Кириш Регистрация
23/10 21:55 Лейпциг 2-1 Зенит
23/10 21:55 Аякс 0-1 Челси
23/10 23:59 Зальцбург 2-3 Наполи
23/10 23:59 Генк 1-4 Ливерпуль
23/10 23:59 Интер 2-0 Боруссия Д
23/10 23:59 Славия 1-2 Барселона
23/10 23:59 Бенфика 2-1 Лион
23/10 23:59 Лилл 1-1 Валенсия
25/10 23:45 Верона - Сассуоло
25/10 23:59 Вильярреал - Алавес
25/10 23:59 Саутгемптон - Лестер

Блог

Маъмуржон Ибрагимов

Футбол шарҳи

Ёш Роналдо шунчалар ажойиб эди (1-қисм)

Баҳо:
+0; -0
 
Картинки по запросу ronaldo de lima
 

Роналдонинг иқтидори шу қадар ҳайратланарли эдики, “Сан-Кристована” жамоаси бош мураббийи Роберто Галиаоне 1992-йилда шу сўзларни айтган эди: “Биз Крузейрога бир болани бердикки, у Бразилия терма жамоасининг кейинги буюк ҳужумчиси бўлади. У албатта 1998-йилги жаҳон чемпионатида ўйнайди. Унинг исми Роналдо”.

Шундай ҳам бўлди. Ҳатто ундан ҳам ажойиб. Роналдо карьерасини шу даражада муваффақиятли бошладики, 1994-йилги мундиалда иштирок этди, 1998-йилда эса дунёнинг энг яхши футболчиси бўлди. 1994-йил АҚШдаги жаҳон чемпионатидан сўнг у ҳамюрти Ромарио тавсиясига кўра “ПСВ Эйндховен” жамоасига ўтди. Ўша пайтларни Кларенс Зеедорф ҳайратланганча эслайди: “У бошқа сайёрадан эди. Бизнинг йўлларимиз Голландияда кесишди. У соатига 3000 километрга югурар эди. Фаолиятининг сўнгида ва жароҳатидан кейин ҳам майдондаги ҳар қандай ўйинчидан 10 баробар тезроқ югурадигандек кўринар эди”.

“ПСВ”даги энг зўр ўйинини Роналдо “Байер Леверкузен”га қарши УЕФА кубоги доирасида ўтказган. Ўйиндан сўнг “Байер” бош мураббийи Руди Фёллер шок ҳолатида – “мен ҳеч қачон 18 ёшли боланинг бундай ўйнаганини кўрмаганман”, — деган эди (кейинроқ, Фёллер жаҳон чемпионати 2002 финалида ҳам Роналдодан жабр кўрганини биласиз). Якуний ҳисоб эса — 5:4. «Байер» фойдасига. Роналдо эса баҳсда хет-трикка эришган эди.

«Матч Роналдо учун ёрқин тарзда ўтди. У учта урди, лекин гап унинг голларида эмас. Мисол учун, бир вазиятда, ўнг қанот ҳимоячиси унинг ортидан хавфли подкат ташлади. У эса тўпни чап оёғининг ташқи томони билан кўтариб ҳимоячи яқинига ташлади, уни қувиб ўтди ва ажойиб “юриш”ни бошлади. Ўйлайманки, ўша пайтда Роналдонинг кимлигини бутун Европа билиб олди». Бу сўзлар ўша пайтда “ПСВ”да техник директор бўлиб ишлаган Франк Арнесенга тегишли эди.

Голландияда ўтказган икки мавсумида “сўйлоқ тиш” (унинг лақаби) жами 58 ўйинда 54 та гол урди. Луис Энрике эса: “Мен унинг “ПСВ”даги ўйинларини телевизорда кузатардим ва қичқирардим: “Вау!” Кейин эса у “Барса”га ўтди ва биз биргаликда ўйнадик. Роналдо – шубҳасиз мен кўрган ўйинчилар ичида энг ҳайратланарлиси. У унгача ҳеч ким бажармаган ишларни қила олди”, – деган эди.

1996/97-йилги мавсумда, балким, Барселона шаҳрида жуда кўп “Вау!”лар қулоққа чалингандир. Улардан энг асосийлари “Компостелла” дарвозасига урилган голдан кейин янграган бўлса керак. Уни Роналдонинг ўзи ҳам фаолиятидаги энг севимли голи деб атайди (голга кўрсатган Бобби Робсоннинг реакциясини кўриш учун ҳам голни албатта кўринг).

«Дунёнинг ҳеч қайси бурчагидан бундай голлар урадиган футболчини топа олмайсиз». Бу сўзлар ўша пайтда «Барселона»ни бошқарган Сер Бобби Робсонга тегишли эди. Ўша пайтда мураббийлар ўриндиғида Робсон билан биргаликда ҳаммамиз биладиган Жозе Моуриньо ҳам бор эди. Балки, у шунинг учун ҳам ҳалигача у “ўз кўзи билан кўрганлари ичида энг зўри”, деб Роналдони айтса керак. “АS” нашри эса эртасига “Пеле қайтди”, – деб ёзган эди.

Ўша Роналдонинг кучли эканлигини Робсон кўрди, Пеле ҳам тан олган эди. Хусусан, 2007-йили Робсон бу ҳақида шундай дейди: «Мен Англия терма жамоасида Билли Райт, Жон Хейнс, Бобби Чарлтон билан биргаликда ўйнаганман. Мен Терри Бутчер, Браян Робсон, Пол Гаскойн, Ромарио, Гарри Линекер, Алан Ширер каби буюк ўйинчиларни шуғуллантирганман. Менинг жамоамда ёш Руд ван Нистелрой, Луиш Фигу ўйнаган. Мен Диего Марадонанинг “қўли” сабаб жаҳон чемпионатидан чиқиб кетган Клаф ва Фергюсон билан доимо тортишганман. Менинг кўрганларим ичида энг кучли футболчи бўйича позициям аниқ. Бу ўйинчи – бразилиялик Роналдо».

Ўша пайтдаги “Барса”да ўйнаган Оскар Гарсиянинг айтишича, клубдаги жамоадошлари Роналдо билан ҳазиллашишарди: «Ҳеч бўлмаганда гол ургандан кейин сал секинлаш».  Бир вазиятда Роналдонинг голидан кейин унга Гарсия яқинлашади-да жиддий оҳангда ундан секинлашишини сўрайди. Алберт Саладеснинг айтишича, машғулот пайтида Роналдо 10 кишини (баъзиларни бир мартадан ортиқ) алдаб ўтади ва гол уради.

“Лас-Пальмас” бош мураббийи Анхел Каппа эса “Барселона” билан ўйиндан сўнг Роналдони “ақлбоварқилмас иқтидор” ва ажойиб каркидон (бу вазиятда мураббий унинг рақибларини йиқитиб кетишини назарда тутган бўлса керак. У рақибларини алдаб ўтган ҳолда, тегинмасдан йиқитарди) деб атаган эди. Хорхе Валдано эса “феномен”ни қуйидагича тарифлаганди: “Қачонки Роналдо ҳужумга ўтганида бутун стадион ҳужумга ўтгандек бўлади”.

Ўша мавсум Ла лига энг даҳшатлиларидан бири бўлган эди. Ташкилотчилар ”Севилья” ва “Сельта”ни молиявий сабаблар туфайли иккинчи лигага тушириб юбормоқчи эдилар. Лекин сўнгги паллада бу қарор бекор бўлади ва чемпионатда 22 жамоа ўйнайдиган бўлади. Натижада эса пала-партиш календар вужудга келади ва чемпионат июннинг ўртасигача давом этади. Терма жамоага чақирув сабаб Роналдо сўнгги уч турни ва кубок финалини ўтказиб юборади. “Барса” эса ҳаддан ташқари бразилияликка боғланиб қолган эди ва чемпионлик пойгасида мағлуб бўлади.

“Агар ўша ўйинларда ҳам Роналдо ўйнаганида биз сўзсиз чемпионатни ютган бўлар эдик”, — деган эди Бобби Робсон. Бу фикрга ўша пайтда “Барса”да Роналдога рақобатчи бўлган ҳужумчи Хуан Антонио Пицци ҳам қўшилади: “Мен шунчаки футболчиман, у эса бизнинг сайёрадан эмас”.

1996/97-йилги мавсумда Роналдо 48 ўйинда 45 та гол уради. Албатта, космик натижалар. У пайтларда бир ўйин учун яримта гол топ натижа ҳисобланар эди. Бир ўйинда битта гол эса эришиб бўлмас натижа эди. ФИФА ҳужумкор ярим ҳимоячилар фойдасига қоидаларни ўзгартираётган, марказий ҳимоячилар кучли техникага эга бўлмаган, лекин яхши ҳимояланган, жамоалар таркиблари эса нисбатан тенг бўлган замонлар эди. Замонавий футболчилар фойдаланаётган бу каби бонусларсиз Роналдо эришган бу натижалар эса, албатта, ноёб кўрсаткич.

Кейинги мавсумни Роналдо “Интер”да бошлади. Ўша пайтлар Италия А серияси сайёранинг энг кучли лигаси, лигада эса энг ажойиб ва кучли ҳимоячилар ҳаракат қилишар эди.

 

Қуйида ўша пайтлар ҳимоядаги катта фигуралар бўлган футболчилар фикрлари билан танишамиз. Уларнинг сўзларидан эса ўшанда Роналдога рақиблик қилган ҳимоячиларга нақадар қийин бўлганлигини осонгина тасаввур қилиш мумкин: «Мен фаолиятимни Диего Марадона билан битта жамоада бошладим. У менга жуда буюк бўлиб туюлар эди, лекин Роналдо ундан ҳам буюкроқ», — деб эслайди Фабио Каннаваро. Марсел Десайи эса ҳайратланганча: «Роналдо майдонда мўжиза кўрсатар эди. Мен тўпни бундай катта тезликда назорат қиладиган футболчини кўрмаганман. Мен учун у футбол тарихида энг кучлиси», – деган эди. Аллесандро Костакуртанинг фикри эса кўпроқ шикоятга ўхшаб кетади: «Биз Мальдини билан Марадонанинг кўп юришларини тўхтатар эдик. Лекин Роналдога келганда бу ишни амалга ошириш мушкулроқ бўлган. У тарихдаги энг кучли ҳужумчи. Ҳатто Ван Бастен ва Пеледан ҳам. Уни тўхтатишнинг шунчаки иложи йўқ».

Мавсум ўрталарига келиб «Роналдо дунёда тенгсизми?», — деган саволни беришга ҳожат қолмаган эди. Бу савол эса WorldSoccer журналида Роналдонинг сурати остида бироз бошқачароқ тарзда жойлашди: «Футбол тарихида тенгсизми?»

Роналдонинг ажойиб ўйинларидан бири УЕФА кубоги финалида “Лацио”га қарши ўйинда юз берди. Роналдога қарши Неста турар эди. “Роналдога қарши ўша финал – фаолиятимдаги энг ёмони. У катта ўйинчи. Мен ўша ўйинни хатоларимни кўриб чиқиш учун кўп марта қайта томоша қилганман. Биз 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганмиз, лекин бунга менинг хатоларим сабаб эмас эди. Шунчаки Роналдони тўхтатишнинг умуман иложи йўқ эди. У шунчалар тез эдики, майдондаги қолган футболчилар шунчаки юраётгандек эдилар”, — эслайди Неста.

Зайниддин Зидан ўша финални телевизор орқали томоша қилган эди ва бир вазиятни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигини табассум билан таъкидлайди: “Мен Роналдони жуда ҳурмат қиламан, лекин битта вазиятни алоҳида эътибор билан кузатганман. 1998-йилги УЕФА кубоги финали. Унинг чап қанотда Нестага ишлатган финти. Мен айтаётган финт унинг ноёб иқтидорга эга эканлигини кўрсатади. Баъзилар, албатта, бу финтни ижро эта олиши мумкин. Лекин Роналдодан ташқари ҳеч ким буни бундай тезликда амалга ошира олмайди. Ва у буни Нестага қарши амалга оширганди! Менинг бувимга қарши эмас! “Интер” мураббийи Луиджи Симеоне эса секин-аста бундай ҳаракатларга ўрганиб кетганини айтади: «Роналдо – ажойиб талант. У машина каби эди. Машғулотларда эса янада кучлироқ эди. Баъзида шундай вазиятлар бўлар эдики, мен кўзларимга ишонмас эдим. У учун эса бу одат эди. Фақат у учун!»

1998-йилги мундиал пайтида Хорхе Валдано ёзган эди: “Роналдо Францияга ўз даврининг футболчиларига рақиблик қилиш учун эмас, минг йиллик ва яна кейинги икки минг йилликдаги энг кучли футболчиси унвони учун курашишга келди. Финалдан олдин французлар агар Роналдо билан ҳаммаси жойида бўлса, уларга ҳеч нарса ёрдам бера олмаслиги ҳақида машғулотда баланд овозларда суҳбат уюштиришган эди.

Мана сизга ўша машғулотдаги суҳбатдан парча: «У менга қарши “Милан” ўйнаганимда шундай қилган. Мен ҳатто тўпни кўрмаганман. Унинг қайерга ҳаракатланаётгани муҳим эмас. Сен ҳатто тўпни кўрмайсан. Қани тўп? Тўп йўқ. Бу – сеҳр», — деган эди Десайи. Тюрам эса унга қўшиб қўяди: «Сен унинг ёнида эканлигингда сен пастга қарашга улгурмайсан. Чунки унгача ё тўп йўқ бўлади ёки у».

Французларнинг бахтига Роналдо билан финалда ҳаммаси жойида бўлмади. Унинг финалдаги иштироки футбол тарихидаги энг махфий масалалардан бири сифатида қолди. Бу ҳатто Бразилия парламентида ҳам муҳокама этилган эди. Ўшанда бош мураббий Марио Загалло шундай деган эди: «Тасаввур қилинг, агар у билан ҳақиқатдан ҳам ҳаммаси жойида бўлмаганда, табиийки мен уни майдонга туширмас эдим. Натижада Бразилия ютқазар эди. Агар Роналдо менинг қарорим сабаб майдонга тушмаганда, мен ҳамма нарсаларимни йиғиштириб Шимолий Қутбга кетишимга тўғри келар эди».

Давоми бор.

Sports.ru нашридан олинди
Таржимон: Мамуржон Ибрагимов 
Сўх тумани

Киритилган сана: 25.01.2019 22:41. Ўкилди: 9054 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.