Кириш Регистрация

Хавьер Дзанеттининг рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+0; -0

ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси

Рукн: Янгиликлар

"Интер" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Хавьер Дзанетти Европада ўйнаётган футболчилардан ўзининг рамзий терма жамоасини тузди. Ўз номзодларига қуйидагича таъриф бериб чиқди.

Мануел Нойер: фантастик дарвозабон.

Пабло Сабалета: қанот химоячиси, тажрибали ўйинчи ва у физик аниқлик бор ва фақат олдинга юради.

Диего Годин: ўйинларда гол урди ва "Атлетико" тарихида қолди. У хақиқий етакчи. Ҳози ҳам у футболни маҳорат билан ўйнайди.

Мехди Бенатиа: "Удинезе"да ўйнади, "Рома"да кўзга кўринарли ўйинчи бўлди. Мюнхенда эса етакчилар қаторига қўшилди. Ўйлайманки, Хосеп Гвардиола дунёда энг яхши марказ химоячисига эга бўлди.

Филип Лам: у чап ва ўнг қанотларда ўйнай олади. Гвардиола уни плеймейкер позициясида ўйнатади.

Пол Погба: (кулиб) уни Франция терма жамоасига оламан. Албатта ҳазиллар меъёрида. Унда қаниқлик бор.

Хаби Алонсо: ҳар бир футболчи ҳам у каби ўйнай олмайди. Майдон марказида ўйнаб ҳаммани эътиборини қозонади.

Анхель Ди Мария: у ҳеч қачон тўхтамайди. Ўйлашимча, у туғма истеъдодли ўйинчи. Уни "МЮ"да ёрқин мавсумлар кутмоқда. Бу жамоада у жуда катта рол ўйнайди.

Лионель Месси: мен уни жамоамга олишга мажбурман. У менга жуда ҳам ёқади. У ўнг қанотда жуда яхши ўйнайди.

Криштиану Роналду: Криштиану — бу Криштиану. Мен унинг нималарга қодирлигини "Спортинг"даги пайтидан биламан. У энди оркестрга маҳоратли дирижёр даражасига кўтарилди. У қайси мусиқага бошловчилик қилади? Фақат шедеврга!

Гарет Бэйл: Чемпионлар лигаси финалида асосий ролни ижро қилиб, ўзининг дунё миқёсида кучли футболчи эканини кўрсатди. Унда махорат бор. У футболнинг келажаги.

Манба: www.soccer.ru.
Киритувчи: odilbekuz

Хабар 10.12.2014 14:29да киритилди: 971 марта ўқилди, 0 та фикр билдирилди.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.