Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


MANUTDBARSA
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА.САВОЛИМ КУЙИДАГИЧА!СИЗНИНГ ФИКРИНГИЗЧА ПЕП БАРСАДА КОЛАРМИКИН ЁКИ КЕТАРМИКАН.ЖАВОБ УЧУН РАХМАТ.

Савол берилган сана: 23.02.2012 01:08

ЖАВОБ: Менимча, қолади. Пепга "Барса"дан кўра яхшироқ жамоа йўқ. "Барселона" учун ҳам Пепдан яхши мураббий йўқ. Ҳозирги паллада.

Жавоб берилган сана: 23.02.2012 10:47


TURONIY
САВОЛ: Salom, Qahramon aka! Sizga savolim quyidagicha: shu vaqtgacha amalda bo'lgan qoidalarni o'zgartirishni vaqti kelmadimikan? Chunki, BAAga texnik g'alaba va 3 ochko berilishi guruhdagi qolgan 2 terma jamoa zarariga ishladi. Garchi bu yerda ularning aybi bo'lmasa ham. Buning o'rniga faqat ikkalasiga taalluqli jazo chorasini ko'rish kerak edi ( masalan,moddiy yoki keyingi turnirlardan chetlatish yoinki, o'yinni qaytadan o'tkazish). Nima dedingiz ?

Савол берилган сана: 22.02.2012 23:19

ЖАВОБ: Агар ўша футболчи учта гол ургандачи? Унда бошқача қарор қилинардими? Яъни футболчининг ўша учрашувга қай даражада таъсир этганини билишнинг умуман иложи йўқ. БАА чиқиб, “ўша футболчи бўлмаганда, биз 4:0 ютардик” деса ҳам аксини исботлай олмайсиз.
Биз фақат турнир стратегияси жиҳатидан ютқаздик. Мисол учун, агар турнир якунлангандан кейин ўша очко қўшиб берилса, нима бўларди? Биз сўнгги турда дуранг қониқтиради, деб ғалабага ҳаракат қилмаган бўлсак, масалан.

Жавоб берилган сана: 23.02.2012 10:46


Messi
САВОЛ: Torresning muvaffaqiyatsiz õyinlari(aynan gol ura olmasik desa ham bõladi)ni qanday izoxlasa bõladi. Sizning fikringiz?

Савол берилган сана: 22.02.2012 19:49

ЖАВОБ: Бунинг изоҳини катталаримиз билишмаса, биз билолмаймиз (с)

Жавоб берилган сана: 22.02.2012 21:51


FANATFUTBOLA
САВОЛ: SALOM QAXRAMON AKA IWLARIZ YAHWIMI? Olimpiya hakida fikrlarim bor edi! Zahiradan maydonga tuwurganlar uzlarini oklamadi! Nagaevni ohirigacha koldiriw k-k edi 2taymda karwi hujumdan unumli foydalanardi! Tezkor Zohir Pirimovni ham tuwuriw kutgandim! Umuman uyin hakida FIKRLARIZ?

Савол берилган сана: 22.02.2012 17:38

ЖАВОБ: Балки гапларингиз тўғридир. Лекин олдиндан билмайсиз-ку. Мураббийнинг иши шунақа. Агар кеча ғалаба қозонганимизда, айнан ўша ўзгариш фойда берганини айтиб, таҳсинлар айтардик. Тошкентдаги Ироқ билан ўйиндагидек...
Зохир Пиримовга келсак, ОТЖ даги сўнгги ўйинлари менга унчалик манзур бўлмади. Илгари жуда иштиёқ билан тўп сурарди, Сабабини билмайман.

Жавоб берилган сана: 22.02.2012 18:04


FAYZULIN
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА! ИШЛАРИНГИЗ ЯХШИМИ, ИЛОХИМ ИЖОДДА ЧАРЧАМАНГ, АКА СИЗГА БИТТА САВОЛИМ БОР, ШУ НАМАНГАНДАГИ АРЕНА ТУГРИСИДА БИРОР БИР ТАНКИДИЙ МАКОЛА ЁЗСАНГИЗ ЗУР БУЛАРДИ ЛЕКИН, САБАБИ БИЗАНИ 40 МИНГЛИ СТАДИОННИ 20 МИНГГА КИСКАРТИРИШДИ ШУНГА СИЗГА МУРОЖАТ КИЛДИМ, АЙРИМ МУХБИРЛАНИ ДУХИ ЕТМАЯПТИ БУНАКАНГИ МАКОЛАЛАР ЁЗИШГА, СИЗ ЁЗСАНГИЗ МИННАДОР БУЛАРДИК, ЖАВОБ УЧУН ОЛДИНДАН РАХМАТ АКА!!!

Савол берилган сана: 22.02.2012 17:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Бу масала мақола ёки тарғиб билан бўладиган иш эмас. Айнан ўша лойиҳа раҳбарларига конкрет таклиф билан кириш керак. Тўлиқ смета ва молиявий таъминот режаси билан.
Яна нима дейиш мумкин. "Кучли йигирмамингталик"ка киришга ҳаракат қилинг :)

Жавоб берилган сана: 22.02.2012 17:13


UzbekRonaldo
САВОЛ: salom Қаҳрамон Асланов. Adelaida-Persipura uchrashuvida qizil kartchka ogan fudbolchi tushgani haqida maqoleezi o'qidim. buni boshqa saytdayam ko'rudim siz bu ma'lumotni kimdan yoki qaerdan oldiz etoliszmi. agar o'zis topgan bo'sez qoyl qolardim

Савол берилган сана: 22.02.2012 13:10

ЖАВОБ: Cалом. Ўзим топганим йўқ, албатта. Қойил қолмасангиз ҳам бўлади )

Жавоб берилган сана: 22.02.2012 13:38


Donneft
САВОЛ: Assalomu-alaykum hurmatli Qahramon aka,A.Nikimbaev blogiga yo'llangan savollar ketmayabdi,nima uchun. Qo'shimcha shartlari bo'lsa tushuntirib yuboring,iltimos!? Oldindan RAXMAT.

Савол берилган сана: 22.02.2012 01:59

ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Мана, менга келибди-ю. Демак у ергаям бораётгандир.

Жавоб берилган сана: 22.02.2012 11:02


MANUTDBARSA
САВОЛ: САЛОМ КАХРАМОН АКА,ИШЛАРИЗ ЯХШИМИ?АКА СИЗГА САВОЛИМ КУЙИДАГИЧА:СПОРТ-ТВ ДА ФУТТБОЛ ШАРХЛОВЧИЛАРИ ДОЛЗАРБ ДЕБ ДАВЛАТ АКА НОЛИЯПТИ.ХАБАРЛАРДА ОНДА-СОНДА КУРИНИБ КОЛАДИГАН ЖУДАЯМ ИСТЕЪДОДЛИ ДАВРОН КОБУЛОВ ДЕГАН ЖУРНАЛИСТ БОР МЕНИМЧА ЮКОРИДАГИ ДОЛЗАРБЛИКНИ ШУ БОЛА ЕТАРЛИЧА ТУЛДИРА ОЛАДИ.СИЗНИНГЧА ШУ БОЛА ФУТБОЛНИ УСТОЗИНГИЗ КАБИ ЕТАРЛИЧА УХШАТИШЛАР КИЛИБ ЗЕРИКАРСИЗ ШАРХЛАЙ ОЛАДИМИ.ХАБАРЛАРДА ФУТБОЛ МАВЗУСИ КЕЛГАНИДА АЛОХИДА ЁНДАШИБ ЁРИТАДИ.ЖАВОБДА ФАКАТ БУ САВОЛНИ ДАВЛАТ ТУРДАЛИЕВГА БЕРИНГ ДЕМАНГ ИЛТИМОС.УЗИНГИЗНИ ЖУРНАЛИСТЛИК ФАОЛИЯТИНГИЗДАН КЕЛИБ ЧИКИБ ЖАВОБ БЕРИНГ.ШУ ЖУРНАЛИСТНИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШ БОЛСАНГИЗ АЛБАТТА.

Савол берилган сана: 21.02.2012 21:38

ЖАВОБ: Cалом. Менимча, сиз ва мен кўрган жиҳатни Давлат ака ҳам пайқагандир. Нега, Даврон Қобулов шарҳламаётганини мен билмайман. Ундан қандай шарҳловчи чиқиши ҳам менга номаълум. Лекин мухлисларни зериктирмаган бўларди. Бу шубҳасиз.
Ҳозирги шарҳловчиларда унинг кўп хислатлари етишмайди. Унинг ўзида қайси хислатлар етишмаслигини эса билмайман.

Жавоб берилган сана: 21.02.2012 23:55


estoca
САВОЛ: Salom. Bugungi kundagi özbek futbolini yorituvchi internet jurnalistikasi vakillaridan kuchli beshtasini sanab bera olasizmi?

Савол берилган сана: 17.02.2012 15:32

ЖАВОБ: Салом. Йўқ. Ўзингиз сананг. :)

Жавоб берилган сана: 17.02.2012 21:19


Zokirplus
САВОЛ: Salom. kechagi sonda keltirilgan FUTBOL MAVKURASI maqolangizni qayta o`qib ko`ring. Imloviy xatolar uchun musahhih javob berishi kerakdir. Ammo qo`pol uslubiy xatolik va g`alizliklarga, menimcha, muallif javobgar. Hech kimning haqqi yo`q ona tilimizni bunday buzib yozishga va shu orqali, millat farzandlari o`rtasida savodsizlikni targ`ib qilishga. Matbuotning birlamchi funksiyalaridan biri jamiyatda savodxonlikni o`stirish ekanligini bilsangiz kk. Qaysi xatoliklar ekanini Bosh muharrir va muharrirning e.mailidagi materildan ko`rib munosabat bildiring.
Haqiqatga tik boqa olasizmi? Sizning chiqishlaringiz muxlisiman.









Савол берилган сана: 15.02.2012 11:20

ЖАВОБ: Салом. Узр. Рахмат. Эътиборга оламан. Маслаҳатлар бўлса эшитишга тайёрман.
Мухаррирнинг емайлини кўра олмайман. Иложи бўлса, herolion@mail.ru га жўнатинг.

Жавоб берилган сана: 15.02.2012 15:30


SHERYURAK
САВОЛ: Assalomu alaykum. Milliy chempionatimizda o'ynaydigan futbolchilarning juda ko'pchiligi hoh u legioner bo'lsin, hoh o'zimizning futbolchilar bo'lsin klublalarimiz bilan bir yillik shartnoma tuzishadi. Siz bunga kim yoki nima sababchi deb o'ylaysiz? Shu to'g'rida maqola yozsangiz.

Савол берилган сана: 15.02.2012 04:44

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Менимча, кўп ҳолатларда клуб футболчи олдидаги масъулиятини тўлиқ бажара олмайди, деб ўйлайман.
Мақола ёзишга келсак, афсуски, айнан миллий футболимиз ортидаги воқеалардан анчагина четдаман. Шунинг учун менинг ёзганларим кўпроқ умумий ва назарий бўлади. Ушбу соҳада етарли билим ва тажрибага эга бўлган журналистларимиз ёзишса, янада мукаммалроқ бўларди.

Жавоб берилган сана: 15.02.2012 15:33


Plaza
САВОЛ: Ассалому алайкум! Кахрамон ака, бир нарсада сизнинг фикрингизни билмокчи эдим. Футболнинг биз кизикадиган даври - 1930 йиллардан кейин етакчи ва кучли футбол мактаблари сафи узгариб турибди. 40-йилларда Уругвай, 50-йилларда Венгрия жахоннинг етакчи термалари сафида юришган. Лекин кейинчалик улар етакчи булиш у ёкда турсин, хатто аутсайдер даражасига хам тушишди. Лекин уша 30-йиллардан бери Италия, Бразилия каби мамлакатлар доим кучли булиб келганлар. Венгрияга ухшаган давлатларнинг футболи инкирозга юз тутганини нима билан изохласа буларкин?

Савол берилган сана: 14.02.2012 14:14

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Бу ерда менимча, қандайдир қоида йўқ. Индивидуал муносабат, ҳар бирида ўзига хос сабаблар бор.
Ўтган аср бошида футбол кўпроқ хаваскор соҳа саналарди. Илк профессионал клублар ҳам 50-йиллар охирида пайдо бўла бошлаган. Ўз ўзидан профессионаллик нафақат талаб, шу билан бирга - тўғри муносабат, яхши менежмент, мамлакат иқтисодиёти, потенциали ва яна бир нечта факторларни талаб қилади. Менимча. айнан ўша нуқтада Венгрия, Югославия, Австрия, Швеция каби мамлакатлар вазиятни бой бердилар.
Аксинча, Голландия футболи 70-йилларгача умуман кўринмаган бўлса-да, кейинчалик етакчига айланди.

Жавоб берилган сана: 14.02.2012 22:57


sobiruz
САВОЛ: Assalomu alekum, aka mtj azolarini qisqa mudadli
shartnomalar evaziga arab chempionatlariga
borib qo'shilishiga fikriz? Yana shunaqa takliflar
Hindiston chempionatida tushsa borisharmidi?

Савол берилган сана: 13.02.2012 21:02

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Турлича. Мисл учун, БАА чемпионати савия жиҳатидан бизникидан кучли деб ўйламайман. Лекин у ерда ишга, клубга ва футболчига бўлган муносабат юқорироқ. Ўз ўзидан Гейнрих ёки Жепаровлар Тошкентда машғулот қилмасдан, асосий таркибда юриши мумкин, у ерда талаб ва рақобат қаттиқроқ бўлади. Яхши пуллар тўланади, демак яхши талаб ҳам бўлади юқоридан. Футболчиларимизнинг яхши спорт формада ўзларини ушлаб туришларига сабаб бўлади.
Албатта, Россия ва Украина варианти яхшироқ. Лекин у ерда риск бор, захирада қолиб кетиш хавфи. Шу туфайли, мен айни вазиятда, айни футболчилар учун ижобий баҳолайман.
Лекин Европада яхшигина "перспектива"га эга бўлган Аҳмедов ёки Денисовларнинг пул учун БАА га йўл олишларини қоралаган бўлардим.

Жавоб берилган сана: 14.02.2012 23:02


djbekfm
САВОЛ: Assalomu alaykum Qahramon aka. Man sizzi maqolalarizzi O'zbek futbol jurnalistlari orasida eng yaxshisi deb hisoblayman. Ishonamanki Barsaning kechagi o'yinini ko'rgansiz. Quyidagi omillardan qaysi biri Barsa mag'libiyatiga ko'proq sabab deb hisoblaysiz, Agar iloji bo'lsa shu haqda bitta maqola yozing.
1. Ob - havo. Bunday ob-havo Barsa uslubida o'ynaydigan jamoa uchun juda qiyin (Olimpiya terma jamoamizda ham buni ko'rdik, billiard tili bilan aytganda 1-golimiz "durnoy shar" bo'ldi)
2. Gvardiolaning yoshlarga haddan tashqari ishonib yuborishi
3.Barsa La-Ligani ikkinchi darajali hisoblayapti, yoki yuta olishiga ishonaolmayapti, endi asosiy e'tibor ECHL ga qaratiladi
4. Kubokdagi charchoq, jadvalning tig'izligi

Савол берилган сана: 12.02.2012 18:07

ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
"Барселона" ЛА Лигани иккинчи даражали хисоблагани йук, аммо РЕАЛ га етиб олишига ишонмаяпти. Шунда экан ҳар бир ўйинда жонни жабборга бериб, окибатда барибир ета олмагандан кура "Барселона" бира тўла ёшларни чиниқтиряпти ва ЕЧЛ учун асосий таркибни тайёрлаяпти. Манимча.
Албатта, кеча очко олишни ҳам истаган. Бу бошқа масала.

МАкола ёзаман.

Жавоб берилган сана: 12.02.2012 18:10


sobiruz
САВОЛ: Aka agar moliyavi imkonyatiz togri keganda O'zb.dagi biron bir klubni sotib olgan bo'larmidiz?
Mani fikrimcha bizni sharoitda bir klubdan yahshi menjment b-n 5 6 yilda hich bo'masa o'zini qoplashga o'tsa bo'ladi. Siz nima disiz? Rahmat oldindan.

Савол берилган сана: 11.02.2012 23:29

ЖАВОБ: Йўқ. Ишонмайман. Ҳатто футболи энг ривожланган мамлакатларда ҳам футбол фойда келтирувчи рентаблга эга эмас. Клубларни бошқа мақсадларда сотиб оладилар...

Жавоб берилган сана: 12.02.2012 18:01


sobiruz
САВОЛ: Asalomu alekum Qaxramon aka, man sizi doyimi oquvchingizman siz tufayli ,,chempion"ni ,,stadion"ga almashdim savolim: JCH 2014 saralash keyngi bosqichda qaysi termalar(yana bir tur bosayam kimlar chiqishini taxmin qilsa boladi) bizga mos keladi yoki qulay , javob u-n oldindan rahmat!

Савол берилган сана: 11.02.2012 22:41

ЖАВОБ: Ваалайкум салом
Австралия, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, Ливан - шунақа бўлгани яхши.
Ж.Корея, Япония, Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Қувайт - мана буниси ёмон :)) Ҳар нарса бўлиши мумкин.

Жавоб берилган сана: 11.02.2012 23:00


ghairatjohn
САВОЛ: Куконда нега футбол клуби йук.

Савол берилган сана: 11.02.2012 20:36

ЖАВОБ: Билмасам...

Жавоб берилган сана: 11.02.2012 23:05


newdizelplus
САВОЛ: Энди Ироқ бн ўйинда хафсаласи пир бўлган ироқликларни осон ютишимиз мумкин манимча..Лекин БААни ўйнамай туриб бизга етиб олгани йигитларни кайфиятига салбий таъсир қилиши хам мумкин Шу хусусида фикризни билмоқчийдим

Савол берилган сана: 11.02.2012 11:52

ЖАВОБ: Балки. Ҳаммаси терма жамоа штабининг ҳаракатига боғлиқ. Аксинча, футболчиларимизда спортча жаҳл, қўшимча иштиёқ уйғониши ҳам мумкин. Лекин бир нарса аниқки, агар шу ҳолатда ҳам охирида вазифани бажарсак, олимпиячиларимизнинг ўзларига нисбатан ишончлари янада ортиб кетади.
БАА шу ёшлар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланади. Мисрдаги жаҳон чемпионатида ҳам жуда ишончли ўйнаганди.

Жавоб берилган сана: 11.02.2012 12:57


newdizelplus
САВОЛ: Салом Қахрамон ака! БАА майдон ташқарисида 3 очко олгач улар биз бн барча кўрсаткич бўйича тенглашди деб ёзиш.. Тушунмаяпман ахир техник ғалабага 3-0 ёзилса хам у тўплар нисбатини ўзгартирмасди шекилли..Жавобингиз у-н олдиндан РАХМАТ

Савол берилган сана: 11.02.2012 11:49

ЖАВОБ: Техник ғалаба тўплар нисбатини ўзгартиради.

Жавоб берилган сана: 11.02.2012 12:54


almuniya
САВОЛ: Агар мураббийнинг ""Барселона"ни ютолмаганлиги учун хайдалиши" ўринли бўлса, айтингчи, қайси мураббийда бунга тўлиқ кафолат бор?
*****************************
бошка камандалар билан реал ни фарки борку.. элъ классико канака принципга эгалигини сиз мандан яхши биласизу.. колмишига факат футболда эмас бошка спорт турларида хам тугрими?

Савол берилган сана: 09.02.2012 22:15

ЖАВОБ: Ҳозир фарқи йўқ.
"Барселона" ва бошқалар...

Жавоб берилган сана: 10.02.2012 01:01

 

‹ First  < 110 111 112 113 114 > 

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.