Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Тим Роллс: «Лэмпард»ни қўлпаб-қувватламаймиз»

Баҳо:
+0; -0

ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси

Рукн: Янгиликлар

"Челси" фан клуби мухлислари раҳбари Тим Роллс "кўклар" мухлислари Фрэнк Лэмпардни қўллаб-қувватламасликлари керак деб ҳисоблайди, дея хабар берди The Independent.

"Трибуна Фрэнк Лэмпард номини куйламайди деб ўйлайман. Ҳа, барча унинг иштирокидан мамнун бўлган, аммо уни шу ерда ҳурмат қилишади. Агар у майдонга тушса, биз уни қарсаклар билан олқишлаймиз, аммо ўтган йилги Дидье Дрогба билан бўлгани каби эмас.

Лэмпард бизга қарши майдонга тушса, айрим мухлислар унинг исмини куйлаши мумкин. Ҳақиқий мухлис жамоасини қўллаб туриши керак деб ўйлайман, лекин собиқ ўйинчини эмас. Бошқа жамоада тўп сурувчи ўйинчи номини айтиш жуда ғалати туюлади.

10 йилдан сўнг уни "Манчестер Сити" сафида тўп сурганини ҳеч ким эсламайди. Ҳамма уни "Челси" сафида биз билан ютган совринларини эслайди холос. У бизнинг тарихимиздаги зарур ўйинчи бўлиб қолади, бироқ шанба куни биз бу ҳақида ўйламаслигимиз керак", - дейди Тим Роллс.

Манба: https://znewdir.com/?p=mmyggndega5gi3bpgi2tina.
Киритувчи: RealuzA

Хабар 30.01.2015 11:29да киритилди: 813 марта ўқилди, 0 та фикр билдирилди.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.