Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 1-1 Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«В» гуруҳи, 3-тур. 20 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Юнас Эрикссон (Швеция)

РОССИЯ

0 : 3

УЭЛЬС

Аарон Рэмзи (9)
Нил Тэйлор (20)
Гарет Бэйл (67)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Игорь Акинфеев
03.Игорь Смольников
04.Сергей Игнашевич
08.Денис Глушаков
09.Александ Кокорин
10.Фёдор Смолов
11.Павел Мамаев
14.Василий Березуцкий
15.Роман Широков
22.Артем Дзюба
23.Дмитрий Комбаров
  01.Уэйн Ҳеннесси
02.Кристофер Гантер
03.Нил Тэйлор
04.Бен Дэвис
05.Жеймс Честер
06.Эшли Уильямс
07.Жо Аллен
10.Аарон Рэмзи
11.Гарет Бэйл
16.Жо Лэдли
18.Сэм Воукс
ЗАҲИРА
02.Роман Шишкин
05.Роман Нойштедтер
06.Алексей Березуцкий
07.Игорь Денисов
12.Юрий Лодигин
13.Александр Головин
16.Гильерме Маринато
17.Олег Шатов
18.Олег Иванов
19.Александр Самедов
20.Дмитрий Торбинский
21.Георгий Шченников
  08.Эндрю Кинг
09.Ҳэл Робсон-Кану
12.Оуэн Уильямс
13.Жорж Уильямс
14.Дэвид Эдвардс
15.Эшли Ричардс
17.Дэвид Коттерил
19.Жеймс Коллинз
20.Жонатан Уильямс
21.Дэнни Уорд
22.Дэвид Воган
21.Саймон Чёрч

Матн

90+2'
Ўйин якунланди. Россия - Уэльс - 0:3! Уэльс 6 очко билан плей-оффга чиқди, Россия эса ортга қайтади!
90+1'
Бурчакдан етказилган узатмани Дзюба қабул қилди ва зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
90+1'
Смольников олис масофадан зарба бериб, бурчак тўпи ишлади
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
88'
Рэмзи жарима майдончаси кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
85'
Эҳҳҳҳ Дзюба! Чап қанотдан етказилган узатмани 5 метрдан дарвозага жойлай олмади! Ноаниқ!
83'
Уэльсда ўзгариш: Гарет Бэйл ўрнига Саймон Чёрч тушди
83'
Руслар руҳан тушкунликка тушиб қолишди. Ўйинни уэльсликлар назорат қилишмоқда
79'
Дарвозагача 31 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини Игнашевич тепди. Кучли, аммо ноаниқ
76'
Уэльсда ўзгариш: Жо Лэдли ўрнига Эндрю Кинг тушди
75'
Уэльс Россияга ҳеч қандай имконият бераётгани йўқ
74'
Уэльсда ўзгариш: Жо Аллен ўрнига Девид Эдвардс тушди
69'
Россияда ўзгариш: Фёдор Смолов ўрнига Александр Самедов тушди
67'
ГОООООООЛ! Гарет Бэйл, 0:3! Рэмзининг чиройли узатмасидан кейин ҳужумчи рақиб жарима майдончасига кирди ва яккама-якка вазиятдан самарали фойдаланди!
65'
Бэйл жарима тўпини дарвоза яқинига узатма берди. Лэдли бош билан тўпни жамоадошларига етказди, аммо зарба беришга улгурмади уэльсликлар
64'
Павел Мамаев сариқ карточка олди
63'
Хавфли зарба! Россиялик футболчи чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Глушаков жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
62'
Россияликларнинг навбатдаги хатосидан кейин Бэйл ҳимоячиларни алдаб, рақиб жарима майдончасига кирди, аммо Головин хавфни бартараф этди
58'
Бэйл жарима зарбасини тепди. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди
57'
Навабатдаги қарши ҳужум натижасида Рэмзи ўнг қанотдан узатма берди. Бэйлга нисбатан ҳимоячи тўғри позиция танлаганди
55'
Вууууҳ! Россиялик ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Бэйлга дарвозабон билан яякама-якка вазиятга чиқиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Акинфеевнинг оёғига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди.
52'
Россияда ўзгариш: Широков ўрнига Александр Головин тушди
50'
Вууууҳ! Рэмзи ҳимоячилар орасидан узатма бериб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Гантерни тўп билан таъминлади. Ҳимоячининг дарвоза яқин томон берган узатмасини Березуцкий майдон ташқарисига чиқаришга муваффақ бўлди
47'
Бэйл майдон марказида тўпни эгаллаб, россияликлар жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Акинфеев ўз ўрнида
47'
Уэльс бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Россия - Уэльс - 0:2. Танаффус.
45+1'
Кокорин жарима майдончасининг ўнг бурчагидан чикарига кирди ва яқин бурчакка зарба берди. Ҳенесси тўпни эгаллади
45+1'
Вууууҳ! Бэйл яна тўп билан олдинга ўтди ва жарима майдончасига кирган Рэмзига узатма берди. "Арсенал" ярим ҳимоячиси ҳимоячини чалғитиб зарба беришга ҳаракат қилди. Смольников зарба йўлига ғов бўлди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Тэйлор чап қанотдан узатма берди. Игнашевич тўпни қайтарди
43'
Ўнг қанотдан Смольлников етказган узатмани Мамаев дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Зарба кучли чиқмади, дарвозабон тўпни эгаллади
41'
Россия яхши босим ташкил қилди, аммо зарба беришга муваффақ бўлмади
40'
Вууууҳ! Бэйл майдон марказида тўпни эгаллади ва йўл-йўлакай икки ҳимоячи алдад, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Акинфеев қайтарди
38'
Бэйл олис масофадан чап оёқда аниқ зарба берди. Акинфеев ўз ўрнида
38'
Комбаров чап қанотдан узатма берди. Ҳенесси тўпни эгаллади
36'
Дзюба офсайдда
35'
Смолов олис масофадан зарба беришга қарор қилди. Тўп Рэмзининг оёғидан ўз йўналишини ўзгартирди ва устун ёнидан ўтиб кетди
34'
Рэмзи бурчак тўпини ўйинга киритди. Воукс бош билан зарба беришга уринди. Муваффақиятсиз
33'
Вуууҳ! Рэмзи олис масофадан кучли зарба берди. Тўп Акинфеевнинг муштларидан майдонни тарк этди
32'
Широков юқоридан Уэльс дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Дзюба тўпни ўзига бўйсундира олмади
30'
ВУУУУУҲ! Бэйл ўз жарима майдончаси олдида тўпни эгаллади ва юқори тезликда бутун майдонни босиб ўтди. У икки ҳимоячини алдаб, Рэмзини бирга бир вазиятга чиқарди. Аароннинг зарбасини Акинфеев оёғи билан қайтарди
27'
ВУУУУУҲ! Дзюба бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ичида зарба берди. Ҳенессининг қўлидан тўп ён томонга кетди
26'
Уэльс қарши ҳужум ташкил қилиб, ўнг қанотдан жарима майдончаси узатма берилди. Лэдли бош билан зарба берди. Акинфеев эгаллади
23'
Уэльс футболчиси ўнг қанотдан узатма берди. Рэмзи жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо уни майдонда олиб қола олмади
20'
ГОООООЛ! Нил Тэйлор, 0:2! Бу футболчи ҳам бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Тўп унга россияликлардан борди. Дастлабки зарбани Акинфеев қайтарди. Такрорий зарба билан дарвозани ишғол қилди!
14'
Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйинда Россияга фақат ва фақат ғалаба керак. Уэльс ҳозирча бунга мутлақо имкон бераётгани йўқ
9'
ГОООООООЛ! Аарон Рэмзи, 0:1! Уэльслик футболчи бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни Акинфеевнинг устидан ошириб қўйди!
7'
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Рекошет ҳолатда тўп бурчак томон кетди. Акинфеев тўпга югурди, аммо ета олмади
6'
Руслар позицион, уэльлислкр қарши ҳужум ташкил қилишмоқда
2'
ВУУУУУҲ! Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончаси кирди ва чизиқ устида чап оёқда кучли зарба берди. Акинфеес зарба қайтарди. Кейин тўпни эгаллаб зарба берган ҳужумчи офсайдда қолганди
1'
Смольников ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Ульсликлар эгаллаб олишди
1'
Ўйин бошланди! Тўпни руслар киритиб беришди
'
Сўнгги тур олдидан Россия ҳисобида 1, Уэльсда 3 очко мавжуд
'
Тулузадаги стадионда мамлакатлар мадҳиялари янграмоқда
'
"В" гуруҳи вакиллари — Россия ва Уэльс терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Евро-2016ни ёриитишда давом этамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.