21/12 00:45 | Верона | 0-1 | Милан | ||
21/12 01:00 | Жирона | 3-0 | Вальядолид | ||
21/12 17:30 | Астон Вилла | 2-1 | Манчестер Сити | ||
21/12 18:00 | Хетафе | 0-1 | Мальорка | ||
21/12 19:00 | Торино | 0-2 | Болонья | ||
21/12 20:00 | Брентфорд | 0-2 | Ноттингем Форест | ||
21/12 20:00 | Ипсвич | 0-4 | Ньюкасл | ||
21/12 20:00 | Вест Хэм | 1-1 | Брайтон | ||
21/12 20:15 | Сельта | 2-0 | Реал Сосьедад | ||
21/12 22:00 | Женоа | 1-2 | Наполи | ||
21/12 22:30 | Кристал Пэлас | 1-5 | Арсенал | ||
21/12 22:30 | Осасуна | 1-2 | Атлетик Бильбао | ||
22/12 00:45 | Лечче | 1-2 | Лацио | ||
22/12 01:00 | Барселона | 1-2 | Атлетико | ||
22/12 16:30 | Рома | 5-0 | Парма | ||
22/12 18:00 | Валенсия | - | Алавес | ||
22/12 19:00 | Фулхэм | - | Саутгемптон | ||
22/12 19:00 | Лестер | - | Вулверхэмптон | ||
22/12 19:00 | Ман. Юнайтед | - | Борнмут | ||
22/12 19:00 | Эвертон | - | Челси | ||
22/12 19:00 | Венеция | - | Кальяри | ||
22/12 20:15 | Реал Мадрид | - | Севилья | ||
22/12 21:30 | Тоттенхэм | - | Ливерпуль | ||
22/12 22:00 | Аталанта | - | Эмполи | ||
22/12 22:30 | Леганес | - | Вильярреал | ||
22/12 22:30 | Лас-Пальмас | - | Эспаньол | ||
23/12 00:45 | Монца | - | Ювентус | ||
23/12 01:00 | Бетис | - | Райо Вальекано | ||
23/12 22:30 | Фиорентина | - | Удинезе |
Plaza |
САВОЛ: Шуҳрат ака, танқидга муносабатингиз қандай? Масалан, охирги пайтларда, Даракчининг сайтидан олинган хабарлар кўп. Футболга ихтисослашган, мухлислар орасида ўзига яраша обрў-эътиборга эга ижодкорлар фаолият юритадиган сайт-ку бу. Акси бўлиши керакмасми? Хабарлар тагида сайт ё админларга нисбатан танқидий фикрлар дарҳол ўчириб ташланяпти. Сабаб? Ё бу навбатчи админнинг кимлигига боғлиқми? Савол берилган сана: 12.07.2012 13:31 |
ЖАВОБ: Хамкорларимиз орасида даракчи.узни юритадиган Хамза Ёкубов хам бор. У аввал даракчи.узга куйиб, кейин стадион.узга хам хам жойлаштиради. Узаро хамкорлик, хуллас... Жавоб берилган сана: 16.08.2012 13:09 |
FANATFUTBOLA |
САВОЛ: SALOM NEGA SAYT VA GAZETA HAQIDA ABDURAHMAN FOZILOV BAXTIYOR SHIRINOVLARNI KONFERENSIYASIDA JAVOBLAR BERILMAYAPTI BU HOL QACHONGACHA DAVOM ETADI??? Савол берилган сана: 11.07.2012 12:08 |
ЖАВОБ: Вакти булганда жавоб берар... Жавоб берилган сана: 16.08.2012 13:06 |
Krishzeven |
САВОЛ: Шўҳрат ака, европа чемпионати, терма жамоа уйинлари, осиё чемпионлар лигаси, мураббийлар алмашиши, олий лига уйинлари блоггерларни илхомлантирадиган мавзулар бумаса, яна канака мавзу керак? бир иккитасини санаб берингчи ушнака мавзулардан? Ёки Барселона уйнамаётгани учун хеч кимда илхом йукми? Савол берилган сана: 05.07.2012 10:24 |
ЖАВОБ: Кисман шундай)) Узгаришлар буляптику... Жавоб берилган сана: 16.08.2012 13:06 |
Plaza |
САВОЛ: 1.Газеталар нега А3га ўтиши керак дейилди? 2. Нега баъзи газеталар ўтмади ўша буйруқдан кейин? 3. Нега А3га ўтганлар яна А4га қайтиб олди? (Чемпион) Савол берилган сана: 04.07.2012 19:22 |
ЖАВОБ: 1. Янги кабул килинган Давлат стандарти буйича газетанинг энг кичик формати А3. А4 - журналча формат булиб, бундай форматда нашр газета когозида чикарилиши мумкин эмас. 2. Хали хеч кандай буйрук чиккани йук. Шахсан мен курганим йук. Шунчки, янги пайдо булаётган газеталар ДСТга мослаб А3 форматда чикариляпти. 3. Чемпион хам аввал ташкил этилган газета ва уставида А4 форматда чикиши мумкинлиги белгилаб куйилган. Жавоб берилган сана: 05.07.2012 08:07 |
Krishzeven |
САВОЛ: мен анчадан бери кутиб юрган ходиса бугун булди. блогларнинг охирги маколалари куриниб турадиган бош сахифада беш маколанинг хаммаси Кахрамон Аслановники. уфф.уздаям шунака холатлар куп буларди, стадион.уз янги очилганда журналистларнинг шаштини куриб, бошкача булади деб тахмин кивотувдим. лекин етиб келдик, жаноб Тотти. бу сайт хам биргина Аслановга айланиб колди. уша блог билан Алишер ака Никимбаевнинг конференциясидан бошка кизик нарса йук. янги сайт очиб ривожлантиришни ният килган сиздек мухаррир 3-4 та блог ёзадиган журналист тополмаслигиз сизга булга фикримни узгартирди. унг тарафдаги таржима хабарларни оргиналиданам укиб олаверамиз Савол берилган сана: 30.06.2012 00:47 |
ЖАВОБ: хозирча футболимизда блоггерларни илхомлантирадиган нарса булгани йук! Жавоб берилган сана: 05.07.2012 08:09 |
uzbars |
САВОЛ: Ассалому алайкум Сиззи касб байрамиз бн табриклиман ва хар бир хайрли ишларизда омад тилайман! Сиздан янада ажойиб янгликла ва сухбатла кутиб коламан Савол берилган сана: 27.06.2012 22:16 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Илик суз ва тилакларингиз учун рахмат! Жавоб берилган сана: 05.07.2012 08:08 |
uzbars |
САВОЛ: Ассалому алайкум. Пастда архитектурада укиганман дганакансиз. Деме канакадир маънода хамкасбаканмизде? Шу сохада ишлаганмисиз? Савол берилган сана: 24.06.2012 23:17 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Бор-йуги ярим йил ишлаганман ва дархол газетачиликка утиб кетганман... 13 йил бупти. Жавоб берилган сана: 25.06.2012 22:59 |
andijoniy |
САВОЛ: assaalomu alekum! bi r necha kun avval poytahtda yakuniga yetgan (futbol maktablari tarbiyalanuvchilari) o'rtasidagi musobaqani batafsil yoritib berishni imkoni bormi ? kim g'olib bo'ldi,va musobaqa davomida qanday yangi talantlar kashf qilindi ? Савол берилган сана: 19.06.2012 09:21 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Одатда бизда тескариси - бундай турнирлар хеч кимга билдирмасдан ими-жимида утказилади. Шу сабабли ёритишнинг имкони йук. Жавоб берилган сана: 25.06.2012 23:00 |
BigBon |
САВОЛ: Ноодатий савол:чизмачиликдан биринчи марта А3 формматида чизган ишингизни ҳозирам чиза оласизми? Савол берилган сана: 17.06.2012 10:35 |
ЖАВОБ: Ха. Уша биринчи чизмани студентчиликда шунчалик куп чизганманки (пулга!) — ёд буп кетган))) Жавоб берилган сана: 19.06.2012 03:28 |
FANATFUTBOLA |
САВОЛ: SALOM! 20 IYUNDA START OLADIGON TURNIRGA HAM OZ QOLDI SEZISHIMCHA HALI TAYORGARLIKNI BOSHLAMAGANSIZLAR! ENG ZOR KUBOKNI YUTISHLARIZNI XOXLARDIM VA TILAYMAN! ERTADAN YAKKA TARTIBDAGI MASHGULOTNI BOSHLASHLARIGA DAVAT ETING! OLGA STADION! STADION CHAMPION 2012YEAR!!! Савол берилган сана: 13.06.2012 00:02 |
ЖАВОБ: Салом! Бу йил иштирок этиш ниятимиз йук! Жавоб берилган сана: 15.06.2012 00:44 |
Plaza |
САВОЛ: "Унинг "Трактор", "Локомотив" каби жамоалар билан киладиган авантюраси МТЖда кетмайди! Аввало Худога хам ёкмайди, кейин ФИФА хам куз юммайди!" Мана шу жойига яхши тушунмадим. Мен Абрамов Тракторни оёққа турғизган, деб билардим. Ахир камтарона имкониятлар билан 4-ўрингача кўтарилганди. Тракторда қанақа авантюристлик қилган? Савол берилган сана: 12.06.2012 11:47 |
ЖАВОБ: Cиз "сарик карточкалар уйини"ни Абрамов Моуриньодан урганган деб хисоблайсиз шекилли? Жавоб берилган сана: 15.06.2012 00:43 |
Kataloniya |
САВОЛ: Ассалому алайкум Шуҳрат ака.Сайт юзерлари билан учрашув ташкил қилиш ниятларингиз борми?.Кўпчилик юзерлар бир бирларини танимайди ва сайтда фаолият кўрсатаётган журналистлар билан учрашув бўлса яхши бўларди. Савол берилган сана: 11.06.2012 23:27 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Йук, бундай ниятимиз йук. Жавоб берилган сана: 12.06.2012 01:01 |
SOBITGERMAN |
САВОЛ: assalomu alaykum. nega ABROR IMOMXO'JAYEVNING KONFERENSIYASI OLIB TASHLANDI. HOZIR QAYERDA ISHLAYAPTI(KONFERENSIYA YURITYAPTI). NIMA UCHUN U KETDI VA QACHONDIR QAYTISHI MUMKINMI? Савол берилган сана: 11.06.2012 09:28 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Аброр ака тусатдан биз билан хамкорликни тухтатишга карор килди. У киши навруз радиосида бош мухаррир. Качондир кайтиши мумкиндир, хозир аник бир нарса дея олмайман Жавоб берилган сана: 11.06.2012 12:01 |
Sirojjon |
САВОЛ: Salom Shuxrat aka. 1.Jasur Hasanovga yordamchi hujumchi kerak dp o`ylayman jasur hasanov o`ng tomondan to`plani uzatib beradiyu lekin uni ololaydigan hujumchi yo`q. Nahot bizning milliy terma jamomiz hujimchilari orasida chaqqonroq yuguraydigan hujumchini topolamizmi. Ikkala murabbiy ham Geynrikhga ishonishdi lekin Geynrikh ishonchni oqlolmayapti dp o`ylayman. 2. Nega har o`yinda abramov ham Qosimov ham faqat Geynrikhni tushurishyapti nima bizda yosh o`ziga ishongan o`yinchilarimiz yo`qmi. Tarkibni Yoshi qari o`yinchilar bilan to`ldirgincha yoshlarga imkon bersa balkim o`yinlar boshqach tus olarmidi. 3. Geynrikhlar o`z davrida yulduz edi hozir esa ular ancha fudbollni unutishgan dp o`ylayman bunga nima diysiz. Савол берилган сана: 11.06.2012 01:19 |
ЖАВОБ: Салом! Бизга тезкор, ёриб кирадиган ва калла билан уйновчи хужумчи керак. Менимча, Иван Нагаев шу ролга тугри келарди. Лекин таркибни Абрамов йиккан ва расмий уйиндан 7 кун аввал узгартириш киритиш мумкин. 2. Косимов Абрамовнинг Эронга карши уйин учун йиккан таркибидан Ливан билан уйингача узгартириш кила олмасди. Факатгина сентябрь ойида Жанубий Кореяга карши уйиндагина Косимовнинг узи йиккан ва тайёрлаган таркибни куришимиз мумкин. 3. Гейнрихдан хали хам керакли пайтда фойдаланса булади. Манимча ундан факат 2-таймнинг 70-минутларидан фойдаланиш керак. Бошлангич таркибга тортмайди. Жавоб берилган сана: 11.06.2012 12:04 |
FANATFUTBOLA |
САВОЛ: SALOM SHUXRAT AKA 1. JUDA KUP FANATLAR ABRAMOVNI QAYTISHINI SURASHMOQDA BUNGA NIMA DEYSIZ? 2.QOSIMOVNI TAYINLANGANINI QANDAY QARSHI OLDIZ VA LIVAN BN UYINDA TAKTIKASI YOQDIMI? Савол берилган сана: 10.06.2012 00:57 |
ЖАВОБ: Салом! Абрамовни терма жамоага факат ахмок одамларгина кайтаради! Унинг "Трактор", "Локомотив" каби жамоалар билан киладиган авантюраси МТЖда кетмайди! Аввало Худога хам ёкмайди, кейин ФИФА хам куз юммайди! Косимов тайинланганини ёмон карши олдим. Хозир мавриди эмасди. Ливан билан уйиндаги тактикаси хам ёкмади. Уйинчиларнинг уйнагиси келмай уйнагандек тасаввур уйготди... Жавоб берилган сана: 10.06.2012 12:16 |
Lastochka |
САВОЛ: Хорманг Тотти! Хеч качон чарчаманг! :) Бир нарсани сурамокчи эдим ака, сайтингиздаги "турнир жадвали" бор-ку, ушани нега кенгайтириброк курсатмайсизлар? Факат уйинлар сони ва очколар турипти. Туплар нисбати йук. Жадвални тулик килишнинг иложиси борми? Савол берилган сана: 05.06.2012 19:46 |
ЖАВОБ: Саломат булинг! Рахмат! Жадвални тулик куриш учун остидаги хаволани босиш керак. ТУЛИК деган! Жавоб берилган сана: 10.06.2012 12:14 |
SOBITGERMAN |
САВОЛ: how do you do MR SH.SH. bobomurod abdulla ko'rinmay qoldi? Abramovni ham o'zi bilan olib ketdimi? Савол берилган сана: 05.06.2012 11:29 |
ЖАВОБ: I'm well! Thanks! Бобомурод ака шу ерда. Ана, конференциясида саволларга жаоб бериб ётипти. Шу кунларда Аскар Толибжонов билан интервью уюштирмокчи булиб юриптилар. Стадион.уз учун! Жавоб берилган сана: 10.06.2012 12:13 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. Mirjalol akaning MTJ ga murabbiy bo`lganiga fikringiz qanday? Shaxsan man qarshiman. Nima bo`lganda ham Abramovga oxirigacha imkoniyat berish kerak edi. Yomon boshqarmayotgandi. Manimcha UFF aybni o`z bo`yniga olishi kerak edi. Yana bizda murabbiy aybdor. Man Mirjalol akani tajribasiz yoki Abramovdan kuchsiz demoqchimasman. Balki yana oldingi safar bo`lganidek yana Mirjalol akaga UFF tomonidan munosabat yomon bo`lishidan xavotirdaman. Bunyodkor bilan yaxshi ishlayotgan edilar. Xuddi oldindagidek Bunyodkor bilan tinchgina ishlayotganlarida va muvaffaqiyatlarga erishayotganlarida yana UFF tiqilmoqda. Man Mirjalol akaning o`rnilarida bo`lganimda UFF qarorini rad etardim. Axir u insonning ham o`z g`ururi bor. To`g`ri bu oddiy jamoa emas MTJ. Lekin u yerda sani hurmat qilmasalar sharoit qilib bermasalar nima keragi bor ishlab u yerda. Fikrimga qo`shilasizmi? Савол берилган сана: 04.06.2012 12:30 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! МТЖга Миржалол Косимовнинг мураббий этиб тайинланганига каршиман. Яна бемаврид тайинлашди Миржалол акани. Узлариям истамагнан булишлари керак. Абрамовни эса уша 14 март куни истеъфога чикариб, МТЖга хорижлик етук мураббийни олиб келиб, олдига конкрет вазифа куйиш керак эди - ЖЧ-2014га чикарасан! - деб. Тугри тушунинг, Миржалол ака рад этгиси келса хам, бу тайинловни рад этолмасди. Жавоб берилган сана: 10.06.2012 12:12 |
MANUTDBARSA |
САВОЛ: ака нега Андижон шахридаги газета дуконларидан МАСУС СОНни топиб булмади.Янги Бозор худудидаги барча марказий дуконларни айланиб чикиб тополмадим.Жума куни кидириб тополмадим. Савол берилган сана: 02.06.2012 11:20 |
ЖАВОБ: Андижон матбуот таркатувчига Махсус сондан жунатмадик. Водийда факат хусусий таркатувчилардан харид килишингиз мумкин Жавоб берилган сана: 10.06.2012 12:09 |
Bilol |
САВОЛ: Assalomu alaykum. 1.Shuhrat aka nechanchi yilsiz? 2.Alkogol va tamaki mahsulotlaridan istemol qilasizmi? 3.Aka sizga bitta etirozim bor hafa bo`lmasangiz.Siz kommnetlaringizda va muxlislarga javoblaringizda bazida juda qo`pol so`zlarni va bazida so`kish so`zlarini ham ishlatasiz. Bu ziyoli inson uchun yaxshi deb o`ylaysizmi? To`g`ri bazi insonlar borki sizning asabingizga ataylab tegishadi. Lekin siz ziyoli insonsizku. Bundan tashqari bazi bir muxlislaringiz sizdan o`rnak olishga harakat qilishadi. Bu gaplarim sizga o`g`ir botmaydi degan umiddan. Савол берилган сана: 02.06.2012 07:56 |
ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! 1). 1977 2). Ха. Меъёрида. 3). Эътирозларингиз уринли! Тузалиш йулидамиз) Жавоб берилган сана: 10.06.2012 12:09 |
‹ First < 10 11 12 13 14 > Last ›
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|