26/12 17:30 | Манчестер Сити | - | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | - | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | - | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | - | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | - | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | - | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | - | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | - | Лестер |
gladiator |
САВОЛ: Abror Qodirovning "Stadion"da shtatnoy MUchi ekanligiga qanday qaraysiz? Савол берилган сана: 13.02.2012 23:48 |
ЖАВОБ: Нормал холат. "МЮ"чими бошқами, исталган одам, (журналист ҳам) исталган жамоага мухлислик қилиши мумкин.... Жавоб берилган сана: 14.02.2012 16:27 |
LIVERPOOL |
САВОЛ: Assalomu aleykum. Avvalo kotta raxmat sizga Sherzod.:-) Aytingchi bu mavsum oxirigacha Angilya primer ligasida Liverpul jamoasi 4-örinni olishi imkonyatlarini qanaqa baxolisiz... ? Borussia Dortmuod jamoasi xaqida fikrlarizzi ayting... Oldindan raxmat Савол берилган сана: 10.02.2012 20:31 |
ЖАВОБ: Ассалому алейкум! Нимага рахмат??)) 1.Ливерпульнинг имкониятлари бор! Аммо, уларнинг кучли тўртликка кириш учун имкониятлари "Тоттенҳэм", "Арсенал" ва "Челси" жамоалариникидан кўра паст деб ўйлайман. Ўртамиёналар билан ўйинда жуда кўп очко йўқотиб юборди "Ливерпуль". Лекин кучли 6 ликка киради. Тўртликка кира олмаслик бу "Ливерпуль" учун фожеа бўлмайди. Жамоада кадрлар билан ва селекция ишлари билан боғлиқ муаммолар кўп! 2. "Боруссия" Дотрмунд сўнгги йилларда германия бундеслигасида энг ёрқин таассурот қолдираётган жамоалардан биттаси. Катта сармояларсиз, йирик трансферларсиз, асосан ўз тарбияланувчилари билан ҳам натижага эришиш мумкинлигига яққол мисол - "Боруссия". Клуб асосий таркибининг деярли ярмидан кўпи Дортмунд тарбияланувчилари. Шунингдек "Бавария" мактабидан чиққан ва у ерда ўз ўрнини топа олмагана бир қатор ёшларни (Хуммельс, Бендер) ҳам бош мураббий Юрген Клопп Дортмундда ўз ўрнин топишига сабабчи бўлди. Бундеслиганинг энг ёш жамоаси ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ва шиддаткор ўйини билан барчани ажаблантирди ва хақли равишда мамлакат чемпиони бўлди. Жамоа молиявий барқарорликда Бундеслиганинг энг яхши 5 та жамоаси сафига ҳам кимайди. Аммо, жамоа функционерларининг аққлли сиёсати, селекция ишларининг яхши йўлга қўйилганлигини "Боруссия"нинг бугунги кўрсатаётган натижаларидан билиб олиш мумкин. Хуллас, Дортмунликлар бир қатор йўқотишларга қарамай ҳамон бундеслигада пешқадамлардан бири. Агар "Бавария" "ҳунар кўрсатмаса" Боруссия бу мавсум 2-ўриндан пастга тушмайди. "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд бундеслига чемпионлиги учун энг асосий фаворитлар! Ха дарвоқе битта факт! Мухлисларнинг стадионга ташрифи бўйича "Боруссия" нафақат Бундеслигада балки бутун европада рекордчи ҳисобланади! Дортмунд клуби ҳақида етарлича маълумот бердим деб ўйлайман! Жавоб берилган сана: 11.02.2012 13:34 |
riberi |
САВОЛ: Ассалому алайкум!мен бир нарсага тушинмайман кандай килиб барсани уйинини зерикарли деб булади узим милан мухлиси булсам хам барсани уйинидан хайратланаман ахир футбол комбинациялар билан гузалмасми.барсани 2-3 уйинчиси дунега донги кетган енг киммат уйинчиларини 4-5 тасини жуда чиройли усулда "сабачка" килишларини куриб кандай килиб зерикарли деб булади Савол берилган сана: 04.02.2012 16:09 |
ЖАВОБ: Сиз алохида жамоа эмас, ФУТБОЛ мухлиси экансиз. Бундайлар кам) Жавоб берилган сана: 08.02.2012 17:55 |
memphis |
САВОЛ: Assalomu alaykum! Hozirgi barcelonani kuchsiz va o'rtacha klublar bilan o'yinlari ham zerikarliligi borasida Italiya klublarini o'yinlaridan qolishmaydi. Ayniqsa 90 minut o'yin bo'lsa, o'yinni taxminan yarmini, xatto undan ham ko'p vaqt mobaynida to'pni chap tomondan to'g'ri chiziq bo'ylab o'ng tomonga, o'ng tomondan chap tomonga oshirish bilan o'tadi va yana albatta xujumlari har doim 1 xil: faqat qisqa pas orqali 1ga1 vaziyat va gol, kamdan kam holda uzoqdan zarbalar beriladi (deyarli yo'q desa ham bo'ladi), va burchakdan onda-sonda gol kirib turadi, lekin gollarni 90 foizi qisqa pas- 1ga1 vaziyat va gol. Bu o'yinlarni ko'rib odam zerikib ketadi, bu narsani xatto barca fanatlarini aksariyati ham tan olishgan. Shu narsa to'g'risida nima deb o'ylaysiz? Савол берилган сана: 01.02.2012 16:09 |
ЖАВОБ: Агар "Барса"ни ўйини сизга зерикарли туюлаётган бўлса, уни зерикарли дейишга, ёқмаётган бўлса ёқмайди дейишга тўла ҳаққингиз бoр! Жавоб берилган сана: 02.02.2012 22:50 |
SHahrixon |
САВОЛ: Аввaлaмбор aсСaлому aлeйкум ! мeндa бир сaвол: Барчамизга маълумки Жч 2014 4 боскичга мтж муваффакиятли чикди. 4 боскичда жамоалар икки гурухда кураш олиб боришади. Шу 4 боскични КОНМЕБОЛ каби утказса буладими? Буни мтжга фойдаси борми? Савол берилган сана: 28.01.2012 15:28 |
ЖАВОБ: Валейкум ассалом! Конмеболдаги бир гурухли тизим менгаям ёқади)Лекин бизни МТЖмизга бундай тизимни фойдаси тегади деб ҳисобламайман. Бир гурухдан иборат узоқ масофали тизимга терма жамоамиз тайёр эмас деб ўйлайман, шахсий фикрим. Рақобатбардош таркиб, жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш бундай тизимда ижобий натижага эришиш учун энг керакли иккита омил. Афсуски, терма жамоамизнинг энг оғриқли нуқталари ҳам айнан мана шу. Шундай экан, ҳозир бизга Япония билан Австралияни ўзи етиб ортади. Қолаверса, ОФК бундай тизимга ўтишни ўйлаб ҳам кўрмаса керак! Жавоб берилган сана: 29.01.2012 18:36 |
barsatotal |
САВОЛ: Sherzod aka Ispaniya Angliya Germaniyalarda hujumkor jozibali uyinlarni kup kuzatamiz mani fikrimcha Italiyada unaqa emas qanaqadir tajovuzkor himoyaviy uyinlar hullas joziba yuq deb bilaman bunaqa uyin takomillashishiga sabab va buni tarixi haqida nima deya olasiz? Савол берилган сана: 28.01.2012 13:38 |
ЖАВОБ: Ҳаммасига "катеначчо" айбдор)) Тўғри айтасиз. Италиялик мураббийларнинг аксарияти асосан ҳимоявий тактикада ўйнашни маъқул кўришади. Шунинг учун бўлса керак, кўп ҳужумчилар А серияда ўйнашни ҳуш кўришмайди. Италияликлар учун жозиба ва ҳужумкорликдан кўра, тактика ва натижа биринчи ўринда. Шундай бўлсада италия клублари еврокубокларда яхши натижалар кўрсатиб келишмоқда. Сўнгги ўн йилликда икки марта "Милан" бир марта "Интер" ЧЛни ютишга муваффақ бўлишди. 90-йилларда "Ювентус" эса бутун европани титратарди. Жавоб берилган сана: 28.01.2012 19:41 |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|