| ЕВРО - 2016 / 1-тур / 12.06.2016 23:59 | ||||
ГерманияШкодран Мустафи (19)Бастиан Швайнтштайгер (90+2) |
2
:
0
|
Украина |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЕВРО - 2016 / 1-тур / 12.06.2016 23:59 | ||||
ГерманияШкодран Мустафи (19)Бастиан Швайнтштайгер (90+2) |
2
:
0
|
Украина |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
Шу билан онлайн трансляциямиз якунига етди. Эътиборингиз учун рахмат! |
| ' |
|
Иккинчи бўлимда Германия терма жамоаси жуда тартибли ўйнади. Рақибга деярли имконият бермади. Украина терма жамоасининг эса жисмоний ҳолати яхши эмаслиги кўзга ташланиб қолди. |
| 90+3' |
![]() |
Ўйин тугади. Германия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди! |
| 90+2' |
![]() |
Тезкор ҳужумда, Месут Ўзил чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Швайнштайгер яқин масофадан кучли зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади! |
| 90+2' |
![]() |
ГОООЛ!!! Швайнштайгер!!! |
| 90+2' |
![]() |
Ярмоленко узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 91' |
![]() |
Украина ҳужум қилишга уринмоқда, бироқ Германия имкон бермаяпти |
| 90' |
![]() |
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
![]() |
Гётценинг ўрнига Швайнштайгер тушди |
| 88' |
![]() |
Мустафи тўпни дарвозабонга ошираман деб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди. Тўп олдинга чиқиб кетган Нойернинг устидан ошиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 88' |
![]() |
Пятов!!! Месут Ўзил дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида! |
| 87' |
![]() |
Сўнгги дақиқалар. Украиналик футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши эмас. |
| 86' |
![]() |
Немис мухлислари ўз футболчиларини олқишлашмоқда, украиналиклар ҳуштак чалишмоқда |
| 85' |
![]() |
Германия ғалабага яқин. Футболчилар шошмасдан бир-бирига тўп оширишмоқда |
| 84' |
![]() |
Шюррле дарвозабон билан яккама-якка чиққанида Пятов олдинга юугуриб чиқиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди |
| 83' |
![]() |
Украина ҳужумга ўтишга уринмоқда. Германия хотиржам ҳимояланмоқда |
| 82' |
![]() |
Шюррле жарима майдони ичидан кучли зарба йўлламоқчи бўлди. Эплолмади. |
| 81' |
![]() |
Германия тўп билан. Улар шошилишмаяпти, ҳисоб уларни қониқтиради |
| 80' |
![]() |
Тўпга эгалик қилиш бўйича яққол устунлик немисларда 69% - 31% |
| 79' |
![]() |
Ҳали имконият бор. Украина майдон марказида тўпни ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда |
| 78' |
![]() |
Дракслер ўрнига Шюррле тушди. Германия ҳужумдаги босимни оширмоқчи |
| 77' |
![]() |
Йоахим Лёв йирик мусобақаларнинг илк ўйинида бирор марта очко йўқотмаган экан. Бугунги ўйинда ҳам иш шунга бормоқда |
| 76' |
![]() |
Хавфли вазият!!! Томас Мюллер чамаси 25 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади. Пятов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди |
| 75' |
![]() |
Гётце жарима майдонига хотиржам кириб келди ва ҳимоячилар қуршовидан зарба йўллади. Пятов ўз ўрнида! |
| 73' |
![]() |
Коваленко ўрнига Зинченко майдонга тушди. Балки энди украиналиклар фаол ўйнашар? |
| 72' |
![]() |
Тушунарсиз ҳолат. Украина худди ҳисобда олдинда бораётгандек ўйнамоқда. |
| 70' |
![]() |
Германиянинг яна бир ҳужуми. Немислар рақиб майдонида жуда фаол ўйнашмоқда. Бироқ самарасиз. |
| 69' |
![]() |
Хавфли!!! Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Дракслер яқин масофадан боши билан дарвозага йўллаши мумкин эди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
| 68' |
![]() |
Коноплянка майдон марказида Гётцени тўхтатиб қолди. Биринчи сариқ карточка. |
| 67' |
![]() |
Украина бурчак зарбасидан тайинли вазият ярата олмади. Германия тўпни эгаллаб олди |
| 66' |
![]() |
Зозуля ўрнига Селезнёв тушди. Украина бир нима қилиши керак |
| 63' |
![]() |
Германия тўпни рақибга бермасликка ҳаракат қилмоқда. Украина фақат ҳимояда ўйнамоқда |
| 61' |
![]() |
Пятов яна бир бор жамоасини қутқарди! Хедира узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаганида, дарвозабон тўпни қайтара олди |
| 59' |
![]() |
Германиянинг узоқ чўзилган ҳужуми. Рақиб ҳимоячилари немисларни жарима майдони яқинига йўлатишмади |
| 57' |
![]() |
Жуда хавфли!!! Ракицкий чамаси 30 метр масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади. Нойер яна маҳорат кўрсатиб, хавфни бартараф қилди! |
| 56' |
![]() |
Крооснинг узоқдан йўллаган яна бир зарбаси. Тўп ҳимоячига тегиб, Пятовнинг қўлига келиб тушди |
| 54' |
![]() |
Немислар ташаббусни қўлдан бермоқчи эмас. Тўп Украина терма жамоасига деярли келиб тушмаяпти |
| 53' |
![]() |
Коваленко жароҳат олган кўринади, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда |
| 52' |
![]() |
Хавфли вазият! Тони Кроос узоқ масофадан дарвозани "ўққа" тутди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади |
| 51' |
![]() |
Тўп немисларда, улар украиналикларни ҳимоядан чиқишга ундашмоқда |
| 49' |
![]() |
Дастлабки дақиқалар биринчи бўлимдагидек давом этмоқда. Устунлик немислар томонда |
| 48' |
![]() |
Пятов!!! Дракслер узоқ масофадан кучли ва аниқ зарба йўллаган эди. Украина дарвозабони сусткашликка йўл қўймади! |
| 46' |
![]() |
Германиянинг тезкор ҳужуми, чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар қайтара олишди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
|
Футболчилар майдонга қайтишмоқда |
| ' |
|
Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари бироз зерикарли ўтди. Германия катта устунликка эга бўлиб, ҳисобни очгач, ўйин умуман ўзгарди. Украина терма жамоаси ҳам дадил ҳужумга ўтиб, ҳисобни тенглаштириш учун бир нечта имкониятга эга бўлди. Аммо Нойер ва ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди. |
| 46' |
![]() |
Биринчи бўлим тугади |
| 45' |
![]() |
1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
![]() |
Шевчук чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширганида, Боатенг уни қайтараман деб ўз дарвозасига йўллаб қўйишига сал қолди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 44' |
![]() |
Бўлим якунида устунлик яққол Украина томонда. Немислар катта куч билан ҳимояланмоқда |
| 43' |
![]() |
Шевчук ўткир бурчак остидан зарба беришга уриниб кўрди. Аммо тўп жуда ноаниқ кетди |
| 42' |
![]() |
Украинанинг ҳужуми, Германия ҳимояда тер тўкмоқда |
| 41' |
![]() |
Дракслер чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Мюллер тўпни осонликча дарвозага йўллаши мумкин эди. Бироқ тайинли зарба беролмади |
| 39' |
![]() |
Коноплянка тўпни жарима майдонига оширганида, Федецкий тўпни дарвозага йўллашга муваффақ бўлди. Бироқ офсайд! |
| 36' |
![]() |
Жуда хавфли!!! Ярмоленко ажойиб узатма орқали ҳужумчини Нойер билан юзма-юз чиқарди. Ҳужумчи тўпни Нойернинг устидан ошириб дарвозага йўллаганида, Боатенг бўш қолган дарвозадан тўпни чиқариб юборишга улгурди! |
| 35' |
![]() |
Майдон марказида немислар тўлиқ устунликка эришмоқда. Украина қарши ҳужумларга таянмоқда |
| 33' |
![]() |
Германия ҳужум қилмоқда, Украина ҳимояда зич ҳаракат қилиб, рақибга имконият қолдирмаяпти |
| 30' |
![]() |
Жамоалар кетма-кет хавфли вазиятлар билан мухлисларни хушнуд қилишмоқда. Бурчакдан оширилган тўпни Шевчук дарвозага йўллаши мумкин эди. Унинг узоқдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди |
| 29' |
![]() |
Хавли вазият! Кроос ажойиб узатма орқали Хедирани дарвозабон билан юзма-юз чиқарди. Пятов Хедиранинг яқин масофадан йўллаган зарбасини тўса олди! |
| 28' |
![]() |
Ушбу дақиқаларда Украина ҳам ҳужум қила олишини намойиш қилди. Бир қанча хавфли вазиятларни содир этди |
| 27' |
![]() |
Жуда хавфли! Бурчакдан оширилган тўпни Хачериди боши билан дарвозага йўллаганида, Нойер ажойиб ҳаракати билан тўпни қайтара олди! |
| 26' |
![]() |
Хавфли вазият! Коноплянка ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига йўллади. Мюллер тўп йўлига ғов бўлди. |
| 24' |
![]() |
Бурчакдан тўп оширилгандан сўнг, Мустафи дарвозабон Пятов билан тўқнашиб кетди. |
| 23' |
![]() |
Германия тўпга эгалик қилишда ҳамон устун. Тони Кроос узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ |
| 20' |
![]() |
Германия ҳужумлар босимини голга айлантира олди. Украинадан ҳам фаолликни кутиб қоламиз |
| 19' |
![]() |
Тони Кроос ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни ҳаводан жарима майдонига йўллади. Шкодран Мустафи баланд сакраб, боши билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. Пятов тўпни қайтаришга ожиз эди. |
| 19' |
![]() |
ГОООЛ!!! Шкодран Мустафи! |
| ' |
|
Собиқ боксчи Виталий Кличко ҳам трибунада терма жамоасига мухлислик қилмоқда |
| 13' |
![]() |
Хавфли вазият! Дракслер тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказди, Мюллер уни Ҳекторга қолдирди. Бироқ қулай вазиятда турган бўлишига қарамасдан Ҳектор тўпга тайинли зарба беролмади. |
| 12' |
![]() |
Германия ишончли тарзда тўпни ушлаб турибди. Украина ҳимоя ҳақида қайғуришга мажбур |
| 11' |
![]() |
Хедира тўпни қулай вазиятга чиқиб бораётган Мюллерга етказди. Бироқ офсайд |
| 10' |
![]() |
Коваленко тўп учун курашда Ҳекторга нисбатан қўполлик қилди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди |
| 8' |
![]() |
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Мюллер дарвозага йўллаши мумкин эди. У тўпга бирозгина ета олмади |
| 7' |
![]() |
Сами Хедира тўпни жарима майдонига етказишда хатога йўл қўйди. Дарвозабон Пятов уни ўйинга киритади |
| 6' |
![]() |
Германия майдон марказида тўп билан. |
| 5' |
![]() |
Хавфли вазият! Коноплянка ўнг қанотдан оширилган тўпни жарима майдони чизиғидан, тўхтатмасдан кучли зарба билан дарвозага йўллади. Нойер қийинчилик билан тўпни қайтарди! |
| 4' |
![]() |
Дастлабки хавфли вазият. Дракслер жарима майдони ичидан зарба йўллади. Тўп майдон машқарисига чиқиб кетди |
| 3' |
![]() |
Тўп жарима майдонига оширилди. Дарвозабон Пятов уни осонликча эгаллаб олди |
| 1' |
![]() |
Тўп немисларда, ўйин сурати юқори эмас |
| 0' |
![]() |
Ўйин бошланди! |
| ' |
|
Бош ҳакам Мартин Аткинсон кичик қуръа ўтказди. Ўйинни майдон марказидан Германия бошлаб беради |
| ' |
|
Украина ва Германия мадҳиялари янграмоқда |
| ' |
|
50 мингдан зиёд мухлисни бағрига сиғдира оладиган стадион тўла! |
| ' |
|
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда |
| ' |
|
Терма жамоалар майдонга тушишга тайёргарлик кўришмоқда. Футболчилар кўтаринки кайфиятда! |
| ' |
|
УЕФА сайти хабарига кўра, Украина терма жамоаси Германияни бирор марта мағлуб эта олмаган. Балки бугун бу нохуш анъана ўз ниҳоясига етар? |
| ' |
|
Бугун “С” гуруҳининг дастлабки ўйинида Польша терма жамоаси Шимолий Ирландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди |
| ' |
|
Сизларни Франциянинг шимолидаги Лилль шаҳрига таклиф қиламиз. Бугун "Пьер Моруа" стадионида Германия ва Украина терма жамоалари ўзаро куч синашади |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол мухлислари! |
| ЕВРО - 2016 / 1-тур / 12.06.2016 23:59 | ||||
ГерманияШкодран Мустафи (19)Бастиан Швайнтштайгер (90+2) |
2
:
0
|
Украина |
||
| ЕВРО - 2016 / 1-тур / 12.06.2016 23:59 | ||||
ГерманияШкодран Мустафи (19)Бастиан Швайнтштайгер (90+2) |
2
:
0
|
Украина |
||
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
Чемпионлар лигасида энг кўп мавсум иштирок этган жамоалар рўйхатида "Барселона" ва "Реал" етакчилик қилмоқда.
Киритилди: 10:01, 27.08.2026. Ўқилди: 7257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
El Chiringuito нашри журналисти Жота Жордининг хабар беришича, "Атлетико" Мадрид аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альвареснинг Каталониянинг "Барселона" клубига ўтиши бўйича битимни ёзма равишда маъқуллаган.
Киритилди: 10:41, 31.08.2026. Ўқилди: 6690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес «Манчестер Сити»га қайтишни режалаштирмаяпти.
Киритилди: 01:35, 29.08.2026. Ўқилди: 6201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бугун Монакода Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми умумий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Киритилди: 22:19, 27.08.2026. Ўқилди: 6124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Журналист Жота Жорди El Chiringuito дастурида «Атлетико» Хулиан Альваресга муайян шартлар бажарилган тақдирда унинг «Барселона»га трансфери бўйича музокара олиб боришга ёзма кафолат берганини даъво қилди.
Киритилди: 18:00, 31.08.2026. Ўқилди: 5893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия Премьер Лигасининг 2-тури доирасида “Кристал Пэлас” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Киритилди: 10:06, 29.08.2026. Ўқилди: 5724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Собиқ «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола бу йил «Олтин тўп»ни ким ютиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 04:54, 31.08.2026. Ўқилди: 5510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Овьедо" "Реал"нинг ёш қанот ҳимоячиси Давид Хименесни ўз сафига қўшиб олди.
Киритилди: 17:48, 01.09.2026. Ўқилди: 5103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Mundo Deportivo» хабар беришича, Хулиан Альвареснинг «Атлетико»дан кетиб, «Барселона»га ўтиш учун юридик имконияти қолган.
Киритилди: 14:21, 29.08.2026. Ўқилди: 5101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Рубин» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Криштиану Роналдуга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 07:43, 28.08.2026. Ўқилди: 4820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди.
Киритилди: 23:05, 04.08.2026. Ўқилди: 38877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Европа Чемпионлар Лигаси-2026/27 мавсуми саралашининг учинчи босқичи доирасидаги жавоб учрашувлари 11 август куни бўлиб ўтди.
Киритилди: 09:14, 12.08.2026. Ўқилди: 14746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англиялик ёрдамчи ҳакам Шон Мэсси-Эллис ҳакамлик фаолиятини якунлади.
Киритилди: 09:22, 12.08.2026. Ўқилди: 12750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Астон Вилла» adidas компанияси билан ҳамкорликда 2026/27 йилги мавсум учун мўлжалланган янги сафар либосини расман тақдим этди.
Киритилди: 15:50, 20.08.2026. Ўқилди: 10314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Zo'r TV телеканали 2026/27 йилги мавсумда трансляция қилинадиган футбол турнирлари рўйхатини маълум қилди.
Киритилди: 13:29, 16.08.2026. Ўқилди: 9429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси аввалроқ Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
Киритилди: 15:01, 02.09.2026. Ўқилди: 4475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида таркибини бир қатор янги футболчилар билан кучайтирди.
Киритилди: 18:11, 02.09.2026. Ўқилди: 2142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Юнайтед» ва «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Чичарито шахсий ҳаётидаги оғир вазият ҳақида очиқ гапирди.
Киритилди: 11:56, 02.09.2026. Ўқилди: 2069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳужумчи Дарвин Нуньес «Ал-Ҳилол»дан «Ал-Дирия»га ижара асосида ўтганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 11:41, 02.09.2026. Ўқилди: 2057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бразилиялик ҳужумчи Рафинья мавсумни ажойиб бошлади — у Испания чемпионатининг дастлабки учта учрашувида ҳам гол уришга муваффақ бўлди.
Киритилди: 08:09, 02.09.2026. Ўқилди: 2017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Хулиан Альварес камида январь ойига қадар "Атлетико"да қолади.
Киритилди: 23:31, 02.09.2026. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жек Мурхаус Шотландия Премьер-лигасида иштирок этувчи "Данди" клубига бир мавсумга ижарага ўтди.
Киритилди: 23:29, 02.09.2026. Ўқилди: 689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ювентус" ҳимоячиси Федерико Гатти учун "Порту"дан тушган биринчи таклифни рад этди.
Киритилди: 23:27, 02.09.2026. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг Каталония клубига амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 23:25, 02.09.2026. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим Ла Лиганинг "Райо Вальекано"га қарши 3-тур учрашувида асосий жамоа сафида дебют қилди.
Киритилди: 23:22, 02.09.2026. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Трабзонспор" бош мураббий Фотиҳ Текке билан ҳамкорликни якунлаганини расман тасдиқлади.
Киритилди: 23:21, 02.09.2026. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Арсенал" эгаси Стэн Кронкега тегишли Kroenke Sports + Entertainment компанияси "Лос-Анжелес Эйнжелс" бейсбол клубининг назорат пакетини Арте Моренодан сотиб олиш бўйича келишувга эришди.
Киритилди: 23:19, 02.09.2026. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ливерпуль"дан "Леванте"га ижарага берилган Ифеаньи Ндукве Англияда расмий футбол ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун Ла Лигада атиги битта учрашувда майдонга тушиши керак.
Киритилди: 23:16, 02.09.2026. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Сосьедад" сардори Микель Оярсабаль ёзги трансфер ойнасида бир қатор клублар қизиқишига сабаб бўлган, аммо футболчининг ўзи жамоани тарк этишни истамаган. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Киритилди: 23:14, 02.09.2026. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Рома" спорт директори Тони Д'Амико Ману Коненинг "Челси"га ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.
Киритилди: 23:13, 02.09.2026. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|