Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Конференция

Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


sobiruz
САВОЛ: Салом! Юкорида каттили билан бу йил Реал чемпион булади дибсиз, нима сиз хамма нарсани олдиндан биласми? Унда айтинчи Узбекистон жч-2014 га чиколадими? РАХМАТ!

Савол берилган сана: 31.03.2012 22:31

ЖАВОБ: Мендан ким чемпион бўлади деб сўрашди. Мен эса "Реал" чемпион бўлади деб жавоб бердим ва бундай фикрга келишимга АСОС бўлган факт ва мисолларни санаб ўтдим.
Агар таҳминим ўзини оқламаса, "Реал" чемпион бўла олмаса, сиз ва бошқалар "тахминингиз ўзини оқламади, сиз адашибсиз" дея менга таъна дашном қилишса, мен фақат хурсанд бўламан.......

Жавоб берилган сана: 01.04.2012 13:57


FANATFUTBOLA
САВОЛ: SALOM YEVROPA CHEMPIONLAR LIGASI FAQAT FINALI 98YILDAN BOSHLAB XOZIRGACHA UYNAGAN FINAL JUFTLIKLARINI AYTOLASMI?

Савол берилган сана: 29.03.2012 12:07

ЖАВОБ: Ман сизга нима, Википедияманми??)

Жавоб берилган сана: 30.03.2012 22:09


seriy
САВОЛ: Яна битта савол Реал хакида. Агар эътибор берган булсангиз Реал Чемпионлар лигаси мехмондаги уйинларда жамоа формасида BWIN рекламасиз уйнамокда, уй уйинларида эса бу реклама бор. Бунга сабаб нима экан, билмайсизми?

Савол берилган сана: 27.03.2012 12:16

ЖАВОБ: УЕФА қабул қилган қоидага кўра клублар ЕЧЛ ўйинларида букмекерлик идорали рекламаси туширилган кийимларда майдонга тушишлари мумкин эмас. BWIN - "Реал"нинг титул ҳомийси. Бундай ёзувли футболкаларда "Реал" чемпионат ва кубок ўйинларида майдонга тушишлари мумкин.
Чемпионлар лигаси ўйинларида ҳам жамоалар юқоридаги қоидани бузиб, ўйинга реклама ёзувларида тушишлари мумкин. Лекин, ўтган йили ҳам "Реал" "Барса"га ЧЛ ярим финалида бу қоидани бузиб, БВИН ёзувларида майдонга тушган. "Реал" бунинг учун "арзимаган" жарима тўлаган ҳолос. Бу йил ҳам истаса, ЧЛ ўйинларида шундай қилиши мумкин..

Жавоб берилган сана: 27.03.2012 15:40


seriy
САВОЛ: Шерзод ака мана Реал 4 очко йукотди ва Барселона билан фарк 6 очко булиб колди, Реалнинг Барсадаги уйини ва олдиндан 10 та тур уйинини хисобга олган холда пастда ёзган фикрингиз озгина булса хам узгардими?

Савол берилган сана: 27.03.2012 12:06

ЖАВОБ: Фикрим ўзгарди дея олмайман. Шахсан мен чемпионлик пойгасида ҳамон "Реал"ни фаворит деб ўйлайман.
"Реал"дан очко тортиб олиши мумкин бўлган жамоаларни таҳмин қила оласизми? Мен эса йўқ. Масалан "Малага" ёки "Виллареал"нинг "Реал"дан очко олишини мен тасаввур қилмагандим.
"Реал"нинг навбатдаги рақиблари қайси клублар, улардан қайси бири Мадриддан очко тортиб олиши мумкин? Очиғи энди таҳмин қилиш қийин.
"Валенсия" ва "Севилья" "Сантяго Бернабео" да "Реал"га бирор бир қаршилик кўрсата олишига умуман ишонмайман. "Реал" Осасуна, Бильбао ва "Атлетико" уйига сафар уюштиради. Мана шу ўйинларда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин.
Айни дамда Испания чемпионати энг қизғин паллага кирди. Таҳминларни йиғиштириб фақат томоша қилиш керак. Бизни ажойиб якун кутиб турибди!

Жавоб берилган сана: 27.03.2012 15:51


puyol
САВОЛ: salom!
Liverpul ga nima yetishmiyapti dib oylisiz, qadrli va tarihiy murabiyyi ega bolsa... Dalglish mani nazarimda chempionat boshidan koproq mahalliy oyinchilarga etibor qaratdi.. Iloji boricha buyuk britanyalik oyinchilarni olib keldi..natija u darajada emas bunga sabab nimada?
Barselona B jamoasidagi rossel degan himoyachi sandro rosselning oglimi togrimi)

Савол берилган сана: 27.03.2012 09:05

ЖАВОБ: 1.Қадрли ва тарихий мураббий деганизга тушунмадим..Далглиш кандайдир ютукларга эришганми олдин мураббий сифатида? Ёки менинг хабарим йукми?

2."Барселона" "В" даги Ориоль Россельни "Барселона" президентига умуман алоқаси йўқ.

Жавоб берилган сана: 31.03.2012 17:26


seriy
САВОЛ: Салом Шерзод ака, узр жуда хам кизикувчанманда. яна Испания ва яна Реал хакида. Демак, келаетган 2 хафтада Реални жуда хам кийин уйинлар кутиб турибди (ракиб жамоаларининг кучи эмас, балки вакт буйича кийинчиликка учрайди, манимча). яни кеча Реал уз уйида очко йукотди, чоршанба куни Виллареал билан мехмонда уйнайди, шанба куни эса уз уйида Реал сосьедад билай уйнаб, келаетган сешанбада АПОЭЛ билан куч синашиб, кейинги шанбада мехмонда Осасуна билан, кейинги хафта уртасида эса АПОЭЛ билан жавоб уйини булиб утишини биламиз. Ушбу уйинларда Реал очко йукотиши ва Барсада яна якинлашишга имконият булиши мумкин. сизнинг фикрингиз? (февралда барса хам хар уч кунда уйнаб 5 очко йукотган эди).

Савол берилган сана: 19.03.2012 16:34

ЖАВОБ: Бу мавсумда Испания чемпионатида "Реал" чемпион бўлади!)

Жавоб берилган сана: 19.03.2012 19:33


yahyohon
САВОЛ: 1) Кучли бешлик уйинчиларидн ташкил топган рамзий жамоани хар бир чемпионатга алохида килиб куйибсизлар, шуни олдингидек битта килиб куйилса яхши буларди (хеч булмаса сайтта)
2) Олдинлари Жимми Жамп, умуман Европа футболидаги гаройиб вокеалар, материалла, маколалар тайёрлар эдингиз, ушаларни согиндик)).
3)Ижодингизг барака

Савол берилган сана: 12.03.2012 16:57

ЖАВОБ: 1. Кучли бешлик рамзий терма жамоасини битта қилиш таклифи менгаям ёқди. Балки қайсидир саҳифага жойлаш имкони бўлар, кўрамиз.
2.Насиб қилса яқинда блогимга шунақа маъқола ва хабарларни қўйишга ҳаракат қиламан. Бироз иш кўплиги сабаб, вақт ажрата олмаяпман.)
3.Рахмат

Жавоб берилган сана: 13.03.2012 11:05


seriy
САВОЛ: Испания чемпионатини хам, Англия чемпионати хам деярли барча уйинларири колдирмасдан куриб бораман ( фарки йук, барсами, реалми, осасунами, бетисми еки стокситими, суонсими, мю, манситиларни), шунинг учун бир солиштирайлик дедимда (узи бир чемпионатни, бошка чемпионати билан, бир инсонни бошка инсон билан солиштириш умуман нотугридир). Шу хафтада булиши кутилаетган УЕФА чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг уйинларидан нималарни кутмокдасиз, 1/4 финалга чикиш учун кимни имкониятлари кандайлиги тугрисида фикр билдирсангиз, олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 12.03.2012 14:50

ЖАВОБ: ЧЛ чорак финал иштирокчилари деярли аниқ. Бугун ва эртага буладиган уйинлар анча қизиқ бўлади. "Бавария" йирик ҳисобда ғалаба қозонса керак. Агар Мюнхенликларнинг ўйини очилса, рақибини бемалол мағлуб этишади. "Интер" "Марсел" тўсиғидан ўта олмаса керак. "Наполи" "Челси" уйида йирик ҳисобда мағлуб бўлмайди. ЦСКАнинг "Реал"га қарши бирорта чора топишига умид қиламиз))

Европа лигасига эса унчалик қизиқишим йўқ. Аммо, ўйлашимча икки Манчестер клублари учун бу турнир ўз приоритетини йўқотди. Улар энди бор эътиборларини премьер-лигага қаратишса керак. "Сити" премьер-лиганинг сўнгги турида мағлубиятга учради. Навбатдаги турда "Челси" билан ўйин..Шундай экан "Спортинг"га қарши ўйинда жонларини жабборга бериб ўйнашади деб ўйламайман. Умуман, турнирда учта испан жамоасининг имкониятларини юқори деб баҳолайман.

Жавоб берилган сана: 13.03.2012 11:19


seriy
САВОЛ: Сизнингча англия чемпионати энг кучли экан, манимча Испания чемпионти... Демак, англия жамоаларининг Еврокубок бахслари хакида сурасам, нега бу йил Англия градлари европада хам, ички чемпионатда хам унчалик "узларига" ухшамаяпди? (Англия чемпионатини жуда хам курашларга бой, бир нечта жамоалар чемпионликка курашадику, лекин деярли 4 йилдан бери МЮ чемпион, бу хам испания чемпионати жуда хам ухшайди). Мени фикримча Испания чемпионати европада, балки бутун дунеда хозир биринчи уринга куяман, бунга асослар келтириб утаман. Бу чемпионатда сунгги йилларда дуненинг энг кучли икки жамоаси иштирок этмокда, дуненинг энг кучли уйинчилари шу чемпионатда жам булишган, Европа жамоалари мусобакасида хам ушбу юрт жамаолари узларини анча эркин хис килмокда (юкорида айтганимдай, англия чемпионатига гап йук, лекин Испания чемпионати хозирда улардан юкорига кутарлилиб олгани аник). Мана якинда Испаниянинг "уртача" жамоаси Англиянинг "гранд" жамоасига англияда "мастер класс" (жавоб уйинида англия жамоаси ютишини хохлайман, чунки ушбу жамоа юракка якин...) утказди.
Чемпионатларни куйидаги булимларга булдим, яни:
энг кучли чемпионат Испания (чунки бу чемпионат айрим жамоалари хакикатдан хам жуда хам кучли футбол уйнашади, буни жахон тан олиб улгуришган), энг курашга бой, томошабор чемпионат Англия пример лигаси, томошабинлар энг куп ташриф буюрадиган чемпионат Германия бундес лигаси, энг "непредсказуймый" чемпионат Франция лигасидир.
энг охирги саволим эса куйидагича: агар Реал еки Барселона англия чемпионатида уйнаса, бу ерда хам "чемпионлик" учун кураш испаниядаги каби булиб колиши мумкинми?

Савол берилган сана: 12.03.2012 09:58

ЖАВОБ: Мен олдинги саволингизга жавоб бераётганда, келтирилган фактларни асосида Аглияни энг кучлиси дедим. Сабаби, сизни саволингиз шундай эди. "Кучли эканлигини қандай аниқлаган маъқул?".
Аслида ҳар ким ўз фикрига эга, ҳар ким ўзига ёққан чемпионатни кучли дейиши ва уни кучлилигини исботловчи далиллар келтириши мумкин. Сизга ўхшаб масалан)
Шахсан менга ҳам Испания чемпионати ёқади. Дунёнинг икки кучли жамоаси ўйнаётганлиги учун эмас. Масалан, ҳақиқий ўртамиёна саналадиган "Спортинг" ёки "Райо Валекано" жамоаларининг ўйинини томоша қилишни маслахат бераман. Ёки "Валенсия" ҳамда "Бильбао" жамоаларининг ўйинини кузатинг. Икки гранднинг чемпионлик пойгасидаги курашига ҳеч ким ҳалақит қила олмасада, барибир қизиқдек туюлаверади. Аммо барибир жуда кўп жиҳатларда Англия Испаниядан кучли бўлиб қолаверади. Бу жиҳатларни олдинги жавобимда тушунтиришга ҳаракат қилдим.

"Реал" ёки "Барса" Премьер-лигада ўйнаганида, чемпионлик учун кураш испаниядагидек бўлмайди. Лекин энг асосий фаворитлар шу жамоалар бўлиб қолаверади.. Кейин илтимос,"Реал" ёки "Барса" англия чемпионатида ўйнаганда.." бунақа хилдаги саволни бошқа бермасангиз хурсанд бўлардим.))

Жавоб берилган сана: 12.03.2012 14:05


REALBARSA
САВОЛ: Ассалаума алайкум.Испания чемпионатидаги РЕАЛ ва БАРСЕЛОНА клубларининг кечаги турдаги уйинларига,ва уларнинг ракибларига фикрингизни билмокчи эдим.

Савол берилган сана: 12.03.2012 00:49

ЖАВОБ: Нима дейишим мумкин..."Реал" ва "Барса"нинг одатий ғалабаси.

Жавоб берилган сана: 12.03.2012 13:46


REALBARSA
САВОЛ: Ассалаума алайкум,Хурматли Шерзодбек Ражабов.
1)."СТАДИОН" газетасининг 24-сахифалик сони зур чикибди.Ижодларингиз унгидан келаверсин.
2).Менда бир таклиф бор эди,агар йук демасангиз,албатта.Шу сондаги 17-сахифа учун СИЗ маъсул экансиз.Айтингчи
Испания Ла-Лигасини мунтазам равишда кузатиб борасизми?Демокчиманки кайси клубга мухлислик киласиз?...........
Шу сахифада "Мозийга кайтиб" дегандек утган асрдан бошлаб Испания чемпионати,кубок уйинлари,жамоаларнинг келиб чикиш тарихи,афсонавий футболчилар ва Испани терма жамоаси хакида хам ёзсангиз яхши булармиди,менимча,яна билмадим,хар калай футбол мухлисиман-да энди.
3).Оилангизга тинчлик,хотиржамлик,ижодий ишингизга доимо омад ёр булсин!

Савол берилган сана: 10.03.2012 23:34

ЖАВОБ: Ассалому алайкум!
1.Рахмат
2.Ха, Ла-лигани мунтазам кузатиб бораман. Қайси жамоага мухлислик қилишимни бу ерда аҳамияти йўқ деб ўйлайман. Вазифа икмон қадар Испания чемпионати ҳақида батафсил ва қизиқарли маълумотларни етказишдан иборат ҳолос)
Сиз айтаётган нарсани қилса бўлади. Маслахатлашиб кўрамиз.
3.Рахмат. Айтганиз келсин!

Жавоб берилган сана: 11.03.2012 15:14


seriy
САВОЛ: Сизнингча кучли 5 лик чемпионатларини ичида кайси бири энг кучлигини кандай аниклангани макул? мисол Англия чемпионати еки бошка чемпионат кучли деб езсангиз уз карашларингизни хам курсатиб утсангиз яхши булади. Кейин ушбу чемпионат жамоаларининг УЕФА остидаги мусобакаларда иштироки тугрисида хам карашларингизни билмокчи эдим. олдиндан рахмат.

Савол берилган сана: 09.03.2012 17:45

ЖАВОБ: У ёки бу чемпионатни кучли эканлигини билдирувчи сабаб ва факторлар жуда кўп. Масалан ҳозирда телеаудиторияси, трансляция ҳуқуқларидан келадиган улуш, мухлисларнинг стадионга келишидаги фоизлар, чемпионатда иштиорок этувчи футболчиларнинг ва мураббийларнинг умумий қиймати ва даромади каби факторлар орқали, мавсум сўнггида УЕФА ўз тасарруфига кирувчи энг кучли чемпионат номини аниқлайди. Менимча айнан шундай йўл билан аниқлангани тўғрироқ. Масалан мен, ҳамма чемпионатни бирдек томоша қилишга ҳаракат қиламан. Аммо, юқорида таъкидлаб ўтган факторларни чамалаб кўриб, Англия премьер-лигасини нафақат европадаги, балки дунёдаги энг кучли лига деган бўлар эдим.
Кучли бешлик чемпионатлари вакилларининг Еврокубоклардаги иштирокини ҳақида нима дей?) Аниқроқ ташланг саволни.

Жавоб берилган сана: 10.03.2012 15:02


seriy
САВОЛ: сиз кайси жамоага мухлислик киласиз? Манимча хозир дунеда Испания икки грандига тенг келадиган жамоалар йук, бу качонгача давом этади (манюнайтеддан умидим бор эди, лекин кеча "атлетик МЮ ни худди барса усулида "собачка" килиб ташади Олд траффорда, ана энди уйлаб куринг Барса хозирги МЮни нима килиб ташлашин). яна битта нарсада сизнинг фикрингизни билмокчиман, яни хозирги кундаги Реалнинг "дахшат" уйнашига Барселона сабабчидир, чунки жамоа 3 йилдан бери мамлакатда ва жахонда тенгсиз футболни уйнамокда (2010 йил ЧЛда Интерга ютказган, лекин уйин буйича эмас, озгина ушанда Интерга омад кулиб боккан), Реал Барселонага етиб олиш учун харакат килиб, хозирги холатига келди (яни европанинг енг кучли жамоасидан бири), агар Реал бошка чемпионатда уйнаганида хозирги мавкега эришиши мумкинмиди? (барса хеч ким эплай олмаган (хозирги даврда) футболни уйнашни анча олдин бошлаб, бутун жахон учун "эталон" футбол канака булишини курсатиб берди).

Савол берилган сана: 09.03.2012 17:38

ЖАВОБ: Мен 7-8 ёшимдан бери футбол кўришни бошлаганман. Отам Голландия терма жамоаси ва Роналд Куман, Райкаард ва Гуллит каби футболчиларнинг ишқибозлари эди. Айниқса Куман жарима зарбасини тепаётганларида: "ана қара ҳозир гол бўлади" дердилар. Ўша пайтлари "Барселона"га ишқибозлик қилишни бошлаганман. Куман "Барселона"да ўйнар эдида) Ромарио, кейинчалик Клюйверт, Ривалдоларнинг мухлиси эдим. Хуллас, шу кунгача каталонияликларга мухлислик қиламан.
"Барселона" ва "Реал"нинг ҳозирги кундаги гегемонлигига келадиган бўлсак, бу қачонгача давом этишини билмайман. Бу жамоарлани ҳар қандай жамоа мағлуб этиши мумкин битта иккита ўйинда. Аммо "гегемония" ҳали анча йиллар давом этиши мумкин. Балки вақти келиб улар сафига яна бошқа жамоалар қўшилар...Улар эса таркибдаги муаммолар туфайли ўз позицияларини бой бериши мумкин. Ҳеч нарса абадий эмас..
"Реал"нинг ҳозирги даражага чиқишига "Барселона" сабачи деган фикрга қайсидир маънода қўшилишим мумкин. Аммо тўлиқ қўшилмайман. "Реал" ҳар доим ўз таркибида жаҳоннинг энг кучли футболчиларини ўйнатиб келган. Агар ҳозирги "Барселона" бўлмаганда ҳам "Реал" ҳозиргидек кучга эган бўлган ва йўлида дуч келган ҳар қандай рақибни енга олган бўларди. Сўнгги йилларда "Барса" мавжуд бўлган барча совринларни ютиб олаяпти, "Реал" эса икки баробар куч билан ўйнашга мажбур. Сабаби, бирон бир совринни ютиш керак бўлса, албатта бу йўлда "Барселона"ни мағлубиятга учратиш шарт.

Жавоб берилган сана: 10.03.2012 15:20


SHERYURAK
САВОЛ: assalomu alaykum! Avvalambor kelayotgan bayramlar bilan tabriklayman. Siz AQSH futbolini muntazam kuzatib borasizmi? Buni so'rashimga sabab shuki sizning nikinkizni 'Yankee' deb nomlagansiz. Adashmasam bir vaqtlar AQSHlik inglizlarni yanki deyishgan. Bu nikni tanlashingiz haqida batafsilroq ma'lumot bersangiz. Javob uchun oldindan rahmat.

Савол берилган сана: 02.03.2012 23:41

ЖАВОБ: Ассалому алейкум. Тўғриси қандай қилиб шу никни танлаганим сабабини билмайман. Эсимда йўқ...) Ақш футболини мунтазам кузатиб бормайману, онда сонда кўриб қолишим мумкин. МЛС жамоаларига қизиқаман.

Жавоб берилган сана: 03.03.2012 17:04


FabregaS
САВОЛ: SIZZI TARIXIY G'ALABA BILAN TABRIKLIMAN.

Савол берилган сана: 29.02.2012 21:19

ЖАВОБ: Куллук булсин!

Жавоб берилган сана: 01.03.2012 15:06


yahyohon
САВОЛ: Келаси йилга ЕЧЛда Италияга 3 та урин ажратилибди, шунга тушунмадим, уринни ким, кандай таксимлайди, шу хакида билмокчи эдим, олдиндан рахмат,

Савол берилган сана: 29.02.2012 14:13

ЖАВОБ: Чемпионлар лигасида мавсум бошида қайси мамлакатдан нечта жамоа иштирок этиши УЕФАнинг чемпионатлар рейингига қараб белгиланади. Аниқроқ айтганда, УЕФА футбол ассоцияциялари рейтингига бор. Ушбу рейтинг УЕФА тасарруфига кирувчи ассоцияция жамоаларининг еврокубоклардаги натижаларига қараб ҳисобланади. Рейтинг очколари қандай ҳисобланади?
Ҳар бир клубнинг еврокубоклардаги иштирокига қараб очколар қўшиб борилаверади. ЕЧЛ ва Европа лигасида жамоанинг то биринчи квалификацион раундидан бошлаб очколар ҳисобланади. Ҳар бир жамоа ўз иштирокига қараб ўз мамлакти учун рейтинг чоколарини ишлаб бораверади. Масалан ҳар бир ғалаба учун 2 очко, дуранг учун 1 очко. Гуруҳ босқичи учун яна очко қўшилади, нимчорак финал, чорак финал, ярим финал, финал учун яна қўшимча бонус очколар (ЕЧЛ ва Европа лигаси). Ғолиб учун эса махсус қўшимча бонус. Шундай қилиб, жамоаларнинг еврокубоклардаги иштирокига қараб УЕФА футбол ассоцияциялари рейтингида очколар қўшиб борилаверади. Ҳар бир чемпионатдан Чемпионлар лигасида нечта жамоадан иштирок этиши ҳам айнан мана шу рейтинга қараб белгиланади. Демак, келаси йилги ЧЛ гурух баҳслари учун қайси чемпионатдан нечта жамоа иштирок этишини аниқлаб олиш учун УЕФА футбол ассоцияциялари рейтинининг сўнгги беш йилликдаги натижаларини ҳисобга олади. Сўнгги беш йилликда қайси чемпионат вакиллари Еврокубокларда яхшироқ этишган бўлса, очкоси кўпроқ бўлса ўша чемпионатларга кўпроқ ўрин берилади. Рейтингнинг юқори учлигидан ўрин эгаллаган чемпионатлар учун Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 4 та ўрин ажратилади. Рейтингда улардан сўнг ўрин эгаллаган яна учта чемпионатга 3 тада ўрин. Германия чемпионатида иштирок этувчи клубларнинг сўнгги беш йилликда иштироки италия клбуларинидан яхшироқ. Шунинг учун ҳам улар ҳозирги рейтинга Италиядан анча олдинга ўзиб кетишган. Демак, уларга келаси йили гуруҳ босчиқи учун 4 та ўрин ажратилган. Хуллас тушунтира олдим деб ўйлайман)
УЕФА ассоцияциялар рейтинги жадвалидаги юқори 6 та ўрин ҳозирги кунда қуйидагича кўринишда.
1.Англия. ЧЛ гуруҳ баҳсларига 4 та ўрин
2.Испания. ЧЛ гуруҳ баҳсларига 4 та ўрин
3. Германия ЧЛ гуруҳ баҳсларига 4 та ўрин
****************************************************
4. Италия. ЧЛ гуруҳ баҳсларига 3 та ўрин
5. Франция ЧЛ гуруҳ баҳсларига 3 та ўрин
6. Португалия. ЧЛ гуруҳ баҳсларига 3 та ўрин

Жавоб берилган сана: 01.03.2012 15:41


SHERYURAK
САВОЛ: Ассалому алайкум. Саволларга батафсил жавоб берганингиз учун рахмат. Навбатдаги саволим куйидагича: Англия клубларининг ЕЧЛда муваффакиясиз иштирок этганлигини сабаби нимада деб уйлайсиз?

Савол берилган сана: 25.02.2012 13:36

ЖАВОБ: Валейкум Ассалом.
Тўғриси, буни умумий бирон бир сабаб билан изоҳлашни билмайман. Шунчаки вазият тақозоси. Стчения Обстоятельств. "Ман Сити" кучли гуруҳга тушиб қолди. "Бавария"ни гуруҳдан чиқиши аниқ эди. Иккинчи ўрин учун курашда "Наполи" абжирроқ чиқиб қолди.
"Юнайтед" ҳамон менга тушунарсиз сабабларга қўра гуруҳда қолиб кетди. Ротация қурбони бўлди "МЮ". Қолаверса "Базель" ва "Бенфика" одатдагидан кўра анча кучлироқ ўйин намойиш этишмоқда. Бу жамоаларнинг бугун кўрсатаётган натижаларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, "МЮ"нинг гуруҳда қолиб кетишини унчалик сенсация демаган бўлардим.
"Челси" сўнгги йиллардаги энг катта инқирозни бошдан кечирмоқда. АВБ янгича кўринишдаги услубни тадқиқ этиш билан овора. Шундай бўлсада, жавоб ўйинидан олдин "Челси"нинг имкониятлари йўқ эмас.
"Наполи"га қарши жавоб ўйини Виллаш Боашнинг ҳам, "Челси"нинг ам келажаги учун катта ўзгаришларни олиб келиши мумкин.
"Арсенал" ҳақида эса гапириши истамайман...))

Инглиз клубларнинг ЕЧЛдаги бу йилги иштироки бўлиб турадиган ҳолат. Ҳар 5-6 йилда кузатилиши мумкин. Нафақат инглиз жамоалари билан. Бундай ҳолат ҳар қандай чемпионат вакилларида кузатилиш мумкин.
Умуман олганда, сўнгги 5-6 мавсумда ЕЧЛда энг яхши иштирок этган клублар, айнан Англия клубларидир. Бу ўтиб кетадиган нарса...

Жавоб берилган сана: 25.02.2012 19:48


SHERYURAK
САВОЛ: Assalomu alaykum. Arsenal so'ngi vaqtlarda ko'plab mag'lubiyatlarga uchramoqda. Bu moliyaviy muammolar sababmi yoki jamoa murabbiyi Arsen Vengerni almashtirish lozim deb hisoblaysizmi? Javob uchun oldindan rahmat.

Савол берилган сана: 24.02.2012 16:55

ЖАВОБ: "Арсенал"нинг cўнгги йиллардаги инқирозига сабабчи инсон битта - Арсен Венгер. Ўта кетган зиқна ва тушуниб бўлмас принципга эга бўлган Венгер, клубни жуда танг аҳволга тушиб қолишига бош сабабчи. Клубда молиявий муаммолар йўқ. Агар бўлган тақдирда ҳам у даражада жиддий эмас. "Тоттенхэм" ёки "Ливерпуль"нинг пули "Арсенал"никидан кўп эмас. "Арсенал"нинг хозирги таркибига назар ташланг,бирорта инглиз йўқ. Афро-французлар босиб кетган. Жамоани кучайтириш лозим бўлган пайтда, трансфер мавсуми пайтида Венгер жаноблари крахоборлик қилмасдан, керакли чизиқларга тажрибали, махоратли футболчиларни жалб этганида, бугунгидек инқирозга юз тутмас эди. Мен Венгерни алмаштириш бу инқирознинг ечими бўлади деб ўйламайман. Шунчаки, Венгер ўз принципларидан воз кечса бас. Венгер жамоадан кетадиган бўлса, бу таркиб билан бирорта мутахассис ишлай олмайди. Венгер жамоадан кетса ўзи билан бутун француз легионини олиб кетишига тўғри келади. Ёзгача кутайликчи, жамоани кучайтиришга ваъда бердику. Масалан, ман ёзги трансфер чоғида жамоа оламшумул ҳаридларни амалга оширишига ишонмайман.

Жавоб берилган сана: 24.02.2012 23:32


FANATFUTBOLA
САВОЛ: Assalomu aleykum! Qaleysiz Sherzod aka? Odnodagi grupada mansiz zerikib qomadilarmi? 2012yil odnoga kirmadim! Tez kunda kiraman saytga!))

Савол берилган сана: 22.02.2012 12:40

ЖАВОБ: Зерикдик тугриси)) Лекин танимадим))

Жавоб берилган сана: 22.02.2012 23:35


SHERYURAK
САВОЛ: Assalomu alaykum! Mana bizda asta sekinlik bilan futbol akademiyalari tashkil etilmoqda. Evropaning futboli rivojlangan mamlakatlaridagi akademiyalari to'grisida maqola yozsangiz. Bizda nimalarga e'tibor qaratish kerak deb o'ylaysiz? Umuman mana shu mavzuda sizning fikringizni bilmoqchiydim.

Савол берилган сана: 15.02.2012 05:15

ЖАВОБ: Футбол академиялари - бу долзарб мавзу. Ёзишга ҳаракат қиламиз!

Жавоб берилган сана: 15.02.2012 17:46

 

‹ First  < 6 7 8 9 > 

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.