Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Uzbek
САВОЛ: Salom Qahramon aka sizga savolim: Qizilqumni oliy ligada olib qolinganini ma'qullaysizmi?

Савол берилган сана: 18.01.2012 17:10

ЖАВОБ: Салом. Бундай қарорларни қабул қилишда жуда кўп салбий ва ижобий жиҳатлар бўлади. Улар тарозига қўйилади. Айни бизнинг ҳолатимизда бу ҳақида кескин фикр билдириш нотўғри.
Аммо умуман вазият - яъни "Гулистон" истамай, ўрнига "Қизилқум" ўйнаётгани ҳолати ёқимсиз.

Жавоб берилган сана: 19.01.2012 00:00


MANUTDBARSA
САВОЛ: КАХРАМОН АКА САЛОМ.АКА МЕНИНГ ЭНГ ЕМОН КУРГАН КЛУБЛАРИМ РЕЛ ХАМДА МАНСИТИ,САВОЛИМ БАРСА РЕАЛДАН ХОЗИРГИ КУНДА КУП ЖИХАТЛАР ТОМОНДАН КУЧЛИЛИГИНИ ИСБОТЛАДИ.ИСПАНИЯДАГИ СЕВИМЛИ КЛУБИМДА ИШЛАР ЖОЙИДА ЛЕКИН АНГЛИЯДА ЕКИТРГАН КЛУБИМДА ИШЛАР БИРОЗ БОШКАЧА.МАНЮТД БУ ЙИЛ ЖУДА КИЙИН ВА НОКУЛАЙ АХВОЛДА.МАНСИТИНИ ЕР ТИШЛАТИБ ПРИМЕР ЛИГАДА ХАР ЙИЛГИ ЯККА ХОКИМЛИГИНИ УРНАТИШДА ЖУДА КИЙНАЛЯПТИ.МОБОДО МАНСИТИ ЕВРОПА ЛИГАСИ ГОЛИБЛИГИНИ КУЛГА КИРИТИБ,БАРСА "ЧЛ"ДА ГОЛИБ ЧИКИБ СУПЕР КУБОКДА ТУКНАШИШСА МАНСИТИНИ ЕР БИЛАН ЯКСОН КИЛА ОЛАДИМИ.ТУГРИ БУНДАЙ ХОЛАТДА УЧРАШМАСЛИГИ ХАМ МУМКИН.МОБОДО ШУНДАЙ БУЛИБ ЧИКСА УЙИН КАНДАЙ КУРИНИШДА БУЛАРДИ.ШАХСИЙ ФИКРИНГИЗ.

Савол берилган сана: 16.01.2012 14:39

ЖАВОБ: Бу ҳақида ўша пайтда гаплашсак, тўғрироқ бўлмайдими? :)
Умуман футболда, ягона учрашувда ҳар қандай жамоа "Барселона"ни енгиши мумкин. "Манчестер Сити" ҳам албатта.

Жавоб берилган сана: 16.01.2012 14:57


MILANELLO
САВОЛ: maqolalarizga gap yuq, anchadan buyon uqib kelardim, sizni goyibona tanirdim. 'ZAKOVAT'dan buyon bilaman. Iwizga omad.
Chempiondan nega ketdinglar?
Lekin qaerda bulsanglar ham futbolimiz rivojiga ozmi kupmi hissa quwayotganlaringdan ancha hursandman.
MUHRIM, AVAZ, HAYRULLA...

Савол берилган сана: 15.01.2012 07:38

ЖАВОБ: Эътироф учун рахмат.
Лекин мен "Заковат"да қатнашмаганман. :)

Жавоб берилган сана: 15.01.2012 14:36


Namangan
САВОЛ: Assalomu Aleykum!
"Ishqiboz" nik egasini fikrlariga qo'shilmayman, hamda M YUda unday inqiroz (aynisa guruh bo'lib olinishi)ga Fergi yo'l qo'ymasa ham kerak .
M YUni ohirgi o'yinlaridan man inqiroz emas, aksincha bu jamoa murabbiyi, o'yinchilari, va jamoa direktorlarini ishi bo'lsa kerak deb o'ylab qoldim.
Negaki M YUni Qatar Amirlari sotib olmoqchi edi, hatto Fergi va M YU direktorlari Qatarni JCH-2022 mezbonligini qo'llab quvvatlashda ham qatnashdi, tahminimcha M YU egasi Galyzerlardan tashqari qolgan M YUni hamma a'zolari jamoani Qatarliklar sotib olishini istashmoqda. Qatar Amirlarini eng ohirgi taklifi ham Glayzerlarni jamoani sotishga ko'ndira olmadi. Shunga M YU balki mag'lubiyatlarni osongina qabul qilayotgandur. Negaki shunda jamoani aksiyasini narhi pasaya boshlaydi va bu hol Glayzerlarni qoniqtirmaydi, M YU qancha ko'p beqaror o'yin ko'rsatsa jamoa shuncha kam pul topadi, bu esa Glayzerlarni qarzidan qutulishni uzoqlashtiradi, unda esa qarzni ustimasi ham ko'payib ketadi.
Shu narsalar jamoani keyingi vaqtlarda ko'rsatayotgan o'yiniga dahldor bo'lishi mumkinmi? negaki bunday hol davom etaversa Glayzerlar aniq jamoani sotishni o'ylab ham qolishi mumkinku, bu tamondan Qatarliklar 2 millardga yaqin pul taklif qilib turgan bo'lsa....
Sizni fikringiz qanday janob Aslanov?

Савол берилган сана: 14.01.2012 12:20

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
МЮ нинг муаммолари айнан майдон ва ўйин билан боғлиқ, назаримда.
Глейзерлар агар футбол соҳаси билан шуғулланишни исташса, АПД жа МЮ да кўра "брэнд" борми? Наҳотки, бир йиллик натижа "М Сити"нинг акцияларини ошириб, "МЮ" никини тушириб юборса? Беқарорлик ёмон, аммо барибир кейинги беш йилликда ҳам, МЮ Англияда ва ундан ташқарида энг мухлиси кўп ва томошабоп клуб бўлиб қолаверади.
Агар Глейзерлар умуман футболдан зерикишган бўлса, МЮ нинг натижаларига қараб ўтирмасдан сотишни ўйлашади. Нарх ҳам қисқа вақт натижаларига боғлиқ эмаслигини юқорида айтдим.

Жавоб берилган сана: 14.01.2012 12:54


Progress
САВОЛ: Ассаламу алайкум Кахрамонжон.Мени саволим шундан иборатки бу йил узбек футболининг аср туйидир.Ушбу муносабат билан узбек футболи тарихига айнан тарихий "Мускоманда"га номланган мавзудаги макола езасизми?

Савол берилган сана: 13.01.2012 16:50

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Насиб қилса, албатта. Кейин, савол беришингиз билан дарров чиқмайди. Қачонки мен саволни кўриб, жавоб бергачгина, сизга кўринади. (бу иккинчи саволингизга)

Жавоб берилган сана: 13.01.2012 21:57


SHERYURAK
САВОЛ: Qahramon sizga Sank peterburgdan alangali salomlar! Futbol haqidagi maqolalaringiz,tahlillaringiz umuman fikrlashingiz menga yoqadi. Hech o'ylab ko'rganmisiz xayolingizga kuchli fikr va g'oyalar sutkaning qaysi vaqtida keladi? Savolni noto'gri qo'ygan bo'lsam uzr. Olloh ijodingizga rivoj berib, o'z panohida asrasin.

Савол берилган сана: 13.01.2012 01:14

ЖАВОБ: Cутканинг мен мақола ёзишга ўтирган қисмида келади. ))

Жавоб берилган сана: 13.01.2012 11:02


UzbekRonaldo
САВОЛ: Салом Қаҳрамон Асланов. Блогни бундай номлашингизга бир пайтлар булган теледастур сабабчими факат ёки бошка сабаби хам борми?

Савол берилган сана: 11.01.2012 20:05

ЖАВОБ: Теледастурга алоқаси йўқ. Футболдан бошқа мавзулар ҳам бўлиши мумкинлиги назарда тутилган.

Жавоб берилган сана: 12.01.2012 00:34


RONNI
САВОЛ: Salom Qahramon aka, sizga savolim quyidagicha uzbek futbolida qaysi klubga ishqibozlik qilasiz yoki qaysidir klub kunglingizga yaqinroq. Javob uchun oldindan rahmat.

Савол берилган сана: 09.01.2012 15:26

ЖАВОБ: Cалом.
Илгари "Иқбол" деган кўрсатув бўларди. Бошловчи ҳар сафар, охирида: "Сизнингча ким қолиб бўлиши керак эди, қайси қиз меҳрингизни қозонди?" деб тугатарди. Саволни ўқиб, эсга тушиб кетди ))
Ростини айтсам, ҳеч қайси клубга ишқибоз эмасман. баъзиларига симпатия бор, лейин айтмайман )

Жавоб берилган сана: 09.01.2012 17:20


MANUTDBARSA
САВОЛ: ЯНА АКА КОНФЕРЕНЦИЯ НОМИ ЖУДА ТАНИШ УСТОЗИНГИЗНИ МАШХУР КИЛГАН САРЛОВХА.СИЗНИНГ ХАМ ШУНДАЙ ХАЛК МЕХРИГА ДУЧОР КИЛСИН.

Савол берилган сана: 07.01.2012 16:05

ЖАВОБ: Рахмат.

Жавоб берилган сана: 07.01.2012 19:32


Lastochka
САВОЛ: Салом Кахрамон! Яхши юрибсиз деб умид киламан. Доимо яхши булинг! Сиз мухлис ва мухлисаларингизга кераксиз!))) Менда саволомуз бир таклиф бор эди. Мана сиз нафакат футбол балки бошка мавзуларда хам макола ва хикоялар ёзиб туришингизни биламиз, укиганмиз. СТАДИОН газетасига футбол мавзусида бирор бир кисса ёзсангизчи?! Худди сериал каби. Хар сонида чикадиган килиб. Аминманки мухлислар зур кизикиш билан укиб, кейинги кисмини интизорлик билан кутадиган булишарди. Эътиборингиз учун олдиндан рахмат!

Савол берилган сана: 06.01.2012 21:43

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Қисса ёза олмайман. Тўқимачилик қобилиятим йўқ )
"Парвона"да ёзиб юрган пайтларимда гонорар кўпроқ бўлсин,деб, росса чўзишга ҳаракат қилардим, аммо икки бетдан ошира олмасдим. Кейин ҳозирги "Стадион"нинг имижига ҳа тўғри келмайди.
Мухлисаларимга салом айтинг ))

Жавоб берилган сана: 07.01.2012 01:46


ishqiboz
САВОЛ: Ассалому алайкум Қахрамон ака. Соғликларингиз яхшими. Ака адашмасам Сиз ҳам МЮнинг мухлисисиз. Охирга вақтлардаги МЮнинг ҳозирги кундаги беқарор ўйинларини кўриб мени бир нарса ўйлантиряпти. Менинг назаримда жамоанинг ичида ичида озгина келишмовчиликлар бўлаётганга ўхшайди. Жамоанинг фахрий ўйинчилари (Фердинанд, Бербатов, Видич) ўзаро гуруҳ бўлиб олганга ўхшаяпти. Масалан, "Вулверхемптон" билан ўйинда Эврани алмаштириш жараёни Эвра сардорлк боғичини Рионинг қўлига кийгизятганда, Рио хеч қандай ҳаракат ҳам қилмади. Эврага миннатдорчилик, қўлини сиқиш каби ҳаракатлар кузатилмади. Мана шу ҳам жамоанинг ичида ҳамаси бир текисда эмаслигини кўрсатмайдими? Бу борада Сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим. Жавоб учун олдиндан раҳмат

Савол берилган сана: 06.01.2012 10:14

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ундай деб ўйламайман. Агар қаердадир келишмовчилик бўлиши шарт бўлса, энг охиргиси МЮ деб ҳисоблайман. Кетма кет натижалардан сўнг, шундай фикр уйғониши муикин. Аммо қидирилса, аниқроқ изоҳ топса бўлади. (Мисол учун, жамоада айни кунда 9 та жароҳатланган футболчи бор)

Жавоб берилган сана: 06.01.2012 19:49

 

‹ First  < 112 113 114

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.