Кириш Регистрация
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
04/11 15:00 Поханг Стилерс 3-3 Гамба Осака
04/11 15:15 Бурирам Юнайтед 0-0 Кашима Антлерс
04/11 18:45 Аркадағ 1-0 Гол Гоҳар
04/11 21:00 Ал-Ваҳда 0-0 Холидия
04/11 22:00 Кувайт СК 2-3 Насаф
04/11 22:45 АЕК 2-3 Реал Мадрид
04/11 22:45 Фенербахче 3-2 Ливерпуль
05/11 01:00 РБ Лейпциг 1-1 Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия 0-2 Арсенал
05/11 01:00 ПСВ 0-1 Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д 1-0 Бетис
05/11 01:00 Порту 1-1 Наполи
05/11 01:00 Ланс 0-4 Комо
05/11 01:00 Викинг 1-1 Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм
06/11 18:30 Сўғдиёна - Динамо

Учрашув тафсилоти

ЕЧЛ - 2018-19 / Ярим финал / 08.05.2019 23:59

Аякс

Маттейс де Лихт (5)
Ҳаким Зиёш (35)
2
:
3

Тоттенхэм

Лукас Моура (55, 59, 90+5)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
24.Андре Онана (G)
17.Дейли Блинд
31.Николас Тальяфико
10.Душан Тадич
06.Донни ван де Беек
12.Нуссейр Мазравий
04.Маттейс де Лихт
21.Френки де Йонг
20.Лассе Шоне
07.Давид Нерес
22.Ҳаким Зиёш
01.Уго Льорис (G)
05.Ян Вертонген
03.Дэнни Роуз
04.Тоби Альдервейрельд
02.Киран Триппьер
12.Виктор Ваньяма
17.Мусса Сиссоко
23.Кристиан Эриксен
27.Лукас Моура
20.Деле Алли
07.Сон Хён Мин
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЕЧЛ - 2018-19 / Ярим финал / 08.05.2019 23:59

Аякс

Маттейс де Лихт (5)
Ҳаким Зиёш (35)
2
:
3

Тоттенхэм

Лукас Моура (55, 59, 90+5)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+8'
Ўйин тугади! "Тоттенхэм" камбекни амалга ошириб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Фантастика!!!

90+8'
Ўйин давом этмоқда.

90+5'
ГООООООООЛ! Лукас Моура, ўйин тугашига 1 сония қолганида "Тоттенхэм" ғалабани тўпини киритмоқда!!!

90+5'
Андре Онана вақтни чўзгани учун сариқ олди

90+4'
Бурчакдан етказилган узатмага Фернандо Льоренте бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди

90+4'
"Тоттенхэм" бурчак тўпи ишлади. Льорис рақиб жарима майдончасига етиб келди

90+3'
ВУУУУУҲ! Зиёшнинг зарбасини Льорис қайтарди!

90+2'
Мезбонлар бурчак тўпи орқали 30 сония ютишди

90+1'
Оҳо! "Аякс" қарши ҳужумга қочиб кетди. Тадич жарима майдончасига кираётган шеригига у қадар муваффақиятли зарба бермади. Шунга қарамай, бурчак тўпи

90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди

89'
"Аякс"да ўзгариш: ван де Беек ўрнига Лисандро Магаллан туширилди

87'
ВУУУУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Вертонген бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Яннинг ўзи оёқ билан дарвоза томон тепди. Блинд тўпни чизиқ устида қайтарди!

86'
Сон Хёнг Мин жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, бурчак тўпи ишлади

84'
"Тоттенхэм" босим уюштиряпти. Майдон эгалари ҳам жанг қилмоқда

82'
"Тоттенхэм"да учинчи ўзгариш: Роуз ўрнига Бен Девис тушди

81'
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Триппье ўрнига Эрик Ламела туширилди

80'
Мезбонлар ижросида қарши ҳужум. Зиёш жарима майдончасига кираётган Тадичга узатма берди. Аммо Душандан тўпни олиб қўйишди ҳимоячилар

79'
ВУУУУУУҲ! Ҳаким Зиёш жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди! Омад "Тоттенхэм" томонида бўлди

77'
Ҳаким Зиёш огоҳлантириш олди

76'
Дэнни Роуз "сариқ" олди. У тўпни қўли билан ўйнагани учун ўйинни тўхтатганди. Футболчи жаҳл билан тўпни ерга қараб отди

75'
Сиссоконинг узатмасидан кейин Моура ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, Муссанинг ўзига тўпни қайтарганди. Аммо "Аякс" футболчиси тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди

73'
Лондонликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Альдервейрелд бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ

71'
Вууууҳ! "Аякс"да яхши имконият! Де Лихт бош ролда! Льорис қутқарди

70'
Зиёш айланма узатма билан чап қанотдан дарвозабон майдончасига етиб келган Синкгравенга узатма берди. Аммо Тадич жамоадошига халал бериб қолди

67'
"Аякс"да ўзгариш: Долберг ўрнига Дейли Синкгравен туширилди

67'
"Тоттенхэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Муваффақиятсиз

64'
Бурчакдан етказилган узатмага Льоренте бош билан зарба берди. Ноаниқ

64'
Моура хет-трикка эришиши мумкин эди. Де Лихт хавфни бартараф этди

63'
Вуууууҳ! Зиёш ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Чап қанотдан етказилган узатма натижасида марокашлик футболчи 11 метрли нуқта устида зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди

62'
Мезбонлар яна бурчак тўпини ўйинга киритишди. Мазравий жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ

61'
"Аякс" дарҳол ўзига келиб, ҳужум ташкил қилди. Зиёш жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди

59'
ГОООООООЛ! Лукас Моура, 2:2! Сон Хён Мин ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган шеригига узатма берди. Унинг пасидан кейин дарвозабон майдончаси ичида турган Льоренте зарба берди. Ушбу зарбани Онана қайтарди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олаётган пайтда Шёне унга халал бериб қолди. Тўпни эса Моура эгаллади ва 10 метрлардан аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди

55'
ГОООООООЛ! Лукас Моура, 2:1! "Тоттенхэм" тезкор қарши ҳужумда ниҳоят "Аякс" дарвозасини забт этди

53'
ВУУУУУҲ! Эриксен томонидан берилган ажойиб узатма натижасида Деле Алли яккама-якка вазиятда 6 метрлардан ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Онанадан ажойиб сэйв!

51'
"Шпорлар" кутилганидек босим уюштиришмоқда. Бурчак тўпи ишланди

46'
Иккинчи тайм бошланди. Давом этамиз

46'
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Ваньяма ўрнига Маркос Льоренте туширилди

45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Аякс" - "Тоттенхэм" - 2:0. Икки ўйин натижаси бўйича - 3:0. Танаффус. Хўш, танаффусдан кейин "Тоттенхэм" 3та гол ура оладими? Кўрамиз, кутамиз

45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

45'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди

42'
"Аякс" анча улғайди. 19-20 ёшли йигитлар жуда хотиржам ўйнашмоқда

39'
Лондонликлар ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. Аммо мудофаани ёриб ўта олмаяпти. Боз устига, "Аякс" ижросидаги қарши хавфли чиқмоқда

35'
ГОООООООЛ! Ҳаким ЗИЁШ! 2:0! Амстердамликлар рақибни қарши ҳужумда жазолашди. Льорис бу сафар қутқара олмади

30'
ВУУУУУУУҲ! "Аякс" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Тадич чап қанотдан жарима майдончасига кирди, ҳимоячини алдади ва олис бурчак томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди

27'
Ташаббус "шпорлар" томонига ўтди. Улар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Лукас Моура жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади

23'
Вуууууҳ! "Тоттенхэм" чап қанотдан ажойиб ҳужум ташкил қилди. Деле Аллининг жарима майдончасига берган узатмасидан кейин Сон Хён Мин яккама-якка вазиятга чиқиб, зарба берди. Онана тўпни эгаллаб олди

21'
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Зиёш ўйинга киритди. Лондонликлар тўпни қайтаришди

19'
"Шпорлар"нинг бироз муддатли прессингидан "Аякс" яна ўз ўйин услубини тиклади

16'
Мусса Сиссоко сариқ карточка олди

15'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. Ҳеч ким ортга чекинмоқчи эмас

10'
Оҳо! Деле Алли жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, зарба берди. Аммо у аввалроқ офсайдда қолган экан

8'
Хўш, "Аякс"нинг голи нимани англатади? Бугун экстра-таймлар бўлмайди. Барча масала 90+ дақиқада ҳал бўлади. "Тоттенхэм" финалга чиқиши учун камида 2та гол уриши керак

6'
ВУУУУУУҲ! Сон Хён Мин чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп устун тегиб, 11 метрли нуқта атрофига қайтди. Эриксен бир амаллаб тўпни дарвоза томон йўналтирдию, аммо ҳимоячилар тўпнинг дарвозага бориб тушишига йўл қўйишмади

5'
ГОООООООООЛ! Маттейс де Лихт, 1:0! Бурчакдан етказилган етказилган узатмани "Аякс" бош билан дарвозани ишғол қилди!

4'
Вууууууҳ! "Аякс" ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Льорис қаҳрамонлик кўрсатди. Бурчак тўпи

3'
"Аякс" дастлабки хавфли ҳужумни ташкил қилди. Долберг жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилдию, аммо зарба беришга улгурмади. Бошқа футболчининг узатмасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди

1'
Дарвоқе, ҳали ўйин бошланмасидан олдин "Аякс" йўқотишга учради. Жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири Давид Нерес машғулот пайтида жароҳат олган. Унинг ўрнига Каспер Дольберг асосий таркибда ўйинни бошлади

1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Тоттенхэм" футболчилари киритиб беришди

'
Бугун "Аякс" оқ-қизил, "Тоттенхэм" эса кўк-яшил рангли футболкаларда ҳаракат қилади

'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Бир неча осатлардан сўнг Чемпионлар лигасининг иккинчи финалчиси ҳам маълум бўлади. Ярим финалнинг иккинчи ўйинида "Аякс" ўзида "Тоттенхэм"ни қабул қилади. Жамоаларнинг илк учрашувида "Аякс" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгшан эди.

ЕЧЛ - 2018-19 / Ярим финал / 08.05.2019 23:59

Аякс

Маттейс де Лихт (5)
Ҳаким Зиёш (35)
2
:
3

Тоттенхэм

Лукас Моура (55, 59, 90+5)

ЕЧЛ - 2018-19 / Ярим финал / 08.05.2019 23:59

Аякс

Маттейс де Лихт (5)
Ҳаким Зиёш (35)
2
:
3

Тоттенхэм

Лукас Моура (55, 59, 90+5)

«Барселона» ҳимояни кучайтириш учун 4 нафар футболчини танлади

ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида тўрт нафар футболчини трансфер рўйхатига киритди.

Киритилди: 13:43, 30.10.2026. Ўқилди: 9041 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди?

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Flashscore.com сайти «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Англия Лига кубоги 1/8 финалида «Брайтон»га қарши ўйинини баҳолади.

Киритилди: 14:45, 29.10.2026. Ўқилди: 8527 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду «Пахтакор» устидан қозонилган йирик ғалабага муносабат билдирди (Фото)

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг Осиё Чемпионлар лигаси Элит босқичида «Пахтакор» устидан қозонган йирик ғалабасига муносабат билдирди.

Киритилди: 05:43, 03.11.2026. Ўқилди: 8517 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди?

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Криштиану Роналду футбол тарихидаги энг яхши «Олтин тўп» мавсумини аниқлашга қаратилган B.O.A.T овоз беришида ғолиб чиқди.

Киритилди: 12:25, 29.10.2026. Ўқилди: 7609 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду учун даҳшатли туш: Месси Криштианудан тарихий рекордни тортиб олиши мумкинми?

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду футбол тарихида фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлишга интилмоқда.

Киритилди: 23:04, 29.10.2026. Ўқилди: 6887 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Пахтакор" – "Ан-Наср" ўйинига қанча мухлис ташриф буюрди?

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Пахтакор
Рукн: Янгиликлар

"Пахтакор" стадионига анчадан буён бунча мухлис келмаётган эди.

Киритилди: 00:33, 03.11.2026. Ўқилди: 6746 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ZO'R TV бугун ЕЧЛнинг иккита ўйинини жонли эфирда намойиш этади

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Бугун, 3 ноябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий босқич 4-тур учрашувларига старт берилади.

Киритилди: 10:33, 03.11.2026. Ўқилди: 6740 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дунёнинг энг кучли 10 та клуби маълум бўлди

ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Янгиликлар

Opta таҳлилчилари дунёнинг энг кучли футбол клублари рейтингини эълон қилди.

Киритилди: 17:37, 03.11.2026. Ўқилди: 6632 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Раҳмат!» — Исмоилов «Нефтчи»дан кетишига ишора қилдими? (Фото)

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар
Рукн: Янгиликлар

«Нефтчи» бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг ижтимоий тармоқдаги сўнгги фаоллиги эътиборни тортди.

Киритилди: 00:29, 04.11.2026. Ўқилди: 6098 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исмоилов "Трактор" билан дурангдан кейин қаттиқ норози бўлди

ОСИЁ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар

"Нефтчи" бош мураббийи Ислом Исмоилов жамоасининг ҳал қилувчи паллаларда йўл қўяётган хатоларидан қаттиқ норози.

Киритилди: 00:28, 03.11.2026. Ўқилди: 6084 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн ва Мбаппенинг «Олтин тўп» учун овоз беришдаги очколари ўртасидаги фарқ маълум бўлди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

«Олтин тўп» соҳиби, «Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳамда «Реал» ва Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппенинг овоз беришда тўплаган очколари ўртасидаги фарқ ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Киритилди: 08:45, 27.10.2026. Ўқилди: 14472 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

"Олтин тўп" фаворити ўзгарди - бу энди Кейн эмас. Мутахассислар 2026 йилда "Олтин тўп" ғолиби учун коэффициентларини янгиладилар.

Киритилди: 21:20, 08.10.2026. Ўқилди: 14423 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогар номи маълум бўлди

ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Франциялик ҳужумчи, Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Килиан Мбаппе Score90 футбол портали талқинига кўра, 2026 йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар янгиланган рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 22:30, 13.10.2026. Ўқилди: 11052 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Спортинг» клубининг собиқ бош мураббийи Мануэл Жозе Португалия терма жамоасида ҳужумчи Криштиану Роналду билан боғлиқ юзага келган можарога муносабат билдирди.

Киритилди: 07:55, 05.10.2026. Ўқилди: 9678 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналдунинг севгилиси Мессининг оиласига учта сўз билан мурожаат қилди

ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик юлдуз Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес Лионель Мессининг рафиқаси Антонелла Рокуццо ижтимоий тармоқларда эълон қилган постга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:38, 13.10.2026. Ўқилди: 8283 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ZO'R TV Чемпионлар лигасининг бугунги трансляцияларини эълон қилди

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси
Рукн: Янгиликлар

Бугун, 4 ноябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий босқич 4-тур учрашувлари давом эттирилади.

Киритилди: 10:41, 04.11.2026. Ўқилди: 4066 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал" раҳбарияти Моуриньонинг ишидан ҳайратда қолмоқда

ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньонинг жамоа ичидаги муҳитни яхшилаш борасидаги ишларидан жуда мамнун.

Киритилди: 13:14, 04.11.2026. Ўқилди: 3773 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Элит ОЧЛ. Ўзбекистон клубларининг кейинги босқичга чиқиш имкониятлари қандай?

ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар

ОФК Элит Чемпионлар лигасининг Ғарбий минтақасида умумий босқич 4-тур учрашувларидан кейинги турнир жадвали шаклланди.

Киритилди: 11:28, 04.11.2026. Ўқилди: 2661 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Алишер Одилов жамоадошлари ва мураббийлар штабига мурожаат қилди

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

Одилов ўз хатти-ҳаракатлари учун узр сўраб, содир бўлган воқеага муносабат билдирди.

Киритилди: 18:43, 04.11.2026. Ўқилди: 2224 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЕЧЛ. «Олд Траффорд»да фантастик камбэк: «Манчестер Юнайтед» «Рома»ни енгди

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-турида Италиянинг «Рома» клубини мағлубиятга учратди.

Киритилди: 03:02, 04.11.2026. Ўқилди: 2221 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛда ҳали гол урмаган Дьёкереш Чемпионлар лигасида ўзини кўрсатди

ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Дьёкереш жорий мавсумдаги иккинчи голини киритди.

Киритилди: 02:13, 05.11.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал»да Чемпионлар лигаси бўйича рекорд ўрнатди

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Мураббийлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигасида Мадрид клубини бошқарган мутахассислар орасида ғалабалар фоизи бўйича рекорд ўрнатди.

Киритилди: 02:09, 05.11.2026. Ўқилди: 16 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Цимикас: «Фенербахче» ғалабага ҳақли равишда эришди»

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

«Ливерпуль» ҳимоячиси Костас Цимикас Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-турида «Фенербахче»дан учралган 2:3 ҳисобидаги мағлубиятни ҳақли натижа деб ҳисоблайди.

Киритилди: 02:07, 05.11.2026. Ўқилди: 21 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гринвуд «Фенербахче»нинг «Ливерпуль»ни қандай мағлуб этганини тушунтирди

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

«Фенербахче» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-турида «Ливерпуль» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 02:04, 05.11.2026. Ўқилди: 26 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Умарали Раҳмоналиев Чемпионлар лигасида голли узатма амалга оширди (+Видео)

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев УЕФА Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган «Викинг»га қарши учрашувда голли узатма муаллифи бўлди.

Киритилди: 02:01, 05.11.2026. Ўқилди: 78 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо: «АЕК бизга мукаммал ўйин кўрсатишга имкон бермади»

ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида АЕК устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг рақибнинг ўйинига юқори баҳо берди.

Киритилди: 01:55, 05.11.2026. Ўқилди: 55 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Юнайтед» қизиқиши фонида «Астон Вилла» Эмерига янги шартнома таклиф қилади

ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Астон Вилла» бош мураббий Унаи Эмери билан узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

Киритилди: 01:54, 05.11.2026. Ўқилди: 49 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гол ва ассист қайд этган Койта «Реал» билан баҳсдан кейин майдондан четлатилди

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

АЕК ярим ҳимоячиси Абубакари Койта Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-турида «Реал»га қарши учрашув (2:3) якунланганидан кейин қизил карточка олди.

Киритилди: 01:51, 05.11.2026. Ўқилди: 73 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АЕК — «Реал» учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси
Рукн: Янгиликлар

«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем УЕФА талқинига кўра, Чемпионлар лигаси умумий босқичи 4-турида АЕКга қарши учрашувнинг (3:2) энг яхши футболчиси деб топилди.

Киритилди: 01:22, 05.11.2026. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде АЕК устидан қозонилган ғалабанинг асосий сабабини айтди

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Чемпионлар лигасида АЕК устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Киритилди: 01:08, 05.11.2026. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик