Биз Алихўжа ва Хўжаалилармиз!
| Баҳо: |
+0; -0
|
Бу мақола ўйин ҳақида эмас, биз ҳақимизда
Ливанга “тишимиз ўтмади”. Ҳа бошқа нимани кутгандингиз? Ютуқними? Эрон билан ўтган ўйиндан олдин ҳадиксираброқ ютуқ ҳақида сўзлаган бўлсангиз, бу ўйиндан аввал баралла “ютамиз” деган сизмидингиз? Ҳа энди юракдаги гапни гапиринг – қай ҳолат сизни кўпроқ тушкунликка туширди? Кўпроқ ишонганингиз парча-парча бўлгани эмасми? Э, йўқ, тўғрироғи, ҳар икки ўйин бир бўлиб, ҳафсалангизни пир қилди. Аммо ишонаман, сиз яна стадионга келасиз. Янги бош мураббий нимадир қилишига ишонаверасиз. Охирги тургача! Инсонни ўлдирмай, охирги нафасига тарк этмайдиган туйғу бу ишонч, умид деганлари. Ишонаверинг!
Мағлуб бўлдик яна (адашмадим, мағлубиятга тенг дуранг эди, биласиз буни)! Аммо ОАВлардаги сафсаталардан кўнглимиз кетади. Афсус, ютолмадик, хатолар мана бу ерда, деб, асл хатоларни кўрсатиш ўрнига кўзга кўринганларимиз Гейнрихни ёмонлашади. Қизиқ. Агар ундай бўлса майдонда тўп сурган ҳамма айбдор-ку. Бирма бир санайлик уларни. Жонли деворни тўғри қўёлмай, жарима зарбасидан, яқин бурчагидан доимгидек (!!!) гол “еган” Нестеров ҳам айбдор! Рақибни бўлар-бўлмас чалаверган ўша ёшлигию қизиққонлиги ҳали ҳам қолмаган Тўхтахўжаев айбдор! Бош билан ўйнашидан бўлак мақтангулик жиҳати йўқ Исмоилову, ярим куч билан ўйнаётган Жепаров, аввалги шони ва ўйинидан фақат номигина қолган Кападзе, таянчга ўтволиб, ҳужумга қўшилишни унутган Аҳмедов айбдор! Қанотдан узатилган тўпни ишламайдиган ўнг оёғида амаллаб тепиш ўрнига орқага 5-6 метр тисланиб, чап оёғига тўғирлагунча вазиятни бой берган Ҳасанов ҳам, ёши ўтиб қолиб, бир таймлик бўлиб қолган бўлса ҳам, майдонда пиёда юрадиган Карпенко... Э, ҳамма айбдор-ку, агар ўша журналистларимизнинг мантиғидан келиб чиқсак. Аммо мантиқ бундай бўлмайди. Билмадим, мен бошқа ўлчамданманми ё менга ўхшаганлар борми (умидим бор уларнинг борлигидан!), аммо мантиқ бундай бўлмайди!!! Абрамовнинг алмаштирилиши, фикримча, бемаврид бўлди. Йўқ, у зўр эмас, у энг оптимал вариант эмас, у биринчи ўйинни бой берди. Қосимов балки бой бермасди. Гап бошқа ёқда. Алмаштирувнинг кераксиз вақтда бўлганлигида. “Настрой”, психология, мослашув, таркиб, тактика айқашиб кетади “рулевой” ўзгарса. Буни футболчилардан сўранг. Ўз таналарида ҳис қиладиганлар айтсин. Қосимовни Эрон билан ўйиндан олдин тайинлашганида балки бундай демаган бўлардим, ким билсин.... Хуллас, барчаси эҳтимоллар назарияси. Аламдасиз сиз ҳам, мен ҳам, у ҳам! Бир нималар деяверамиз-да энди.
Баъзи ақлли, гапдон, қаламшунослар жириллашмаса бўлди эди. Биттаси ТВга чиқволиб Гейнрихга бор айбни тўнкайди, бошқаси радиодан аввалги мураббий ва майдондаги ижрочиларни танқид қилади, яна биттаси газетада туйғуларини жиловлай олмай, бой берилган вазиятларни санайди. Асл муаммони ёзишга бирортасини юраги бетламайди. Шахсга сиғинувчилар даврида яшаяпмиз. Абрамов ютқизса уни бемалол танқид қилишарди, "дўппослашарди". Нариги томондан уни ёқлайдиганлар чиқволиб, антиабрамовчилар билан талашишарди. Негадир Қосимов ютқазса уни эмас, футболчиларни айбдор кўрсатишга ҳаракат қилишади. Кейин қосимовчилар армияси бош кўтаради. Бу шахсларни устун қўйиш бўлмай, нима? Кимнингдир ҳамтовоқлари эмас, МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОА муҳим эмасми? Ё ўша футболимиз афсонаси унинг хатоларини рўй-рост кўрсатган ўз яқинларидан миннатдор бўлмайдими? Қосимовнинг жамоаси мағлуб бўлгандан сўнг матбуот анжуманига кирсангизу, мағлубият ҳақида қалтисроқ савол берсангиз, қўрсликка йўғрилган жавоб оласиз. Абрамовга шунақа савол берсангиз, “сиз мендан кўра ақллироқ бўлсангиз, ўзингиз бошқаринг жамоани”, деган ҳақоратомуз гапни эшитасиз. Э ўргилдим, бундайин калондимоқликлардан. Бола б..қ еб юрсаям, уни папалайверсангиз, қилаётган ишим тўғри экан, деган хулоса чиқармайдими? Унга хатосини кўрсатишга мутахассисларнинг юраги бетламаса, мухлис тўғридан тўғри айтиш имкони бўлмаса, журналист сўрайди-да. Журналист “савалайди-да”. Агар журналист ақлсиз, футболни тушунмайдиган бўлса, берманг унга аккредитация. Матбуот анжуманларида мутахассислар ўтирсин, чақиринг! Ишончим комил, бизда футболни баъзи мутахассислардан кўра яхшироқ тушунувчи журналистлар бор. Фақат улар гоҳида ҳақиқатни айтиб, “прямой” савол беришганлари учун ўша машҳур мутахассисларимиз беркингани тешик тополмай, бурчакка тиқилган мушукка ўхшаб, ҳамла билан жавоб қайтаришади. Гўё терма жамоа ўша журналистнинг аммасининг томорқасию, ўт босиб кетган помидорига ачиниб, мураббийдан ҳисобот талаб қилаётгандек. Эҳ, гапирса....
Хуллас, бекор қилди Миржалол Қўшоқович. У яна бир бор чўкаётган кема рулига ўтирди. Энди у айбсизми, айбдорми, хуллас, мағлуб бўлсак, айбдор бўлиб қолаверади. Энди уни ҳимоя қилиш эмас, ундан талаб қилиш керак. Меъёр билан, эҳтиёткорона. Абрамовчилар уни кўмиб ташламасликлари керак. Ҳимоячилари, ҳа деганда жанг майдонига кўкрак кериб чиққандек, бутун ОАВни Қосимовга мадҳиялар билан тўлдирмасликлари керак. Сокинроқ кузатайлик. Жасорат кўрсатиб, шу тақдирга кўндими, энди унга кўмак керак. Ақлли, фаросатли инсонларнинг тўғри ёндошуви, маслаҳатлари, елкадошлигини ҳис қилсин. Мухлисларнинг кўмагини ҳис қилсин. “Қосимов молодец!”, деган ҳайқириқлар янграсин яхши натижадан сўнг. ЖЧга борамизми, йўқми, ҳозир бу ҳақда эмас, ўзимизнинг қарашларимизни ислоҳ қилиш ҳақида ўйлайлик. Шунда... шунда шундоқ ҳам борамиз ЖЧга. Қачонлардир... Агар ислоҳ қилмасак, сарлавҳада айтилгани каби, алихўжа ва хўжаалилар бир-бири билан уришаверади, буёқда ош шавлага айланаверади. Ишонинг, муаммо бу мураббийларда эмас. Айбдор қидириб мана шу атрофда ўралашар эканмиз, майда емиш билан озуқланадиган майда мавжудотлардан фарқимиз қолмайди. Хуллас, ўзгартирайлик. Майда мавжудотлар бўлиб қолмайлик. Шунда нимадир ўзгариши мумкиндир. Умид қиламиз!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ALBARS |
Сана: 14.06.2012 18:46. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
FERGI |
Сана: 10.06.2012 09:35. FERGIга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
ZIDANUZB |
Сана: 10.06.2012 02:17. ZIDANUZBга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
DONNEFT |
Сана: 09.06.2012 21:47. DONNEFTга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
AZIZBECKS |
Сана: 09.06.2012 19:05. AZIZBECKSга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
UZBARS |
Сана: 09.06.2012 19:04. UZBARSга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
|
KATALONIYA |
Сана: 09.06.2012 18:57. KATALONIYAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
KATALONIYA |
Сана: 09.06.2012 18:52. KATALONIYAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
MOBITEL |
Сана: 09.06.2012 18:25. MOBITELга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
ATSTEYKA |
Сана: 09.06.2012 18:19. ATSTEYKAга ёзиш |
+-1; -0
|
|
0
|
SPEAKER |
Сана: 09.06.2012 18:14. SPEAKERга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 09.06.2012 18:13. YAHYOHONга ёзиш |
+-1; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












