Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Shuhrat Shokirjonov

Kelajak futboli

"Барселона" қорни ёндирди"

Баҳо:
+0; -0

"Барса" кўз ўнгимизда тарих яратди. Тўғрисини тан оламан, ҳаттоки ўзим ҳам чорак финалга йўл олишларига ишонмаган эдим. Ишонолмасдим, 4:0, 5:0 ҳисобидаги камбэкларни Ўзбекистон МТЖ ва "Пахтакор" иштирокида кўрганмиз яқин тарихда, албатта. Аммо, "Барселона" иштирокида, бўлиб ҳам Европа Чемпионлар лигасида ундай йўл билан ғалаба қозониш мумкинлигига ишонолмасдим. Трапнинг 1-дақиқада қизил олишини тасаввур қилиб кўринг-а!)

Кеча твит ҳам ёздим: Агар "Барселона" мувозанатни тўлиқ тиклаганда ва 4:0 ҳисобини ўрнатганда ва шундан кейин Кавани битта жавоб тўпи киритганида, балким, "Барселона" сочилиб кетган бўларди. Лекин ўша голгача учта гол уришни эплаган "Барса" кейин яна 3 та гол кирита олди. Ўша тахлитда, фақат Неймар диджей бўлган "time lapse" режимида.

Хуллас, "қаловини топсанг қор ҳам ёнади", деганларидек, "Барселона" қорни ёндирди. Ана энди клубдан ҳам катта бўлган жамоа мавсумдаги барча совринларни қўлга киритиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилиб турибди. "Барселона" ҳамон жаҳон футбол пўртанасининг қоқ марказида, керак бўлса - ўша пўртананинг айланиш тезлигини белгилаб берувчи куч бўлиб турибди. Ҳали бизни олдинда жуда қизиқ учрашувлар кутмоқда. Кўраверамиз.

 

Киритилган сана: 29.03.2017 21:27. Ўкилди: 4674 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.