Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Осиёлик энг кучли 13 та легионер

Баҳо:
+0; -0

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар

Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Бугунги кунда Осиёлик футболчилар Европанинг бир нечта клубларининг етакчиларига айланиб улгуришди. Furkat.uz сайти Осиёлик 13 та энг кучли легионер ҳақида тўхталиб ўтади.

Кейсуке Хонда (Япония) – Милан (Италия)
Хонда 2007-йилда Голландия чемпионатига кўчиб ўтади. У «Венло»да 3 мавсум ҳаракат қилиб, 74 учрашувда 26 та гол киритади. Ярим ҳимоячилар учун ажойиб натижа. Шундан сўнг у Россияга йўл олди ва «ЦСКА» да 4 йил ичида 121 учрашувда 28 та гол киритди. 2014-йилнинг қишида Кейсуке «Милан» билан шартнома имзолади ва бугунга келиб «россонерилар»нинг етакчиларидан бирига айланиб бормоқда. Хонда Милан жамоаси учун 16 ўйинда 2 та голга муаллифлик қилди.

Максим Шацких (Ўзбекистон) – «Говерла» (Украина)

Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган Осиёлик футболчи, Украина чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар, 2 карра Украина чемпионати тўпурари ҳисобланадиган Шацких 1996-1999 йилларда Россия жамоалари шарафини ҳимоя қилган бўлса, 1999-йилдан «Динамо» Киевда тўп сура бошлади. У Киевликлар таркибида 10 йил ичида 142 та гол киритди. Супер Макс ҳориж клубларида 200 дан ортиқ голларга муаллифлик қилган.

Ку Жа Чол (Жанубий Корея) – Майнц (Германия)
25 ёшли Жанубий Кореялик ярим ҳимоячи Германия Бундеслигасидаги 5-мавсумини ўтказмоқда. Чол «Волфсвург» ва «Аугсбург» жамоаларида ўйнаган. Айни пайтда эса «Майнц» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Корейс футболчиси Бундеслига баҳсларида умумий ҳисобда 83 та учрашув ўтказиб, 10 та гол уришга муваффақ бўлган.

Шинжи Кагава (Япония) – «Манчестер Юнайтед» (Англия)
Кагава 2010-йилда «Боруссия Д»да пайдо бўлди. Япон футболчиси Дортмундликлар сафига тезда киришиб кетди ва иккинчи мавсумда клубнинг ҳақиқий етакчисига айланди. Шинжи немис клуби сафида 2 мавсум ичида 71 ўйинда 29 та гол урди. Ярим ҳимоячилар учун супер натижа! 2012-йилда Кагава «Манчестер Юнайтед» жамоаси билан шартнома имзолади. У айни пайтга келиб «қизил иблислар» сафида 57 баҳсда 6 марта рақиб посбонларини ранжитган. Кагава Бундеслига ва Премьер лига чемпионликларини қўлга киритган ягона Осиёлик футболчидир.

Сон Хюнг Мин (Жанубий Корея) – Байер (Германия)
Мин фаолиятини Бундеслигада бошлаган. 22 ёшли ҳужумчи «Гамбург» сафида 3 мавсум тўп суриб, 73 ўйинда 20 та гол киритган. Ўтган мавсумда у «Байер» жамоасига ўтиб кетди. Корейс ҳужумчиси «аспиринчилар»нинг асосий ҳужумчисига айланиб улгурди. Ўтган мавсумда чемпионатда киритган 10 та голи бунга далил бўла олади.

Али Ал Хабси (Уммон) – «Уиган» (Англия)
Уммонлик дарвозабон Европада довруғ қозонган саноқли Осиёлик посбонларнинг биридир. Ал Хабси 2003-йилда Норвегиянинг «Осло» жамоасига йўл олган эди. Ослоликлар таркибида 3 мавсум давомида 73 ўйин ўтказган голкипер, «Болтон» жамоасига йўл олади. Афсуски Али инглиз клубининг асосий дсарвозабонига айлана олмайди. У 5 мавсум мобайнида атиги 18 та ўйин ўтаказади. Шундан сўнг у «Уиган»га ўтди ва ушбу клубнинг асосий дарвозабонига айланди. Хабси 4 йилдан бери ушбу клуб дарвозасини 132 ўйинда қўриқлашга муваффақ бўлган.

Парк Жи Сун (Жанубий Корея) – «ПСВ» (Голландия)
Европа Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушган илк Осиёлик футболчи ҳисобланадиган Парк Европага 2002-йилда кўчиб келади. У 3 мавсум «ПСВ»да 92 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ургач, Англияга йўл олди. Корейс футболчиси «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолади. Жи Сун «қизил иблислар» шарафини 7 мавсум давомида ҳимоя қилиб, 205 ўйинда 27 гол урган. Шундан сўнг футболчи «КПР»да бир мавсум тўп суриб, яна жонажон жамоаси Эйндховеннинг ПСВ клубига қайтиб келади.

Масуд Шожаий (Эрон) – «Лас Палмас» (Испания)

Шожаий 2008-йилда Испания чемпионатига кўчиб келди. У «Осасуна»да 5 йил давомида тўп суриб, 110 та ўйин ўтказиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлди. Эронлик ҳужумчи ўтган мавсумда Сегундада ҳаракат қиладиган «Лас Палмас» жамоаси билан шартнома имзолади ва ушбу клуб сафида ҳозиргача 31 учрашувда 6 гол урган.

Шинжи Окадзаки (Япония) – «Майнц» (Германия)
28 ёшли ҳужумчи 2011-йилда Бундеслигада пайдо бўлди. У «Штутгарт»да 3 мавсум давомида 85 учрашувда 13 та гол урди. 2013-йилда эса «Майнц»га ўтиб кетди ва ушбу жамоадаги дебют мавсумида Германия чемпионатида 15 та голга муаллифлик қилди. Оказаки айни пайтда немис клубининг асосий ҳужумчиси бўлиб турибди.

Одил Аҳмедов (Ўзбекистон) – «Краснодар» (Россия)
Аҳмедов 2011-йилда янгидан барпо этилиб, юлдузли жамоага айланаётган «Анжи» жамоасига йўл олади. Одил илк мавсумидаёқ жамоанинг энг яхши футболчисига айланади. Афсуски шиддат билан бутун дунёга танилган «Анжи», яна шиддат билан «йўқ» бўлиб кетди. Аҳмедов Маҳачқалъаликлар таркибида 3 йил давомида 107 ўйинда 6 та гол урган. Ушбу мавсумни ҳамюртимиз Россиянинг бошқа бир жамоаси «Краснодар» клуби таркибида ўтказмоқда. Айтиш жоизки, ярим ҳимоячи янги жамоасига ҳам тезда киришиб кетди.

Юто Нагатомо (Япония) – «Интер» (Италия)
Нагатомо 2010-йилда «А» серия вакили «Чезена» билан шартнома имзолади. Ушбу клуб сафида 1 йил ўйнаганидан сўнг, Ютони «Интер» жамоаси ўз сафига қўшиб олди. Бугунги кунда «Интер» ҳимоясини япон футболчисиз тасаввур қилиш қийин. Нагатомо «нерадзуррилар» сафида 4 мавсум ичида 134 учрашув ўтказиб,11 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Ризо Гучаннажод (Эрон) - «Чарлтон» (Англия)
Гучаннажод 2005-йилда буён Европада тўп суриб келмоқда. Ризо Белгия Голландиянинг 7 та жамоаси таркибида 9 мавсум давомида ҳаракат қилган. Бугунги кунга келиб эса эронлик футболчи Чемпионшипда ҳаракат қиладиган «Чарлтон» жамоаси таркибида тўп сурмоқда. У хориж жамоаларида 140 ўйинда 54 та гол урган.

Виталий Денисов (Ўзбекистон) - «Локомотив» (Россия)
Денисов фаолиятини 2003-йилда Россиянинг «ЦСКА» жамоасида бошлайди. Витя гарчи Москавликлар таркибида атиги 3 ўйин ўтказган бўлса ҳам, УЕФА кубогида ғолиб чиққан биринчи Ўзбекистонликка айланди. Уни танилишида Украинанинг «Днепр» жамоаси катта рол ўйнади. Ҳимоячи Днепропетровск клуб сафида 6 мавсум мобайнида 154 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. 2013-йилда Россия чемпионатига кўчиб келган футболчи, «Локомотив»нинг етакчиларидан бирига айланиб улгурди.

Манба: www.furkat.uz.
Киритувчи: alexsandr

Хабар 01.09.2014 02:32да киритилди: 4994 марта ўқилди, 0 та фикр билдирилди.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.