Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


MILONA
САВОЛ: Нима деп уйлайсиз Марта бошлигидаги Бразиля аеллар терма жамоси Бизнинг М.Т.Ж юта оладими?факат алдаманг:-)

Савол берилган сана: 01.09.2012 00:28

ЖАВОБ: Ютолмайди.

Жавоб берилган сана: 01.09.2012 11:41


DiaDOR
САВОЛ: Anvar Berdiyev terma jamoa darajasidagi futbol4i dib 6ylismi?., nima u4un wu futbol4ini hi4 termaga 4aqiriwmidi? axir ne44i yildan beri kuzatib kelaman t6purarla r6yxatiga kirvottiyu, bu savollani wu futbol4ini gollarini, ba'zi 6yinlarni yaxwi 6tqizganini k6rganim u4un berdim...(man neft4ini muxlisimasman)

Савол берилган сана: 31.08.2012 23:20

ЖАВОБ: Қайсидир даврда мос келгандир, қайсидир пайтда термада ундан кучлироқ ҳужумчилар бўлгандир. Менимча, бу саволни мураббийларга бериб кўриш керак. Очиғи, мен футболчиларни "мана бу ўйинчи терма жамоага мос, мана бу ўйинчи мос эмас" деб ажратишни истамайман ва шундай мулоҳазалар билдирадиган журналистлардан ажабланаман.

Жавоб берилган сана: 01.09.2012 11:41


DiaDOR
САВОЛ: Koreya O'zbekistonga yutqizib, keyngi 6yinda yana Koreya bowqa jamoa bn durrang 6ynasa, nazariy jihatdan Koreyani Jaxon 4empionatiga 4qiw imkoniyatlari pasayadi dib 6ylismi, adawmasam hozirgi tarkibda Park Ji Sun ga 6xwagan futbol4i yetwmayapti, Qatar bn 6yindayam bu sezilib turuvdi?

Савол берилган сана: 31.08.2012 22:51

ЖАВОБ: Жанубий Корея терма жамоасида айтарли муаммо бор, деб ўйламайман. Ҳар қандай жамоа ютса имконияти ошади, ютқазса пасаяди, буни нега савол қилиб берганингизни тушунмадим.

Жавоб берилган сана: 01.09.2012 11:39


almuniya
САВОЛ: АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! нима деб уйлайсиз барса реалдан озгина булса хам кучлими? масалан менга биринчи супер кубокда барса эзиб ташлаганга ухшади. уша уйинда хал хам килганди лекин хаммаёк остин устун буб кетти битта хатога!
нима дейсиз барса 10 киши булибам тенг уйнадими?
и сизнгча таркиб ва махорат буйича барса кучлими?

Савол берилган сана: 31.08.2012 16:33

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
"Барселона" кучлироқ деб ўйлайман. Лекин айнан мана шу икки ўйинда унақа деб ўйламайман. Албатта, Кам Ноуда Барселонанинг устунлиги кўпроқдек туюлгандир, аммо бунинг сабаби жамоалар услубидаги фарқ - яъни "Барса" тўпга кўпроқ эгалик қилади. Ҳақиқий устунлик эса, ким кўп тўпга эгалик қилганида эмас, ким кўпроқ хавфли вазиятлар яратганида, тўғрими? Яъни МАдриддаги ўйинда "Реал" ҳам яққол устун ўйнади, (гарчи ташаббус 46-54 бўлса ҳам) сабаби, бир неча баробар кўп хавфли вазиятлар яратди ва бемалол йирик ҳисобда ҳам ғалаба қозониши мумкин эди.

Қизил карточкага келсак, агар Адриано қўполлик қилмаганда ҳисоб жуда хунук кўриниш оларди. Ўйиннинг давомига ҳам таъсир кўрсатгани шубҳасиз, чунки бугунги кунда "Барселона" жисмоний жиҳатдан кучлироқ, Мауриньо айнан мана шу факторни ҳисобга олиб, ўйин бошларида мақсадга эришишни ният қилганди ва бор кучни ташлаганди. Бу стратегия иш берди, Виланова бўлса, ўйин бошига тайёр эмасди. Агар Адриано майдонни тарк этмаганди, меҳмонларнинг устунликлари янада яққол кўриниши мумкинлигига ишонаман. Қайтараман: қизил карточка ҳам футболнинг бир бўлаги, "агар у бўлмаганда" деб ортиқча мунозара қилиш шар эмас, назаримда.

Жавоб берилган сана: 31.08.2012 19:43


MILANITALIA
САВОЛ: Привет!!!
За кого будете болеть в лиге чемпионов???

Савол берилган сана: 31.08.2012 14:52

ЖАВОБ: За "Манчестер Юнайтед"

Жавоб берилган сана: 31.08.2012 14:57


DiaDOR
САВОЛ: oka Bunyodkor yengi stadioni o4iliwiga Real Madriddi ob kelarkanmi? Yo bu faqat gapmi...

Савол берилган сана: 31.08.2012 13:41

ЖАВОБ: Тақвимни олинг ва бир тасаввур қилиб кўрингчи, қачон келиши мумкин "Реал"?

Жавоб берилган сана: 31.08.2012 14:57


Dinamachi
САВОЛ: Aka, menda bunde imkoniyat yöq,iltimos meksika va londonda jch.da qatnashgan yoshlar mtj a'zolari,ulani keyingi faoliyati va faoliyatidagi +va- özgarishla tög'risida tahliliy maqola yozsangiz.Adashmasam 2007Olimpia mtj haqida yozgandizu,aka.öshanaqa.

Савол берилган сана: 31.08.2012 03:26

ЖАВОБ: Майли, кўрамиз.

Жавоб берилган сана: 31.08.2012 14:59


Dinamachi
САВОЛ: Aka,nasimov va denisov bugun jarohat sabab klubida öyinga tushmadi. Bu ular korea bn öyinga ham tushish imkoni yöq deganimi. Ulani ahvoli haqida habar bersangiz.

Савол берилган сана: 31.08.2012 03:17

ЖАВОБ: Хабарим йўқ.

Жавоб берилган сана: 31.08.2012 14:58


Medic
САВОЛ: Sharhlovchini eshitmay ham futbolni qiziqib ko'rganman. Lekin ularning aqlbovar qilib bo'lmas xatolari jahlni judayam chiqaradi. Ochig'i sizningcha Dilshodbek To'xtabekovni yaxshi sharhlovchi deyish mumkinmi?

Савол берилган сана: 30.08.2012 21:33

ЖАВОБ: Рухсат берсангиз, бундай саволларга жавоб бермасам.

Жавоб берилган сана: 30.08.2012 22:17


Medic
САВОЛ: LiverpooL haqidagi javobingizga qo'shilaman. Hali oldinda butun mavsum turibdi. Angliyada qaysi murabbiyni ishlarini maqsadga muvofiq hisoblaysiz?

Савол берилган сана: 30.08.2012 21:29

ЖАВОБ: Фергюсон ва Венгердан ташқари: Мойес, Роджерс, Пардью.

Жавоб берилган сана: 30.08.2012 22:16


SPAYSBOYS
САВОЛ: 1.agar sizni el klassiko o'yinini sharxlashga taklif etishsa. Qanday javob berardingiz?
2. Menimcha sharxlovchilarimizda 2-3 yil oldingiga nisbatan o'sish bor. Siz qanday fikrdasiz...

Савол берилган сана: 30.08.2012 17:44

ЖАВОБ: 1. Рози бўлмасдим, чунки ҳеч қачон бу ишни қилиб кўрмаганман.
2. Фикрингизга қўшилмайман. Ўсиш шарҳловчиликда, деяётган бўлсангиз, бугунги янгилар олдингилардан кучлироқ эмас, менимча. Олдингиларнинг савияси ҳам бирдек турибди назаримда: Даврон Файзиев беш йил олдин қандай шарҳлаган бўлса, ҳозир ҳам шундай.

Жавоб берилган сана: 30.08.2012 18:05


DipsDips
САВОЛ: ASSALOMU ALEYKUM AVVALO IWLARIZGA OILEZGA TINCHLIK
1Bugungi uyin xaqida fikringiz (REAL BARSA javob uchrawuvi) 2Ronaldu Super kubokni olgandan söng oltin töpni oliwga imkoniyati owadi dib uylisimi p.s. Javob uchun oldindan raxmat

Савол берилган сана: 30.08.2012 04:36

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Йўқ, ошмайди.

Жавоб берилган сана: 30.08.2012 10:25


FarkhodFayz
САВОЛ: Bu safar savolim yo'q oka. Muxlislarga 4yildan beri taqdim qivotgan maqolalariz uchun tashakkur. O'zim sizni 2009yilgi eng muhim oldidan "Baht atrofimizda emas-ichimizda" degan fikrizni hayotimga shior qilib olganman. Qizg'in ijodlarizga omadlar tiliyman.
P.s Man bir paytlar uff.uzda registratsiyadan Futbol plus dip o'tgandim. Blogizzi nomiyam shunaqa, bundan xursandman. Etgancha Mualliflik huquqini talab qilishim mumkin)))

Савол берилган сана: 29.08.2012 22:32

ЖАВОБ: Тилаклар учун раҳмат.

Жавоб берилган сана: 30.08.2012 10:25


Dinamachi
САВОЛ: Fikrizga qo'shilmiman,ahir hama kôrib turibdiyu bizni hujum tashkil qiluvchilar-yar him.la osiyoda 1bo'lmasa ham 2,3o'rinlada turadi,aynan hujumchi hujum qanday tash etilmasin undan foydalanish kk. Bizada aynan shunaqa hujumchi yöq. Menimcha tarbiyalasa hozir ham temirxo'ja,xakimov,nagayev kabi o'yinchila bor menimcha gap tarbiyada,yoki sindirmaslikda,aka. Nima dediz.

Савол берилган сана: 29.08.2012 14:49

ЖАВОБ: Қайтараман: Тўпни ҳужумчиларга етказиб берувчи бир нечта плеймейкер ва фақат гол уриш билан шуғулланувчи ҳужумчилар - бу тарих. Тўғри, яхши тўп узатувчи футболчиларимиз етарли, лекин дарвозага тўғридан тўғри хавф соладиганлар кам. Ана ўшандагина ҳужумларда рангбаранглик пайдо бўлади ва ҳужумчилар учун ҳам имконият очилади. Акс ҳолда ҳар қандай ҳужумчини ўйиндан узиб қўйиш осон.

Жавоб берилган сана: 30.08.2012 10:28


andijoniy
САВОЛ: салом!
Шархловчилар савиясидан нолиб гапириш менга хам кулгули туюлади. шахсан мен футбол куриш жараёнида шархловчи адашиб кетсагина этиборими тортади. Ахир уйинни уз кузимиз билан куриб,гувохи буламизку ??
сизда хам кулгили хатолари учун шархловчини сукиб юбориш холати буп турадими )))

Савол берилган сана: 29.08.2012 09:56

ЖАВОБ: Cалом. Баъзида бўлиши мумкин, барибир бунга сал баҳрикенгроқ бўлиши керак. Дорбознинг баъзи хатолари сизга сезилмайди, дор ўйнаётганининг ўзига махлиё бўлаверасиз-ку, тўғрими? Шарҳловчилик осон касб эмас, 10-15 минут шарҳлашга ҳаракат қилиб кўринг-да...
Лекин шахсан мен кўпинча, шарҳловчинин умуман эшитмаётганимни пайқаб қоламан. Севимли жамоаси ўйинини кўриб ўтириб, коммент ёки твит ёзадиганларни эса, умуман тушуна олмайман.

Жавоб берилган сана: 29.08.2012 10:36


Eldarado
САВОЛ: unda nima sababdan Rossiya chempionat saviyasi ko'tarilib ketdi?

Савол берилган сана: 29.08.2012 01:49

ЖАВОБ: Ким айтди кўтарилиб кетди, деб?

Жавоб берилган сана: 29.08.2012 10:36


Dinamachi
САВОЛ: aka,korea bn o'yinda tushadigan taxminiy tarkibni ayta olasizmi,fikriz. 2.bizda kuchli darajadagi hujumchilar masalan;shikvirin,D.xasanov,maqsudov,oleg va mak shatskih kabi hujumchilar nima un yetishb chiqmayapti. Qanday faktor bunga imkon bermayapti,

Савол берилган сана: 28.08.2012 23:41

ЖАВОБ: 1)Йўқ, айта олмайман. 2) Бундай ҳужумчилар нафақат бизда, дунёда ҳам камайиб кетган. Шунчаки, ҳозирда ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларнинг функциялари бир бирига аралашиб кетган. Ҳамма гап ҳужумни тўғри ташкил қила олишда, мана шу борада оқсаяпмиз, деб ўйлайман.

Жавоб берилган сана: 28.08.2012 23:52


Medic
САВОЛ: Bizning sport sharhlovchilarining musobaqalarni to'g'ri, qiziqtirib sharhlashiga nima yetishmaydi.

Савол берилган сана: 28.08.2012 18:13

ЖАВОБ: Сизга масалаҳат: Футболни қизиқиб кўринг, ана ушнад шарҳловчининг гапига ҳам, савиясига ҳам эътибор бермайсиз. Ҳадеб, шарҳловчиларнинг савиясидан норози бўладиганларга бундан бошқа ечим йўқ.

Жавоб берилган сана: 28.08.2012 18:47


Medic
САВОЛ: Qaysi jamoaning haqiqiy fanatisiz? Sevimli futbolchingiz kim?

Савол берилган сана: 28.08.2012 18:11

ЖАВОБ: Бу ҳақида жуда кўп жавоб берганман. Шу ерда.

Жавоб берилган сана: 28.08.2012 18:48


Medic
САВОЛ: LiverpooLning imkoniyatlarini qanday baholaysiz?

Савол берилган сана: 28.08.2012 18:09

ЖАВОБ: Қолган 36 ўйинни ютса, аниқ чемпион бўлади. :) Энди, юта оладими, ёки йўқми, буни иккита ўйинга қараб айтиб бўлмайди-ку, тўғрими?

Жавоб берилган сана: 28.08.2012 18:46

 

‹ First  < 78 79 80 81 82 >  Last ›

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.