Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

FC Barcelona

MES QUE UN CLUB

Неймар - Месси - Суарес: Ким қаерда ўйнайди?

Баҳо:
+1; -0

Ла Лигада янги мавсум бошланишига бир ой қолди. Трансфер бозори авжида. Ўйинчилар ўз клублари билан машғулотга киришган. Баъзи бирлари таътилдан қайтмаган. Луис Энрике эса айни пайтда фаолиятида катта бурилиш бўладиган мавсумни кутмоқда. Кўпчилик мухлислар нимагадир ушбу мавсум Энрике учун қийин мавсум бўлишини ҳам таҳмин қилиб улгуришган. Чунки энди унинг қўл остида Неймар, Месси, Суарес каби жаҳоннинг энг кучли юлдуз футболчилари тўп суради. Тўғри, бу фантастик учликни ҳар қандай клуб ўз сафида кўришни орзу қилади. Лекин уларнинг асосий таркибда ўз имкониятларига қараб тўғри тарзда жойлашуви эса мураббийнинг зийраклиги ва топқирлигига боғлиқ. Бу эса осон иш эмас, албатта. Айни вақтда Луис Энрикенинг ўрнида бўлиб қолишни орзу қилмаган бўлар эдим.

Янги мавсумда Лучо ушбу футболчилар билан қандай тактика қўллайди? Уларни қайси позицияда синаб кўради? Ана шулар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.


Даставвал, “Барса”нинг машҳур 4-3-3 тактикасини кўриб чиқамиз.


Ушбу тактика ва футболчилар жойлашувини кўрган мухлисларнинг “йўўқ, фақат бундай ҳолатда эмас” дейишлари табиий. Биринчидан, Мессининг фойдалилик коэффициенти қанотларда пасая бошлайди. Иккинчидан ва энг асосийси, Неймар табиийки қанотдан кўра марказда яхшироқ ўйин намойиш этади. У буни Бразилия таркибидаги ўйинларида ҳам исботлаб берди. Таъкидлаш керакки, Неймар Барселонадаги бутун бир мавсумни вингер сифатида ўтказиб юборди. Аслида унинг иқтидорли ҳужумчи экалигини ҳисобга олганда, бу амплуа Неймарнинг голеадорлик қобилиятини сезиларли даражада пастлашига сабаб бўлиши мумкин. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Неймар “Сантос” сафида 103 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 54 марта ишғол қилган. Битта ўйинда ўртача 0.52 гол.

Шу ҳолатда Суарес ва Месси позицияси ўзаро алмаштирилиб, Месси “ёлғон тўққизлик” (“ложная девятка”) позициясига ўтказилсин. Лекин бу рокировка ҳам Неймарнинг ўзи учун қулай бўлган амплуада ҳаракат қилишига ёрдам бермайди. Қўшимчасига Суарес ўзининг севимли позициясидан айрилади.

 

Ана энди кўпчилик кўришни истаётган тактикани кўриб чиқамиз.

4-3-1-2

Бу тактика Барса учун узоқ йиллардан бери илк маротаба қанот ҳужумидан воз кечилиб марказий ҳужумга урғу берилган ноодатий тактика бўлади. Тан олиш керак, Мессининг футболчи сифатида энг фойдали тарафи бу албатта унинг яратувчанлик қобилияти жуда юқори эканлигидадир. Ушбу тактикада унга ажратилган позиция айнан ўша креативликни ўйлаб танланган. Шунингдек Суареснинг голеадорлик қобилиятини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш керак ва унинг эгаллаб турган позицияси айнан Суарес учун хосдир. Суарес ушбу амплуада ҳам ажойиб ўйин намойиш этади. Неймар ҳам ҳужумнинг деярли марказига ўтади. Чунки Неймарнинг асл амплуаси марказий ҳужумчи ҳисобланади.

 

4-3-2-1

Ушбу тактикада ҳам учала ўйинчи марказга мослашган ҳолда тўп суради ва табиийки марказни эгаллайди. Фақат бу ерда Месси – Неймар жуфтлиги ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳужумларни ташкил этиб бериш билан шуғулланади. Суарес эса бир ўзи яққол марказий ҳужумчи позициясида. Шунингдек Суарес ва Неймар билан ўз позициясини алмаштиргач, Неймар ҳам ушбу позицияга ўтиши мумкин. Ўз-ўзидан Неймарни ушбу амплуада “Барса” сафида синаб кўриш имконияти туғилади. Ўйин давомида ушбу тактикада учала футболчи ҳам ўзаро жой алмашган ҳолда қулай позицияни танлаб ўйнаши мумкин. Бу биринчи рақиб ҳимоячиларини чалғитиши табиий.

 

Энди захирадан майдонга тушадиган футболчилар билан боғлиқ позицияни кўриб чиқамиз. Педро ёки Делофеу майдонга тушган пайтда тактика 4-3-3 га ўзгарииши мумкин. Неймар қанотга ўтади ва Месси эса ўзининг марказдаги позициясига қайтади. Айтиш мумкинки, ушбу тактикани Суареснинг жазо муддати тугагунча ҳам қўлланилиш эҳтимоли катта.

Лекин Суарес-Месси-Неймар борасида гап кетганда, қанот хужумларига асосланган тактика бу футболчиларга унчалик тўғри келмаслигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

 

Неймар-Месси-Суарес хужумига ярим ҳимоянинг таъсири ҳақида ҳам етарлича ёзиш мумкин. Мисол учун, Хавининг ўрнини Ракитич эгаллаши, Рафиньянинг плеймейкерлик қобилияти, Маскеранонинг ҳақиқий позицияси таянч ҳимояга қайтиши билан боғлиқ ҳолатлар. Бу энди алоҳида масала. Булар учун алоҳида тўхталиб ўтса арзийди. Яхшиси ярим ҳимоя ҳақида кейинроқ.

 

barca4ever

 

Киритилган сана: 23.07.2014 03:02. Ўкилди: 12811 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SHUHRATXOJA
Сана: 30.07.2014 18:00. SHUHRATXOJAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KONSTOVAR
Сана: 28.07.2014 17:29. KONSTOVARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PITFIGHTER
Сана: 25.07.2014 11:02. PITFIGHTERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JARNEYMAR
Сана: 24.07.2014 17:10. JARNEYMARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIABLO
Сана: 23.07.2014 20:41. DIABLOга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.