб олди
19'
Ўйин темпи юқори, бу эса мухлисларга ёқадиган ўйин
18'
Погбааа!!! Узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегди!
18'
Франциянинг ҳужумида Жиньяк жарима майдони ичидан зарба йўллашга уриниб кўрди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди
16'
Бехрами узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, Льориснинг қўлига бориб тушди
15'
Швейцария тўпни майдон марказида ушлаб турибди, вазиятни юмшатмоқчи
13'
Погба!!! Жарима майдонига кириб келиб, яқин масофадан кучли зарба йўллади. Зоммер маҳорат билан тўпни қайтара олди!
11'
Франциянинг хавфли ҳужуми!!! Сиссоко узоқ масофадан зарба йўллаганида, дарвозабон тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. Тўп унинг қўлидан чиқиб кетиб, дарвоза тўсинига тегди!
10'
Швейцария бироз ташаббусга эга, Франция орқада ўйнамоқда
8'
Жуда хавфли!!! Бурчакдан оширилган тўпга Льорис чиқмади. Натижада Эмболо яқин масофадан зарба йўллаб, ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ ҳужумчи йиқилиб тушиб, тайинли зарба беролмади
7'
Лихтштайнер дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
6'
Ҳар иккала жамоа эҳтиёткорона ўйнамоқда, хавфли вазиятлар йўқ
4'
Франциянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
3'
Бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади, тўп Швейцарияда
2'
Франциянинг дастлабки ҳужуми, Погба бурчак зарбаси ишлаб олди
1'
Бу ўйиндаги дуранг натижа ҳар иккала терма жамоани кейинги босқичга олиб чиқади, ўйлаймизки жамоалар дуранг натижа учун ўйнашмайди
0'
Ўйин бошланди
'
Бугунги ўйинни словениялик Дамир Скомина бошқариб боради
'
Швейцария ва Франция мадҳиялари янграмоқда
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ҳатто Албания терма жамоаси ҳам ҳали гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотмаган
'
Мусобақа регламентига кўра, гуруҳда 1 ва 2 ўринни эгаллаган жамоалар нимчоракфиналга йўл олишади. 6 гуруҳда 3-ўринни эгаллаган 4та жамоа ҳам бундай бахтга муяссар бўлишади.
'
Руминия - Албания ўйини ҳам бу ўйин билан бир вақтда бошланади. Трансляциямиз давомида бу ўйин ҳақидаги маълумотлар билан ҳам таништириб борамиз.
'
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда Франция 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Швейцария ҳисобида 4, Руминияда 1 очко бор. Албанияда очко йўқ.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг бу ердаги "Пьер Моруа" стадионида Швейцария - Франция ўйини бошланади
'
Сизларни Лилль шаҳри яқинидаги Вильнёв-д’Аск шаҳарчасига таклиф қиламиз
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.