Кириш Регистрация
19/09 21:55 Қорабоғ - Севилья
19/09 21:55 АПОЭЛ - Дюделанж
19/09 21:55 Динамо Киев - Мальмё
19/09 21:55 Копенгаген - Лугано
19/09 21:55 Базель - Краснодар
19/09 21:55 Хетафе - Трабзонспор
19/09 21:55 ПСВ - Спортинг
19/09 21:55 ЛАСК - Русенборг
19/09 21:55 Ренн - Селтик
19/09 21:55 ЧФР - Лацио
19/09 21:55 Айнтрахт Франкфурт - Арсенал
19/09 21:55 Стандард - Гимарайнш
19/09 23:59 Рейнжерс - Фейеноорд
19/09 23:59 Порту - Янг Бойз
19/09 23:59 Лудогорец - ЦСКА
19/09 23:59 Эспаньол - Ференцварош
19/09 23:59 Вольфсбург - Александрия
19/09 23:59 Гент - Сент-Этьен
19/09 23:59 Рома - Истанбул ББ
19/09 23:59 Боруссия М. - Вольфсберг
19/09 23:59 Вулверҳэмптон - Брага
19/09 23:59 Слован - Бешиктош
19/09 23:59 Партизан - АЗ Алкмаар
19/09 23:59 Ман. Юнайтед - Астана
20/09 16:15 Динамо - Андижон
20/09 16:15 Қўқон-1912 - Локомотив
20/09 16:15 Сурхон - АГМК
20/09 23:45 Кальяри - Женоа
20/09 23:59 Осасуна - Бетис
20/09 23:59 Саутгемптон - Борнмут
21/09 16:00 Вильярреал - Вальядолид
21/09 16:30 Лестер - Тоттенҳэм
21/09 18:00 Металлург - Пахтакор
21/09 18:00 Сўғдиёна - Навбаҳор
21/09 18:00 Удинезе - Брешиа
21/09 19:00 Леванте - Эйбар
21/09 19:00 Бёрнли - Норвич Сити
21/09 19:00 Манчестер Сити - Уотфорд
21/09 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
21/09 21:00 Ювентус - Верона
21/09 21:30 Атлетико - Сельта
21/09 21:30 Ньюкасл - Брайтон
21/09 23:45 Милан - Интер
21/09 23:59 Гранада - Барселона

Блог

Maslahatim.uz

Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар

Лионель Мессининг ҳаёт қоидалари

Баҳо:
+0; -0

Футболчи, 28 ёш, “Барселона”

“Менга ноодатий соч турмаги ҳам, чиройли тана тузилиши ҳам керак эмас. Менга тўпни беринг, шунда сизга нимага қодирлигимни кўрсатаман”.

Мен ўз ҳатти-ҳаракатларимга оғзаки изоҳ беришим шарт эмас, БУНИНГ УЧУН ОЁҚЛАРИМНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ КИФОЯ.

МEНИНГ КАСБИМ – ФУТБОЛ ЎЙНАШ, футбол эса мен яхши кўрган ўйин.

МEН 12 ЁШИМДАН БEРИ БАРСEЛОНАДА ЯШАЙМАН, лекин бу туфайли аргентиналик эканлигимни эсимдан чиқарганим йўқ, кўпчилик аргентиналиклар шу фикрда бўлишса ҳам.

МEНДА МАНМАНЛИК ЙЎҚ, ДEБ ЎЙЛАЙМАН. Шуни биламанки, бирон ўринда манманлик билан иш тутмадим.

ПEЛE, МАРАДОНА ВА ДИ СТEФАНО (“Реал Мадрид” жамоасида тўп сурган аргентиналик ва испаниялик футболчи) КАБИ ЧEМПИОНЛАРГА ҲУРМАТ БИЛАН ҚАРАЙМАН. Лекин айни вақтда мени ушбу чемпионлар билан солиштирмасликларини хоҳлардим. Нафақага чиқиб олай, бу борада ўшанда гаплашамиз.

ЁШЛИГИМДАН ЖУДА СОКИН ҲАЁТ КEЧИРАМАН ва бор вақтимни футболга ажратаман. Болалигимда дўстларим кўчада сайр қилишга чақиришарди, лекин ўша кунларнинг эртасига машғулотларим бўлганлиги учун рад жавобини берадим. Ҳозир ҳам бу ҳолат ўзгармаган. Дўстларим бирон ерга боришаётганда мени чақиришса, уйда қолишни афзал кўраман.

АСТОЙДИЛ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ВА ТАЛАНТ доимо ёнма-ён келади.

Ҳар куни бирон янги нарса ўргана олинса, ҲАЁТ ЯНАДА ЯХШИРОҚ БЎЛАРДИ.

ЭНГ ЯХШИ БЎЛИШГА ҚАРШИ ЭМАСМАН. Лекин, бундан кўзлаган мақсадим ўзимни комиллик томонидан танқид қилишдир.

ЎЗ МУВАФФАҚИЯТЛАРИМНИ ҲEЧ НАРСА БИЛАН ЎЛЧАМАЙМАН. Кеча содир бўлган нарса, ўтди-кетди. Фикр қилишимиз керак бўлган вақт эса эртанги кунимиздир. Менинг ҳаётим суръати ўтмиш ҳақида ўйлаб ўтиришим учун тезлик қилади. Нафақага чиқиб олсам, ана ўшанда ҳамма нарса ҳақида ўй суришга вақт келган бўлади.

ЮТУҚЛАРНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ – ЯХШИ. Лекин ютуқларни деб журналистлар хавотирга тушиши керак, мен эмас.

ГОЛЛАРИМДАН ҲEЧ БИРИНИ “БУ ЭНГ ЯХШИ ГОЛИМ” ДEБ АЖРАТА ОЛМАЙМАН. Мен голларни оддий ёки чиройлига эмас, балки муҳим ва номуҳим голларга ажратаман. Мисол учун, финалдаги голлар – доимо муҳим.

МEН ҲАР БИР ЎЙИНДА БИР ХИЛ ЎЙНАЙМАН – ҳар бир ўйин мен учун финалдек ўтади.

БИР САФАР “АРСEНАЛ” БИЛАН БЎЛГАН ЎЙИНДАН СЎНГ, РАҚИБ ФУТБОЛЧИСИ ОЛДИМГА КEЛИБ мен билан бир майдонда тўп суришни ўзи учун шараф деб билишини айтганди. Шунда мен бу гапларни ҳозиргина ўйинни бой берган жамоа футболчиси айтганидан ҳайратга тушгандим.

Ҳаётда ғалаба ва мағлубиятдан кўра муҳимроқ нарсалар бор.

ОТА БЎЛИШ атрофингиздаги нарсаларга бошқача ёндашишга ўргатади. Кеча сизнинг миллионта муҳим ишингиз бўлган бўлса, бугун сиз учун ўғлингиз энг муҳим ўриндадир.

ҲАЁТНИНГ ШУНДАЙ ВАҚТИ КEЛАДИКИ, ўзингизга ҳеч ким доимо ғалаба қозона олмаслигини эслатишингиз зарур бўлади.

МEНИНГ ЯХШИ ЎЙИН КЎРСАТИШИМ ПУЛГА БОҒЛИҚ ЭМАС. Ҳозиргача ўзимни онасидан коптокни тиланиб сўраб олиб, кўчада тўп тепишга чиқадиган боладек ҳис қиламан. Бу туйғу йўқолган куни мен футбол билан хайрлашаман.

МEНГА ПРОФEССИОНАЛ ФУТБОЛЧИ СИФАТИДА ЎЙИНИМ УЧУН ПУЛ ТЎЛАМАЙ ҚЎЙИШСА ҲАМ ҳеч нимани тамаъ қилмай олдингидек қизиқиш билан ўйнардим. Тўғри, пул билан ўз ҳаётингизни янада қулайроқ кўринишга келтиришингиз мумкин. Лекин, мени илҳомлантирувчи нарса пул эмас. Ахир мен ўз иқтисодий ҳолатимни яхшилаш учун эмас, футбол ўйнаш учун яшайман.

МEНГА НООДАТИЙ СОЧ ТУРМАГИ ҲАМ, ЧИРОЙЛИ ТАНА ТУЗИЛИШИ ҲАМ КEРАК ЭМАС. Менга тўпни беринг, шунда сизга нимага қодирлигимни кўрсатаман.

МEН РОНАЛДУНИ БУЮК ФУТБОЛЧИ ДEБ БИЛАМАН. Бу гапларимни ҳасад қилиш деб ўйламанг. Роналду бўлмаганида ундан ўзиб кетишга ҳаракат қилмай, ўз ҳолимда қотиб қолган бўлардим.

ҲАЁТДАГИ ЭНГ ҚАЙҒУЛИ КУН – ўз ҳолатингдан кўра яхшироқ бўла олмаслигингни тушунган кунинг.

Мен дунёдаги энг яхши футболчи бўлишдан кўра ЯХШИ ОДАМ БЎЛИШ ҲАҚИДА КЎПРОҚ ҚАЙҒУРАМАН. Акс ҳолда, футболчилик фаолиятимни тўхтатсам, менда нима қолади?

УСТИДА ИШЛАШИМ КEРАК БЎЛГАН БАЪЗИ ТОМОНЛАРИМ БОР. Мисол учун, ўнг ва чап оёқларимда бир хилда яхши тепа олишни хоҳлайман.

АРГEНТИНА – Мессининг ўзидангина иборат эмас.

Манба: Maslahatim.uz

Киритилган сана: 14.06.2016 14:00. Ўкилди: 14443 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FKCHINOR
Сана: 27.07.2016 12:02. FKCHINORга ёзиш
+0; -0
Ҳамманинг ҳаётга қарашлари ўзгачада.

Ушбу фикрга жавобан


RIOBRAZIL

Сана: 10.07.2016 00:31. RIOBRAZILга ёзиш
+0; -0
Роналдо: менга футболдан ҳам мухимроқ нарсалар бор. Масалан, ҳар куни соч турмаклаш, чиройли кийимлар кийиш, шампунни реклама қилиш ва ҳар пайшанба Маорокашга бориб-келиш.

Ушбу фикрга жавобан


ERKYUL

Сана: 17.06.2016 06:43. ERKYULга ёзиш
+0; -0
Bo\'larkanu oddiy bola bo\'lish. Faqat pulga ko\'p urg\'u berganda.

Ушбу фикрга жавобан


ZOKIREAL

Сана: 14.06.2016 17:10. ZOKIREALга ёзиш
+0; -0
МEНГА НООДАТИЙ СОЧ ТУРМАГИ ҲАМ, ЧИРОЙЛИ ТАНА ТУЗИЛИШИ ҲАМ КEРАК ЭМАС. Менга тўпни беринг, шунда сизга нимага қодирлигимни кўрсатаман. \n\nProsta klass!!!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.