Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Конференция

Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


mamrino
САВОЛ: Ассалом алейкум. Нима деб ўйлайсиз, журналист ва мухлислар томонидан футболимиз хақида шунча танқидий фикрлар, ривожлантириш учун берилаётган таклифлар бўлишига қарамасдан футболимиз рахбарлари нима учун қасдма қасдига қилгандак тескари ишларни қилишади, ёки эътиборсиз қолдиришади, мисол учун олий лигада жамоалар сонини оширилиши, тжмни антиқа қарорлари ва хоказо. Шунингдек мухлис минбари блоги хақида хам фикрингизни билиш ва маслахатингизни олиш хам мен учун қизиқ. Рахмат. Янги йилингиз бн.

Савол берилган сана: 30.12.2014 15:02

ЖАВОБ: Раҳбарият билан футбол ўзаро манфаат орқали орқали боғланган. Ишқибоз билан мухлис ўртасида ҳеч қандай шахсий манфаат йўқ. Раҳбарлар ўз манфаати доирасида, вазифаси чегарасида иш олиб боради. Агар бугун уни ўз лавозимидан четлатишса, эртага "Пахтакор"га йўлни унутиб юборади. Амалдорлар ичида футбол амалдори энг кўримсиз одамдир.

P.S. Муҳтарам, ўқувчиларим, сиздан жуда миннатдорман. Менга фикримга, ишқибозчилигимга, футболга бефарқ эмас экансизлар. Тез-тез шундай учрашиб турайлик. 4 январь куни тош ёғса ҳам сизлар билан учрашишга етиб келаман. Дийдор кўришгунча, отангиз Ҳасанали.

Афсус, 2 соат бир зумда ўтиб кетди, қолган ҳаммм саволларга алоҳида жавоб ёзаман. Неварам ёрдамида.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 16:06


RealuzA
САВОЛ: Legionerlarimizdan kimni uyini kuchliroq

Савол берилган сана: 30.12.2014 15:01

ЖАВОБ: Насимовнинг ўйинини кўрмадим. Бир нарса дея олмайман. Турсунов ўйинида 2 йилдан бери ўсиш йўқ. Денисовнинг ўйинидан умидворман. Ҳужумга қўшилганда Марсело каби ҳақиқий ҳужумчидек ўзини ҳис қилсин дейман. Тўпни ошириб орқага қочувчи эмас. Шунда у тенгсиз бўлади. Кападзе ва Жепаров ўйинида такрорни кўряпман, янгилик йўқ. Илоҳим, Яратган Одилнинг оёғини асрасин. Фақат унга Лутфулланинг меҳнаткашлигини тилаб қоламан.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 16:00


Famous
САВОЛ: Буёгига хам конференция юритасизми? Ёки шу онлайн билан кифояланмокчимисиз?

Савол берилган сана: 30.12.2014 15:01

ЖАВОБ: Нотаниш таниқли дўстим, минг афсус компьютердан фойдаланишни билмайман. Бугунги онлайн конференция саволларига Олимхўжа ёрдамида жавоб бера олмоқдаман. Олимхўжа тугмакашни қоқмоқда. Сирноқни сурмоқда. Менга гапирмоқдаман. Сизлар билан дийдорлаша олганимга, Яратганга шукр.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:56


RealuzA
САВОЛ: MTJ yaqqol ajralib turadigan uyinchi bormi

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:59

ЖАВОБ: Ўз маҳорати билан, жангга бўлган ташналиги билан ҳеч ким ажралиб тургани йўқ. Ҳаммаси бирдай. Ёшлар тажрибасизроқ. Катталар иштиёқсизроқ. Бир бутун, яхлит Жазоир каби жамоани кўрмаяпман.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:53


Famous
САВОЛ: Отахон, Солдадзе никобиз экан. Глазуновчи? Бор одамми?
Солдадзе оркали ёзилган маколалар юзерлар учун эмас, аксинча узбек футболи мутахассислари, одамлари учун ёзилгандек тасаввур уйгонмокда. Масалан, Р. Акрамов, А. Иноятов, В. Абрамов, С. Бабаян, Ф. Магометов, А. Абдураимов ва хоказолар укишини истаб ёзгандексиз гуё.

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:58

ЖАВОБ: Таниқли, менга нотаниш дўстим. Ҳозирги ёшлардан ажабланиб рус тилида мақола ёзишни бошлаган эдим. Сизу менга таниш бир футбол журналисти рус тилида умуман ҳеч қандай жумлани бир бирига қўша олмаган эди. Лекин инглиз тилини билар эди. Бундай ҳозир кўпаймоқда. Баъзи бирлар эса, шу жумладан, менинг яқинларим ўзбек тилини мутлақ билишмайди. Ўзбек тилини рус тили билан қиёслаш мақсадида ёзаман. Салдадзедек бўлишни орзу қиламан. Грузияда яшаб, Ўзбекистон тарихини бизнинг тарихчилардан кўра яхши билади. Офарин! Рус тилида гаплашувчи ватандошларим Ўзбекистонни, ўзбек тилини ҳурмат қилишини истар эдим.

Менинг ёш дўстим Алексей, 4 йилдан бери суҳбатига мени муштоқ бўлиб юрган Глазунов бор шахс, аниқ инсон. Москвада туғилиб, вояга етиб, уйидан чиқмай, мактабни, институтни битириб, катта бўлгач, Қувасойдаги бувасиникига кўчиб келган эди. Ўзбек тилини ўрганиб, Фарғонанинг "Нефтчи" ўйинларини шарҳлаб борар эди. У инсон — туғма ногирон. Ўз она тилида бир калима сўзни қовуштира олмайдиган ўзбекларга намуна бўлғуси эди. Ҳозир Эстонияда яшамоқда шекилли.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:40


RealuzA
САВОЛ: Bu mavsum chlni kim yutiwi mumkin

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:57

ЖАВОБ: Гвардиола ва Анчелотти орасида катта жанг бўлса керак. Моуриньо учун бу йил тайёргарлик мавсумидир. Энрике кечикди. "Барса" энди янги ўйин остонасига етиб келди, ҳали эшик очгани йўқ.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:31


RealuzA
САВОЛ: Urtoqlik uyinlarini kurib natija kutiw qiyinroq emasmikin

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:56

ЖАВОБ: Ўртоқлик ўйинларининг вазифаси, мақсади бошқа. Ҳамма ўртоқлик ўйинларини ютиб келган Бразилия янгилик яратишдан бош тортди. Эски ўйинни олиб келди. Ўртоқлик ўйини мураббий учун лаборатория холос. Мураббий ундан олган натижани биз кўра олмаймиз.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:26


Dotsent
САВОЛ: Абрамов қандайдир мақсадлар билан Олим Навкаровни ОК-2011 олиб борган, дедингиз. Қандай мақсадларни назарда тутяпсиз? Аниқ қилиб айтсангиз. Абрамов тарафкашлик қилган яна қандай мисолларни келтира оласиз?

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:53

ЖАВОБ: Унинг мақсади менга қоронғу. Терма жамоа манфаати ҳамма нарсадан устун туриши керак.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:24


uzbars
САВОЛ: savlim sal galatiroq\nQsimov boshqa murabbiy tashkil qilgan muxitida yaxshi ishlaydimi?\nsababi Bunyodkorni legionerlar tark etganda asosan maxalliy futbolcilar bilan OCL yarim finaliga olib ciqdi\nMTJda xam Abramov orniga kelganda JCga ciqishga yaqin keldik

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:51

ЖАВОБ: Қосимов Абрамов ташкил қилган ижодий муҳитни бузмади. Ҳамнафаслик деб биламан. Ўзи янги ўйин тасвирини яратганини ҳали кўрмадим. У ўйинчилар танловида жуда моҳир. Жамоанинг ўзи ўйин кўрсатади. Бултур ОЧЛнинг нимчорак финалида Таиланднинг "Бурирам"и билан аввал меҳмонда ўйнаб, ютқазган эдик (1:2). "Бунёдкор" ўйинчилари Таиланд ўйинчиларидан кам эмас эди. Икки ҳафта ўтгач, Тошкентда қайта тўқнашдик. "Бунёдкор" ўйинида озгина ўзгариш бўлса, "Бурирам"ни чайнаб ташлашга қурби етар эди. Икки ҳафта ичида Миржалол ўйинга ҳеч нарса қўша олмади. Ўйин тасвирини ўйинчилар яратади. Яхши ўйинчилар билан яхши ўйин кўрсатмоқчи. Лекин бу кифоя эмас. Яхши ўйин ғояси керак. Миржалолда бу нарса йўқ. Абрамов ҳар томонлама Лушчанга ютқазди. Кубок финалида у "Бунёдкор"га қарши янги ўйин тасвирини олиб кела олди ва финални ютди. Қосимовни Сколарига ўхшатаман. Лекин унда Осиёнинг кучли ўйинчилари йўқ ҳозир. Бу аҳволда унга тренерлик маҳорати етишмайди.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:22


odilbekuz
САВОЛ: Nima sababdan MTJ Kuchliroq termalar bilan urtoqlik uyini utkazmaydi

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:47

ЖАВОБ: Иорданиядан ўта олмай, Уругвай билан ўртоқлик ўйини эмас, расмий ўйиндан маҳрум бўлдик. Термамизга бўлган салбий, расмий, хўжакўрсинга бўлган муносабатнинг белгисидир бу. Узр сўрайман кимгадир сўзим оғир ботган бўлса. Ҳалигача Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказилмаганига ҳайронман. Иордания билан ўйиндан аввал биз учун жуда муҳим тўқнашув эди. Корчалонларни кўришга кўзим йўқ.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:14


ABDUAZIZ
САВОЛ: OK ga boradigan tarkib aniqlandi qolib ketganlardan qaysi larni foydasi tegardi deb o\'ylaysiz. \nLekin tarkibga kirganlardan kim ortiqcha

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:47

ЖАВОБ: Қайсиидр мураббий келса, бу таркиб бутунлай ўзгариб кетар эди. Бу мураббийнинг ваколати.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:11


Munitedman
САВОЛ: Yana bir savol yoshi ulug\' odam sifatida siz UFF ning UEFAga o\'tishini xoxlarmidingiz ???

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:39

ЖАВОБ: Мен Ўзбекистон фуқаросиман, Ватанимни ардоқлайман. Шу билан бирга, мен осиёликман. Ўрта Осиёнинг қоқ марказида яшайман. ОФК УЕФА сингари ривожланиши тарафдориман. Агар сиз УЕФА аъзоси бўлсакгина, ривожланишимиз мумкин бўлади, деб ўйлайсизми? Бу хато гап. Ундай бўлса Сомали ҳам футболимни ривожлантирай деб УЕФА аъзо бўлсин.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:08


ABDUAZIZ
САВОЛ: Xozirgi futbolimizni asosiy muammolari xaqida yozasiz\nUndan tashqari xam ancha muammolarimiz bor Menimcha kuplab mazmunsiz uyinlar va mag\'lubiyatlarimizga jismoniy xolatimiz xalaqit beryapdi . \nBu asosi yoshlarni tarbiyasi tug\'ri bulmagani mushg\'ulot o\'tkazgan murabbiy tug\'ri yunalish bermaganida deb uylayman shu yoshlarni tarbiyalayotgan murabbiylar xaqida xam maqola yozsangiz degandim. Oldindan raxmat

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:30

ЖАВОБ: Скоулз, Гиггз 40 ёшигача юқори даражали ўйин кўрсата олди. Тотти ҳамон ўйнамоқда. Футбол истеъдоди жуда камёб нарса. Тўғри, аввал улар футболга садоқатли инсонлардир. Бундай садоқат бизда йўқ. Бундан ташқари, ҳар бир жамоада жисмоний ҳолатга жавоб бергувчи асл мутахассислар бор. Бизда йўқ. Терма жамоада ҳам, клубларда ҳам. Футболчи профессионал. Ҳамма нарса ўзига боғлиқ, дейишади, холос. Тўғри, лекин жисмоний ҳолатнинг профессорлари ҳам бизга керак. Бундай мутахассисни ҳамма оёқ остида кўрмоқда.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:05


Dotsent
САВОЛ: Ассалому алайкум. \n\nАйтингчи, ЖЧ-2014га чиқа олмаганимизнинг сабаби: кучимиз етмаганими, шунчаки керакли пайтда омад етишмаганими ёки чиқишимиз ўзимизга керак бўлмаганими? \n\nЖавоб учун олдиндан раҳмат.

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:26

ЖАВОБ: Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳар доим ҳамма учун фойдали нарса бўлган. Венгрия терма жамоаси неча йиллардан бери ўтмишдаги довруғини қайтара олмаяпти. Уни қайтариш учун бутун федерация амалиётни ўзгартириши керак. Битта-иккита Хиддинк билан иш битмайди. Бизда ҳам шундай. ЎФФ ўз фаолиятини қайта қараб чиқмас экан, юқори натижага эриша олмаймиз.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 15:00


elmus
САВОЛ: Ассалому алейкум Хасанали ота согликлариз яхшими? Аввало кириб келаетган янги йиллар б.н! Хасанали ота Миср майдонларида туп сурган ешларимиздан умидимиз катта эди . Уша мусобокада катнашган йигитлар хакидаги маколангиз хамон едимда. Нимагадир уша таркибдан хозир Ислом Тухтахужаев бор холос, бизни футболчилар шунчалик дангасами еки бошка сабаблар борми?

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:17

ЖАВОБ: Шу саволингиз остида футболимиз ривожига тўсқинлик қилиб турган муҳим томир ётибди. Сассиқ алаф томири ётибди. Бир жойдан юлиб ташласанг, бошқа жойдан чиқаверади. Бугунги ҳолатимиздан бир мисол, Шквирин Санжар Шоаҳмедовни 14 ёшидан бери тарбиялаб келди ва энди бутун роҳатини "Локомотив" кўради. Ёки асосий таркибга туша олмай, истеъдоди сўниб кетади. Убайдуллаев тайёрлаган Мисрдаги йигитлар ўринбосарлар тугул команда топа олишмаган эди. Ҳеч ким Шквиринга ўхшаб ёш истеъдодни тарбиялаш заҳматини қилмайди. Чунки меҳнати команда учун, ўзи учун ҳеч қандай манфаат бермайди. Ёшлардан кўра кўчиб юрувчилар (кўчманчи-футболчилар)ни ўйнатади. Кўчманчи-чорвадор эмас, кўчманчи-манфаатдорларни ўйнатиб юради. Чунки мураббий 6 ойда натижа кўрсатмаса, чархнинг палакларида отилиб кетади.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 14:57


greatUnited
САВОЛ: Ман Ютд фанатимисиз

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:17

ЖАВОБ: Мен футбол фанати эмасман, футболи ишқибозиман. Фергюсон санъатига бефарқ эдим. Ҳозирги Ван Галга қойил қолмоқдаман.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 14:52


uzbars
САВОЛ: Assalomu alaykum Xasanali ota\nSizdek nafaqat futbolni balki so\'z ta\'sirini xam tushuna oladigan, teran fikr yurita oladigan bloggerlar va jurnalistlarimiz kpayishini, sizga ijodiy barkamollik va sermaxsullik tilab qlaman\nsavolim Qosimov xaliyam bunyodkor - paxtakor tarafkashligidan ciqib ketmaganmi? Sababi chempion jamoadan atigi 3tagina futbolci, tarkibni assini esa Qosimov ppaytidagi bunyodkorilar egallagan

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:09

ЖАВОБ: Миржалол ҳеч қачон терма жамоада тарафкашлик қилмаган. Абрамов қилган. Терма манфаатига зид бўлган Олим Навкаровни ОК-2011га олиб борган. Қандайдир мақсадлар билан. Миржалолда бундай нарса йўқ.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 14:51


RealuzA
САВОЛ: MTJ OK-2015da qanday natija kutyansiz

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:07

ЖАВОБ: Сифатли, жанговар ўйинни кутмоқдаман. Натижа Яратгандан

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 14:48


alBuxoriy
САВОЛ: Hasanali ota OK-2015 da MTJ imkoniyatlari haqida nima deya olasiz?\nTanlangan tarkib bilan Termamiz Osiyo Chempioni bulishga qodirmi?

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:02

ЖАВОБ: Бу таркиб ўйинчилари Осиё чемпиони бўлишга қодир эмас. Майдонга тушган енгил вазндаги полвон оғир вазндаги полвонни юта олмаслигини билади. Лекин бир нимага умидвор бўлади. Мен ҳам умидворман

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 14:47


RealuzA
САВОЛ: MTJ tarkibi borasida fikriz qanday

Савол берилган сана: 30.12.2014 14:02

ЖАВОБ: Таркиб борасида Миржалол Қосимовга тан берганман. Мураббий бўлиб японларга қарши биринчи ўйинидаёқ "Нефтчи" жамоасида асосий таркибда майдонга туша олмаган Тўхтахўжаевни майдонга туширган. Таркиб бош мураббийнинг асосий қуроли, санъати, музофоти. Унинг ҳудудига ҳеч кимнинг кириши керак эмас. Ўзи ўйланган ўйинга мос ўйинчиларни жамлаган.

Жавоб берилган сана: 30.12.2014 14:46

 

 < 1 2 3 > 

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.