Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

FC Barcelona

MES QUE UN CLUB

«Барселона»: Систематик инқироз

Баҳо:
+0; -0

«Барселона»нинг сўнгги мағлубиятлари — клубда кузатилаётган систематик инқироз натижасидир. Бу инқироз эса, кўринишидан яна давом этадиганга ўхшайди четдан. Инқироз техник ёки ўйин жиҳатидан унчалик кўзга ташланмаётган бўлиши мумкин, аммо келажакда бу омилларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сабаблар талайгина.

Футболчиларни керагича руҳлантира олмаган Гвардиола
Гвардиоладан бир вақтлар жамоа ўйини нега ўзгармаяпти деб сўрашганида, “Футболчиларга қандай мотивация беришни, уларни қандай қилиб руҳлантира олишни билмаяпман” деганди. Ўз вақтида Пепнинг жамоадан кетишига сабаб бўлган энг муҳим омил ҳам мана шу эди. Пеп жамоани тарк этган кунидан то шу кунгача жамоа ўйинида нимадир ўзгарганини сездингизми?

Таъкидлайман, техник жиҳатдан жамоа кўп нарса йўқотгани йўқ. Аниқ ва тезкор тўп узатишлар, тўпни ўзида сақлаб туриш, Мессининг бутун арсенали – бу жиҳатларда клуб ҳамон ҳар қандай рақибни мағлуб эта олиши мумкин. Аммо, сўнгги икки йил давомидаги ўйинларга эътибор берсак, «Барселона» футболчиларида аввалгидек концентрация йўқлиги, Пеп пайтида жамоанинг “ташриф қоғози” бўлган майдоннинг ҳар бир қаричидаги тотал прессинг деярли кўзга ташланмаяпти.  Қайтараман, «Барселона» ҳозир ҳам илгаригидек кучли. Шунчаки, жамоа ўша барча кучли тарафлари бидан қандай ғалаба қозонишни билмаяпти, холос.


Эскирган ва янгиликка интилмаётган услуб
Клуб олиб бораётган сиёсат, клуб қарашларининг футболчиларга, уларнинг ўйинига таъсири муҳимлигини ҳис қилиш учун оддий мисол: Пеп Гвардиола "Бавария"ни энди қабул қилиб олган бир пайтда матбуот анжуманларида "Биз ўз ўйин услубимизни ўзгартиришимиз, янада кучайишимиз, ўйинимизни янада мукаммалаштиришимиз керак" деган эди. Ваҳолангки, Пеп бу сўзларни айтган пайтида"Бавария" шундоқ ҳам дуч келган рақибни мағлубиятга учратаёган эди. "Барселона" раҳбарияти эса, мураббийнинг ўрнига сўзга чиқиб, "Биз ўз ўйин услубимизни, қарашларимизни сақлаб қолишимиз керак" дея бот-бот такрорлаяпти. Қайси ўйин услубини?

Кутилган, кутилмаган ва кутилаётган трансферлар
1. Неймар. Ҳужумнинг икки қанотда ҳам бирдек эффектив ўйнай оладиган футболчи Мессининг соясида қолиб кетмоқда.  Неймар ҳар қандай ҳолатда ҳам, агар унинг фойдали ва кучли томонларини кўра олиб, ундан майдонда макисмал фойдалана оладиган мураббий билан клубга жуда катта фойдаси тегади.  Акс ҳолда, Неймар ҳам Иброҳимович ва Это’О сингари яқин келажакда ўзига янги жамоа қидиришига мажбур бўлиб қолиши мумкин. Неймар сингари истеъдод клубда ҳар қандай клубда ўз ўрнини топишига қийналмаслиги муҳим.

2.  Марказий ҳужумчи. Статистикага кўра «Барселона» рақиб жарима майдони ичида ҳаводаги курашларнинг деярли 80 фоизида рақибига имкониятни бой беради. Марказий ҳужумчисиз ўйнайдиган клуб учун бу кўрсаткич оддий рақам. Месси ўзининг барча кучли жиҳатлари билан ҳам Роналду сингари марказий ҳужумчи бўла олмайди. Португалиялик футболчи рақиб жарима майдонида исталган марказий ҳужумчилардан ҳам кучлироқ ўйнайди. Умуман “Реал” сафида марказий ҳужумчи ролида тўп суриши мумкин бўлган 4-5 футболчи бор.”Барселона”дачи? “Бавария”нинг ЕЧЛ чорак финалида “Олд Траффорд”да “МЮ”га қарши илк ўйинини эсланг. Деярли 70 дақиқа номинал марказий ҳужумчисиз ўйнаган «Бавария» Манжукич майдонга туширилгунича деярли голли вазият ярата олмаганди. Айнан хорватиялик ҳужумчи рақиб жарима майдонида ҳаводаги курашда ғолиб чиқиб Швайнштайгерни тўп билан таъминлаган эди.  Бўйи 169 см бўлган Алексис Санчеснинг ҳеч қачон марказий ҳужумчи ролида наф бермаса керак.  «Барселона» рақиб дарвозасини боши билан ишғол қилган ўйинлар бармоқ билан санарли.

3. Марказий ҳимоя. Узоқ йиллар ҳимоя маркази қўрғони бўлиб келган Пуйол ўтган мавсумдаёқ ўз ўйинлари билан ўз ўрнига ҳимоячи зарурлигига ишора қилган эди. Ностабил Пике, рақибнинг бўйдор марказий ҳужумчиларига кўп ҳолларда имконият берадиган Маскерано ҳам.  Бартра, катта жамоада илк мавсумини ўтказаяпти.  Ёзда Тьяго Сильва, Давид Луиз, Матс Ҳуммельс каби футболчиларнинг номлари клуб шорт листида қолиб кетди. Агар, “Барса” ФИФАнинг трансфер тақиқини четлаб ўта олса, қишда албатта марказий ҳимоячи сотиб олиниши шарт.

Марказий ҳужумчи зарурати
Майдонда Мессига юклатилган вазифаларнинг ҳаддан зиёд кўплиги Мессининг фақат ўз зиёнига ишламоқда. Иброҳимович, Это’О, Вилья каби ҳужумчилар айнан Мессининг майдоннинг ҳар бир бурчагида (ўзи истаган) тўп суришини хоҳлаши сабаб жамоадан кетишган. Уларни «Барселона» ўйин услубига туша олмади дейиш абсурд. Юқорида тилга олинган уччала ҳужумчи дунёнинг исталган клубининг ўйин услубига туша оладиган савиядаги ҳужумчилар эканлигини «Барса»дан аввалги клубларида ҳам, кейин ҳам исботлашди. Умуман, Мессининг майдондаги амплуаси қандай эканини ҳеч ким айта олмайди. У рақиб жарима майдонининг исталган қисмида, исталган пайтда пайдо бўлади. Жамоа ҳужуми, ҳужум қилиш услуби айнан Мессининг майдондаги жойига қараб танланади. “Тўпни Мессига ошир, у ёғини ўзи амаллайди”  - Бу усул, «Барселона»га ўзидан савия бўйича кучсиз рақиблар билан ўйинда танланадиган тактика. «Барселона» «Атлетико» билан ушбу мавсумнинг бошидан буён 5 маротаба ўйнашга улгурди. Бу ўйинларнинг бирортасида “Барса” ғалаба қозона олмади. Қолаверса, бу ўйинларнинг учтасида “Барселона” рақиб дарвозасини нишонга ҳам ола билмаган. Месси 5та ўйиннинг барчасида ҳатто голга тортадиган 5та реал вазият ярата олмади. Хулоса шуки, «Атлетико» ўз мисолида «Барса»га қарши қандай ўйнаш кераклигини, Мессини қандай қуролсизлантириш мумкинлигини яна бир бор кўрсатди. Бунгача «Челси» (2012), «Бавария» (2013) каби жамоалар ҳам Мессини қуролсизлантиришни уддасидан чиқа олган эди. «Атлетико»га қарши баҳсда, каталонияликлар иккинчи бўлимда рақиб жарима майдонига бир неча бор ҳаволатиб тўп узатгани қанчалик ғалати туюлган бўлса, янги мавсум олдидан ўз жамоасига марказий ҳужумчини қўшиб олмаса, бундан ҳам ғалатироқ қарор бўлар эди.

Марказий ҳужумчи – айни дамда «Барселона» ўйин услуби учун энг керакли компонент. Соф марказий ҳужумчи амплуаси Мессига ўйин пайтида рақиб томонидан бўладиган босимни камайтиради. Рақиб жарима майдонида ҳаводаги курашларда ғолиб бўлиш коэффициенти ошади. Қанот ҳимоячиларининг рақиб қанотларида фаоллиги ошади.

Херардо Мартинонинг Барселонага бош мураббий бўлишига катта "ҳисса" қўшган Месси, клуб сафига соф марказий ҳужумчи келиб қўшилишига ҳам озгина "ҳисса" қўшиб юборса бўлди. Зеро, Каталонияда клуб президентидан кейинги иккинчи шахс ким деган савол аллақачон кун тартибидан олиб ташланган.

Шерзод Ражабов

Киритилган сана: 15.04.2014 16:21. Ўкилди: 6140 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 05.08.2024 23:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 05.08.2024 23:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 05.08.2024 23:51. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 05.08.2024 23:51. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BAXROMBARSA
Сана: 11.05.2014 21:11. BAXROMBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TALIMARJON
Сана: 20.04.2014 12:57. TALIMARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.