Кириш Регистрация

Блог

Хўжа Насриддин

Хўжа Насриддин бурчаги

Футболда мисли кўрилмаган фириб!

Баҳо:
+0; -0

2009 йилнинг 20 сентябрь куни Болгария пойтахти София шаҳрида ЦСКА ва “Левски” клублари ўртасида чемпионатнинг “супердерби” ўйини бўлиши керак эди. Барча мухлислар ушбу ўйинни интизорлик билан кутишаётган эди.

Ўйиндан олдин “Левски” клуби раҳбариятига бир киши телефон қилиб, ўзини Қозоннинг “Рубин” клуби вакили деб таништиради. У “Рубин” клуби номидан “Левски”нинг тўртта етакчи футболчиси - Живко Миланов, македониялик Дарко Тасевски, бразилиялик Зе Соареш ва марокашлик Юсуф Робиҳ учун шартнома ва болгарияликлар учун катта пул - 4 миллион долларни таклиф қилади. Футболчиларга эса катта миқдордаги маош ваъда қилинади.

“Левски” раҳбарлари бу таклифдан мамнун бўлиб, мўмай даромадни ўйлаб қўлларини ишқалашади. Бунча катта миқдорда таклиф қилинган пул уларни ҳайрон қолдирмайди. “Челси” хўжайини Роман Абрамович футбол учун бундан ҳам кўп пулларни сарфлаб турган бир пайтда, болгарияликлар “Рубин” клубининг бундай таклифига ҳеч шубҳа қилмайдилар. Чунки дунё футболи аҳлида, руслар пулларни ўйламай сочишга мойил эканликлари ҳақида тасаввур аллақачон шаклланиб бўлган эди.

“Рубин” клуби вакили бу футболчиларни трансферини кечиктирмаслик зарурлигини билдириб, улар 19 сентябрь куни Москвага етиб келишлари ва тиббий кўрикдан ўтишларини талаб қилади. Ўз гапларининг тасдиғи сифатида “Рубин” клуби таклиф қилаётган шартнома нусхалари, банк реквизитлари, Москва шаҳридаги меҳмонхона манзиллари, тиббий кўрик ўтказиладиган жойлар, самолёт билетлари, хуллас барча зарур ҳужжатларни нусхасини факс билан жўнатади.

Белгиланган куни Россия пойтахтига учиб келган футболчилар айтилган манзилларга етиб келишганида, Қурбон Бердиев клуби улар билан тузилажак шартномани ҳатто тушида ҳам кўрмагани маълум бўлади. Чув тушишганини англаган футболчилар зудлик билан аэропортга отланишади, аммо энди кеч эди. Улар бир амаллаб Софияга қайтиб келганларида, етакчи футболчиларсиз майдонга тушган “Левски” 0:2 ҳисобида ЦСКАга имкониятни бой бериб бўлган эди.

Ўйинда фаворит саналаётган “Левски”ни шу йўл билан кучсизлантириб, ЦСКА ғалабаси учун пул тикиш ва букмекерлардан катта пулларни ютиб олиш – бу фирибнинг асл сабаби эди. Кейинчалик аниқланишича, уюшган жиноий гуруҳлар Осиё букмекерлик идораларида ЦСКА ғалабасига пул тикиб, 2 миллион АҚШ доллари миқдорида ютуққа эга бўлишган экан.

Албатта барча ҳужжатлар, улардаги имзолар, банк реквизитлари қалбаки бўлиб чиқади. “Рубин” “вакили”ни эса рус махфий хизмати ходимлари ва Интерпол ҳанузгача излаб юришибди.

Киритилган сана: 13.09.2013 21:47. Ўкилди: 6522 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ARMANIC
Сана: 20.12.2013 17:38. ARMANICга ёзиш
+0; -0
Waxaxa boblashibdi.

Ушбу фикрга жавобан


IHTIYOR
Сана: 05.11.2013 00:42. IHTIYORга ёзиш
+0; -0
Битта танкидчи одам бор эди. Шу хам кимгадир ёкмаган куринади. Бунакада факат мактовчиларни ичида усиш буладими. Хе уша БАни учирганларни............

Ушбу фикрга жавобан


ABDULOVJ
Сана: 13.10.2013 10:56. ABDULOVJга ёзиш
+0; -0
yaxshi chiqibdi yana shunaqa maqolalar kutamiz omad

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 08.10.2013 18:46. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
Dunyodagi hamma firibgarlarni yig'ib kelib, katta doshqozonda qovurish kerak.

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 15.09.2013 20:05. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
Ha juda yaxshi yozibsiz, iloji bo'lsa yana shunday davom eting

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 15.09.2013 12:08. BURGUTга ёзиш
+0; -0
Sarlovxani o`qib B.Abdulla Uzb CHempionati xaqida yozdi SHekili dep o`ylabman ;)

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 15.09.2013 07:14. JADROOга ёзиш
+0; -0
Ajayib!

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 14.09.2013 01:53. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
Yaxshi chiqibdi. yangi bloggerdan yanada aktivroq bo'lishini so'rab qolardik..............omad

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJONNN
Сана: 13.09.2013 23:38. NODIRJONNNга ёзиш
+0; -0
yomon qiptiyu-a? Uzi kim bu ? Yangi bloggermi? Uzizi taniwtirvoring. Iltimos

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.