Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Бундеслига: 7-тур учрашувлари анонси

Баҳо:
+0; -0

ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси

Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Европа миллий биринчиликлари орасида энг нуфузлилар қаторида тилга олинувчи Германия бундеслигаси ҳам аста-секин ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Немис жамоалари 6 та тур учрашувларини ўтказиб бўлишди. Футбол ихлосмандлари орасида “Голливуд ФК” номи билан тилга олинадиган Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ўз ишқибозларини хушнуд этаётган бўлса, уларнинг ашаддий рақиблари саналувчи дортмундлик “сариқ-қоралар” аксинча барқарор ўйин кўрсата олишмаяпти ва бу орқали жамоанинг ашаддий мухлисларини ҳаяжонда ушлаб туришибди. Ушбу ҳафта дам олиш кунлари Бундеслигада навбатдаги 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Шу ўринда биз ҳам мазкур беллашувларга қисқача тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Кеча 7-турнинг датслабки учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Герта” ҳамда “Штутгарт” жамоалари ўзаро баҳс юритишди. Берлиндаги муҳташам “Олимпиаштадион”да кечган мазкур баҳс мезбонларнинг 3-2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, мазкур беллашувда “пойтахтликлар”нинг “қария” ўйинчиларидан бири Саломон Калу ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. У иккита тўп киритиб “Герта”нинг ғалабасига ўзининг муносиб хиссасини қўшди.

“Герта” – “Штутгарт” 3:2
Берлин, “Олимпиаштадион”.
Голлар: 0:1 – 5 Ляйтнер, 1:1 – 22, пенальти Калу, 2:1 – 64 Калу, 3:1 – 74 Беренс, 3:2 – 83, автогол Вагнер.
Герта – Крафт, Хейтинга (Нимаер, 65), Н. Шульц, Лустенбергер, Пекарик, Штокер, Хосогаи, Беренс, Шелбред, Бен-Хатира (Хегелер, 76), Калу (Вагнер, 65).
Штутгарт – Киршбаум, Швааб, Г. Сакаи, Кляйн, Рюдигер, Ляйтнер, Ромеу (Харник, 73), Гентнер, Груэсо (Вернер, 28), Костич, Ибишевич.

Турнинг қолган учрашувлари эса бугун ва эртага ўтказилади. Уларда қуйидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келишади:
04.10.14. 18:30 Бавария - Ганновер 96
04.10.14. 18:30 Хоффенхайм - Шалке 04
04.10.14. 18:30 Вердер - Фрайбург
04.10.14. 18:30 Байер - Падерборн
04.10.14. 18:30 Боруссия Д - Гамбург
04.10.14. 21:30 Айнтрахт Ф - Кёлн
05.10.14. 18:30 Волфсбург - Аугсбург
05.10.14. 20:30 Боруссия М - Майнц

Энди эса бевосита ҳар бир учрашувга қисқача тўхталиб ўтамиз:

“Бавария“ - “Ганновер 96”
04.10.2014. 18:30 (Тошкент вақти билан)
Стадион: Аллианц-Арена — Мюнхен
Мусобақа жадвалининг энг юқори поғонасини банд этиб турган "Бавария" навбатдаги ғалаба учун шай! Ҳа, шундай! Биз адашаётганимиз йўқ. Мюнхенликлар мазкур учрашувда ҳам уч очко олишни кўзлашмоқда. Буни жамоа устози Пеп Гвардиола ҳам айтиб ўтди. Аммо, шуни таъкидлашимиз жоиз-ки, мюнхенликлар учун бугунги баҳс осон кечмайди. Боиси Гвардиола шогирдларига бу сафар “Ганновер 96” рақиблик қилади. “Шимоллик мехмонлар” ҳам очко илинжида Мюнхенга ташриф буюришган. Бунга эса бир қатор етрали сабаблар мавжуд. Қуйи Саксония вакиллари олдига мавсум аввалида юқори ўринлардан бирини олиш вазифаси юклатилган. Рахбарият барча керакли шароитларни яратиб бергач, жамоа ҳам натижа кўрсатишни бошлади. Буни ганноверликларнинг турнир жадвалида 10 очко жамғарган ҳолда 6-поғонага жойлашишгани ҳам кўрсатиб турибди. Демак, бизни олдинда қизиқарли баҳс кутмоқда.

“Хоффенхайм” - “Шалке 04”
04.10.2014. 18:30 (Тошкент вақти билан)
Стадион: Вирсол Райн-Неккар Арена — Зинсхайм
Мазкур беллашув кичик инқирозни бошидан ўтказаётган “Шалке” учун алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, жамоанинг барқарор ўйин намойиш эта олмаётгани клуб мутасаддиларига уначлик хуш келаётгани йўқ. Шу боисдан ҳам гелзенкирхенликлар бугунги баҳсда қандай қилиб бўлмасин уч очко олиш учун майдонга чиқишади. Аммо майдон эгалари ҳам ўз мухлислари олдида “изза” бўлишни истамасликлари тайин. Улар 10 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасига жойлашишган. Гелзенкирхенликлар ҳисобида эса 8 очко мавжуд ва улар ўнинчи поғонада боришмоқда. Аммо жамоалар жамғарган очколар орасидаги фарқ унчалик катта эмас. Агар мехмонларга омад кулиб боқса ва улар ғалаба қозонишса, ушбу фарқ йўққа чиқиши мумкин. Шу боисдан ҳам мазкур беллашувни муросасиз тарзда ўтишини тахмин қилишимиз мумкин.

“Вердер” - “Фрайбург”
04.10.2014. 18:30 (Тошкент вақти билан)
Стадион: Везерштадион — Бремен
Мазкур тур доирасидан ўрин олган беллашувлар орасида “Вердер” ҳамда “Фрайбург” жамоалари тўқнашувига бўлган мухлислар эътибори бироз пастроқдек. Ҳа, чиндан ҳам. Жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўринларини инобатга оладиган бўлсак, шундай бўлиши ҳам керак. Аммо бу мазкур баҳс зерикарли ўтишини англатмайди. Зеро, ҳар иккала жамоа учун ҳам очко жуда ва жуда зарур. Керакли очколарнинг қўлга киритилиши хавфли зонадан узоқлашиш имконини беради. Шу боисдан, бу учрашувни ҳам анча муросасиз руҳда ўтишини тахмин қилишимиз мумкин.

“Байер Л” - “Падерборн”
04.10.2014. 18:30 (Тошкент вақти билан)
Стадион: БайАрена — Леверкузен
Тур доирасидан ўрин олган баҳслардан яна бири Леверкузен шаҳрида жойлашган кўркам “БайАрена”да бўлиб ўтади. Унда мезбон – “доришунослар” жамоаси турнир жадвали ўрта поғоналаридан бирида бораётган “Падерборн”ни қабул қилади. Мазкур беллашув ҳам кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Леверкузенликлар мухлислар кутганидек ишончли ўйин намойиш этиб келишмоқда. Лекин “Падерборн” ҳам бежизга бундеслигага чиқмаганини исботлашга ҳаракат қилмоқда. Ушбу жамоа кўрсатаётган ўйин ҳам кўпчиликка маъқул келмоқда. Шунинг учун ҳам “БайАрена”да кечадиган учрашувда қандай ҳисоб қайд этилиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Биз эса сизга мазкур беллашувни ҳам кузатишни тавсия этамиз.

“Боруссия Д” - “Гамбург”
04.10.2014. 18:30 (Тошкент вақти билан)
Стадион: Сигнал-Идуна-Парк — Дортмунд
Яна бир қизиқ ўтиши кутилаётган матч Дортмундда бўлиб ўтади. “Сигнал-Идуна-Парк”да ўтказиладиган мазкур беллашувда "Боруссия" ва "Гамбург" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Эътиборга молик жиҳати шуки, мехмонлар дортмундлик футболчиларга қарши ўйинга қаттиқ тайёргарлик олиб боришди ва Дортмундга очко ишлаш мақсадида ташриф буюришди. Улар жамоа мухлисларига сюрприз тайёрлаш ниятидалар. Сабаби “бандаргоҳ шаҳар” шарафини ҳимоя қилувчи “Гамбург” ўз ишқибозларини мавсум бошидан буён ранжитиб келмоқда. Клуб намойиш қилаётган ишончсиз ўйин натижасида турнир жадвалининг энг сўнгги ўрнига тушиб қолди. Лекин бундай натижа гамбурглик мухлисларни қониқтирмайди, албатта. Шу сабабдан ҳам жамоа устози ва футболчилар ўзларига бўлган ишончни қайтариб олишга уруниб кўришмоқчи. Аммо буни уддалаш осон бўлмайди. Чунки, бугунги рақиб анойилардан эмас. Тўғри, "сариқ-қоралар" жамоасига ҳам барқарорлик етишмаяпти. Лекин Клопп шогирдлари ўз уйларида ҳеч бир жамоага ғалабани шунчаки тортиқ этиб қўйишмайди. Демак, мазкур баҳсни кузатиш учун ҳам сабаблар етарли…

Кўриб турганингиздек, бизни олдинда бир қатор қизиқарли ва муросасиз ўтиши тахмин қилинаётган баҳслар кутмоқда. Келинг, ушбу беллашувларни кузатамиз ва Еврофутбол ҳавосидан биргаликда барҳраманд бўламиз!

Зоҳирбек

Манба: www.stadion.uz.
Киритувчи: zohirbek

Хабар 04.10.2014 15:13да киритилди: 660 марта ўқилди, 0 та фикр билдирилди.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.