Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Конференция

Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Xushnud
САВОЛ: Ассалому алайкум. Шухрат ака. Хайитларингиз муборак. Жуда жуда секинли б.н булса хам харкалай футболимиз равнак топяпди. Шу борадаги янгилилардан бири ПФЛ уйинларини титул хомийси булади дейилганди. Бу борада биронта компанияни хозирда бу нарса кизиктирмаяптими. Кейин куп жамоаларимиз учрашувларда оддий эски стилдаги формаларида майдонга тушишяпти. Шуни оркасига фамилияси исми бош харфи хамда бирон бир ташкилот б.н шартнома тузиб уша формасида реклама килиб берса узига пул топарди. Буни бизни ПФЛ хам Офкга ухшаб маркетинг мажбуриятларига киритиб куя оладими. Рахмат жавоблар у.н олдиндан.

Савол берилган сана: 19.08.2012 15:35

ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом!
Сизни хам кутлуг айём билан табриклайман!
Титул хомий чикмаяпти. Чикмаса хам керак, агар мажбурланмаса... Чунки "Оч корним - тинч кулогим"...
Футболкалардаги исм ва рекламаларни хисобга олсак, Бунёдкор ва Пахтакордан бошка клубларга кушимча даромад асло керакмас. Уларга хокимият ва хомий ташкилотлардан смета буйича 1 йиллик маблаг ажратилади. Ушани ярим йилда еб, тугатиб адо килишади... Булди - бошни огритиб нима килади? Спонсор изла, рекламодатель изла... Тайёр пул кеб турибдику МАНА, МЕНИ Е деб... Тем более, уша рекламодателларга юкорида айтиб утганим: Оч корним - тинч кулогим...

Жавоб берилган сана: 20.08.2012 19:41


MilanAC
САВОЛ: Shuhrat aka kecha Liverpul jamoasini mag'lubiyatga uchrashi, yana 3-0 hisobida alamli mag'lubiyatidan so'ng nima deb o'ylaysiz Liverpulda inqiroz davom etadimi nahotki shunday tarixga ega jamoa inqirozni yengib o'tishda o'zida kuch topa ololmayotgan bo'lsa ?

Савол берилган сана: 19.08.2012 09:13

ЖАВОБ: Ливерпул Англияда аллакачон топ-клуб эмас. Бундан хайрон булиш керак эмас! Токи клуб жуда йирик сармоядор кулига утмас экан, Фулхэмлардан фарки булмайди...

Жавоб берилган сана: 20.08.2012 19:44


FcNeftchi
САВОЛ: Neftchi uchun blog ochish taklifimni ochiq qoldirdiz bu qachon hal bo'ladi? pochtezga ham taklif bilan hat yozgandim

Савол берилган сана: 19.08.2012 00:56

ЖАВОБ: Блогни муттасил юритишга ваъда бера оладиганларгагина очиб берамиз.

Жавоб берилган сана: 20.08.2012 19:45


izzatulin
САВОЛ: salom man kelajakda jurnalist bo'lmoqchiman. Nimalar qilishim kerak. Maslahat berolasmi

Савол берилган сана: 18.08.2012 23:41

ЖАВОБ: Укинг!
Машк килинг.
Ийманманг. Ийманиш - журналистга хос хислат эмас.

Жавоб берилган сана: 20.08.2012 19:45


MilanAC
САВОЛ: Шухрат ака яна бир савол бизни ПФЛ жамоаларимиз качондир молиявий фойда олишни йулга куйиши керак ёки бошкачарок килиб айтганда узини - узи молиявий коплаши керак (масалан стадионга мухлис кириши, реклама, атрибуткалар сотуви ва шу кабилар) тугри бу битта футболга богликмас куплаб омиллар бунга йул куймайди лекин бу молиявий йул хам футболни ривожланишида асосий рол уйнайдику. Куплаб омиллар йул куймайди деб йураверсак качон эришамиз, барибир качондир буни йулга куйиш керакку, шунга сизнинг фикрингиз? Бунга боскичма - боскич эришишимиз даркор. Шу сабабли энг аввало нималарга эътибор каратиб, йулга куйиш керак ??? Жавобингиз учун рахмат !!!

Савол берилган сана: 18.08.2012 17:27

ЖАВОБ: Бу саволларга кисман жавоб бериб булдим (ё пастрокда, ё тепарокда). Иложимиз йук, уша КАЧОНДИРни кутамиз...

Жавоб берилган сана: 20.08.2012 19:43


MilanAC
САВОЛ: Шухрат ака бу йил Ман Ситини Чемпионлар Лигасида катнашувини кандай бахолайсиз? Барселона, Реал ва шу каби жамоаларга муносиб каршилик курсата оладими ёки хали жамоа янада шаклланиши керакми ???

Савол берилган сана: 18.08.2012 17:05

ЖАВОБ: Менимча барибир ЕЧЛда тажриба етишмаслиги М.Ситига панд беради... Челси хам шунча йилдан буён энди олдику!..

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 23:00


RONNI
САВОЛ: Андижон футбол клубини хозирги холатидан келиб чиккан холда, журналист сифатида нима деб уйлайсиз,нахотки Андижон клуби хозирги уринига мос булса, нималарга купрок эътибор каратиш лозим деб уйлесиз, жавоб учун олдиндан рахмат!

Савол берилган сана: 18.08.2012 14:13

ЖАВОБ: Андижонда футболни секвишади ва мухлислар хакки-хурмати Андижон кучли бешликда юриши шарт! Лекин нималарга эътибор каратиш кераклиги билмасам... Балким Фозил ака деганини сал жамоадан четлатиб туриш керакдир?..

Жавоб берилган сана: 19.08.2012 21:20


Parol
САВОЛ: Oliy liga o'yinlarini dam olish kunlarida otkazishga qanday qariysiz? Nima uchun bizda hafta o'rtasida bo'ladi.

Савол берилган сана: 18.08.2012 00:09

ЖАВОБ: Шахсан менга фарки йук. Сешанба куни ишим зикрок. Ушандан бошка кунлари боравераман

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 23:24


sobiruz
САВОЛ: Manam shu fikirdaman! Bizani sharoitda ham 5 yilda özini özi qoplash darajasiga chiqadi manmcha bunda futbol akademyani örni katta. Mani rejalarimda shunaqa! Sizningchachi?

Савол берилган сана: 17.08.2012 21:46

ЖАВОБ: Футбол академиясида болакайларни кабул килиб уларни "сотса пул буладиган" деражага етказиш учун 5 йил камлик килади. 10-12 йилдан гапираверинг...

Жавоб берилган сана: 19.08.2012 21:19


izzatulin
САВОЛ: messi bn ranalduni imkoniyatlarini qanday baholaysiz

Савол берилган сана: 17.08.2012 20:51

ЖАВОБ: Тенг

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 23:23


andijonfanat
САВОЛ: Mtj janubi kareaga qarwi qanday taktikada oynawi maqul deb oylaysiz qarwi xujimi yo xujim menimcha qarwi xujim maqulroq derak ular aynan bizdan wu usulni kutiwar

Савол берилган сана: 17.08.2012 19:19

ЖАВОБ: Назаримда, уларга карши хужумкор уйин килишимиз керакдек... Лекин барибир химоявий тактика танлаб, пайт пойласак керак.

Жавоб берилган сана: 19.08.2012 21:17


sobiruz
САВОЛ: Ака яна битта, агар молияви имконятиз кутарганда узимизи клублардан бирини сотиб олган булармидиз?

Савол берилган сана: 17.08.2012 18:37

ЖАВОБ: Йук, бутунлай янги жамоа ташкил килган булардим...

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 20:19


andijonfanat
САВОЛ: Siz xam adminlardan birimisiz

Савол берилган сана: 17.08.2012 17:34

ЖАВОБ: Албатта!

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 18:20


abdulazizMU
САВОЛ: Assolomu aloykum Gulistonning oliy ligaga chiqaolishiga ishonasizmi?

Савол берилган сана: 17.08.2012 17:25

ЖАВОБ: Чикканда хам уйнамайди

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 20:19


Parol
САВОЛ: Shuhrat aka, yana bir savol. Deylik UFF Prezidenti bo'ldingiz. Ishni nimadan boshlagan bo'lardingiz.

Савол берилган сана: 17.08.2012 16:55

ЖАВОБ: Биринчи навбатда - хамманинг кузига балодек куриниб колган бир муттахам мутасаддини (исмини айтиб утирмай), хамда УФФ ва ПФЛда жойлашиб олиб, ўзбек футболининг эмас факат ва факат битта клубимизнинг манфаатларини химоя килаётганларнинг жавобини берворардим... )

Жавоб берилган сана: 18.08.2012 23:27


MilanAC
САВОЛ: Bolalar futboliga e'tibor O'zbekistonda qay darajada deb o'ylaysiz amalda qilinayotgan ishlarni nazarda tutyapman ???

Савол берилган сана: 17.08.2012 16:32

ЖАВОБ: Бу соха билан якиндан танишмасдан туриб аник жавоб бериш кийин

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 16:49


MilanAC
САВОЛ: Manimcha Sarkisyanda o'ziga yarasha xarakter bor faqat yetarlicha sharoit yo'q ... Sharoit bo'sa yorib tashledi nega unda MTJ ga qo'yishmedi har holda MTJ murabbiysiga yaxshigina sharoit qiberiladi ...

Савол берилган сана: 17.08.2012 15:20

ЖАВОБ: Саркисян 2 марта МТЖга "пожарний" ролида келган - ёниб ётган пайтда... Ёриб ташлашга ихтисослашган одам пожарни учиролмайди! Шунучун уни куйишмейди...

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:43


MilanAC
САВОЛ: Futbolimizga pul, katta pul yetishmayapti debsiz usha katta pul bilan futbolimizi total holatga olib kesa bo'ladi deb o'ylaysizmi ?

Савол берилган сана: 17.08.2012 15:14

ЖАВОБ: Албатта!..
Масалан йилига 5-6 марта топ-терма жамоалар билан уртоклик учрашувлари утказилиб турилсин кани, энг аввало мухлис стадионга кайтади!

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:44


andijonfanat
САВОЛ: Barsadan gvardiola ketdi bu oyinga tasir korsatadimi

Савол берилган сана: 17.08.2012 14:28

ЖАВОБ: Курамиз. Халитдан бир нарса дейиш кийин!

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:46


sobiruz
САВОЛ: Assalomu aleykum! Aka Abdirahmon Fozilov kanfrensiyasi ishlamidimi?

Савол берилган сана: 17.08.2012 14:25

ЖАВОБ: Ишлатамиз!

Жавоб берилган сана: 17.08.2012 15:46

 

‹ First  < 8 9 10 11 12 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.