Кириш Регистрация
23/10 21:55 Лейпциг 2-1 Зенит
23/10 21:55 Аякс 0-1 Челси
23/10 23:59 Зальцбург 2-3 Наполи
23/10 23:59 Генк 1-4 Ливерпуль
23/10 23:59 Интер 2-0 Боруссия Д
23/10 23:59 Славия 1-2 Барселона
23/10 23:59 Бенфика 2-1 Лион
23/10 23:59 Лилл 1-1 Валенсия
25/10 23:45 Верона - Сассуоло
25/10 23:59 Вильярреал - Алавес
25/10 23:59 Саутгемптон - Лестер

Блог

Қаҳрамон Асланов

«Офсайд»

Амма

Баҳо:
+2; -0

Одил бугун ниҳоят ишдан барвақт жавоб олди. Тезда уйга боради-ю, ўзини уйқуга ташлайди. Анчадан буён тузукроқ дам олгани ҳам йўқ, сўнгги пайтлардагиишхонадаги текширувлар, ҳисоботлар ҳатто дам олиш кунлари ҳам ишлашга мажбур қилаётганди. Аслини олганда касбини севади, ёшлигидан иқтисодга қизиққарди, ўқишга кирди ва мана бир йилдан буён каттагина корхонанинг бош ҳисобчиси лавозимига кўтариб қўйишди. Олдинги пайтлар анча осон бўлган экан, Ўшанда ҳам тинмай ишларди, лекин қандайдир жавобгарлик хисси камроқ эди. Энди эса, ҳали унисининг хатосини тузат, ҳали бошқасининг ҳисоботини текшир, боши ғовлаб кетади баъзида. Бугун эса, барча ҳисоботларни тугатиб, бошлиқдан рухсат сўради.Навбатдан ташқари дам олиш барибир яхши-да, якшанба кунлари қандай ўтиб кетганини билмай қоласиз. Барча ишларингизни режалаштирасиз, кейин эса бирортасига ҳам улгурмайсиз.

-Оёғингизни ечманг. Тезда бозорчага бориб келинг. Уйда нон йўқ.

Уйга кирмаёқ, хотини Маликасалом ўрнига шу сўзлар билан кутиб олди.

-Тинчликми? Биров келдими?

-Назирахон аммангиз келиб ўтирибдилар, эрталабдан буён.

Одил чуқур уфф тортди. Ҳозир ўзи шу етмай туровди. Хотинининг оҳангида ҳам норозилик кайфияти яққол билиниб турарди. Агар, ўзининг бирор қариндоши келиб қолса, Одилсиз ҳам хотинининг ўзи дастурхонни безаб ташлайди. Ҳозир эса иккита нон учун кутиб ўтиргани унинг жаҳлини чиқарди.Шу ҳаёл билан бозор халтасини олди ва ташқарига чиқди.

Амма дейилгани билан Назира Одилдан атиги етти-саккиз ёш катта холос. Негадир хотини илгаридан аммасини ёмон кўради. Баъзида келиб, ўтириб олиши, болаларини тарбиялашга уриниши асабига тегади. Кўпинча хотинининг гапларида жон бордек туюлади, аммо болаликдаги хотиралар туфайли баъзида аммасини кўргиси келади. Баъзида дам олиш кунлари, ишдан бўш вақтларда ўзи бориб ўтириб келишни дилига тугади, лекин, вақтдан қизғониб, яна пайсалга солади ва доимо аммаси ундан олдин ўзи келиб қолади.

Ҳозир ҳам кириб сурашиб ўтирмай, олдин бозорчага чиқишни афзал билди. Ҳозир кирса, гап билан қолиб кетади, кейин чиққиси келмай қолиши мумкин. Бозорча уйидан атиги бир бекат бўлса-да, пиёда боришни хоҳламай, бекатга келиб ўтирди. Сал нарида ўсмир қиз кичкина болани ва катта сумкани кўтариб бекатда турарди. Укасимикин у чақалоқ, балки жиянидир. Беихтиёр ўзининг ёшлигини эслади. Уйларидан кетишганда аммаси ҳам худди шу ёшлардаги қиз эди.

***

Онаси шифохонада ётган пайтларини эслади. У пайтларда Одил 6-7 ёшларда эди. Ўшанда у кўп нарсаларни тушунмаган бўлса-да, йиллар ўтиб кўп бор ўша дамларни хотирлайди. Бувисига қараш, уй ишлари, кунига уч маҳал касалхонага қатнаш, буларнинг бари ўсмир қиз бўлган Назиранинг гарданига юклатилганди. Одилни ҳам ҳар куни мактабига олиб кетар, ҳатто дарс пайтларида ҳам Одил аммасининг олдида ўтирарди. Айтишларича, унинг исмини ҳам шу аммаси қўйган экан.

Ойисининг касалхонага тушгани бежизга эмас экан, тез кунда уларнинг уйларида чақалоқ йиғиси эшитилди. Синглиси туғилди. Ўшандаги Назира аммасининг хурсандчиликлари кўз олдидан кетмайди. Эртаю кеч чақалоқ олдидан кетмас, бешигини тебратар, қўлига кўтариб юрарди. Ҳар куни мактабидан қайтишда ҳар хил ўйинчоқлар,кийимлар олиб келарди.

Ойиси қанақадир заводда ишларди. Синглиси бир ёшга етгач яна ишга чиқиб кетди. Уйда эса аммаси, бувиси ва синглиси билан қолишарди. Ҳаммалари йиғилишиб, бувисининг олдида тўпланиб олишар ва бувиси бешик олдида уларга ривоятлар айтиб берарди. Аниқроғи, фақатгина битта ривоят айтиб берарди:

-Қадим замонларда, бир гуруҳ одамлар бир ғорнинг ичидан ўтишларига тўғри келиб қолибди. Ғорнинг ичи қоронғу бўлиб, ҳеч нима кўринмас экан. Уларнинг оёқларига турли тошлар урилиб ҳалақит бера бошлабди. Шунда уларнинг ичидаги яхши инсонлар, тошларни қўлларига олиб, тозалаб кета бошлашибди. Биздан кейинги одамлар қийналмасин, тошларни ташқарига олиб чикиб, ташлаб юборамиз дейишибди. Уларнинг ичидаги дангаса, худбин кишилар ҳам бор экан. Улар бизга нима, дейишиб ҳеч нарса олишмабди. Ниҳоят ғорда чиқиб қарашса, олган тошлари олтин экан.

Одил доимо бувисидан бошқа эртак айтиб беришини сурар, нимага доим шуни айтаверасиз, деб қизиқса:

-Э болам, ҳаётнинг мағзи ҳам шу-да, -деб бувиси қисқа жавоб берарди.

Бувиси қошига ўсма қўйишни яхши кўрарди ва нуқул бувиси ўтирган уйга кирганда ўсманинг хиди бўларди. Ҳозир ўйласа, ўша пайтлар ҳаётининг энг беғубор, бахтли дамлари экан

Синглисининг тили чиқмай, отаси вафот этди, Одил саккиз ёшида етим қолди. Жуда қийин дамларни бошдан кечиришди. Ойиси қандайдир ғалати бўлиб қолди, бувиси эса ҳар куни йиғлайдиган одат чиқарди. Бунинг устига, ора-сира холалари келишар ва ҳар келишганда жанжал бўларди.

-Шу ҳовлида умрини ўтқазиб юраверасанми? Эринг энди қайтиб келмайди. Сен турмушга чиқишинг керак, болаларга ота керак.

Деярли ҳар сафар шунақа гаплар билан холалари кетишар, уларнинг гапларини индамай эшитиб ўтирган ойиси, кейин йиғига тушиб кетарди. Аммаси ҳам анча ўзгариб қолган, гўёки, бирор айб қилса, келинойиси ташлаб кетиб қоладигандек, нуқул уларнинг атрофида парвона бўларди.

Барибир ўша кун келди. Бувисининг қистовларидан сўнг охири ойиси турмушга чиқишга рози бўлди. Ўша кун Одилнинг ёдидан сира чиқмайди.

-Мендан рози бўлинг, ойижон. Ўғлингизнинг хотирасини асрай олмаяпман,-деб ойиси роса йиғлаганди. Бувиси:

-Болам, сиздан мингдан минг розиман. Ким ҳам хоҳлар эди шунақа бўлишини, тақдир экан. Сиздан илтимос, болаларни тез-тез жунатиб туринг, дея олди холос.

Лекин аммасини юпатиш қийин бўлганди. Ойисининг оёқларига осилиб:

-Келинойижон кетманг, илтимос. Ҳамма ишингизни қиламан, сизни хафа қилмайман, бизларни ташлаб кетманг илтимос,-деб йиғлаб туриб олганди.

Ойиси турмушга чиқди. Ўгай отаси ёмон одам эмасди, бошида тез-тез бувисининг олдига боришга рухсат бериб турарди. Бувиси вафот этгач, у ҳам норози бўла бошлади. Ўз ўзидан боришлар ҳам камайиб кетди. Ёлғиз қолган.аммаси тез тез уйларига келар ва баъзида ётиб ҳам қоларди.

Кўп ўтмай, аммаси турмушга чиқди. Тўй куни ойиси билан бирга боришди. Аммаси негадир унчалик хурсандга ўхшамасди. Куёвникига кетар чоғида,Одилжонни маҳкам қучоқлаб:

-Укажон, мени унутма, хўпми,-деб қулоқларига шивирлаганди.

***

Нон сотиб олар экан, Одил беихтиёр ўша тўйни эслади. Ҳақиқатдан ҳам аммаси уларга жуда боғланиб қолганди. Мана неча йил ўтди, лекин эсласа, Одилнинг ҳаётидаги барча яхши ва ёмон кунларида аммаси ёнида бўлганди.

Илк мактабга борган куни Назира унинг кийимларини тайёрлаган ва бирга гул сотиб олишганди. Эсида, ҳар сафар дарсни тугатиб чиққанда аммаси мактаб ҳовлисида кутиб ўтирарди. Бирга ортга қайтишарди.

Ойиси билан ўгай дадасиникида яшай бошлаган кезлари ҳам, Назира мактабга кўп келарди. У пайтларда у тикувчилик қилар ва ҳар келганда ўзига ёки синглисига турли тиккан нарсаларидан олиб келарди.

Ўқишга кирган йили ҳам аммаси костюм шим кўтариб келди. Ўқиб юрган пайтларда ҳам уйдан бир марта хат олса, аммасидан иккита оларди. Ҳар бир хатида конвертнинг ичида доимо пул солинган бўларди.

Уйланди. Ўгай отасининг уйида ойисидан бошқа ҳеч ким рўйхушлик бермаса ҳам, аммаси тўйнинг бошидан охиригача хизматда бўлди. Одилнинг ўгай қариндошлари анча йиллардан буён фарзанд кўрмаётганлиги сабабли Назирани тўйда қатнашишини ҳам исташмаганди. Фақат четда хизмат қилиш шарти билангина аммаси тўйга қатнашган, ҳатто тўй тугагач, барча идиш-товоқларни охиригача ювиб, йиғиштирибкейин кетганди.

-Анови қисир, ҳалиям кетмадими, у бу нарса тугиб жунатворинглар. Тўй тугади, энди нима бор унга.

-Ҳа, ҳозир акамга айтаман. Унинг бу ерда юриши беҳосият бўлади.

Қариндошларининг бу гап сўзларини тасодифан эшитиб қолган Одил ўшанда уларга эътироз билдириш тугул, гапларида жон бордек туюлганди. Аммаси Одилга бахт тилаб, кейин кетишни истаганлиги учун кўзи билан жиянини қидирар. Одил эса “беҳосият” бўлиши мумкинлигидан қўрқиб кўрингиси келмаганди.Эртасига синглиси унга кичкина хат берди. Очса, аммаси ёзиб, ташлаб кетган экан. Хатни ўқиб томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди.

“Укажон, бахтли бўл. Жилмайганингда сен учун куладиган, маъюс бўлганингда сен учун йиғлайдиган опанг борлигини унутма”

***

Назира фарзандсизликдан турмушдан ажралди. Узоқ вақт ёлғиз яшади. Кейин эса, фарзандлари бор каттароқ кишига турмушга чиқди. Лекин барибир уларга оналик қила олмади. Унинг икки ҳаёли Одил ва синглисида эди. Иложини топди дегунча гоҳ уйига, гоҳ ишхонасига келарди. Кўп гаплашмасди. Фақатгина, шу атрофга иш билан келганини ва йўл-йўлакай кўришга келганини айтардию, чиқиб кетарди.

Одил ҳаётнинг тиғиз уммонига кириб кетди, бирин-кетин фарзандлар кўрди. Ишга боради, келади. Айниқса, ойиси вафот этгач яшаш унинг учун бир оддий жараёнга ўхшаб қолганди. Баъзида аммаси келганда болалик даврларини хотирлар, кейин эса яна унутиб юборарди. Хотини ҳам негадир аммасини ёқтирмасди.

-Ҳадеб келавериб, нима маъни топаркин бу хотин. Уйинг бор, жойинг бор ўтирмайсанми тинчгина дуоингни қилиб,-деб баъзида ўзига ўзи жавраб қоларди.

Бу гаплар аслида кимга қаратилганлигини жуда яхши фахмласа-да, Одил ўзини эшитмаганга оларди. Майли, келиб кетаверсин, зиёни тегмайди-ку. . Болалари билан узоқ вақт гаплашиб ўтиради. Балки, шу билан аммаси овунар. Болалари ҳам аммасини жуда яхши кўришади. Қачон қараса, Назира амма қачон келади, деб сўрайверишади.Тўғри-да, хотини ҳам, ўзи ҳам кўпинча ишда бўлишади, уларга ҳам эътибор зарур кўп пайтларда.

Одил мана шу ҳаёллар билан уйга қандай келиб қолганини билмай қолди. Бироз олдин аммаси келганидан норози бўлганини ўйлаб ўзидан ўзи уялиб кетди. Аммаси унга жуда кўп яхшиликлар қилган, келганда яхши кутволиб, ширин сўз билан кузатса яхши албатта. Аммасининг ҳам улардан бошқа қондоши йўқ, кўргиси келиши табиий. ��

Уйга кириб туфлисини ечди. Ошхонадан келаётган овоздан хотинининг овқат қилаётганини англади. Болалари ҳам мактабдан келибди, оёқ кийимлари турибди. Келишлари билан аммасининг атрофига йиғилиб олишган бўлишса керак. Ичкаридан аммасининг овози келарди:

- Ғорнинг ичи қоронғу бўлиб, ҳеч нима кўринмас экан. Уларнинг оёқларига турли тошлар урилиб ҳалақит бера бошлабди.

�� Одил нон солинган ҳалтани ерга қўйди. Кўзига ёш келиб, ўтириб олди. Негадир аммаси уларга эмас, Одилнинг ўзи аммасига нақадар мухтожлигини хис қилди.Ёшлик йиллари, бувисининг, ота-онасининг хотираси, уларнинг сиймоси фақатгина мана шу аммасида жо бўлгандек туюларди. Бу туйғуга шу пайтгача бефарқ бўлганлигига ва уни йўқотишдан қўрқмаганлигига ҳайрон қола бошлади.

Шу тобда, ошхонадан келаётган қовурдоқнинг иси Одилга билинмади. Уни фақат ўсманинг ўзига хос хиди чўлғаб олганди негадир.

Киритилган сана: 30.11.2012 12:16. Ўкилди: 6795 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


YAKKABAGCHA
Сана: 19.03.2014 14:07. YAKKABAGCHAга ёзиш
+0; -0
futbolga bog'lanadi deb o'ylovdim boshida. Lekin baribir maqolaga gap yo'q. BRAVO!

Ушбу фикрга жавобан


BAUYRZHAN

Сана: 19.12.2013 00:53. BAUYRZHANга ёзиш
+0; -0
Койил колмасдан илож йук

Ушбу фикрга жавобан


BAUYRZHAN

Сана: 19.12.2013 00:53. BAUYRZHANга ёзиш
+0; -0
Койил колмасдан илож йук

Ушбу фикрга жавобан


SURXAN
Сана: 21.07.2013 18:30. SURXANга ёзиш
+0; -0
Ajoyib +5

Ушбу фикрга жавобан


ABRORAHMAD
Сана: 22.06.2013 08:58. ABRORAHMADга ёзиш
+0; -0
''Кунгли буш одамлар бор, нима киламан шуларни томокларини тикилтириб, кузларини бировлардан яширишга, ёкаларини учини ташлашга мажбур килиб'' - демадингизми ака?

Койил колдим . . .

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 06.06.2013 18:46. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
э э э койил. Кимларнингдир хаётига ухшаб кетаркан..)

Ушбу фикрга жавобан


MIRJALOL
Сана: 08.05.2013 00:02. MIRJALOLга ёзиш
+0; -0
Men endi o'qipman zo'r klass

Ушбу фикрга жавобан


WUNSHUW
Сана: 20.03.2013 12:16. WUNSHUWга ёзиш
+0; -0
билет машмашасидан зерикиб тургандим, класс!

Ушбу фикрга жавобан


WUNSHUW
Сана: 20.03.2013 12:16. WUNSHUWга ёзиш
+0; -0
билет машмашасидан зерикиб тургандим, класс!

Ушбу фикрга жавобан


WUNSHUW
Сана: 20.03.2013 12:16. WUNSHUWга ёзиш
+0; -0
билет машмашасидан зерикиб тургандим, класс!

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 13.12.2012 19:49. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
Гап йук!Ижодингизга барака!

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 11.12.2012 15:34. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
kuzimga yosh keldi tug'risi, qarindoshlar bilan aloqa yosh utgan sari uzoqlashib boraverarkan afsus.

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 09.12.2012 13:30. FINANCERга ёзиш
+0; -0
mana bunisi zur chiqibdi, suyanchiqdan yaxshiro bunisi, usish bor, shunde davom eting....

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 09.12.2012 09:11. JADROOга ёзиш
+0; -0
Yaxshi chiqibdi. Tög'risi, hozir ammasi pul söridi, xotini yöq deb qöyadi, keyin Odil oboradi pulni ammasini uyiga va amma ösha pulni buvisini xotirasiga marakasiga sarflamoqchi edi deb öylagandim. Shundey buganda hikoyanavis sifatida sizdan könglim qob ketardi. Ö.Hoshimovni "Yanga"sini bir esga ovoling.

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 03.12.2012 17:56. BURGUTга ёзиш
+0; -0
To`risi tushunmayabman nima bo`lyabdi Qaxramon akaga Qani Fudbol?

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 03.12.2012 17:56. BURGUTга ёзиш
+0; -0
To`risi tushunmayabman nima bo`lyabdi Qaxramon akaga Qani Fudbol?

Ушбу фикрга жавобан


ABDULOVJ
Сана: 01.12.2012 19:53. ABDULOVJга ёзиш
+0; -0
Gap yo'q oxiri zo'r chiqibdi.

Ушбу фикрга жавобан


NEWDIZELPLUS
Сана: 01.12.2012 14:31. NEWDIZELPLUSга ёзиш
+0; -0
Зўр Рахмат ока

Ушбу фикрга жавобан


NEWDIZELPLUS
Сана: 01.12.2012 14:30. NEWDIZELPLUSга ёзиш
+0; -0
Зўр Рахмат ока

Ушбу фикрга жавобан


GOFUROV
Сана: 01.12.2012 11:58. GOFUROVга ёзиш
+0; -0
Katta rahmat.

Ушбу фикрга жавобан


GOFUROV
Сана: 01.12.2012 11:58. GOFUROVга ёзиш
+0; -0
Катта рахмат.

Ушбу фикрга жавобан


GOFUROV
Сана: 01.12.2012 11:58. GOFUROVга ёзиш
+0; -0
Катта рахмат.

Ушбу фикрга жавобан


DIADOR
Сана: 30.11.2012 20:41. DIADORга ёзиш
+0; -0
ajoyib z6r yozibsiz oka gap y6...

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.