26/12 17:30 | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | 1-2 | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | 3-1 | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | - | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | - | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | - | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | - | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер |
Баҳо: |
+0; -0
|
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Аста-секин ўзининг қизғин палласига кириб бораётган Бундеслига футбол ихлосмандларини хушнуд этишда давом этади. Бугун немис диёрида 7-турнинг 5 учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Қуйида ушбу ўйинларга оид баъзи бир қизиқарли маълумотлар билан танишиб олишинигиз мумкин.
1) Энг узоқ давом этиб келаётган ғалабасиз серия
“Герта” муҳмони бўлган “Штутгарт” яна мағлубиятга учраганидан хабарингиз бор. Қизиғиз шундаки, “Штутгарт” кечаги ўйинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда сафарда ўтказилган 14. беллашувдирки ғалаба нима эканини билмай келмоқда. Мазкур жамоа ўтган мавсумда бошланган нохуш анъанага ҳануз барҳам бера олмаяпти. Штутгартликлар сафарда ўйналган 14. учрашувнинг 5 тасида дурранг қайд этишган. Қолган 9 та баҳс эса уларнинг мағлубияти билан якунига етгани киши эътиборини тортмай қолмайди. Ҳа айтганча, ушбу натижа бундеслига тарихидаги 13 йилдан буён қайд этилган энг ёмон кўрсатгичдир.
2) Анъана давом этармикан...
Бугун бўлиб ўтадиган “Боруссия” Дортмунд ва “Гамбург” учрашувида ҳам қизиқ бир натижа қайд этилиши мумкин. Гап шунда-ки, ушбу икки клуб шу пайтга қадар бундеслига доирасида 94 бор тўқнаш келишган ва ушбу беллашувларда жами 340 марта жамоалар дарвозалари ишғол этилган. Бошқа ҳеч бир дуэлъда бу қадар махсулдорлик кузатилган эмас. Кўрамиз, анъана давом этиб яна голлар шодасига гувоҳ бўлармиканмиз..
3) Ҳимоячилар, хушёр бўлинг!
“БайАрена”да кечадиган “Байер” - “Падерборн” баҳсида икки жамоа ҳимоячилари ҳам хушёрликни оширган ҳолда тўп суришлари талаб этилади. Сабабини ўзингиз жуда яхши биласиз. Икки клуб таркибида ҳам стандарт вазиятларда қойилмақом тарзда фойдалана оладиган ижрочилар етрали. Мезбонлар сафида тобора порлаб бораётган Хакан Калханоглу ўтган мавсумда узоқдан амалга оширлган жарима тўпларининг еттитасидан унумли фойдаланганди. Эътиборга сазовор жиҳати шунда-ки, бундеслига дебютанти бўлмиш “Падерборн” сафида ҳам шундай ўйинчилар мавжуд-ки, улар ҳам жарима тўпларини голга айлантира олишади. Шундайлардан бири Албан Мехадир. Меха ўтган мавсумда иккинчи бундеслиганинг энг ёрқин ўйин намойиш этган футболчиларидан бир бўлганди. У узоқдан амалга оширилган жарима тўпларининг нақд 9 тасини аниқ амалга ошириб, гол уришга муваффақ бўлганди. Унинг ҳам бугун майдонга тушиши кутилмоқда. Демак, “Байер” ҳимоячиларига осон бўлмайди.
4) Шмидтга осон бўлмаслиги тайин
Бугунги кунда “Байер” жамоаси мураббийлар штабида меҳнат қилаётган Роджер Шмидт учун “Падерборн”га қарши кечадиган учрашув алоҳида аҳамиятга эга. Боиси ушбу мутахассис умрининг 20 йилини айнан “Падерборн”да ўтказган. Дастлаб футболчи сифатида мазкур клуб шарафини ҳимоя қилган Шмидт кейинчалик мураббийлик соҳасидаги илк қадамларини ҳам шу жамоада ташлаган. Ҳозирда “доришунослар” учун ишлаётган мураббий учун собиқ жамоасига қарши ўйин ҳаяжонсиз ўтмаса керак, назаримизда…
5) “Хоффенхайм” ҳаммани ажаблантирмоқда!
Мана бир неча йилдирки бундеслигада ўйнаётган “Хоффенхайм” секин-асталик билан бўлса-да мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Жамоанинг натижалари ҳам йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Айниқса, жорий мавсумда зинсхаймликлар юқори ўринлардан бирига даъво қилишадиган кўринади… Жамоа ҳозирча турнир жадвалининг тўртинчи поғонасидан жой олган. Диққатга сазовор жиҳати шуки, “Хоффенхайм” ҳали мағлубиятга учрагани йўқ! Улар олтита ўйин ўтказишди. Жамоа ҳисобида иккита ғалаба ва тўрт дурранг бор. Лекин асосийси мағлубиятга учралгани йўқ. Агар зинсхаймлик футболчилар мавсум давомида шу руҳда давом этишса, балки уларни келаси мавсум Еврокубокларда кўрармиз…
6) Гётцедан бу турда ҳам гол кўрамизми?!
Биласизми, бу мавсумда ким “Бавария”нинг тўпурари бўлади… Афтидан Марио Гётце ушбу номга эга чиқади, шекилли. Зеро Роберт Левандовски, Томас Мюллер каби футболчилар эмас, балки айнан “супер Марио 2” бундеслигада “Бавария” сафида энг кўп тўп киритиган футболчи бўлиб турибди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 6 та ўйиндан сўнг 4 та гол мавжуд. Бу борада у бундеслигада фақат Шинжи Окадзакидан ортда қолмоқда. Япон футболчиси 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Лекин Мариода ундан ўзиб кетиш имкони бор. Бунинг учун бундестим аъзосидан бугун ҳам тўп киритиш талаб этилади. Кўрмиз, у буни уддалай олармикан.
7) Энг хавфли ҳимоя чизиғи
Бундеслигадаги энг хафли ҳимоя чизиғи қайси жамоада эканини биласизми?! Бу жамоа “Вольфсбург”дир. “Бўрилар” мавсум аввалидан буён 10 бор тўп киритишган. Қизиқ жиҳати шунда-ки, ўша 10 та голдан 4 тасини ҳимоячилар уришган! Бошқа ҳеч бир жамоада бундай ҳолат кузатилаётгани йўқ. “Бўрилар” жамоаси ҳимоячилари орасида Рикардо Родригез ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этмоқда. Ушбу ҳимоячи уч бор рақиблар дарвозасига тўп киритди. У баъзи бир ҳужумчилардан кўра анча яхши ўйин кўрсатаётгани мухлисларнинг эътиборини тортмоқда.
Хабар 04.10.2014 16:37да киритилди: 886 марта ўқилди, 0 та фикр билдирилди.
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|