Кириш Регистрация
19/09 21:55 Қорабоғ - Севилья
19/09 21:55 АПОЭЛ - Дюделанж
19/09 21:55 Динамо Киев - Мальмё
19/09 21:55 Копенгаген - Лугано
19/09 21:55 Базель - Краснодар
19/09 21:55 Хетафе - Трабзонспор
19/09 21:55 ПСВ - Спортинг
19/09 21:55 ЛАСК - Русенборг
19/09 21:55 Ренн - Селтик
19/09 21:55 ЧФР - Лацио
19/09 21:55 Айнтрахт Франкфурт - Арсенал
19/09 21:55 Стандард - Гимарайнш
19/09 23:59 Рейнжерс - Фейеноорд
19/09 23:59 Порту - Янг Бойз
19/09 23:59 Лудогорец - ЦСКА
19/09 23:59 Эспаньол - Ференцварош
19/09 23:59 Вольфсбург - Александрия
19/09 23:59 Гент - Сент-Этьен
19/09 23:59 Рома - Истанбул ББ
19/09 23:59 Боруссия М. - Вольфсберг
19/09 23:59 Вулверҳэмптон - Брага
19/09 23:59 Слован - Бешиктош
19/09 23:59 Партизан - АЗ Алкмаар
19/09 23:59 Ман. Юнайтед - Астана
20/09 16:15 Динамо - Андижон
20/09 16:15 Қўқон-1912 - Локомотив
20/09 16:15 Сурхон - АГМК
20/09 23:45 Кальяри - Женоа
20/09 23:59 Осасуна - Бетис
20/09 23:59 Саутгемптон - Борнмут
21/09 16:00 Вильярреал - Вальядолид
21/09 16:30 Лестер - Тоттенҳэм
21/09 18:00 Металлург - Пахтакор
21/09 18:00 Сўғдиёна - Навбаҳор
21/09 18:00 Удинезе - Брешиа
21/09 19:00 Леванте - Эйбар
21/09 19:00 Бёрнли - Норвич Сити
21/09 19:00 Манчестер Сити - Уотфорд
21/09 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
21/09 21:00 Ювентус - Верона
21/09 21:30 Атлетико - Сельта
21/09 21:30 Ньюкасл - Брайтон
21/09 23:45 Милан - Интер
21/09 23:59 Гранада - Барселона

Блог

Шерзод Ражабов

I love this Game

Марадонадан қолган рақам кимга бахт келтиради?

Баҳо:
+0; -0

Аргентина терма жамоаси кетма-кет учта жаҳон чемпионати баҳсларида (1974, 1978, 1982) футболчиларга рақам танлашда уларнинг фамилиялари алфавит тартибида бош ҳарфларини ҳисобга олишгани қизиқ факт. Бунинг оқибатида 1978 йилги жаҳон чемпионатида асосий дарвозабон Убальдо Фильол 5-рақамда рўйхатдан ўтган бўлса, 1982 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида дарвозабонга 7 рақами насиб қилди. Аслида дарвозабонларга тегишли бўлган 1 рақамда эса, аргентиналикларнинг ўша пайтдаги машҳур ҳимоячиларидан бири Освальдо Ардилес тўп сурди.

1982 йилги мундиалда ҳам терма жамоа мураббийлар штаби рақамларни футболчиларнинг фамилияси бош ҳарфларига қараб тақсимлашди. Аммо, Марадонага келганда мазкур “қоида”ни четлаб ўтишга рози бўлишди. Алфавит тартибига кўра 12 рақами насиб этган Марадона, «10»  рақамнинг “ҳақиқий” эгаси Патрисио Эрнандес билан рақамларини алмашишига мураббийлар штаби рози бўлди.

1986 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида аргентиналиклар яна бир бор ушбу “трюк”ни амалга оширишга киришганларида бирданига икки футболчи – жамоа сардори Даниель Пасарелла ва жамоа юлдузларидан бири Хорхе Вальданолар ушбу “қоида”га қаттиқ қаршилик қилиб қолишди.  Йўқ, улар Марадондан «10»  рақамини олиб қўйишни талаб қилишмади, шунчаки мураббийлардан ўзларининг севимли рақамларида тўп суришни таъминлашни сўрашди. Мураббийлар штаби ҳам, жамоанинг икки асосий ўйинчиси билан “сан-ман”га боришни исташмади ва уларга севимли рақамларини танлашларига йўл қўйиб беришди. Шу тариқа, Пасарелла ўзининг севимли рақами – 6, Вальдано эса 11 рақамларини ўзлариники қилиб олишди.

Айнан шу мундиалда, аргентиналиклар жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишди. Балки, рақам танлаш муаммосига шу тахлит барҳам берилиши бунга сабаб бўлгандир? Бу ёғи ноъмалум. Ҳар холда Марадонанинг 5та голи ва Вальданонинг 4 голи Аргентинанинг жаҳон кубогини бошлари узра баланд кўтаришларига замин яратди. Айниқса, сеҳргар Диегонинг ақл бовар қилмас ўйини, финал баҳсида ўша машҳур икки голи голи туфайли унинг «10» -рақами Аргентинанинг ўзига ҳос тимсолига айланди. Бу рақам Аргентинанинг фахри сифатида мухлислар қалбида қолди.

Марадона фаолиятининг сўнгги йилларида ва у футбол билан хайрлашгач, машҳур 10 рақами жуда кўплаб бошқа футболчиларга насиб этди. Аммо, бу «10»нинг юки уларнинг деярли барчасига оғирлик қилди. Чунки, футбол афсонаси фаолиятини якунлагач, шу пайтгача деярли ҳеч бир футболчига бу машҳур рақам терма жамоада деярли омад келтирмади.

Марадонадан сўнг 10 рақами Диего Симеонега насиб этди (1991-92), кейинчалик Аргентинанинг энг яхши ёш футболчиси Марсело Гальардо бундай бахтга сазовор бўлган энг ёш футболчига айланди. 1998-2002 йиллар давомида Ориель Ортега, 2004 йилда Андрес ДАллесандро, 2006 йилда Хуан Рамон Рикельме ва ниҳоят Лионель Месси.

Шу ўринда бир факт: 1998 йилги жаҳон чемпионати арафасида «10»  рақам аргентиналикларнинг ўша пайтдаги юлдузи Ориель Ортегага насиб этади. Жаҳон чемпионатида юлдуз бўлиши кутилган “хўтикча” лақаби билан машҳур футболчи чорак финалгача ҳам айтарли каромат кўрсатмади, чорак финалда Голландияга қарши кечган ўйинда эса антиқаҳрамонга айланди. Ўйин пайтида дастлаб симуляция учун огоҳлантирилади, кейинроқ рақиб дарвзабонига “калла” қўйиб майдондан четлатилади ва жамоадошларини уялтириб қўяди. Аргентина бу учрашувда мағлуб бўлиб мундиални тарк этгани ёдингиздадир?

Бу омадсизликка қарамай, аргентиналиклар бошларни кўп қотириб ўтиришмайди ва 1999 йилги Копа Америка турнири олдидан «10» рақамини Ортегада қолдиришади. Копа Америкада битта ҳам гол уролмаган Ортега ва унинг жамоадошлари чорак финалда мусобақани тарк этишга мажбур бўлишди.

«10»  рақами билан боғлиқ антиқа можаролар эса 2001 йилда бошланади. Ҳудди шу йили Аргентина Футболи раҳбарлари бир катта тадбирда афсонавий Диего Марадонага «10»  рақами туширлиган мовий ранг либосни катта тантаналар билан топширишади. Бу эса, ўз-ўзидан «10»  рақами бир умрга Марадонага бириктирилгани ва бундан буён ҳеч бир футболчи бу машҳур рақамда майдонга туша олмаслигини англатарди.

Аргентина футболи мутасаддиларининг бу каби қарорлари ва миллий чемпионатдаги ҳар қандай “ноу хау” ҳалқаро майдонларда ўтмаслигини аргентиналиклар ҳеч тушунгиси келмасди. Чунки халқаро майдонда қандайдир федерация ёки ассоцияциялар эмас, балки ФИФА дея номланувчи бюрократик машина ҳаммага хўжайинчилик қилиши мумкин. Гап шундаки, ФИФА уставига кўра терма жамоалар халқаро майдонда терма жамоа футболчилари 1 дан 23 рақамгача бўлган кетма-кетликда рўйхатдан ўтишлари шарт.

2002 йилги жаҳон чемпионати арафасида аргентиналиклар ФИФАга 23 нафар футболчидан иборат заявкани жўнатишди. Аммо, футболчилар 1 дан 23 гача эмас, балки 1 дан 24 рақамгача рўйхатдан ўтганини ва «10»  рақами вакант сифатида ҳеч кимга берилмаслигини билдиришди. Аммо, ФИФАдагилар бунга жиддий муносабат билдириб ҳам ўтиришмади ва аргентиналикларга “америка очмаслик”ни таклиф қилишди. Хатто, Зепп Блаттер ҳам бир интервью пайтида аргентиналикларнинг бу таклифини ўта кулгули деб атади ва жахл устида ярим чин ва ярим ҳазил аралаш, аргентиналиклар «10»  рақамини кимга беришни билмаётган бўлишса, уни терма жамоанинг учинчи дарвозабони Роберто Бонанога беришни таклиф қилади.

Ҳафа бўлган аргентиналиклар Блаттернинг таклифини инобатга олишмади ва «10»  рақамини яна аввалги эгаси Ориель Ортегага тортиқ қилишди. Аргентина Корея ва Япония майдонларида ўтган жаҳон чемпионатида яна омадсизликка учради ва гуруҳ босқичидан уйига қайтди. «10» рақам эгаси Ориель Ортега эса аргентиналик мухлисларнинг қаттиқ танқидига учради. Умуман, ҳар қандай омадсизликда ким бўлишидан қатъий назар, 10 рақам эгаси ҳаммадан кўра кўпроқ танқидларга учраши одатий ҳол эди.

2006 йилги мундиалда «10»  рақам остида Хуан Рамон Рикельме Германияга йўл олди. Ўша йили ҳақиқатдан ҳам Аргентинанинг энг кучли футболчиси дея эътироф этиладиган Рикельме ҳам эъхтиросларини жиловлай олмади ва мусобақада битта ҳам тўп кририта олмай уйига қайтди.

Шундан сўнг, мухлислар, журналистлар, умуман футболга алоқадор барча барча 10 рақами борасида турли туман версияларни ўртага сура бошлади. Бу рақам билан боғлиқ турли тушуниб бўлмас фактлар, афсоналар тўқилди. Бу рақам энди ҳар қандай футболчи учун омадсизлик келтиради деган фикр олға сурилаётган пайтда эса катта саҳнага рақамнинг ҳақиқий эгаси – Марадона чиқди. Афсонавий футболчи бу рақамни шаҳсан Лионель Мессига топширди ва унга омад тилади. Марадона «10»  рақамнинг янги эгаси ундан ҳам юқори чўққиларни забт этишига қарши эмаслигини ва Месси бу рақамга ўзидан ҳам кўра лойиқлигини бот-бот такрорларди. Аммо, ўша пайтдаги жаҳоннинг энг яхши футболчиси ЖАР майдонларида яна аввалги 10 рақам эгаларининг ҳолатига тушиб қолди. 5та ўйинда бир маротаба ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган Месси чорак финалдаги шармандали мағлубиятдан сўнг жамоадошлари билан уйига қайтди.

Орадан бир йил ўтгач, Аргентина Копа Америка турнирини ўзида қабул қилди, аммо омадсизлик яна давом этди. Месси мусобақада яна рақиб дарвозасини ишғол эта олмади, Аргентина эса, яна мусобақани чорак финалда тарк этишга мажбур бўлди. Бўлажак чемпион – Уругвай пенальтилар сериясида Месси ва унинг жамоадошларини таслим этди.

Бразилияда икки кундан сўнг Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Бу сафар «10»  рақам кимга берилиши ҳақидаги саволлар кун тартибидан олиб ташланган, албатта. Шунчаки, яна ўша савол: Бу рақамнинг юкидан ҳалос бўлиш вақти келгандир? Месси буни эплай оладими?

Киритилган сана: 11.06.2014 12:39. Ўкилди: 6325 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


LIGHTMATCH
Сана: 16.06.2014 14:18. LIGHTMATCHга ёзиш
+0; -0
messi albatta bu raqamni oqlaydi

Ушбу фикрга жавобан


REALBEK
Сана: 12.06.2014 12:32. REALBEKга ёзиш
+0; -0
qiziq fakt

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.